ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТА’ЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
А. ЖЎРАЕВ, О. МЕЙЛИЕВ, Ғ. САФАРОВ
...
74 downloads
990 Views
1MB Size
Report
This content was uploaded by our users and we assume good faith they have the permission to share this book. If you own the copyright to this book and it is wrongfully on our website, we offer a simple DMCA procedure to remove your content from our site. Start by pressing the button below!
Report copyright / DMCA form
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТА’ЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
А. ЖЎРАЕВ, О. МЕЙЛИЕВ, Ғ. САФАРОВ
СОЛИҚ НАЗАРИЯСИ Тошкент Молия институти қошидаги Олий ўқув юртлараро илмий-услубий Кенгаш томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган
Тошкент - 2004
Солиқ назарияси С о л и қ н а з а р и я с и: Ўқув қўлланма / Муал.: А. Жўраев, О. Мейлиев, Ғ. Сафаров. – Т.: Тошкент Молия институти, 2004. –166 б.
Мазкур қўлланмада солиқларнинг назарий асослари ва уларни бозор иқтисодиётидаги аҳамияти ёритилиб, муаллифлар асосий эътиборни солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, солиқлар ҳақида илмий қарашлар ва назариялар, солиқларнинг иқтисодий моҳияти, солиқ сиёсати, солиқ тизими, солиқ элементлари каби масалаларга қаратган. Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг иқтисодиёт йўналиши талабалари ҳамда солиқ назарияси билан шуғулланувчи барча мутахассисларга мўлжалланган.
Тақризчилар: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг кафедра мудири, и.ф.д. Н. Ҳайдаров, Тошкент Молия институти доценти, и.ф.н. Ҳ. Жамолов.
©Тошкент Молия институти, 2004 1
Солиқ назарияси Халқнинг розилиги билан ёки унинг розилигисиз олинадиган солиқлар унинг ҳамёни учун бир хил бўлиши мумкин, лекин халқ руҳиятига унинг таъсири турличадир. Ф. Бэкон
КИРИШ Республикамизда ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатлари шакллантирилаётган бир шароитда турли соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилишини тақозо этмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан кадрларнинг билим ва кўникмаларига боғлиқлиги боис таълим тизимини ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичида кадрлар тайёрлашнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқдаки, бунинг самараси ўлароқ таълим тизимининг жорий давр талаблари даражасида кўплаб дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётлар яратилмоқда. Мазкур ўқув қўлланма ҳам таълим тизимини ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи талабларидан келиб чиққан ҳолда яратилган бўлиб, солиқларнинг назарий жиҳатларини ўзида мужассам этган давлат тилидаги адабиётларнинг етарли даражада эмаслиги унинг долзарблигини янада оширади. Республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат солиқ тизимини ҳам ислоҳ қилишни талаб этмоқда. Маълумки, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан уларнинг нақадар назарий жиҳатдан аосланганлиги билан белгиланади. Шу боис солиқларнинг назарий жиҳатларини ўрганиш давр талабидир. Мазкур ўқув қўлланмада солиқлар назарий жиҳатдан атрофлича ўрганилди ва таҳлил этилди. Унинг биринчи боби солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихини тадқиқ этишга бағишланган бўлиб, унда солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари, мамлакатимиз ҳудудида солиққа тортиш ривожланишининг хусусиятлари ёритилиши билан биргаликда, турли даврларда юритилган солиқ сиёсатининг ўзига хос томонлари очиб берилган. Иккинчи боб солиқлар ва солиққа тортиш ҳақида илмий қарашлар ва назарияларни ёритишга қаратилган бўлиб, мазкур бобда солиқлар ва солиқа тортишга оид ғоялар ва назарияларнинг иқтисодий таълимотларда тутган ўрнига баҳо берилиши билан биргаликда солиқларга доир назарияларнинг кўламийлиги жиҳатидан умумий ва хусусий солиқ назарияларига ажратган ҳолда ўрганилган. Ўқув қўлланманинг учинчи боби солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва функцияларини назарий жиҳатдан ёритишга қаратилган бўлиб, унда асосий эътибор солиқларнинг иқтисодий моҳияти, объектив зарурлиги ва белгилари, солиқларнинг функциялари каби масалаларга қаратилган. Тўртинчи боб солиқлар ва солиққа тортиш назариясининг асосий элементларини ёритишга бағишланган бўлиб, унда солиқ элементларининг моҳияти ва таркиби ёритилган ва асосий эътибор солиқ ставкалари ва имтиёзларининг моҳияти, турлари, уларни белгилаш мезонлари ва иқтисодиётни тартибга солиш ва рағбатлантиришдаги аҳамиятига қаратилган. Шунингдек, солиққа тортиш тамойиллари ҳам атрофлича ўрганилган. Бешинчи боб бевосита солиқ сиёсатига бағишланган бўлиб, унда солиқ сиёсатининг моҳияти ёритилиши билан биргаликда мамлакатимизда амал қилаётган солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари, уларнинг амал қилиш хусусиятлари ва асосий йўналишлари, шунингдек, солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат ҳокимияти органларининг 2
Солиқ назарияси ваколатлари, солиқ хизмати органларининг ўрни ва уларнинг ўз функцияларини амалга оширишида молия-кредит муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги атрофлича ёритиб ўтилган. Ўқув қўлланманинг олтинчи боби Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва унинг шаклланиш жараёнига қаратилган бўлиб, мазкур бобда солиқ тизимининг иқтисодий моҳияти ва унинг классификацияси ҳар томонлама ёритилган. Жумладан, тўғри ва эгри солиқлар, юридик ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва йиғимлар, умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг назарий жиҳатлари атрофлича ёритилиши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларига ҳам аҳамият берилган. Сўнги еттинчи боб солиқлар ва макроиқтисодий ҳолатнинг узвий боғлиқлигини ёритишга қаратилган бўлиб, унда солиқ сиёсатининг макроиқтисодий самараси турли нуқтаи-назардан баҳоланган, жумладан, солиқ юкининг моҳияти ва уни аниқлаш тартиби, солиқларнинг ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсири, солиқлар ва инвестицияларнинг ўзаро боғлиқлиги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, ҳар бир боб сўнгида текшириш учун савол ва топшириқлар келтирилган бўлиб, ўқувчини ушбу бобни қандай ўзлаштирганлик сифатини аниқлашга ёрдам беради.
3
Солиқ назарияси
I боб. СОЛИҚЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ 1.1. СОЛИҚЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ИЛК КЎРИНИШЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ Солиқларнинг пайдо бўлиши, уларнинг илк кўринишлари ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ҳар бир илм аҳлини қизиқтириши табиийдир. Солиқларнинг қачон пайдо бўлганлиги ҳақида аниқ маълумот тарихий китобларда учрамасада, солиқлар тарихини ёритувчи манбаларнинг гувоҳлик беришича, давлат пайдо бўлиши билан солиқлар жамиятдаги иқтисодий муносабатларнинг зурурий бўғинига айланган. Давлат тузилиши шакллари ривожланиши билан бир вақтда солиқ тизими ҳам доимо ўзгариб турган. Солиқларнинг илк кўриниши сифатида қурбонлик қилинган ноз-неъматлар эътироф этилади. Бунинг хусусияти шундан иборатки, қурбонлик қилиш мажбурий бўлмай, балки ихтиёрий тарзда амалга оширилгандир. Қилинган қурбонликлар эса камбағалларга, ночорларга, етимларга, муҳтожларга улашиб берилган. Кейинчалик жорий этилган солиқлар эса бевосита қабила ҳамда уруғлар ўртасида давом этиб турган уруш-жанжалларга боғлиқдир. Бундай солиқлар натура шаклида бўлиб, бир қабилани босиб олиш ёки ўзини муҳофаза қилиш учун сафарбар этилган. Солиқлар тарихда инсон цивилизацияси билан бирга ривожланиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Солиқларнинг иқтисодий муносабатларда асосий ўринга чиқишига, авваламбор, давлатнинг шаклланиши, жамоаларнинг синфларга бўлиниши, қадимги ижтимоий тузумнинг вужудга келиши ҳамда уларнинг маълум молиявий манбага эҳтиёж сезишлари сабаб бўлган. Инглиз иқтисодчиси С.Паркинсон сўзи билан айтганда: «Солиқлар кўҳнадир - худди дунёдек, унинг юзага келишида қачондир бир маҳаллий қўмондан ўз ҳудудида жойлашган дарё ёки тоғдан савдогар ҳамда саёҳатчи ўтса улардан ҳақ олиши сабаб бўлган» 1 . Солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жараёнида уларнинг шакллари ҳам ўзгариб келмоқда. Агарда бугунги кунга келиб солиқлар асосан пул шаклида ундирилаётган бўлса, улар қадимда бир қанча кўринишларда, жумладан, меҳнат шаклида, натура шаклида ундирилган. Шу ўринда қайд этиш лозимки, жамият иқтисодий тараққиёти юксалишига мос равишда солиқларнинг пулли шаклда ундирилиши ҳам тобора ривожланиб борди. В.М.Пушкарёва солиқлар ривожланиш тарихини 3 босқичга ажратиб кўрсатади 2 . Уларнинг ҳар бири у ёки бу хусусиятлари ҳамда афзалликлари билан ажралиб туради. Биринчи босқичда солиқларнинг ривожланиши қадимги ва ўрта асрлар қишлоқ хўжалиги тизимига хос бўлиб, у тартибсиз ҳамда асоссизлиги билан ажралиб туради. Шу даврдан эътиборан солиқлар ва уларни ундириш механизми жорий этилди. Солиқларнинг жорий этилиши давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, уларнинг амал қилишига давлат аппаратининг шаклланиши, армия, суд ва уларнинг молиявий манбалар билан таъминлаш зарурияти, товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши каби омиллар сабаб бўлган. Илк солиқлар тизимсиз тўловлар кўринишида бўлиб, улар натура шаклига эга бўлган. Аҳоли солиқларни экинлар ҳосилидан, савдо-сотиқдан ҳамда овлаган ҳайвонларидан тўлаганлар. Уруш вақтида эса қўшимча озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳалар етказиш, ночор бўлса аскар сифатида қўшимча жалб этилган. Рим империяси ҳамда Афинада тинч-
Паркинсон С. Закон и доходы. - М.: ПКК "Интерконтакт", 1992. - с.14-15. Пушкарева В. История финансовой мысли и политики налогов. Учебное пособие. - М.: ИнфраМ, 1996. - с.17. 1 2
4
Солиқ назарияси тотув пайтларда солиқ олинмаган. Солиқларни жорий этиш ва ундириш фақат уруш даврларига тўғри келган. Товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва мустаҳкамлани-ши солиқларнинг ҳозиргидек пул кўринишига келишига олиб келди. Олдин солиқлар асосан чегара ва қўшин эҳтиёжларига, шаҳар атрофини мустаҳкамлашга, йўл ва ибодатхона қурилишларига йиғилган бўлса, вақт ўтиши билан солиқлар давлат хазинаси даромадининг биринчи галдаги манбаи бўлиб қолди. Ҳозирги давр солиқ тизимига моҳиятан ўхшаш илк солиқ тизими қадимги Римда шаклланган. Бу солиқлар фақат уруш харажатларини молиялаштириш учун зарур бўлган. Рим аҳолиси ўзининг мол-мулки, турмуш даражаси ҳамда оилавий аҳволидан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлашган. Солиқ суммалари махсус шахслар томонидан ҳисоб китоб қилинган. Римда давлат ташкилотларининг ривожланиши бевосита император Октавиан Августин (эрамиздан аввалги 63-14 йиллар) томонидан солиқ ислоҳотини амалга оширишга, оқибатда эса илк бор пул кўринишидаги солиқларни жорий этилишига олиб келди. Солиқларни жорий этиш ва уларни назорати билан шуғулланувчи молиявий муассаса шаклланди. Ер солиғи давлат солиқларининг асосий улушини ташкил этган. Шу қатори кўчмас мулкдан, балиқлардан, чорва ва бошқа моллардан солиқлар ундирилган. Тўғри солиқлардан ташқари эгри солиқлар ҳам амал қилган. Масалан, оборот солиғи 1 фоиз, қуллар савдосидан оборот солиғи 4 фоиз ва бошқалар. Бу даврга келиб солиқлар нафақат фискал, балки у ёки бу иқтисодий тармоқлар бўйича тартибга солувчилик вазифасини ҳам бажара бошлаган. Аммо XVII асргача Европада солиқлар тартибсиз ундирилганлиги учун ягона тизимга эга бўлмаган. Уларнинг тақдири уруш натижаларига боғлиқ бўлиб, гоҳ камайиб, гоҳ кўпайиб кетар, натижада аҳолининг тинкасини қуритар эди. Фақатгина XVII аср охири XVIII аср бошларига келиб солиқлар ривожланишининг иккинчи босқичи бошланди. Иккинчи босқичнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда солиқлар давлат бюджетини шакллантиришнинг асосий манбаси сифатида кўрилган. Солиқ объектларини аниқлаш ва солиққа тортиш қонун-қоидаларини тартибга солувчи илк солиқ тизими юзага келган. Тўғри ва эгри солиқлар илк бор ажратилиб, бу солиқларнинг муҳим ва аҳамиятли жиҳатлари очиб берилган. Солиқлар ичида асосий ўринни акцизлар эгаллаган. Булар қонуний равишда шаҳар дарвозаларида мамлакатга киритилувчи ёки ундан чиқарилувчи товарлардан ундирилиб, ҳамма даромадлар ва тушумлар солиққа тортилган. Европа мамлакатларида демократиянинг ривожланиши натижасида солиқларни ҳисоблаш ва ундириш борасида аҳолининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ўртага ташланди. Натижада 1689 йил Англияда «Билл ҳуқуқлари» китобида қатъиян халқ вакиллари органларига давлат даромадлари ҳамда харажатлари тўғрисида маълумот бериши белгиланди. Францияда эса фақатгина 1791 йил «Улуғ Француз революцияси»дан кейин давлат бюджети ва солиқлари ҳақида маълумот берила бошланди. Солиққа тортиш тизими ривожланиши билан бир қаторда солиққа тортиш назарияси ҳам аста-секин шакллана борди. Солиққа тортиш назариясининг илк асосчиси шотландиялик иқтисодчи Адам Смитдир (1723-1790). У ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор солиқ тамойилларини асослаб берди, солиқларнинг давлат молияси тизимидаги аҳамиятини солиқ тўловчиларга тушунтириб, уларни давлатга тўлаш қуллик эмас, балки эркинлик аломати эканлигини асослаб берди. Учинчи босқичнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда солиқларнинг камайиши ҳамда солиқларни ўрнатиш ва ундиришга оид қонун-ҳужжатларнинг кучайиши яққол кўзга ташланади. Жамиятда молия илмининг ривожланиши билан солиққа тортиш муаммолари ва услубиятларига бағишланган янги-янги илмий-назарий қарашлар вужудга келди. Аммо ҳеч қандай иқтисодий мактаб солиқларнинг фискал функциясидан муҳимроқ қарашни илгари сура олмади. XIX асрнинг иккинчи ярмида кўп мамлакатлар янги илмий назарияларни ҳаётга татбиқ этишга уринганлар, лекин фақатгина биринчи жаҳон урушидан сўнг янги илмий қарашларнинг самараси ўлароқ солиқ тамойиллари ҳозирги мукаммал 5
Солиқ назарияси кўринишга эга бўлган. Айни шу вақтда замонавий солиқ тизимининг пойдевори қурила бошланди, тўғри солиқларнинг аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилди ҳамда бюджет даромадлари улушининг катта қисмини тўлдирувчи жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқларни прогрессив ставкалари жорий этилди. Шу билан бирга тан олиш лозимки, шу вақтгача бирор бир давлатда мукаммал солиқ тизими амал қилмайди. Ҳозиргача иқтисодиёт илми солиққа оид кўпдан-кўп саволларга жавоб топа олмаяпти. Аммо ривожланган мамлакатларда доимо амалга ошириладиган ислоҳотлар шундан далолат берадики, барча ҳатти-ҳаракатлар солиқларнинг адолатли, тенг тақсимланган ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш каби унсурларнинг ривожланишига катта аҳамият берилган.
6
Солиқ назарияси
1.2. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲУДУДИДА СОЛИҚЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШИ Солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига бевосита давлатчилик муносабатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши боғлиқ бўлиб, унинг сабаби сифатида шуни қайд этиш лозимки, давлатнинг мавжуд бўлиши, давлат харажатларини молиялаштириш заруратини намоён этади. Маълумки, давлатчилик муносабатларининг илк кўринишларидан тортиб ҳозирга қадар ҳам давлат харажатларини молиялаштиршнинг солиқлардан бошқа самарали механизми мавжуд эмас. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича Марказий Осиё ҳудудида давлатчилик муносабатлари эрамиздан аввалги минг йиллик бошларига бориб тақалиб, унинг ҳудудидаги энг қадимги давлатлар сифатида Катта Хоразм, Бақтрия ва Сўғдиёна давлатлари қайд этилган. Ушбу давлатларни бошқариш тизими, уларда амал қилган солиқлар борасида аниқ маълумотлар сақланмаган бўлсада, айтиш лозимки, шаб-шубҳасиз у ёки бу кўринишдаги солиқлар амал қилган. Солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига доир муносабатлар Марказий Осиё ҳудудида ҳам дунёнинг бошқа минтақаларида бўлгани каби даврлар нуқтаиназаридан оддийликдан мураккаблик томон ривожланиб борган. Мамлакатимиз тарихида милоддан олдинги ва милоддан кейинги даврларда ҳукмронлик қилган давлатларда, давлат бошлиқларининг олий мақсадлари ўз хазинасини тинмай тўлдириб бориш, кейинги авлодларига 2-3 баробар ортиқ бойлик қолдириш бўлган. Йиғилган хазиналарнинг энг кўп қисми унумсиз тадбирларга тартибсиз сарфланиб, ҳатто исроф бўлганлиги аён. Милоддан олдинги биринчи минг йилликнинг бошларидаёқ Марказий Осиё ҳудудларида кўчманчилик шароитида, ўзлари учун қулай жой излаб юрган кўплаб уруғ ва қабилалар, ер майдонлари, сув, ўтлоқларни эгаллаш мақсадида курашиб келганлар, айрим ҳолларда эса ўзларидан кучлироқ, йирик қабилаларга ер солиғи, яъни ўлпон тўлаб турганлар. Тарихий манбалар подшоҳ хазинасининг дастлабки асосий манбаи совға-салом бўлганлигидан далолат беради. Лекин Доро ҳукмронлиги даврига келганда солиқлар жорий қилинади. «Дорони Форслар савдогар дейишларига сабаб, у биринчи бўлиб солиқларни жорий этганлигидадир» деб ёзган эди Геродот. Доро солиқ тизимини фақат ўз мамлакатида эмас, балки зўрлик билан қарам қилиб олган мамлакатларга ҳам жорий этди. Солиқ миқдори сатин пул бирлиги талант ҳисобида аниқланган. Аҳамонийлар ҳукмронлиги даврида Марказий Осиёда яшовчи қабилалардан солиқлар салкам икки аср мобайнида йиллик хирож ва ҳарбий отрядлар етказиб бериш шаклида ундирилган. Бу даврда солиқ турлари ҳам ҳар хил бўлган. Масалан, сак ва касбийлар каби қабилалар 250 талант (1 талант 25 кг. 248 гр. Соф олтинга тенг бўлган), яъни 6312 кг. миқдорида, парфияликлар, хоразмийлар, сўғдлар ва орийлар 300 талант, яъни 7575,4 кг. миқдорида хирож тўлашган. Қатъий белгиланган хирожлардан ташқари ҳар хил сабабларни рўкач қилиб қўшимча солиқлар ҳам жорий этдилар ва улар сув йўлини тўсиб қўйиш ёки бошқа хил зўравонлик каби таҳдидлар орқали ундириб олинар эди. Эрондаги қадимги Персапол шаҳридан топилган узоқ аждодларимиз, яъни бақтрияликлар, хоразмликлар, сўғдлар ва саклар тасвирлаган расмларда, саклар кийим-кечак, бақтрияликлар туя ва идишлар, хоразмликлар дудама ханжар, жангавор болта, билакузук ва отни шоҳга олиб бораётган манзара чизилган. Сўғд битикларига кўра Ўрта Осиёга машҳур отлар, олтин, фируза ва қимматбаҳо тошлар олиб келинган. Александр Македонский Марказий Осиёни босиб олиб, уни ўз салтанати таркибига киритгач, бу ерда истиқомат қилувчилар солиқларни юнонлар тамойили бўйича тўлай бошлаганлар. Юнонистонда солиққа тортиш Марказий Осиёдагидан фарқ қилиб, солиқлар даромад солиғи ва эҳсонлардан иборат бўлган. Даромад солиғи даромаднинг ўндан ёки йигирмадан бири миқдорида ундирилган ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадлари йўлида ишлатилган. Александр Македонский Марказий Осиёда асосан Аҳамонийлар барпо этган давлат аппарати тузилмасини сақлаб, маҳаллий задагонлар таркибидан сатраплар 7
Солиқ назарияси ҳокимиятини тузган. Махсус солиқ хизмати жорий қилмаган, солиқ ундириш вазифаси муайян киши зиммасига юклатилган. Улар эса солиқ тўловчилардан хазина билан тузилган шартномада белгилангандан кўра кўпроқ солиқлар йиғиб, ўз манфаатлари учун ҳам қўшимча маблағлар тўплаб олишган. Эрамиздан олдинги 140 йилда Юнон-Македон мамлакати барҳам топди. I асрнинг охиридан бошлаб то ҳозирги эрамизнинг IV аср ўрталаригача Марказий Осиёда Кушон подшолиги ҳукмронлик қилди. Бу даврда солиқларни ҳисоблаш ва ундириш тартиби ҳақида етарли маълумот бўлмаса ҳам, лекин айрим археологик топилмалар солиқлар олтин билан ҳисобланишини, ундаги ҳужжатлар солиқларни қабул қилувчи хазинабон лавозими бўлганлигидан дарак беради. Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрига яқин Далверзинтепа қишлоғидан топилган Кушон давлати даврида бунёд этилган сарой қолдиқлари орасидан 40 кг дан ортиқ олтин жойлаштирилган хум топилган. Ашхобод яқинидан топилган битиклар, ёзувлар эса солиқ тўлаш бўйича катта девон бўлганлигидан дарак беради. Бу ҳужжатларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, солиқ йиғиш ва маҳсулотларни асрашга кўпдан-кўп амалдорлар жалб қилинган. IV-VI асрлардаги туркий қавмлар тарихига оид қадимги манбаларда қабилалар, уруғлар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда мағлубиятга учраган томон аҳолиси янги ҳукмдорларига мавжуд ер ёки чорвалари учун солиқлар тўлаб турганлиги, деҳқончилик ёки чорвачилик билан шуғулланиш имкони бўлмаган жойларда эса солиқ ўрнига белгиланган миқдорда конлардан маъданлар қазиб берганликлари кабилар ҳақида маълумотларни учратиш мумкин. Араблар истилосигача Марказий Осиёда шаклланган солиқлар тизимининг хусусияти шундан иборатки, бу даврда қулдорлик ва феодал давлат бошқарувининг ўзига хос белгилари бирлашиб кетган, ҳатто айрим ҳолларда задагонлар лашкар бошиларга маош тўламасдан, унинг ўрнига иккитой тизими жорий қилинган. Солиқларни ундиришда маҳаллий оқсоқоллар билан бирга солиқ ундиришни ижара усули ҳам қўлланилган. Солиқлар кўпчилик ҳолларда туманлар бўйича белгиланиб, тўловчиларнинг хусусиятлари эътиборга олинмаган. 651 йилдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида араблар ҳукмронлиги ўрнатилди. Солиққа тортиш тизими бир мунча мураккаблашди ва солиқларнинг турли хиллари пайдо бўлди. Масалан, хайр-эҳсон эҳтиёжлари учун солиқ - закот (мол-мулкдан 2,5 фоиз миқдорида) ижтимоий кескинликни юмшатиш учун мўлжалланган, камбағаллар, етимлар ва йўловчиларга хайр-эҳсон беришда фойдаланилган. Бундан ташқари, қуйидаги солиқлар мавжуд эди, вазифа - ўлпон, жузя - жон солиғи, хирож - ер солиғи. Хирож қуйидаги шаклларда ундирилган: Мисаҳа - ишлов бериладиган майдон бирлигидан қатъий ставкаларда; Муқота - қатъий белгиланган суммада; Муқосама - ҳосилнинг муайян улушида (1/3 қисми). Хирож Наврўз байрами арафасида йиғиб олинган. Жузяни мусулмон бўлмаган фуқаролар (озод эркаклар) тўлаганлар. Хотин-қизлар, кексалар, камбағаллар ва қуллар бу солиқни тўлашдан озод қилинган. Жузяни ҳисоблашда ўзига тўқлик даражаси ҳисобга олинган ва солиқ пул ёки натура шаклида ундирилган. Юқоридаги солиқлардан ташқари чорвадорлардан, ҳунармандлардан ва савдогарлардан солиқлар олинган. Араблар ҳукмронлик қилган давр солиқ сиёсатида анча муваффақиятларга эришилган бўлсада, аммо баъзи камчиликлар ҳам мавжуд бўлган. Хусусан, Ноиб Ашрас олиб борган солиқ сиёсатида, қисқа вақт ичида икки қарама-қарши йўл тутилган. Олдинига мусулмонлар жузя ва хирождан озод этилган. Аммо кўп вақт ўтмай хазинага тушумларнинг кескин қисқариб кетиши бу фармонни бекор қилишга мажбур этган. Оқибатда Сўғд ва Бухорода норозичилик кучайиб, у қўзғолонга айланган. Ашраснинг муваффақиятсиз солиқ сиёсати туфайли арабларга қарши қудратли ҳаракат авж олиб, Моварауннахрнинг тез орада араблар ихтиёридан чиқиши билан якунланди. 8
Солиқ назарияси Икки асрдан кўпроқ ҳукмронлик қилган араблар салтанати тугаб, Сомонийлар (8691005 йиллар) ҳукмронлиги ўрнатилгач, улар давлатида ўнта девон ташкил этилди. Девонлардан учтаси Девони муставфий (кирим-чиқим ишларини бошқарган) ва Девони муҳтасиб (бозорда тошу-тарози, нарх-наво ва мусулмонлар томонидан шариат қоидалари бажарилиши устидан назорат қилган), Девони мушриф (давлат ишлари, хусусан киримчиқим ишларини юритган ҳамда) солиқларни ҳам назорат қилган. Сомонийлар бошқарув тизимида Муставфий девони даромадлар ва харажатлар учун жавобгар олий молия амалдори маҳкамаси сифатида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, солиқларни йиғишни ўз назоратига олган ва кузатиб борган. Моварауннахрда IX-X асрларда ерларни солиққа тортиш улар кимга тегишли эканлигига боғлиқ эди. Ерлар уч тоифага бўлинган: Биринчи тоифа ерлар - султонга тегишли бўлиб (мулки султоний), бундай ер устидан назорат кейинчалик «Мулки девоний» деб номланган девон (маҳкама) амалдорлари томонидан амалга оширилиб, ушбу тоифадаги ерлар ҳаддан ташқари кўп эди. Бундай ерларга асосан деҳқонлар ерлари кирган. Иккинчи тоифа ерлар - шахсан ҳукмрон сулоланинг айрим аъзолари, қадимий деҳқон задагонлар, шунчаки бой деҳқонларга, саййидлар (Муҳаммад пайғамбар хонадони авлодлари), айрим руҳонийлар, турк гвардиясининг айрим раҳбарлари, савдогарларга тегишли бўлган хусусий мулк ерлар. Учинчи тоифа ерлар - мусулмон диний муассасаларига, яъни масжид, мадраса, хонақоҳ мақбараларга вақтинча ёки умрбод фойдаланиш учун берилган вақф ерлар. Хирож учала тоифа ерларидан ҳам олинган бўлиб, улар «мулки хирож» деб аталган, лекин бунда олий мусулмон руҳонийларга, аввало саййидларга тегишли ерлар солиққа тортишдан тўлиқ ёки қисман озод қилинган. X аср бошларида Моварауннахрни Қорахонийлар эгаллади, яъни дарийзабон сулоласи ўрнини туркийзабон сулоласи эгаллагач, марказлаштирилган давлат ўрнига мамлакатни бошқаришнинг улус тизими ўрнатилиб, барча ер хон мулки ҳисобланган, деҳқончилик ер эгалиги институти сифатида тарих саҳнасидан тушишига сабаб бўлди. Бу даврда «иқтаъ» солиқ йиғишнинг асосий манбаига айланган. «Иқтадорлар» ўз навбатида деҳқонларнинг оддий жамоатчига айланишига замин яратди. Ерлар муайян муддатга «Иқтадорлар» фойдасига муайян даромадни тўлиқ ёки қисман олиш ҳуқуқи билан совға қилинган. «Иқтаъ» соҳиблари деҳқонлардан махсус қарор билан белгиланган солиқларнигина олиши мумкин эди. «Иқтаъ»га нафақат ердан, балки солиққа тортишнинг бошқа объектларидан (тегирмон, ҳаммом, бозордаги дўконлар) олинадиган солиқлар ва даромадлар ҳам берилиши лозим эди. Салжуқийлар ҳукмронлиги даврида солиқ тизими ҳам ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турган. Манбаларда келтирилишича шоҳларда ҳамиша иккитадан хазина бўлиб, уларнинг бири асосий, иккинчиси харж ва харажат хазинаси бўлган. Қўлга киритилган бойликлар асосан биринчи, яъни асосий хазинага киритилиб, заруратсиз фойдаланилмаган. Олинган тақдирда ҳам қарз сифатида олиниб, тезда қайтарилган. Салжуқийлар даври солиқ сиёсатида ушбу давлатда кўп йиллар машҳур вазирлик лавозимида фаолият кўрсатган Низомулмулк (тўлиқ исми Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий) муҳим роль ўйнаган. Унинг машҳур «Сиёсатнома» асарининг 4 фаслида солиқ (закот)чилар масаласи кўтарилади. Унинг қайд этишича «солиқчилар хирожни шундай йўл билан талаб қилсинларки, одамларга зиён етмасин. Солиқ ўз вақтидан олдин олинса, раиятга ранжу азоб етади, улар мажбурликдан мол-давлатларини ярим баҳода сотиб, уй-жойларини ташлаб кетиб, овора ва сарсонликда ғарибликка мубтало бўладилар» 1 деб ҳисоблайди. У солиқларнинг меъёрида бўлиши ва маълум вақтда тўланишини ривожланишнинг муҳим омили сифатида қарайди.
Раззоқов А. Низомилмулкнинг иқтисодий қарашлари. «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси». 1999 йил 11-сон. 9 1
Солиқ назарияси Амалдорларнинг бу тамойилларга амал қилмаганларини жазолаш, раиятдан зўрлик билан мол тортиб олинган бўлса эгаларига қайтариш, уларнинг орттирган молу-бойликлари мусодара қилиниб, хазинага топширилиши, бошқаларга ибрат бўлиши учун амалидан олиб, унга бошқа амал бермасликни тавсия этади ва унинг ўзи шу қоидаларга амал қилганини юқоридаги асарида қайд этган. 1221 йилда Ўрта Осиёда мўғуллар ҳокимияти ўрнатилди. Бу ҳудудларда солиқ сиёсатини олиб бориш мақсадида улар томонидан қурултойда таклиф этилган тадбирлар ҳаётга татбиқ этила бошланди ва Маҳмуд Ялавоч бошчилигида ўлкадаги халқлардан турли хилдаги солиқларни ундирар эдилар. «Калон» солиғи деҳқонлардан йиғиладиган асосий солиқ бўлиб, у ҳосилнинг ўндан бир қисмини ташкил этган. Чорвадорлардан «кўпчур» солиғи олинган бўлиб, унинг миқдори ҳар юз бош қорамолдан бирга тенг эди. Бундан ташқари «Ясо» қонуни бўйича аҳолидан давлат фойдасига «шулси» деб аталган солиқ ундирилган. Ушбу солиқ турининг миқдори ҳар бир отардан икки яшар қўй ва ҳар минг отдан бир бияни (қимиз учун) ташкил этган. Шунингдек, мамлакатдаги савдо йўлларида жойлашган бекат - «ём» (жом) ларнинг харажатлари ҳам аҳоли зиммасига юклатилиб, уларнинг миқдори шу даражада кўпайиб кетар эдики, баъзи ҳолларда ҳар бир «ём» учун 20 от-улов, сўйиш учун қўйлар, соғиш учун соғувчиси билан биялар, аравалар ва бошқа сарфхаражатлар ажратилган. Мўғуллар истилоси даврида деҳқонлар ва ҳунармандларнинг аҳволи йил сайин ёмонлашиб борди, чунки ер солиғини тўлашдан ташқари деҳқонлар турли хил мажбуриятлар ва хизматларни бажаришарди. Ҳунармандлар, айниқса, қурол тайёрлаб бериш каби мажбуриятларни олган эди. Феодал ва задогонларга хонзода ва хон хотинлари ёрлиқ ҳамда пайзалар тарқатган, бу унвонлар деҳқон ва ҳунармандлардан турли хизмат ҳамда мажбуриятларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқини берган. Пайза кўрсатилганда маҳаллий аҳоли, масалан саёҳат қилувчини овқатлантириши ва унга хона, отига ем бериши ва бошқа қулайликлар яратиши шарт эди. Йил сайин аҳолининг яшаш шароити оғирлашиб бориши мамлакатнинг кўп жойларида қўзғолонлар кўтарилишига сабаб бўлди. Бу қўзғолонлар зудлик билан бостирилган бўлсада, лекин мўғул ҳукмдори Муннехон Моварауннахрда солиқ тўловчилар амалга ошираётган тартибсизликлар ва суистемолликларга тегишли фармон чиқарди. Унга кўра бой киши 10 динор, камбағаллар эса 1 динор тўлайдиган бўлди. Чорва солиғи 100 туёқдан бир бош олиниши белгиланди. Мусулмон, христиан ва бутпарастлар рўҳонийлари, шунингдек, кекса ва ишлашга ноқобил кишилар солиқ тўламайдиган бўлдилар. Чиғатой улусида ер солиғи ўндан бир ҳажмда белгиланган. Солиқлар ҳатто шароб, гуруч, гўшт ҳамда от емиши тарзида ҳам ҳар бир хўжаликдан ундирилган. Йирик мулкдорлар, савдогарлар, ислом пешволари мўғуллар билан яқинлашиб, катта имтиёзларга эга бўлганлар, ҳар хил ёрлиқлар олганлар. Олий мансабдорлар солиқ тўламаганлар. Солиқ йиғишга масъул этилган Маҳмуд Яловоч қўзғолондан сўнг ўз лавозимидан бўшатилди ва Моварауннаҳрдан ҳайдаб юборилди. Солиқ йиғувчи ва ноиб этиб унинг ўғли Масъудбек тайинланиб, у бу лавозимда 51 йил хизмат қилди. У мўғулларга ўлпон ва солиқларни ўз вақтида тўлаб турди. Натижада мўғуллар Моварауннаҳрни бошқариш ишига аралашмаганлар. Бундай ҳолат Амир Темур ҳокимияти ўрнатилгунча давом этди.
10
Солиқ назарияси
1.3. АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ Амир Темур инсоният тарихида йирик давлат арбоби ва ўрта асрнинг енгилмас, бетакрор лашкарбошиси сифатида Марказий Осиё ҳудудида йирик салтанат барпо қилиб, ўз салтанати таркибига 27 та давлатни бирлаштирди. У ҳамиша ўз давлат тизимини такомиллаштириб боришни ўйлар, мўғуллардан фарқли ўлароқ, бошқа ўлкаларни забт этишнигина эмас, балки аксинча, у ерларни идора қилиш тўғрисида ҳам қайғурар эди. Шу билан биргаликда давлатни адолатли идора этишда солиқ сиёсатининг ўрни беқиёс эканлигини яхши тушунар эди. Амир Темурнинг солиқлар масаласи билан жиддий шуғулланганлигини исботлайдиган қатор далиллар мавжуд. Амир Темур солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари унинг фарзандларига сиёсий васияти бўлмиш «Темур тузуклари» да ифодаланган бўлиб, унинг солиқ сиёсати хусусиятларини қуйидаги фикрлари орқали ифодалашимиз мумкин: «Амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солиб қўйишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш (давлат) хазинасининг камбағаллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса сипоҳнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади. Сипоҳнинг тарқоқлиги, ўз навбатида, салтанатнинг кучсизланишига олиб келади» 1 . Асарда солиқларни ҳисоблаш қоидалари ҳам ишлаб чиқилган: «Яна амр қилдимки, хирожни экиндан олинган ҳосилга ва ернинг унумдорлигига қараб йиғсинлар. Чунончи, доим узлуксиз равишда кориз, булоқ ва дарё суви билан суғориладиган экин ерларини ҳисобга олсинлар ва ундай ерлардан олинадиган ҳосилдан икки ҳиссасини раиятга, бир ҳиссасини олий саркорлик (салтанат хазинаси) учун олсинлар. Лалмикор ерларни эса, жарибларга бўлсинлар, ҳисобга олинган бу ерлардан (солиқ олишда) учдан бир ва тўртдан бир қоидасига амал қилсинлар» 2 . Ушбу жумлалардан кўришимиз мумкинки, солиқ ернинг лалмикор ва суғориладиган қисмларидан алоҳида-алоҳида тартибда ундирилган. Бундан ташқари янги ерлар ўзлаштиришни рағбатлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари ҳам белгиланган: «Яна амр этдимки, кимки бирон саҳрони обод қилса, ёки кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олинмасин, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учунчи йили эса олиқ-солиқ қонун-қоидасига мувофиқ хирож йиғилсин» 3 . Амир Темурнинг ушбу оқилона сиёсати туфайли солиқ тўловчиларга солиқ тўлаш учун қулай шароит яратилган. Бундан ташқари маҳсулот тарзидаги солиқни солиқ пули билан алмаштириб туриш мумкин бўлган: «Агар раият рўйхатга олинган ерларидан бериладиган солиқни нақд ақча билан тўлашга рози бўлса, нақд ақча миқдорини саркорнинг ҳиссаси ҳисобланган ғалланинг мазкур давридаги нархига мувофиқ белгиласинлар» 4 . Амир Темур олиб борган солиқ сиёсатининг муҳим хусусиятлари сифатида шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, у томонидан забт этилган ўлкаларга нисбатан алоҳида солиқ сиёсати юритилган. «Агар ерлик фуқаро азалдан бериб келган хирож миқдорига рози бўлса, уларнинг розилиги билан иш кўрсинлар, акс ҳолда (хирожни) тузукка мувофиқ йиғсинлар» 5 . Амир Темур фармойишига биноан солиқ ундириш ишлари раҳм-шавқатга асосланган бўлиши лозим: «Амр қилдимки, ҳосил пишиб етилмасдан бурун раиятдан молу жиҳот олинмасин. Ҳосил етилгач, ҳосилни уч бўлиб олсинлар. Агар раият солиқ тўловчи юбормасдан, солиқни ўзи келтириб берса, у ҳолда у ерга солиқ тўпловчи юбормасинлар. Агарда олиқ-солиқ олувчини юборишга мажбур бўлсалар, улар солиқларни буйруқ бериш ва Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 98-бет. Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 98-бет. 3 Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 99-бет. 4 Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 98-бет. 5 Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 1991 й. 98-бет. 1 2
11
Солиқ назарияси яхши сўз билан олсинлар, калтак, арқон ишлатиш, ишни уриш-сўкишгача олиб бормасинлар. Уларни банд этиб, занжир билан кишанламасинлар. Яна буюрдимки, хирожни раиятдан калтаклаш ва савалаш йўли билан эмас, балки огоҳлантириш, қўрқитиш ва тушунтириш йўли билан ундирсинлар. Қайси ҳоким ҳукмининг таъсири чўп ва калтаклаш таъсиридан камроқ бўлса, ундай ҳоким ҳукумат юргизишга яроқсиздур» 1 . Амир Темур юритган солиқ сиёсати ўз даврига нисбатан солиққа тортишнинг илғор ғояларини ўзида ифодалай олган. Солиқларнинг давлатни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳисобга олиниши билан биргаликда, муҳим хусусияти сифатида қайд этиш лозимки, у солиқ тўлашга лаёқатли солиқ тўловчилар бўлишини эътироф этган. Шу боисдан ҳам давлат ва солиқ тўловчилар ўртасида солиқ муносабатларини шакллантиришга эътибор қаратади. Ваҳоланки, бу борадаги муаммолар ҳозирги давлатчилик муносабатлари даврида ҳам мавжуд бўлиб, бунга буюк салтанат соҳиби Амир Темур бундан VI-VII аср аввал эришишга ҳаракат қилган. Шунингдек, Амир Темурнинг юқоридаги фикрларидан кўришимиз мумкинки, солиқ ундириш солиқ тўловчиларнинг муайян мол-мулкка эга бўлганида, яъни ҳосил олганидан кейин ундирилган. Шунинг билан биргаликда солиқларни ундириш харажатларини камайтиришга ҳам ҳаракат қилинган, яъни солиқ тўловчилар солиқни ўз вақтида олиб келсалар солиқ ундирувчи юбориш таъқиқланган. Солиқ йиғишда кўпроқ тушунтириш, огоҳлантириш ва қўрқитиш каби йўллардан фойдаланилган. Амир Темур даврида мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамиятга эга ҳисобланган. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини асосан ер эгалари бўлган деҳқонлар ва ерга ишлов берувчи ижарачилар амалга оширганлар. Бу даврда асосан деҳқончилик билан боғлиқ бўлган хирож ва ушр солиқлари амал қилган. Бундан ташқари мамлакатда боғдорчилик ва чорвачилик ривожланиши учун мол сардарахт, мол ўтлоқ, мол сувоқ, миробона солиқлари ҳам амал қилган. Ер солиғи етиштирилган ҳосилга ва ернинг сифатига қараб ҳосилнинг 1/10 дан (ушр) то 1/3 қисмигача миқдорида олинган. Савдогарлар ва ҳунармандлар тамға ёки закот тўлашган, чегарадан ўтган моллар ҳисобидан ҳам бож олинган. Бу солиқлар давлат хазинасининг асосий манбаи ҳисобланган. Юқоридаги солиқлардан ташқари фавқулодда солиқлар ҳам амал қилган бўлиб, уларга: молужиҳот - ер солиғининг бир тури бўлиб, пул ёки натура тарзида тўланиши мумикн бўлган; ихрожот - саройларга қараш учун махсус йиғим; бож - савдогарлардан чегарани кесиб ўтишда ундириладиган божхона солиғи; сармушар - жон солиғи; хонамушар - ҳар бир хонадондан олинадиган йиғим; қўналға - элчи, амалдорлар, чопарларни бепул қабул қилиш ва меҳмон қилиш йиғими; шилон пули - ноибларни зиёфат қилиши учун йиғим; жон солиғи – жон бошидан йилига бир марта тўпланадиган солиқ; пешкаш - юқори мансабдаги амалдорларга совға бериш учун йиғимларни киритиш мумкин. Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган катта хизматларидан бири давлат бошқарув тизимининг мумтоз намуналарини қайта тиклаш билан чегараланмасдан, замон талабларини кўзда тутиб, янги усулларни жорий қилишидир. Унинг стратегиясида инсонпарварликка асосланган мукаммал жамият қуриш ғояси марказий ўрин тутади. Унгача хазинани идора қилиш фақат даргоҳ тамойилига асосланган бўлса, у даргоҳ ва вазирлик тамойилларини қўшиб олиб борди. Хазина даромадлари солиқли ва солиқсиз даромадларга ажратилди. Хазина харажатлари таркибидан ободончилик, ижтимоий-маданий, шу жумладан, фан, маданият, ижтимоий таъминот харажатларининг ҳиссаси ортиб борди. Буларнинг ҳаммаси мамлакатнинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан мустаҳкамланиши, унинг халқаро мавқеини оширишда фаол таъсир этди. Амир Темур Марказий Осиё иқтисодини ривожлантиришга, фан ва маданиятни қанчалик кўтаришга уринган бўлмасин, шафқатсиз тўлқинлар у ташкил этган буюк салтанатни парчаланишига, пароканда бўлишига олиб келди. Унинг вафотидан сўнг 1
Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 72-бет. 12
Солиқ назарияси авлодлари ўртасида тахт учун кураш узоқ давом этиб, шаҳзодалар ўртасида олиб борилган кураш ўлканинг молия-солиқ тизимига таъсир кўрсатмай қолмади. Ҳарбий харажатларнинг кўпайиб боргани сари унинг манбаи ҳисобланган солиқ тизими издан чиқди. XV аср давомида Моварауннахр ва Хуросонда аввалгидек ер мулкчилигининг асосан тўрт шаклидаги: мулки девоний - давлат ерлари, мулк - хусусий ерлар, мулки вақф - мадраса ва масжидлар тасарруфидаги ерлар ва ниҳоят жамоа ерлари бўлган. Деҳқончилик ерларининг энг катта қисми давлат мулки ҳисобланган. Бу ерларга, аввалгидек, мамлакат ҳукмдори султон ёки амирлар эгалик қилган. Темурийлар даврида давлат ерларини суюрғол тарзида инъом қилиш ҳам кенг тарқалган. Суюрғол ерлар ҳажми, шарти ҳамда ер ва ёрлиққа эга шахсларнинг табақаси жиҳатидан турлича бўлган. Одатда, шаҳар ёки вилоятлардан то алоҳида қишлоққача суюрғол шаклида инъом этилган. Бутун бир шаҳар ёки вилоят кўпинча ҳукмрон сулола намоёндалари ёки йирик ҳарбий ва давлат мансабдорларига берилган. Амир Темур даврида бўлганидек темурийлар даврида ҳам суюрғолларни улашиш амалиёти кенг тарқалди. Марказий ҳокимият вакиллари - Шоҳрух, Улуғбек, Абу Саид, Султон Ҳусайн ёки улусларни бошқарган шаҳзодалар ерларга мерос тарзида эгалик қилиш учун улашганлар. Суюрғол эгасига ўз суюрғоли доирасида амалдорлар тайинлаш, солиқлар ва турли тўловларни тўплаш ҳамда айбдорларни жазолаш ҳуқуқи берилган. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, Шоҳрух даврида Хоразм - Шоҳ Малик; Фарғона – Мирзо Аҳмад; Тус, Машҳад, Обивард, Нисони ўз ичига олган Хуросон - Бойсунғур; Қобул, Ғазна ва Қандаҳор вилоятлари Мирзо Қайду баҳодирнинг суюрғоли эди. Суюрғол ёрлиғига эга бўлган вилоят ҳукмдорлари марказий ҳокимиятга фақат номигагина қарам бўлиб, одатда, улар деярли мустақил эди. Суюрғол эгалари тобелигини кучайтириш мақсадида марказий ҳокимият баъзан улар тасарруфидаги ер майдонларини қисқартирар ёки уларнинг маъмурий ва адлия жиҳатидан ҳақ-ҳуқуқини чеклаб қўяр эди. Суюрғол эгаси марказий ҳукуматга бўйсунмаган тақдирда суюрғол ҳуқуқидан маҳрум бўлар ва ҳоким унинг вилоятини бошқа шахсга берар эди. Темурийлар даврида деҳқончилик майдонларининг иккинчи каттагина қисми хусусий ерлардан иборат бўлиб, йирик мулкдорларнинг катта ер майдонлари ҳам, меҳнаткаш зироатчиларнинг майда пайкаллари ҳам хусусий мулк қаторига кирган. Мулк ерларининг катта қисми маъмурий, ҳарбий ва диний арбобларнинг тасарруфида бўлган. Бош ҳукмдор томонидан йирик мулк эгаларига бирон хизмати учун тархонлик ёрлиғи бериш кенг тарқалган. Тархонлик ёрлиғини олган мулкдорлар, асосан барча солиқ, тўлов ва мажбуриятлардан озод қилинган. Тархонлик ёрлиғи, одатда амирлар, беклар, сарой амалдорлари, саййидлар ва бошқа юқори табақа вакилларига берилган. Бундай ёрлиқни олган мулкдор исмига тархон сўзи қўшиб айтилган. Улуғбек даврида Самарқанд яна равнақ топди. Бу даврда санъат ва илм-фан ривожи учун шу қадар катта ишлар қилиндики, бу даврни «Самарқанднинг олтин даври» деб атай бошлашди. У солиқ сиёсатида деҳқонлардан олинадиган солиқларни камайтирди ва деҳқонлар фаравонлигини ўстиришга имкон яратди. Тушумлар қисқаришининг ўрнини эса тамға - ҳунарманд ва савдогарлардан олинадиган йиғимни кўпайтириш ҳисобига тўлдирди. Темурийлар давридаги солиқларни ўрганишда айрим фактларни келтириб ўтиш ўринли. Масалан, темурийлардан Ҳусайн Бойқаро мамалакатдаги исёнлар туфайли харажатлар кўпайганини ҳисобга олиб, Ҳирот ҳокими Муборизиддин Валибекка нишон юбориб, янги харажатлар учун Ҳирот ва унинг теварак-атрофидаги туманлардан 100 минг динор кепакий тўплаб жўнатишни буюрди. Ҳирот ҳокими туманлардан фақат ярмини, қолганини эса аҳолидан сармушар, яъни жон солиғи сифатида ундиришга қарор қилди. Бундай меҳнаткаш халққа жудаям қийин бўлган бир шароитда Алишер Навоий Ҳирот аҳолиси зиммасига тушган 50 минг динорни ўз жамғармаси ҳисобидан тўлади. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Амир Темур ва темурийлар даврида бир қадар тартибли солиқ тизими амал қилган. Амир Темур ва темурийлар давридаги солиқ сиёсати, унинг юритилиш тартиби, ундирилишига оид қонун-қоидалар, тўловчиларга берилган имтиёзлар, босиб олинган ҳудудлар учун Амир Темур томонидан қўлланилган 13
Солиқ назарияси солиқ ислоҳотлари, йиғилган солиқлардан харажатларни молиялаштириш учун ишлатиш меъёрлари аввалги даврлар солиқ ислоҳотидан тубдан фарқ қилиб, уларни тўлиқроқ ўрганиш ҳозирги кунда ҳам аҳамиятли бўлиб ҳисобланади.
14
Солиқ назарияси
1.4. ХОНЛИКЛАР ВА ЧОР РОССИЯСИ ДАВРИДА СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ Темурий шахзодаларнинг ўзаро тўхтовсиз олиб борган тахт талашишлари охир оқибатда салтанатнинг Шайбонийхон қўлига ўтишига олиб келди ва XVI аср бошларидан Моварауннахрда янги шайбонийлар сулоласи қарор топди. Улар деярли юз йил ҳукмронлик қилиб, темурий задагонлар ва улар билан боғланган олий руҳонийлар ва ер соҳиблари йўқ қилинди, уларнинг ерлари, мулклари ва бошқа бойликлари кўчманчи ўзбек задагонлари қўлига ўтди. Лекин шайбонийлар давлатининг ижтимоий тузуми темурийлар давлати хусусиятларини сақлаб қолди. Аввалгидек муайян шахсларга дастлаб давлат хазинасига тушган солиқларни маълум вақт ўз фойдасига ундириш ҳуқуқи берилди. Бухорода бундай шартли туҳфа форсча «танҳо» атамаси билан атала бошлади. Шайбонийлар давлатида солиқ, ўлпон ва мажбуриятлар тизими анча мураккаб бўлган. Расман 90 га яқин солиқ ва ўлпонлар ундирилган. Асосий солиқ хирож бўлиб, у суғориладиган ерларнинг 30-40 фоизига солинган; давлат аппарати, сипоҳийлар ва хон саройини боқиш учун ихрожот олинган; боғлар, полизлар, бедазорлар ҳам солиққа тортилган. Агар давлат аппарати пулга жуда муҳтож бўлса, фавқулодда солиқлар жорий этилган. Солиқ ва ўлпонлардан ташқари мажбурий ишлаб бериш мажбурияти бўлиб, улар ичида энг оғири ясоқ бўлган, яъни аҳоли каналлар, хандаклар қазиш, йўллар қуриш, ўтин, сомон, шох-шабба йиғишга сафарбар қилинган ва текин ишлаб берган. Юқоридагилардан ташқари шайбонийлар даврида тоғор, улуфа, қўналға, мададилашкар, бож, тансуқот, туҳфа ва бошқа солиқлар амал қилган. XVII аср ва XVIII асрнинг биринчи ярмида Марказий Осиёда марказлашган давлат учта мустақил давлатга: Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларига бўлиниб кетди. Уларнинг ҳар бири ўз чегараси, давлат тизими ва хазинаси, ўзининг мустақил молиясига эга эди. XVI асрдаёқ ташкил топган Хива хонлиги инқирозни бошидан кечирар эди. Солиқ юкининг оғирлиги деҳқонлар, шаҳарликлар ва кўчманчи-туркман қабилалари зиммасига тушарди. Туркманлар ер-мулк солиғи - ҳосилнинг ўндан бир қисмини ва ўнлаб минг бош қўйни «хон қозони» учун солиқ сифатида тўлар эдилар. Адоқли-хизр қабиласи хонга навкарлар ёки гвардия етказиб берар эди. Ўлпон фақат хон учун эмас, балки хон сулоласининг айрим вакиллари учун ҳам ундириларди. Туркман қабилалари тез-тез қўзғолонлар кўтариб, вақти-вақти билан муайян мустақилликка эришардилар. Хива хонлари хазинаси XVII асрда алоҳида хазиначилар қўлида эди. Қуйи маъмурий аппарат арбоблар (қишлоқ оқсоқоллари) дан иборат эди. Қишлоқларда ер эгалари зиммасига уларга бўйсунувчи аҳоли ҳисобидан йўлдан ўтиб борувчи элчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш мажбурияти юкланган эди. Хива хонлигида шу вақтда хон хазинасига даромаднинг асосий қисми ўтроқ ва ярим кўчманчи аҳоли ишлов берадиган ҳайдаладиган ерлардан тушар эди. Хазинага қарашли ёки давлат ерларида яшайдиган деҳқонлар форсча даҳяк ёки арабча ушр сўзи билан номланадиган хирож, чиғирлар ёрдамида суғориладиган ерлардан ҳосилнинг бешдан бир қисми миқдорида тўлаган. Хусусий мулк қилиб берилган ерлардан хирож улар қандай тоифага боғлиқлигига қараб олинарди. Хон ёрлиғи бўйича муайян мулк қилиб берилган хусусий мулк ёрлиқ ерлари ва азалдан хусусий мулкни ташкил этган одатдаги хусусий мулк ерлар солғит деб номланувчи, пул билан тўланадиган ер солиғига тортилган. Адай мулк (оддий халқ тилида атай мулк) ерларидан ер солиғи эмас, балки қура солиғи ундирилган, бу солиқни тўловчилар ўз мулкий аҳволларига кўра киритиладиган тоифага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинган ва шу сабабли даромад солиғи хусусиятларига эга бўлган. Солғитни хазинага ва даҳякни ўз вақф муассасаси фойдасига киритишга мажбур бўлган вақф ерининг ижарачилари энг оғир аҳволга тушиб қолган эдилар. Саййидлар, хўжалар, шайхлар ва мансабдор шахсларнинг ерлари махсус хон ёрлиқлари билан хирож тўлашдан озод қилинган. Бундай шахслар туркча-форсча сўз билан ёрлиқдор деб номланган. Навкарларга тегишли ерлар ҳам хирождан озод қилинган. Товар битимлар 15
Солиқ назарияси учун солиқлар - закот ва тарози йиғимлари белгиланган. Хонлик савдо марказлари (Урганч, Хонқа, Хива, Гурлан ва бошқа шаҳарлар) савдогарлари бундан ташқари ҳар йили хонга бой пули солиғини тўлашган. Унинг ҳажми хоннинг махсус фармони билан савдо шаҳарчаларига юборилиб, ҳар бир савдогарни хон хазинасига гўё қайтариш шарти билан муайян суммани тақдим қилишга мажбур қилинган, бироқ одатда бу сумма ҳеч қачон қайтарилмаган. Ана шу ўзига хос тарздаги қарзлар бир йилда икки-уч маротаба олинган. Кўчманчи ва чорвадорлардан хон хазинасига чорва умумий туёғининг қирқидан бир миқдорида закот олинган. Бундан ташқари Амударёнинг ўнг соҳилидаги чорва эгаларидан олинадиган тарчўб йиғими ҳам бўлиб, пода соҳилдаги тўқайлар орасидан ўтганида шохшаббалардан кавшанганлиги учун ана шу солиқ олинган. Тўқайдан ўтган ҳар бир подадан битта қўй олинган. Хива хонлигида ўлпон йиғиш учун ҳокимлар (округ ҳукмдорлари), уларнинг ноиблари ёки қозилар жавоб беришган. Улар ҳузурида божмонлар (бож йиғувчилар) ва закот йиғувчилар, агар ҳудудда давлат ерлари ҳам бўлса, мушрифлар (натура шаклида тўланадиган ўлпонларни йиғувчилар) ҳам хизмат қилган. Қишлоқларда маъмурий-миршаблик таркибидаги барча ишлар билан оқсоқоллар шуғулланиб, улар аҳолидан ўлпонлар ҳам йиғишган. Хонликнинг маъмурий ва молия-солиқ аппарати пул билан таъминланмаганлиги сабабли, ўлпонларни айниқса даҳякни йиғишда жиддий суистеъмолликлар қилишга йўл қўйилган. XVIII–XIX асрларда хонликда турли ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсирида айрим солиқларнинг номи, моҳияти ўзгариб турди, янги солиқлар ва йиғимлар жорий қилинди. Масалан, Хива хонлигида солғит, солғит-кесма, чўп пули, чангалак каби солиқлар амал қилган. Хонликда салкам 25 та маҳаллий солиқлар ундирилган. Улар орасида лавозимларни сотишдан кўриладиган даромадлар алоҳида ажралиб турарди. Натура шаклида ўлпонлар бошқа хонликларга қараганда оғирроқ бўлган. Масалан, қазув - катта ва кичик сойларни йиғилиб қолган лойқалардан тозалаш 15-25 кун давом этган. Кўчув - сув тошқинига қарши иншоотларни барпо қилиш 15 - 25 кун, бегор - кўприкларни таъмирлаш, хон ва унинг амалдорлари учун саройлар қуриш 12 кун ва ундан ортиқ давом этган. Тарихий манбалар Хива хонлигида қуйидаги солиқларнинг амал қилганлигидан далолат беради: бегор; қазув (бало қазув деб аталувчи 6 кунлик мажбурий меҳнат ва сув тақсимловчи тармоқларни тозалаш); қочув (эҳтиёт дамбаларини қуриш учун сафарбар қилиш); олғут (бир йўла олинадиган йиғимлар, солғут бунга кирмайди); солғут (ер солиғи); милтиқ солиғи (қўшинга қурол-аслаҳа сотиб олиш учун олинадиган пул солиғи); арава олув (аравалардан давлат эҳтиёжи учун сафарбар қилиш); улоқ тутув (туя ва отларни, аҳолини сафарбар қилиш); қўнолға (деҳқонлар томонидан амалдорларга кечаси тунаш учун жой бериш); сўйсин (уй эгасининг қўноқда қолган кишини қўй ёки бузоқ сўйиб меҳмон қилиши); чопар пули (солиқ йиғиш хабарини етказганлик учун тўланадиган ҳақ); тарози ҳақи (солиқ тўлаш жараёнида тарозибонга бериладиган пул); миробона (мироб фойдасига бериладиган пул); дарвозабон пули (юк билан шаҳарга кирганда шаҳар дарвозабонига бериладиган пул); отланув (халқ лашкари ва хон қатнашадиган овда мажбурий қатнашиш); ипак моли (аҳоли ипакчилик даромадининг 1/40 қисмини олиш); мир тумон ҳақи (маҳаллий ҳоким ҳақи); шиғовул пули; пул солиғи тўлаш пайтида хазиначига тўланадиган солиқ; қўрувбон пули (дарахт қоровули ёки яйловни назорат қилиб турувчи шахсга тўланадиган ҳақ; мушрифона (ҳосилни текширадиган ва миқдорини белгилайдиган кишига бериладиган пул); афанак пули; чивиқ пули; оммавий ишлар ўтказиш даврида руҳонийлар фойдаси учун йиғиладиган пул ва бошқалар 1 . Бухоро амирлиги молия тизими негизида араблар истилоси даврида бутун мусулмон Шарқи ўзлаштирган солиқ - хирож турган. Хирож ердан олинадиган ҳосилнинг бешдан бир ёки учдан бир қисми сифатида олинган, ушр солиғи эса ўндан бир қисмни ташкил этган. Сабурова С. Хива хонлигида солиқ (Қўнғиротлар даври). «Солиқ тўловчининг журнали», 2001 йил 12-сон. 16 1
Солиқ назарияси Ҳунармандлар ўз қобилияти, дидига мос равишда байрамларда хонга ўз буюмларини тақдим этишган. Фавқулодда ҳолларда улар ҳар бир дўкондан йиғим тўлашган. Бухоро амирлигида ўлпон йиғиш билан девонбеги - молия вазири шуғулланган. Улар дафтарлар - ўлпон рўхатларини тузган. Молия амалдорлари девонбеги раҳбарлигида кадастрлар, амир саройининг молия ҳисоботи ва моддий қисми билан шуғулланганлар. Натура мажбуриятлари устидан назоратни арбоб олиб борган. XIX асрнинг биринчи ярмида хусусий мулк ер солиқлари Бухоро амири хазинасига энг кўп даромад келтирган. Улар ичида энг аҳамиятлиси ҳали ҳам хирож эди. Хирож ерлари (замини хирожий) амирликдаги деҳқон аҳолига тегишли ерларнинг катта қисмини ташкил этган. Хирож муайян ерлардан белгиланган суммада пул ва маълум миқдорда дон билан ундирилган (хирожи вазифа) ёки ҳосилнинг бешдан, олтидан, саккиздан бир қисми миқдорида ҳосилнинг мутаносиб қисмини тўлашда (хирожи муқассама) ифодаланган. Тўланадиган солиқ ҳажми эса синов тариқасида янчиш йўли билан олинган. Токзор, йўнғичқазор ва мевали дарахтзорлардан танобона олинган. 1807 йили амир Ҳайдарнинг бир ёрлиғида ҳар таноб ердан бир тиллодан танобона олиниши зарурлиги кўрсатилган. Агар экинзор эгаси танобона тўлашдан бош тортса, ҳосилнинг учдан бир қисми мол (хирож) тариқасида олинган. Баъзида хирож ҳосилнинг ярмини ташкил этган. Шоҳмурод замонида ҳар бир зироатчидан қўшпули олинган. XV-XVII асрларда закот бева-бечоралар, мусофирлар фойдасига олинган бўлса, XVIII асрдан бошлаб хазина фойдасига олинадиган бўлди. Закот тўлашдан бош тортган қабилалар устига омонпули (моли омоний) олинган. Каналлар, иншоот, қалъа, кўприклар, йўллар таъмири ҳашар йўли билан амалга оширилган. Бошда ҳашарчилар озиқ-овқат билан таъминланган. XVIII асрдан бошлаб ҳашарга келувчилар озиқ-овқати, иш асбоблари, от-араваси билан келиши лозим бўлган. Манбаларда қайд этилишича XVIII асргача қадим замонлардан олимлар, қозилар, сипоҳийлар ва навкарлар хирож ҳамда танобона тўлашдан озод этилганлар. XIX асрнинг 50-йиллари охирида қишлоқ деҳқон аҳолисининг кўпчилиги қонун билан белгиланган ер солиғи - хирождан ташқари, полиз ёки боғ билан банд бўлган ҳар бир таноб ер (таноб пули) ва йўнғичқазор учун (алаф пули) алоҳида солиқлар тўланган. Бу иккала солиқ кўпинча таноба ёки таноб пули деб аталарди. Зарафшон водийсида яшовчи бир неча деҳқон жамоаси амир Насруллога мурожаат этиб, уларнинг уйидан олисда жойлашган полизларга солинадиган танобани камайтиришни илтимос қилади. Амир илтимосни қондиргач, полизлардан алоҳида солиқ - қўшпули олина бошланди. Закот энг муҳим солиқ бўлиб, уни тўлаш ҳар бир мусулмон учун беш фарзнинг бири ҳисобланиб келинган. Бу молмулк солиғини ундириш учун амалдорлар тайёрланган ва закот олиш объектлари аниқланган. Кўчманчи ва чорвадорлардан закот чорвадан пул ёки натура шаклида (беш туядан битта, қирқ қўйдан битта) ундирилган. Ишчи моллардан олинадиган алоҳида йиғим ҳам мавжуд бўлиб, уни яксара деб аташган. У бир жуфт от ёки ҳўкиздан бир ботмон буғдой ҳажмида олинган. Битта ишчи молига эга бўлганлар бу миқдорнинг ярмини тўлашган, у нимсара деб аталган. Сув тегирмонлари ва жувозлардан пул ёки натурада йиғим ундирилган, унинг ҳажми корхонанинг қандай тузилгани ва даромад келтиришига ҳамда қишлоқ хўжалик жиҳатидан қандай аҳамиятга эгалигига қараб ўзгариб турган. Тарихдан маълумки, XIX асрнинг 50-йилларидан бошлаб, Россия Ўрта Осиёни босиб ола бошлади. Бухоронинг маълум қисмини босиб олгач, Амир жуда оғир шартномани қабул қилади. Россия билан уруш пайтида амир Музаффар аминона (содиқ фуқаролик) деб номланган махсус солиқни жорий этди ва у доимий солиққа айланиб, амирлик тугатилгунча (1920) амал қилди. Закот ва аминонадан ташқари савдо йиғимларига (даллоли), бир вилоятдан бошқасига олиб ўтилаётган товарлар ва умуман юклардан олинадиган махсус божлар ҳам кирган. Закот билан бирга товар дастлаб олиб чиқилган жойдан узоқлашувига қараб унинг нархи анча кўпайган. Товарларни дарёдан олиб ўтганлик учун сув пули, бозордаги жой учун пули тахтажой каби солиқлар ҳам мавжуд бўлган. 17
Солиқ назарияси Бухоро амирлигида молия, асосан мол-мулк солиғи билан қушбеги поён шуғулланган. У арк этагида яшагани, маҳкамаси шу ерда бўлгани боис қўйи қушбеги деб аталган. Давлатдаги барча закот йиғувчиларнинг бошлиғи мавжуд булиб уни ҳам закотчи калон (олий закот йиғувчи) деб аташган. XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқон хонлигининг солиқ тизими Бухоро амирлиги билан ўхшаш бўлган. Бу ерда ҳам ғаллазорлардан хирож йиғими узумзорлар, полизлар, боғлар ва техника экинлари билан банд бўлган ерлардан танобона ундирилган. Товарлар, мол-мулк ва чорвадан закот олинган. Шахсан хонга қарашли қишлоқлардан хослик ундирувчи амалдорларга эмас, балки бевосита хонга бериладиган ёки хоннинг махсус фармони билан у ёки бу аъёнларга таъминот учун бериладиган солиқ ундирилган. Қўқон хонлигида ўлпонлар хассаги ва бекликка бўлинган. Хассаги - бу хон ғазнасига ижара кўринишида тушган даромадлар. Беклик эса - бу бек ғазнасига тушган даромадлар. Хон ғазнасига даромадларнинг ҳамма кўрсатилган турлари тушган, лекин уларни фақат Қўқонда ва унга тобе қишлоқларда йиғилган. Бошқа жойлардан хон ғазнасига товарлар ва чорва моллардан закот; Сирдарёдаги кечиклардан божлар; туздан солиқ; хассаги ермулкидан йиғим; хон маблағларига турли шаҳарларда қурилган дўконлар, карвонлар, омборлардан ижара йиғимлари; тўй маросимларини ўтказиш учун даллол фоизлари; эгасиз (байтулмол) мулклар. Вилоят ҳокимликларига ҳараж ва таноб ўлпонларини йиғиш ҳуқуқи берилган. Хон ғазнасига Худоёрхоннинг хукмронлиги (1865-1875 йиллар) даврида ҳар йили бир ярим миллион сўмгача пул тушган. XIX-асрнинг биринчи ярмида Қўқон хонлигининг даромадлари натура кўринишда бўлгани каби, пул кўринишида ҳам тушган бўлиб, уларнинг бир қисми вилоят ҳокимлари томонидан қўшимча ва бошқа эҳтиёжларга ишлатилган. Даромаднинг қолган қисми хон ғазнасига тушган. Шоли, буғдой, жўхори ва бошқа ғалла экинлари экилган. Далаларда ҳосилнинг бешдан бир қисми ундирилган. Мевали дарахтлар, узумзорлар, ўтлар, сабзавот, пахта ва бошқа экинлар банд қилган ерлардан эса йиғим миқдори майдонга қараб белгиланган. Ер солиғи танобо номи билан юритилиб, унинг миқдори экиладиган экинга боғлиқ бўлган. Масалан, терак ва қайрағоч билан банд бўлган бир таноб ердан 50 тийиндан ундирилган. Полиз, қовун, тарвуз, бодринг, тут дарахтлари баҳорда экилган пиёз ва сабзи далаларининг бир танобидан 1 сўмдан; узумзор ва мева боғларининг бир танобидан 2 сўмдан ундирилган. Полизлардан йиғимлар уйлар, дўконлар сонига ва ҳунармандчиликнинг баъзи жиҳатларига қараб белгиланган. Хараж аҳоли қайси бекликнинг тасарруфида бўлса, ўша бекликнинг ихтиёрига тушган. Бек бунинг эвазига горнизонни боқиш ва ҳукумат талабига кўра уруш пайтида қўшинларнинг маълум контингентини чиқаришга бурчли бўлган. Хараж ўтовдан йиғилган, бир ўтовга уч ботмондан беш ботмонгача ғалла тўғри келган. Қўқон хонлигида хараж йиғимига шаҳар беки тайинланган. Саркор мудирлик қилган. Тайинланувдан кейин саркор сони ернинг ишлов бериладиган майдонлари сонига қараб белгиланган, ёрдамчи миробларни ёлланган. Бундай майдонларнинг ҳар бирига ариқ оқсоқол мудирлик қилган. Баҳорги ишларнинг бошланиши билан саркор ҳар бир майдонга биттадан миробдан юборган. Улар ёз давомида майдондаги хўжайинлар сони ва экинлар миқдорини билиб беришга бурчли бўлганлар. Ҳосил йиғим-теримининг бошланиши билан ҳар бир майдонга мулла юборилиб, унинг келиши билан ариқ оқсоқол, мироб ва мулла хараж рўйхатларини тузганлар. Улар ҳар бир кишининг ғалласи янчилишини қайтадан ўлчаб чиққанлар ва тўланиши лозим бўлган солиқ миқдорини аниқлаб, бу сонни рўйхатга киртишган. Бодда-котиб рўйхатни аҳоли ва ариқоқсоқоллардан сўраб суриштириш орқали текширган. Сўнгра тасдиқлаш учун бекка тақдим этилган. 18
Солиқ назарияси Қўқон хонлигида одатдаги солиқлардан ташқари хонлар янгиларини ҳам жорий этган. Бунда айниқса Худаёрхон ажралиб турган. У экилган мевасиз дарахтлардан, пойтахтга олиб келинган пичандан, тоғ ўрмонларида куйдириладиган писта кўмирдан солиқ олган. Худоёрхон хазинадаги етишмовчиликни хилма-хил мусодара қилишлар ва чайқовчилик воситасида тўлдирган. Ўрта Осиёни Чор Россияси томонидан босиб олиниши бу ерда асрлар давомида қарор топган тизим - қишлоқ хўжалиги солиқ тизими ўзгара борди. Аввал чор ҳукумати деҳқонлардан солиқ олишни камайтирди, лекин ерларни солиққа тортишнинг хирож ва таноб тизимини сақлаб қолди. Солиқларни мутлақо пул билан тўлаш тартиби жорий этилди, давлат фойдасига натура шаклидаги мажбуриятлар бекор қилинди. Солиқ ундириш ишлари сайлаб қўйиладиган қишлоқ идораларига топширилди. Чор ҳукумати 1867 йилда кўчманчи аҳоли учун ўтов йиғими жорий қилди, унга биноан ҳар бир ўтовдан солиқ ундирила бошланди. 1886 йилда Туркистон ўлкасини идора қилиш тўғрисида янги Низом жорий қилинди. Унда ерга оид муносабатларда қатор тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган эди: барча ерларнинг хазинага тегишлилиги эълон қилинди ва илгари ким ерларга ишлов берган бўлса, ер ўшанга фойдаланиш учун берилди ва барча ерлар солиққа тортилди. Чор Россиясининг асосий мақсади хонликларни ярим мустамлакадан ҳақиқий мустамлакага айлантириш эди. Шу муносабат билан XIX асрнинг иккинчи ярмида Туркистон Генерал губернаторлиги ташкил қилинди. Босиб олинган Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонлиликларини анчагина қисми Чор Россияси учун фақат хомашё ва табиий ресурслар манбаигина эмас, балки бюджетнинг даромад манбаи сифатида муҳим сиёсий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлди. Хива хонлигида 1898 йилдан 1902 йилгача бўлган даврда 250-300 пуд мис тангалар зарб қилинган. Хива хони бундай тангалар тушумидан савдогарларга мажбурий тарзда қарзлар берар, бунинг учун кредит суммасининг 15 фоизини тўлашни талаб қиларди. Ана шу маблағлар эвазига ўндан ортиқ пахта тозалаш заводи қурилди, пахтанинг деярли ҳаммаси Чор Россисига жўнатилар эди. Бу ҳудудларда Туркистон Генерал губернаторлиги молиясини ташкил этишда қуйидаги вазифалар белгиланди: − хонликларнинг забт қилинган ҳудудларида ўз валюталари ўрнига рус валюталарини жорий қилиш; − давлат молисини бошқаришда бюджет-смета режимини жорий қилиш; − мавжуд солиқ тизимини Россия солиқ тизими андозасига мослаб, тубдан ўзгартириш. Чор Россияси қўйилган вазифаларнинг деярли ҳаммасига эришди. Бу ҳудудларда анъанага айланган закот ўрнига ҳунармандчилик солиғи, хирож ўрнига эса - оклад тизими жорий этилди. Булардан ташқари акциз солиқлари, пахтага ва бошқа хомашёларга солинадиган солиқлар тўғридан-тўғри Чор Россияси бюджетига бориб тушар эди. 1914 йил 12 ноябрь қонунига биноан, темир йўл ва бандаргоҳларда ҳар пуд пахтадан алоҳида муваққат солиқ олиш белгиланди. 1915 йил январидан бошлаб маҳаллий аҳоли ҳарбий мажбуриятларни бажариш ўрнига, ҳарбий солиққа тортилди. Бу солиқ жами бевосита солиқ турларининг 21 фоиз миқдорида олинган. Аммо 1914 йилда бошланган биринчи жаҳон уруши хазина харажатларини кескин ошишига сабаб бўлди. Харажатларни қоплаш мақсадида аҳолидан йиғиладиган солиқлар миқдори тўхтовсиз кўпайиб борди.
19
Солиқ назарияси
1.5. СОБИҚ ИТТИФОҚ ДАВРИДА СОЛИҚЛАРГА БЎЛГАН ЁНДАШУВ 1917 йил октябрда большевиклар зўрлик билан амалга оширган тўнтариш Собиқ Иттифоқ халқлари, шу жумладан Ўзбекистон тарихида салкам 75 йил давом этган янги мустамлакачилик саҳифасини бошлаб берди. Янги иқтисодий сиёсатга ўтилиши муносабати билан аграр ишлаб чиқаришни юксалтиришга қаратилган хўжалик тадбирлари занжирида мустақил иш олиб борувчи якка деҳқоннинг манфаати олдинги ўринга қўйилди. 1919 йил март ойида янги иқтисодий сиёсат (НЭП) эълон қилиниши муносабати билан янги солиқ сиёсати ташкил этилди. Мазкур тизим қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, даромад, мулк ва рента солиқлари, тамға йиғимлари, мерос ва бошқа божлар каби мажбурий тўловларни ўз таркибига қамраб олган. 1922 йил 11 апрелда «Натура солиғи ҳақида» ги қарор қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра деҳқонларнинг норозилигига сабаб бўлган озиқ-овқат разведкаси ўрнига ялпи ҳосилнинг 10 фоизи миқдорида озиқ-овқат солиғи белгиланди. Лекин орадан кўп вақт ўтмай хўжаликнинг катта-кичиклигидан келиб чиқиб, солиқни табақалаштириш жорий этилди. Солиқ қуйидаги пропорцияларда олиниши белгилаб қўйилди: 2 десятинагача ери бўлган хўжаликлардан ҳосилнинг 5 фоизи, 2-4 десятинагача 10 фоизи, 4-6 десятинагача 12 фоизи, 6-8 десятинагача 14 фоизи ва ҳоказо. Янги иқтисодий сиёсат пахтачилик сиёсатига ҳам муайян ўзгаришлар киритди. Пахтачиликни меҳнат қуроллари билан таъминлашга эътибор кучайтирилди. Уларга турли хил имтиёзлар берилиб, от-улов солиғидан, камқувватли хўжаликлар озиқ-овқат солиғидан озод қилинди. Буларнинг ҳаммаси деҳқонларнинг кайфиятига, уларни кўпроқ пахта етиштиришга бўлган интилишида ўзгаришлар бўлишига олиб келди. 1923 йил 13 июнда баъзи зиддиятларни бартараф этиш мақсадида озиқ-овқат солиғидан ягона қишлоқ хўжалиги солиғига ўтиш тўғрисида декрет чиқарилди. Натижада товар-пул муносабатларининг субъекти бўлган деҳқонларнинг роли сезиларли равишда кучайди. Хусусий капитал асосида ташкил этилган воситачилик ва савдо ширкатлари қатъий мафкуравий назорат остида бўлди. Кўпинча хусусийларга жуда катта миқдорда солиқ солинар, тадбиркорларнинг эркин фаолияти эса бутунлай чеклаб қўйилган эди. Кейинчалик давлат хусусий секторни тугатишни тезлаштириш мақсадида қўшимча солиқлар ундирилди. 1923-1925 йилларда қуйидаги солиқлар амал қилган: 1. Тўғри солиқлар: − қишлоқ хўжалиги солиғи; − ҳунармандчилик солиғи (савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарига); − мулк солиғи; − рента солиқлари; − герб йиғимлари ва бошқалар. 2. Эгри солиқлар: − акциз солиқлари (чой, кофе, шакар, туз, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ва бошқа турдаги товарларга нисбатан жорий этилган); − турли хил божлар. 1922-1923 йилларда тўғри солиқлар бюджетни солиқли даромадларининг 43 фоизини, 1923-1924 йилларда 45 фоизини, 1925-1926 йилларда 82 фоизини ташкил этган. 1930 йилларда янги солиқ ислоҳотларини ўтказиш талаб қилинди. Солиқ ислоҳотлари ўтказишнинг асосий сабаби қуйидаги камчиликларни йўқотишга қаратилган эди: - солиқлар сонини қисқартириш мақсадида оборот солиғини жорий этиш; - бир солиқ объектини бир неча маротаба солиққа тортилиши ва баҳоларни режалаштиришнинг мураккаблигини тугатиш. Бунинг учун фойдадан ажратмалар ва кооперацияда даромад солиғи жорий этилди.
20
Солиқ назарияси Оборот солиғи таркибига бир неча солиқ ва фойдадан ажратмаларга 6 хил солиқ бирлашди. Олиб борилган солиқ ислоҳоти натижасида корхоналарга бюджетга олинадиган даромадлар 7 баравар ортди. Лекин шунга қарамасдан республикада бирорта оғир индустрия гиганти барпо этилмади, чунки уларни қуриш миллий мустамлакачилик манфаатларига мос келмас эди. Шунинг учун республикада пахтачиликни ривожлантириш билан боғлиқ саноат тармоқлари, озиқ-овқат, енгил саноат тармоқларини кенгайтиришгагина аҳамият берилди. Саноат корхоналарининг аксарияти хомашё, ярим тайёр маҳсулот ишлашга ихтисослаштирилди. Чунки тайёр маҳсулотдан тушадиган мўмайгина даромад Ўзбекистон хомашёсини қайта ишлашга мослашган Иттифоқдаги марказий корхоналар томонидан амалга оширилди. Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан сўнг Ўзбекистон фронт эҳтиёжларини таъминловчи моддий базага айланди. Бюджетдан ҳарбий тадбирларга сарфланган маблағлар 114,7 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 58,8 миллиард сўм ёки 50,8 фоизни ҳарбий харажатлар ташкил қилган эди. Бундан ташқари, республика фронтга 4 млн. 148 минг тонна пахта, 54 минг тонна пилла, 3 млн. 83 минг дона қоракўл териси ва озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатган. Ўзининг ватанпарварлик бурчини юксак даражада намойиш қилган Ўзбекистон халқи фашизм устидан фақат Собиқ Иттифоқини эмас, энг аввало, ўз халқини сақлаб қолди. Ўзбекистон ҳудудида уруш ҳаракатлари содир бўлмаган бўлсада, бошқа республикалар қатори бу ерда ҳам иқтисодий тизим издан чиқди. Иқтисодиётни қайта тиклаш ишлари бошланиб, қатор тадбирлар белгиланди. Жумладан, солиқ тизимига катта эътибор қаратилди. Бу йўналишда солиқ миқдори хўжалик томорқасига қараб белгиланадиган бўлди. Натижада айрим вилоятларда узумзорларни кесиб ташлашга ўхшаш ҳодисаларга барҳам берилди. Солиқ 2-3 баравар камайди. 1958 йилдан бошлаб аҳоли маблағи ҳисобидан «ихтиёрий» тартибда ёзиладиган заёмлар бекор қилинди, даромад солиғи ва бошқа солиқлар қисман камайтирилди. 1965 йилдан бошлаб фойдадан ажратмалар тўлови ўрнига 3 хил кўрсаткич асосида ҳисобланадиган тўловлар жорий қилинди. Бу тўловлар турли корхоналар мисолида синовдан ўтказилди. Лекин улар кутилган натижани бермаганлиги сабабли миллий даромаднинг ўсиш суръатлари пасайиб кетди. Шу муносабат билан 1987 йил 7 июлидаги молия механизмини қайта қуриш қарорига мувофиқ саноат корхоналари ва тармоқлари асосий эътиборни жорий масалаларни ҳал қилишга қаратиб, молия ва иқтисодий масалалардан четлашганликлари танқид қилинди, корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга етарли эътибор берилмаганлиги кўрсатилди. Қарорнинг иккинчи бандида оборот солиғининг тўловчиси бевосита маҳсулот етиштирадиган корхона бўлиши керак, деб кўрсатилган. Бу модданинг аҳамияти шундан иборатки, бир томондан республиканинг асосий ҳал қилувчи хомашёси ҳисобланган пахта, пилла, рангли металлардан фойдаланиб бошқа республикадаги корхоналарга маҳсулот ишлаб чиқарса, улар жойида солиққа тортилиб, иккинчи томондан пахта ва бошқа хомашёларни сотишдан келган даромадлар солиққа тортилмас, республика бюджети бу даромадлардан маҳрум эди. Бу тадбирлар Ўзбекистонда молия тизимидаги инқирозларни кучайтирди. Натижада иқтисодий кўрсаткичлар бўйича республика Иттифоқда охирги ўринлардан бирини эгаллар эди. Собиқ Иттифоқ даврида давлат билан давлат мулкчилиги ўртасида солиқ муносабатлари бўлиши мумкин эмас деган мафкуравий ақидага таянган ҳолда давлат билан давлат мулкига тегишли корхоналар ва ташкилотлар ўртасида солиқ муносабатларига барҳам беришга ҳаракат қилинган, лекин юқорида кўриб ўтганимиздек, Собиқ Иттифоқ давлати ташкил этилгандан эътиборан унинг ҳудудида турли хил солиқлар амал қилган ва давлатнинг солиқсиз мавжуд бўлмаслигини яна бир бор кўрсатди. Солиқ соҳасидаги ўта муҳим ўзгаришлар Собиқ Иттифоқ Марказий Қўмитасининг 1987 йил июл пленумида тасдиқланган «Давлат корхоналари (бирлашмалари) тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши билан боғлиқ. Унга мувофиқ корхоналар мулкчилик шаклидан қатъий назар бюджетга тўловлар билан бир қаторда улар фойдасини солиққа тортиш 21
Солиқ назарияси мумкинлиги ҳам расмий равишда тан олинди ва 1991 йил 1 январидан эътиборан халқ хўжалигининг барча тармоқларида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатлар солиқ усулига ўтказилди. Демак, юқорида қайд этилганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши давлатчилик муносабатларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, уларни мавжуд бўлиши ва амал қилиши давлат харажатларини молиялаштириш зарурати билан ифодаланади. Солиқларни пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичларининг минтақамиз ва жаҳон мамлакатлари тарихидан кўришимиз мумкинки, солиқлар ҳар қандай давлат мавжуд бўлишининг асосий шартларидан бири бўлиб, улар давлат харажатларининг асосий қисмини қоплаб келган. Солиқлар ва солиққа тортишнинг ривожланиши кишилик жамияти тарққиёти билан бевосита боғлиқ бўлиб, уларни илк кўринишлари натура ва меҳнат кўринишида бўлса, жамиятда товар-пул муносабатларининг табора ривожланиши, уларни ҳам пул тарзида ундирилишини кучайтирди. Солиқларнинг ривожланиш босқичлари уларнинг тизимсиз ёки тизимли тартибда амал қилиши, асоссиз ёки асосли тартибда жорий этилганлиги, демократик талабларга жавоб бериши каби мезонлар асосида ажратилиб, биринчи босқичда солиқларнинг ривожланиши қадимги ва ўрта асрлар қишлоқ хўжалиги тизимига хос бўлиб, тартибсиз ҳамда асоссизлиги билан ажралиб туради. Иккинчи босқичнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда солиқлар давлат бюджетини шакллантиришнинг асосий манбаси сифатида кўрилган. Солиқ объектларини аниқлаш ва солиққа тортиш қонун қоидаларини тартибга солувчи илк солиқ тизими юзага келган бўлса, учинчи босқичнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда солиқларнинг камайиши ҳамда солиқларни ўрнатиш ва ундиришга оид қонунҳужжатларнинг кучайиши яққол кўзга ташланади. Марказий Осиё ҳудудида солиқларнинг пайдо бўлиши ушбу ҳудудда давлатларнинг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, давлат бошлиқлари юритган сиёсатдан келиб чиққан ҳолда уларнинг турлари, шакллари, ундириш усуллари ўзгартириб турилган. Солиқлар фақатгина давлат хазинасини тўлдириш воситаси бўлиб қолмасдан, улардан давлат сиёсатини амалга оширишда ҳам кенг фойдаланилган. Шунинг билан биргаликда давлат бошлиқлари ва бошқа амалдорлар учун бойлик орттиришнинг асосий воситасига айланган. Марказий Осиё ҳудудида солиқларнинг ривожланиш босқичларида қандай давлат шакли амал қилган бўлмасин солиқларнинг қатор турлари амал қилган бўлса-да, уларнинг назарий жиҳатлари деярли ўрганилмаган. Давлатчилик шакллари эҳтиёжлари, минтақадаги ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиш даражаси бунга зарурат туғдирмаган бўлса, иккинчи томондан эса, кўпинча ҳаддан ортиқ солиқларнинг ундирилганлиги боис, минтақада кўплаб қўзғолонларга асосий сабаб бўлган омиллардан бири бу шубҳасиз солиқлар ҳисобланади. Шунинг билан биргаликда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, минтақамиз ҳудудида солиқ сиёсатини юритиш борасида ўз даврига нисбатан бир қадар илғор фикрларни ҳам қайд этиш лозим. Бу борада Амир Темур даври солиқ сиёсати ва Низомулмулкнинг бу борадаги фикрларини далил сифатида келтириш мумкин. Минтақада ҳомият тепасига келган шахснинг манфаатларига бўйсундирилган солиқ сиёсати олиб борилган. Улар ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда солиқ ислоҳотлари олиб борганлар. Марказий Осиё ҳудудида Чор Россияси ва Собиқ Иттифоқ ҳукмронлиги давридаги солиқлар ва солиққа тортишнинг хусусиятлари сифатида қайд этиш мумкинки, Чор Россияси ҳукмронлиги даврида солиқлар аҳолидан олиниши сақланиб қолингани ҳолда, минтақада завод ва фабрикаларнинг ишга туширилиши натижасида улардан ҳам ундирила бошаланган бўлса, Собиқ Иттифоқ даврида эса барча мулкларни миллийлаштириш оқибатида солиқларга бир қадар камроқ эътибор берилган. Шунга қарамасдан давлат харажатларининг кўпгина қисми солиқлар ҳисобига молиялаштирилган бўлса-да, давлат билан давлат мулкчилиги ўртасида солиқ муносабатлари бўлиши мумкин эмас, деган мафкуравий ақидага таянган ҳолда солиқ сиёсати олиб борилган ва давлат билан давлат 22
Солиқ назарияси мулкига тегишли корхоналар ва ташкилотлар ўртасида солиқ муносабатларига барҳам беришга ҳаракат қилинган. Текшириш учун савол ва топшириқлар 1. Солиқларни пайдо бўлишини тушунтириб беринг? 2. Солиқларни ундириш шаклларини даврлар нуқтаи-назаридан ёритинг. 3. Солиқларни ривожланиш босқичлари қандай белгиларига кўра бир-биридан фарқ қилади? 4. Жамият тараққиёти билан солиқларнинг ривожланиш босқичлари узвийлигини асослаб беринг? 5. Марказий Осиё ҳудудида солиқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 6. Араблар истилоси даврида қандай солиқлар ундирилган ва уларнинг хусусиятлари нималардан иборат? 7. IX-X асрларда Марказий Осиёда ерга эгалик муносабатлари қай тарзда ташкил этилган ва солиққа тортилган? 8. Мўғуллар истилоси даврида қандай солиқлар ундирилган ва уларнинг хусусиятлари нималардан иборат? 9. Амир Темур ва темурийлар даври солиқ сиёсатининг хусусиятлари нималардан иборат ва улар олдинги давлатлар солиқ сиёсатидан қайси жиҳатлари билан ажралиб туради? 10. Амир Темурнинг солиқлар борасидаги фикрларини қандай баҳолайсиз? 11. Шайбонийхон ва хонликлар даври солиқ сиёсатининг хусусиятлари нималардан иборат? 12. Чор Россияси истилоси даврида минтақада солиқ солиш борасидаги ўзгаришлар ва уларни минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири қандай? 13. Собиқ Иттифоқ даврида солиқларга қандай тартибда ёндашув бўлган ва бунга Совет ҳокимияти қай даражада эриша олди? 14. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши натижасида олиб борилган солиқ тизимидаги ислоҳотлар зарурути нималар билан белгиланади?
23
Солиқ назарияси
II боб. СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ҲАҚИДА ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР ВА НАЗАРИЯЛАР 2.1. ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАРДА СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШГА ОИД ҒОЯЛАР ВА НАЗАРИЯЛАР Солиқларнинг моҳияти тўғрисидаги қарашлар ва уларнинг жамият иқтисодий тизимидаги ўрни жамият муносабатларининг ривожланиши билан мос равишда такомиллашиб келмоқда. Солиққа тортиш тўғрисидаги қарашларнинг шаклланиши бир неча босқичлардан иборат бўлиб, бошланғич босқичларда солиқларга иқтисодий категория сифатида қаралган бўлса, сўнги босқичларида эса уларнинг ҳуқуқий жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратила бошланди. Иқтисодий таълимотларда солиқларнинг аҳамияти борасида тўхталганда шуни алоҳида қайд этишимиз лозимки, солиқ назарияси ҳам бошқа фанлар каби амалиётдан келиб чиққан ҳолда вужудга келди ва ривожланди. Солиқ амалиёти солиқ назариясига қараганда минг йиллар олдин вужудга келган ва унинг ривожланиши, жамиятдаги солиқларнинг аҳамияти ошиб бориши, жамиятнинг демократлашиб бориши солиқларнинг назарий масалаларини ўрганишни тақозо этди ва солиқ назарияси тадрижий равишда молиянинг асосий қисми сифатида амалиётдан келиб чиққан ҳолда ривожлана бошлади. Солиққа тортишнинг илк кўринишларидан бири - бу мағлуб бўлган давлатдан совға тариқасида ундирилган. Мағлуб бўлган давлатнинг ҳамма бойликлари ғолиб давлатга ҳарбий мукофот сифатида ва харажатларини қоплаш учун ўтган. Кейинчалик мағлуб бўлган давлат ғолиб давлатни моддий жиҳатдан таъминлаб туришлари (ёки пул тўлаб туришлари) шарт эди. Бошқача қилиб айтганда - солиқларнинг биринчи шакли мағлублардан солиқ (ёки мағлублар солиғи) сифатида ундирилган. Давлатчилик муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичларида ва тинчлик пайтларида солиққа тортиш тизими зарур қурбонлик сифатида жамиятнинг ихтиёрий эмас, балки мажбурий талабларига асосланган тарзда амалга оширилган. Ўша даврнинг ўзидаёқ солиқнинг муҳим белгиси - мажбурийлик сезилиб турган. Бундан ташқари солиққа тортиш ҳали такомиллашмаган бўлса ҳам, унинг муҳим элементларидан бири - солиқ ставкаси ажралиб турган. Қадимги Мисрда ва кўплаб Шарқ давлатларда солиқ давлат бошлиғига тегишли бўлган ердан фойдаланганлик учун ижара ҳақи сифатида ундирилган. Илк иқтисодий фикрлар пайдо бўлишида солиқлар фақатгина уруш ва фавқулодда ҳолларда ундирилиши лозимлиги таъкидланади ва давлатчилик муносабатларининг илк даврларида айрим давлатларда бунга амал қилинган. Иқтисодий ғояларнинг шаклланишида солиқлар асосий ўринни эгалламаган бўлсада, давлат даромадларини шакллантириш тартиби, давлат даромадларини турлари, унда солиқларнинг ўрни ва аҳамияти қандай бўлиши лозимлиги борасидаги фикрлар қўплаб учрайди. Жумладан, Ксенофонт давлат даромадларини ошириши учун давлат мулкини, қулларни ижарага бериши лозимлигини таъкидлаши билан биргаликда, бож ва солиқларнинг ҳам давлат даромадларини шакллантиришдаги муҳим аҳамияти борасида тўхталиб ўтган. Иқтисодий фикрларнинг ривожланишида давлат даромадларини шакллантириш масалалари билан биргаликда солиқларни давлат хазинасига тўлиқ келиб тушишини таъминлашга қаратилган фикрлар ҳам учрайди. Ана шундай фикрларни қадимги Ҳиндистон хўжалиги, ижтимоий тузуми ва иқтисодий фикрларини ўрганишнинг асосий манбаи ҳисобланган «Артхашастра» асарида учратиш мумкин. Унда қайд этилишига кўра давлат даромадлари давлат хўжаликлари фойдасидан, солиқ ва тўловларидан ташкил топиши, давлат хўжалиги ва солиқ тизими билан боғлиқ бўлган молия идораларининг тўғри ишлаши учун даромадлар ва харажатларнинг қатъий ҳисоб-китоб ҳужжатлари олиб борилиши таъкидланади. Давлат хазинасини ўғирловчи амалдор (солиқ йиғувчи)ларни бартараф этилиши давлат даромадларини тўлдиришнинг асосий воситаларидан бири сифатида 24
Солиқ назарияси қаралади. Қайд этилишига кўра ўша даврда амалдорларнинг солиқларни ўзлаштиришлари кўп бўлиб, айёр амалдорнинг ҳийласини билишдан кўра, осмондаги қушнининг йўлини аниқлаш осонлиги, сувдаги балиқ ўша сувдан ичаяптими йўқми билиб бўлмаганидек, солиқ йиғишга беркитилган амалдор солиқни ўзлаштираяптими йўқми аниқлаб бўлмайди, деб таъкидланади. Шу боисдан ҳам суистемол қилишнинг ҳар хил усулларини ўрганиб олмасдан амалдорларни тез-тез ўзгартириб турилиши тавсия этилади. Ушбу фикрлар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Иқтисодий фикрларда солиқларга доир масалалар даврлар нуқтаи-назаридан турлича бўлиб, иқтисодий ғоялар муаллифларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётини талқин қилиши билан бевосита боғлиқдир. Масалан, жамият бойлигини фақат савдода деб билган ва давлат савдони ривожлантириши лозим деб ҳисоблаган меркантелистлар давлат даромадларини солиқлар ҳисобига шакллантириш номақбул эканлигини исботлашга ҳаракат қилиб, улар фикрига кўра бюджет домена ва регали ҳисобига шакллантирилишини ёқлаб чиқадилар. Жумладан, Ж.Боден фикрига кўра давлат солиқларни йўқ қилиш чораларини кўриши лозим, даромадлар домена ва божлар ҳисобига шакллантирсагина яхши молия муносабатларини яратилади, яъни савдо муносабатларини солиққа тортишга устуворлик берилади. Солиқлар эса фақатгина айрим ҳолларда ундирилиши лозимлигини таъкидлайди 1 . Иқтисодий фикрлар ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган физиократлар мактабининг фикрларида жамиятда соф даромад фақатгина қишлоқ хўжалигида яратилиши таъкидланиб, уларнинг фикрича мануфактура ва савдода ҳеч қандай даромад яратилмайди шундай экан солиқлар ҳам ер эгаларидан ундирилиши таклиф этилиб, давлат даромадларини фақатгина ер солиғи ҳисобига шакллантириш ғоясини асослашга ҳаракат қилинади. XVIII асрга келиб солиқлар нафақат иқтисодий маънога, балки ҳуқуқий маънога ҳам эгалиги ҳақида тасаввур шаклланиб, айнан шу даврда солиқларга фуқароларни давлат олдидаги юридик мажбурияти сифатида қаралди. Шундай қилиб, инглиз тилида ҳозиргача баъзи бир солиқлар “duty” деб номланади, яъни қарз, мажбурият деганидир. Солиққа тортишнинг тўлақонли назарий асосланиши чуқур тарихий илдизга эга эмас. XVII асргача ҳамма солиқ тўғрисидаги тасаввурлар тасодифий ва тартибсиз характерга эга бўлган, бу эса ушбу давргача солиқларга бағишланган тадқиқотлар тор доирада олиб борилганлигидан далолат беради. Вақтинчалик ва тасодифий солиқларни доимий ва умумий тўловларга айлантирилиши аҳолининг норозилигига олиб келди ва бу ҳолат молия илмидан солиқни назарий асослаб беришни талаб қилар эди. Адам Смит томонида жамият бойлигининг манбаи – ер, капитал ва меҳнатдан вужудга келиши асосланиб, солиқлар ҳам ердан, капиталдан ва иш ҳақидан олиниши лозимлиги илк бор назарий жиҳатдан асосланади ва солиқларнинг тизимли тартибдаги ривожланишига, уларнинг назарий жиҳатларини ўрганишга асос солинади. Узоқ вақт давомида солиқ назариясида - классик қарашлар асосий назария бўлиб келди. Бундан 200 йиллар чамаси илгари А.Смит томонидан давлат молияси эволюциясини ўрганишга асос солинди. Бу назария мустақил хўжалик юритувчи субъектлар даромадидан давлат хазинасига тартибли ва самарали равишда солиқ ундиришнинг тўрт тамойилини ўртага қўйди: тенглик, аниқлик, тўлашнинг қулайлиги ва арзонлиги. Солиққа тортишнинг тамойиллари тизимли кўринишга келтирилди ва ҳар бир давлат муваффақиятли солиқ сиёсатини олиб бориш учун ушбу тамойилларга амал қилиши қайд этилади. Ваҳоланки, А.Смит томонидан ишлаб чиқилган солиққа тортиш тамойиллари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Классик олимлар У.Пети, Ж.Б.Сей ва инглиз иқтисодчилари Д.Рикардо, Ж.Мильлар иқтисодиётни самарали ва ўзини-ўзи бошқара олади деб ҳисоблашган. Уларнинг фикрича, талаб таклифни яратади, агар ишлаб чиқарувчилар кўпайиб кетишса улар ўзлари тақчил тармоқларга ўтишини, солиқлар эса фақатгина бюджет даромадининг манбаи сифатидагина роль ўйнайди холос, деб ҳисоблашган. Солиқлар бўйича олиб борилган изланишлар Пушкарева В.М. История финансовой мысли и политики налогов. - М.: «Финансы и статистика», 2003. (с. 8-9). 1
25
Солиқ назарияси фақатгина уни ундириш (тенглик ва прогрессивлик) ва ундирилган маблағларни фискал эҳтиёжларни қондириш учун ишлатиш устида олиб борилар эди. Аммо иқтисодиётнинг ривожланиши ва иқтисодий циклларнинг бўлиб туриши классиклар назарияларни бир қадар ўзгаришига олиб келди, яъни давлатнинг роли ва иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсата олишини белгилаб бериш керак бўлиб қолди. Бундан ташқари солиққа тортишнинг ижтимоий-иқтисодий чегараларини ҳам белгилаб олиш керак эди. Таъкидланганидек, солиқларга доир фикрларга эътибор қаратадиган бўлсак, улар асосан давлат хазинасини тўлдирувчи восита сифатида қаралган ва иқтисодий фикрлар шаклланиши ва ривожланишида уларнинг фискал жиҳатидан келиб чиққан ҳолда баҳо берилган, фикр юритилган. Лекин, жамият иқтисодий жараёнидаги кўплаб ўзгаришлар кўплаб муаммоларни ҳам келтириб чиқарди, ўз навбатида, ушбу муаммоларни бартараф этишга қаратилган янги-янги назариялар пайдо бўла бошлади. Давлатнинг иқтисодиётга аралашишини, уни тартибга солиши лозимлигини асослаган кейнсчилик назарияси ва унинг асосчиси Джон Мейнорд Кейнс ўз навбатида солиқларнинг асосий тартибга солувчи восита деб қарайди ва солиқларнинг фискал аҳамиятига эътибор қаратилиши билан уларнинг тартибга солувчи аҳамияти ҳам ўрганила бошланди. Нобел мукофоти соҳиби Пол Самуэльсон ҳам солиқларга иқтисодиётни тартибга солувчи ва рағбатлантирувчи асосий воситалардан бири сифатида қарайди. Шундай қилиб солиқларнинг фискал аҳамияти ўрганилиши билан биргаликда, уларнинг назарий жиҳатлари кенг даражада ўрганилиши натижасида тартибга солувчи ва рағбатлантирувчи жиҳатлари ҳам ўрганила бошланди. Маълумки, солиққа оид ғоялар, илмий қарашлар ва назарияларнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсири жараёни уларнинг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқдир. Шу ўринда бизга солиққа оид ғоялар, илмий қарашлар ва солиқ борасидаги яратилган назарияларнинг моҳияти, аҳамияти ва бошқа ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни шартли равишда умумий ва хусусий солиқ назарияларига ажратган ҳолда, батафсил баён этамиз. Асосий солиқ назариялари XVII асрдан бошлаб шакллана бошлади ва асосий тамойилларнинг мужассамлашганлиги сифатида буржуазия илмида умумий солиқ назарияси номини олди. Унинг асосий йўналишлари бевосита жамиятнинг иқтисодий ривожланиши таъсири остида шаклланди. Умуман олганда, солиқ назарияси деганда солиқларнинг моҳияти ва аҳамияти, уларнинг жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни, роли ва аҳамияти ҳақидаги илмий билимларнинг у ёки бу тизими ифодаланади. Бошқача қилиб айтганда, солиқ назарияси солиқларнинг у ёки бу вазифасини тан олинишига қараб давлатларнинг солиқ тизимларини турли хил шаклланиш моделларини ўзида акс эттиради. Кенг маънода солиқ назарияси ҳар қандай умумий илмий тадқиқотларни ўрганиш билан бирга (умумий солиқ назарияси) солиққа тортишнинг алоҳида муаммоларини ҳам ўрганади (хусусий солиқ назарияси). Хусусий солиқ назариялари турли хил солиқларнинг ўзаро нисбатларини, солиқларнинг таркибини, солиқ ставкаларини ва бошқаларни ўрганади. Бу назариянинг яққол мисоли ягона солиқ назариясидир. Шу тариқа умумий солиқ назариялари солиққа тортишни умумий жиҳатларини, хусусиятларини белгилаб берса, хусусий солиқ назариялари эса қайси солиқларни жорий қилиш кераклиги, уларнинг сифат таркиби қандай бўлиши кераклиги ва бошқаларни белгилаб беради.
26
Солиқ назарияси
2.2. УМУМИЙ СОЛИҚ НАЗАРИЯЛАРИ Умумий солиқ назарияларининг илк куринишларидан бири солиққа тортишнинг алмашинув назарияси ҳисобланади. Бу назариянинг моҳияти шундан иборатки, фуқаролар ташқи кучлар ҳужумидан ҳимояланишни, давлатда тартиб сақлашни ва бошқаларни давлатдан тўлаган солиқлари ҳисобига сотиб олишади. Ушбу назария фақатгина ўрта асрлар шароитига мос бўлиб, ўша даврда бож ва йиғимларга ҳарбий ва ҳуқуқий ҳимоя сотиб олиниши сифатида қаралиб, гўё қирол ва фуқаролар ўртасида тузилган шартнома сифатида қаралган. Бу шароитда алмашинув назарияси мавжуд муносабатларнинг расмий акси эди. Алмашинув назариясининг турли хил кўринишлари мавжуд булиб, улардан бири маърифат даврида пайдо бўлган атомистик назариядир. Унинг намоёндалари бўлиб француз Себастьян де Вобан (1633-1707 йиллар “Жамият битими” назарияси) ва Шарль Монтескье (1689-1755 йиллар “Омма битими” назарияси) ҳисобланади. Бу назария тарафдорлари солиқлар фуқаролар ва давлат ўртасидаги битим ҳисобланиб фуқаролар давлатнинг ҳимояси, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа хизматлари учун солиқ тўловларини тўлайдилар деб тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Шундан келиб чиқиб, ҳеч ким давлат хизматларини рад эта олмаганидек, солиқларни тўлашни ҳам рад эта олмайдилар деб ҳисоблашади. Охироқибат ушбу битим энг фойдали бўлиб, ҳаттоки энг кучсиз давлат ҳам ҳар бир фуқаро ўзўзини хавфсизлигини таъминлагандан кўра яхшироқ ва афзалроқ муҳофаза қила олишини қайд этади. Бошқача қилиб айтганда, солиқлар фуқароларни тинч яшаши учун тўлови деб ҳисоблашган. Шунингдек англиялик иқтисодчилар Томас Гоббс (1558-1679 йиллар), Вольтер (1694-1778 йиллар) ва Оноре Мирабо (1749-1791 йиллар) лар ҳам ушбу назария тарафдорлари ҳисобланишган. XIX асрнинг биринчи ярмида швейцариялик иқтисодчи Симонд де Сисмонди (17731842 йиллар) ўзининг “Политэкономиканинг янги асослари” номли илмий асарида (1819 йил) солиқ назариясини роҳатланиш (қаноатланиш) назарияси сифатида таърифлайди. Солиқлар гўёки, фуқароларни жамиятдан олган роҳатлари учун тўлов сифатида қаралади. Фуқаролар солиқларни тўлаш ҳисобига жамиятдаги тартиб-интизом, одил судлов тизими, мол-мулки ва шахсиятини муҳофаза қилиш каби хизматларни сотиб олади ва бундай хизматларни фуқароларнинг роҳатланиши сифатида қарайди. Шундай қилиб, Сисмонди ўзининг ушбу назариясида у алмашинув назариясининг замонавий кўринишини ифодалашга ҳаракат қилган. Ушбу даврда солиқларга суғурта мукофоти сифатида қараш шаклланди, бу қараш тарафдорлари француз ҳукумати арбоби Адольф Тьер (1797-1872 йиллар) ва англия иқтисодчиси Джон Мак-Куллох (1789-1864 йиллар) лардир. Уларнинг фикрича, солиқ - бу суғурта тўловидир, яъни ҳар қандай хавф-хатар пайдо бўлиш тасодифи учун фуқаролар давлатга солиқ тўлайдилар. Солиқ тўловчилар тижоратчилар ҳисобланиб, улар ўз даромадларига боғлиқ ҳолда мулкини урушдан, ёнғиндан ва талончиликдан ҳимоя қиладилар. Аммо солиқ суғурта тўлови каби суғурта ҳодисаси рўй берганда фуқароларга қайтарилиш учун эмас, балки ҳимоя ва хавфсизликни таъминлаш харажатларини молиялаштириш сифатида тўланган. Классик солиқ назарияси (солиқнинг нейтрал назарияси) анча юқори назарий аҳамиятга эга бўлиб, ушбу назария шотландиялик иқтисодчи А.Смит (1723-1790 йиллар), инглиз иқтисодчиси Д.Рикардо (1772-1823 йиллар) ҳамда уларнинг давомчиларининг илмий фаолиятлари билан боғлиқдир. Бу назария тарафдорлари солиқни давлатнинг харажатларини қопловчи бир даромад сифатида қарашган. Ушбу қарашлар А.Смитнинг бозор иқтисодиёти назариясига асосланган эди. Бозор шароитида хўжалик субъектларининг мустақиллиги ва эркин фаолият кўрсатиши талаб этилади. А.Смит давлат бошқарувининг марказлашган шаклига қарши чиқиб, бу борада қуйидагиларни баён этади: «Марказлашган бошқарув тизимидан марказлашмаган бошқарув тизимига ўтиш талабни қондиришнинг максимал даражага етишини таъминлайди. Бозор иқтисодиёти бирор бир тарзда бошқарилмаса ҳам, у 27
Солиқ назарияси қатъий қоидаларга бўйсунади». А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) бу қоидаларни таҳлил қилиб, эркин рақобат шароитида баҳони ишлаб чиқариш харажатларига мос келиши ва ресурсларни тармоқлар ичида тақсимланиши мисолида кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилган. Шунингдек, А.Смит давлат бозор иқтисодиёти ривожланишини таъминлаши ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак деб ҳисоблайди. Бу функцияларни бажариши учун давлатга маълум миқдордаги маблағлар керак. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг тўғридан-тўғри даромади камаяди, шунинг учун юқоридаги харажатларни қоплаш учун солиқлардан тушумлар асосий ўринни эгаллаши керак. Давлатнинг бошқа харажатларини молиялаштириш (қурилиш, йўллар, суд органларининг бинолари ва бошқалар учун харажатлар) бож ва йиғимлар ҳисобига, яъни ушбу хизматлардан манфаатдор шахслар ҳисобига амалга оширилади. Шунинг учун солиқлар беминнат хусусиятга эгалиги, бож ва йиғимлар эса солиқ сифатида қаралмаслигига урғу берган. Классик назария асосчиларидан бири бўлмиш француз ҳуқуқшунос олими Поля Мари Голменинг қайд этишича, солиқларнинг ягона мақсади давлатнинг харажатларини қоплашдир. Бу концепция солиқнинг «ғазнани тўлдирувчи ва фақат солиқни молиявий функциясини тан олувчи» вазифасини чегаралайди ва у «давлат-назоратчи» концепцияси билан боғлиқ. Лекин иқтисодий муносабатларни ривожланиши бу назарияни ўзгаришига олиб келди. Неоклассик назария тарафдорлари иқтисодий жараённи нотўғри кўрсатиш оқибатида солиққа тортиш бир соҳага ижобий таъсир этса, иккинчи соҳага салбий таъсир этишини инобатга олган ҳолда солиқни иқтисодиётга таъсирини рад этмайдилар. Солиққа тортишнинг классик назарияси ҳозирги кунга келиб бир қадар ўз кучини йўқотган, чунки ҳозирги кунда жиддий салбий иқтисодий оқибатларсиз солиқлар орқали миллий маҳсулотнинг 1/4 қисмини ундириш мумкин эмас. Солиқларнинг ундирилиши фуқароларнинг харид қобилиятини камайтиради ва тадбиркорларнинг инвестицион имкониятларини пасайтиради, эгри солиқлар товар нархини оширади ва истеъмолга таъсир этади, бу эса ўз-ўзидан жамиятдаги кўплаб иқтисодий жараёнларга таъсир этади. Солиққа тортишнинг классик назариясига инглиз иқтисодчиси Джон Мейнорд Кейнс (1883-1946 йиллар) ҳамда унинг издошлари изланишларига асосланган кейнсчилик назарияси қарши чиқди. Бу назариянинг марказий ғояси қуйидагидан иборат: солиқлар иқтисодиётни бошқаришнинг муҳим қуролидир, унинг муваффақиятли ривожланишининг таркибий қисмларидан биридир. Кейнс ўзининг «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936 йил) номли илмий асарида баён қилган фикрига кўра иқтисодий ўсиш фақат тўла бандлик шароитида пул жамғармасига боғлиқ бўлади. Аммо тўла бандликка эришиш мумкин эмас. Бундай шароитда катта жамғармалар иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади, жамғармаларни ишлаб чиқаришга қўйилмаслиги пассив даромад манбаи ҳисобланади. Шунинг учун салбий оқибатларни бартараф этиш учун ортиқча жамғармалар солиқлар ёрдамида ундириб олиниши керак. Кенг маънода кейнсианчилик назарияси иқтисодиётни макроиқтисодий даражада таҳлилига асосланган. Бу назария “самарали талаб”ни яратиш, яъни яратилган маҳсулотнинг бутунлай сотилишига давлатнинг тартиблашган сиёсати билан аралашса самарали бўлишини исботлаб берди. Кейнсгача бўлган даврда давлатнинг асосий бойлиги бўлиб тежамкорлик қобилиятини ҳам қўшди, яъни дунёнинг бойликларига эришишнинг асосий шартлари деб кўрсатиб берди. Шунинг учун ҳам инвестициялар оқиб келишига эришишда давлатнинг роли кичик эмаслигини кўрсатади, яъни давлат фақатгина пул-кредит сиёсати билангина эмас, балки ўзининг бюждет сиёсати, яъни давлат ўзининг сиёсатини давр талабига мос солиқ тизимини яратиш, солиқ ставкаларини тартибга солишга қаратишини кўрсатади. Кейнс солиқ ставкаларини прогрессив бўлишини ёқлаган. Чунки, прогрессив солиқ ставкалари ишлаб чиқарувчини капитал қўйилмаларга нисбатан бўлган рискни қабул қилишга рағбат беради. Унинг назариясини асосий шартларидан бири тўлиқ бандлик шароитида жамғармаларни иқтисодий ўсишга таъсир катталигидир. У катта миқдордаги жамғармаларни ишлатилмаслиги иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилишини таъкидлайди, 28
Солиқ назарияси чунки у даромадларнинг пассив манбаи ҳисобланади. Ишлатилмаётган ортиқча жамғармаларни олишини кўзда тутиб, давлатнинг аралашуви лозим деб ҳисоблайди. Давлат солиқлар орқали даромадларни олинишига ва олинган маблағларни инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ва ўзининг харажатларини қоплашга интилишини кўрсатади. Кейнснинг фикрича юқори солиқ ставкалари ижобий роль ўйнайди. Юқори солиқ ставкалари бюджетни ажралмас қисми бўлиб, бу категория иқтисодиётни тартиблашга ёрдам беради. Солиқ ставкаларини пасайтириш эса бюджет даромадларини камайишига олиб келади ва иқтисодий нобарқарорликни кучайтиради. Солиқлар худди “ўрнатилган тартибловчи” каби бу жараённи текислайди: иқтисодий ўсиш пайтида солиққа тортиладиган даромадлар солиқ ставкаларига нисбатан секинроқ ўсади, иқтисодий инқироз пайтида эса солиқлар даромадларга нисбатан тезроқ камаяди. Шунинг натижасида жамиятнинг ижтимоий ҳаётини барқарорлаштиришга эришилади. Шундай қилиб солиқдан тушадиган бюджет даромадлари фақатгина солиқ ставкаларига боғлиқ бўлмасдан, балки прогрессив шкалада солиққа тортилаётган даромадларнинг ҳам ўзгаришига боғлиқ бўлади. Англия ҳукумати бу назарияни биринчи жаҳон урушидан олдин самарали қўллай олди. Чунки бу даврда давлатнинг ҳамма кучлари қуролланишни такомиллаштиришга қаратилган эди. Неокейнсчилик назариясида солиқлар муаммоларига етарлича жой ажратилган. Инглиз иқтисодчилари И.Фишер ва Н.Калдорларнинг фикрича солиққа тортиш объектини иккига бўлишни: истеъмолга (истеъмол қилинаётган маҳсулотнинг пировард баҳосига) ва жамғармага (фақатгина қуйилмаларга нисбатан фоизлар билан чекланиб қолади) солиқларни биргаликда қўллаш. Шундан истеъмолга солиқ ғояси пайдо бўлди, бу бир вақтнинг ўзида жамғаришга бўлган рағбатни чекламайди ва инфляцияни олдини олади. Истеъмол таварларини сотиб олиш учун қаратилган маблағлар бундай шароитда инвестиция қилиш учун ёки жамғаришга, яъни кейинчалик капитал қўйилмаларга давлатнинг бюджет сиёсати амалга оширилади ва иқтисодиётни келажакда ривожлантириш учун ижобий омил бўлади деб қаралган. Аммо ишлаб чиқаришнинг тушиб кетган пайтида харажатлар камайиши секинлашади, буни таъсирида даромад камаяди. Бозорда эса ваҳима талаб пайдо бўлади, бу эса истеъмол солиқлари орқали бюджетга кўпроқ пул туширади. Кўриниб турибдики, бу усул иқтисодиётни тартиблай олмайди. Аммо Н.Колдорнинг фикрича, истеъмолга солиқ прогрессив бўлиши шу билан бирга алоҳида олинган маҳсулотларга (масалан, кундалик эҳтиёж моллларига) етарлича солиқ имтиёзлари берилиши керак дейди. Шу билан бирга, агар кам даромадли аҳолидан истеъмол солиғи олинмаса анча ҳаққонийроқ бўлган бўлар эди. Бундан ташқари жамғармалар бу солиққа тортилмаслиги керак, чунки улар келажакда инвестиция қилиш учун керак ва иқтисодиётни ўсишига рағбат бўлади. Монитаризм назарияси америкалик иқтисодчи, Чикаго университети профессори М. Фридман томонидан ишлаб чиқилган. Уларнинг асосий ғояси бозорни ўз ҳолига қўйиш, давлат аралашувини чеклашга қаратилган. Давлатга эса бошқа ҳеч қандай институт тартиблай олмайдиган пул-кредит сиёсати топширилиши керак деб ҳисобланади. Улар ҳам солиқларни камайтириш тарафдорлари бўлишган. Монетаристларнинг фикрича иқтисодиётни бошқаришнинг асосий усулларидан бири бу - муомаладаги пул массаси ва банк кредит ставкаси орқали таъсир этишдир. Уларнинг фикрича давлат харажатларини ошиб кетиши инфляцияга олиб келади, пулни эмиссия қилиш бу бойлик яратишга кирмайди. Муомаладаги пулларни давлат қарз мажбурияти сифатида қайтариб ололмаса, солиқлар орқали олиши кераклиги таъкидланади. Ушбу назарияда солиқларга кейнисистик иқтисодий концепциялардаги каби катта аҳамият берилмайди. Бу вазиятда солиқлар бошқа механизмлар билан бир қаторда пул муомоласига таъсир қилиши таъкидланади. Хусусан, солиқлар орқали ортиқча пул миқдори ундирилиши лозим, деб ҳисобланади. Монетаризм ва кейнсчилик назарияларда солиқлар иқтисодиёт ривожланишининг ноқулай омилларини камайтиради деб ҳисобланади. Кейнс 29
Солиқ назарияси назариясида бундай омил бўлиб ортиқча пул ҳисобланса, монетаризм назариясида эса ортиқча жамғармалар ҳисобланади. 1980 йиллар бошида Америка олимлари М.Бернсон, Г.Стайн ва А.Лаффер томонидан ишлаб чиқилган таклиф иқтисодиёти назарияси Кейнс назариясига қараганда солиқларни иқтисодий ривожланиш ва тартибга солишнинг бир омили сифатида кўпроқ аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди. Мазкур назария юқори даражада солиққа тортиш тадбиркорлик ва инвестицион фаолликка салбий таъсир қилишини, бу эса охир оқибатда солиқ тўловларидан тушумлар камайишига олиб келишини асослаб беради. Шунинг учун улар солиққа тортиш ставкаларини пасайтириш ва корпорацияларга ҳар хил имтиёзлар беришни таклиф этади. Муаллифларнинг фикрига кўра, солиқ юкини пасайиши шиддатли иқтисодий ўсишга олиб келади, юқори солиқ ставкалари эса тадбиркорлик ташаббусини камайтиради, инвестиция сиёсатини, яъни ишлаб чиқаришни янгилаш ва кенгайтиришни сусайишига олиб келади. Солиқ ставкалари шкалаларини шаклланиш даражаси бўйича умумий қонун бор. Кенг солиққа тортиладиган базага нисбатан камроқ солиққа тортиш ставкасини қўллаш, етарли даражада кам бўлган солиқ базасига нисбатан эса бунинг тескариси, яъни алоҳида солиқ турларини юқори ставкада қўллаш керак. Кўриниб турибдики, юқори ва паст солиқ ставкалари хўжалик фаолиятига ва тадбиркорларни иш фаоллигига ҳар хил таъсир кўрсатади. Солиқ ставкасининг ўсиши фақатгина маълум даражага етгунича бюджетга тушадиган даромадларни ўсишига олиб келади, кейин бу ўсиш секинлашади ва яна ошган сари бюджет даромадлари унинг ошишига нисбатан тезроқ камаяди. Шундай қилиб солиқ ставкаси маълум даражага етганида тадбиркорлик ташаббуси ўлади, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга бўлган рағбат камаяди, солиққа тортиладиган даромадлар камаяди, натижада солиқ тўловчиларнинг бир қисми иқтисодиётни “қонуний” секторидан “яширин” секторига ўтади. Лаффернинг назариясига кўра иқтисодиётнинг ривожланиши солиқ юкини ошишига тўғри пропорционалдир, яъни солиқлар ошиши билан яширин иқтисодиёт ҳажми кўпаяди, натижада олинган даромадларнинг кўп қисми декларацияда кўрсатилмайди.
30
Солиқ назарияси
2.3. ХУСУСИЙ СОЛИҚ НАЗАРИЯЛАРИ Хусусий солиқ назарияларининг муҳим йўналишларидан бири тўғри ва эгри солиқлар нисбати назарияси ҳисобланади. Европа цивилизацияси ривожланишининг бошланғич даврида тўғри ва эгри солиқларнинг жорий қилиниши жамиятнинг сиёсий ривожланишига боғлиқ бўлган. Мулк анча текис тақсимланганлиги оқибатида ҳали демократик тартиблар сақланиб қолган ўрта аср шаҳарларида солиқ тизимлари асосан тўғри солиқларга асосланиб тузилган. Эгри солиқлар анча оғир ва халқ аҳволига салбий таъсир қилади деб ҳисобланган, чунки улар товар қийматини оширади. Аристократия халқ қаршилигини синдирганидан сўнг эгри солиқларнинг қўлланилиш устунлиги ўрнатилди ва у асосан биринчи зарур бўлган товарларга нисбатан қўлланилди (масалан, тузга солиқ). Шундай қилиб, биринчи ёндашувга асосан эгри солиқлар солиқ тўловчилар учун зарарли ҳисобланади, чунки улар халқ аҳволини ёмонлаштиради. Ўрта асрлар охирларида пайдо бўлган ушбу назарияга иккинчи ёндашув эса, аксинча, эгри солиқларни жорий қилиниши зарурлигини асослаб берган. Эгри солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг тенг шароитларини таъминлаш таклиф этилган. Бой табақа вакиллари солиқлар бўйича турли хил имтиёзларга эга бўлганлиги сабабли улар оладиган даромадлар солиққа тортилмай қолади. Шунинг учун эгри солиққа тортиш тарафдорлари солиқларни товар нархига устама шаклида белгиланишини ёқлаб чиқадилар. А.Смит ва Д.Рикардолар ҳам эгри солиққа тортиш тарафдорлари ҳисобланишган, улар уни ихтиёрийлик ғояси орқали асослаб беришди. Бу ғоя эгри солиқлар тўғри солиқларга қараганда енгилроқ деган тасдиқдан келиб чиқади, чунки улардан эгри солиқларга товарларни харид қилмасдан осон қочиш мумкин деган хулосани беради. Лекин XIX аср охирида тўғри солиқлар тенглаштириш мақсади учун, эгри солиқлар эса тушумларнинг самарали олиниши учун мўлжалланиши, ушбу масала бўйича ҳамма баҳслашувлар тўғри ва эгри солиққа тортиш ўртасида ўзаро балансни таъминлаш зарур деган хулосага келинди. Баъзи мутахассислар “тўғри ва эгри солиқларнинг оқилона қоришмаси” тўғрисидаги ғояга ҳаттоки солиқ тизимининг бир тамойили сифатида қарашган. Хусусий солиқ назариялари ичида муҳим аҳамият касб этган назариялардан бири ягона солиқ назариясидир. Ягона солиқ назариясидан қурол сифатида ижтимоий-сиёсий ислоҳотчилар бир неча бор фойдаланишган. Шуни таъкидлаш лозимки, бу назария солиқ муаммоларидан кўра кўпроқ ижтимоий-сиёсий муаммоларни кўриб чиққан. Ягона солиқни жорий қилиш ғояси барча даврларда машҳур ҳисобланган. Ҳаттоки, Англияда XVIII асрда биноларга нисбатан ягона солиқ жорий этиш керак деган шиор остида партия фаолият кўрсатган. Мазкур назариянинг тарафдорлари ягона солиққа ҳамма офатлардан даъво сифатида қарашган. Ягона солиқ жорий қилинганидан кейин камбағалчилик бартараф этилади, иш ҳақи ошади, ортиқча ишлаб чиқариш бўлмайди, саноатнинг ҳамма тармоқларида ишлаб чиқариш ўсиши юз беради, деб таъкидланган. Ягона солиқ - бу солиққа тортишнинг муайян объектга нисбатан қўлланадиган ягона, битта солиқдир. Солиққа тортишнинг ягона объекти сифатида турли назариётчилар томонидан ер, харажатлар, кўчмас мулк, даромад, капитал ва бошқалар таклиф қилинган. Ягона солиқнинг дастлабки кўринишларидан бири бўлиб, ер рентасига солиқ ҳисобланади. Физиократлар - жамият ривожланишининг қишлоқ хўжалиги тизими тарафдорлари ҳисобланиб, саноатда соф даромад яратилмайди, деб ҳисоблашган. Уларнинг фикрига кўра, ҳамма бойликлар ерда мужассамланган ва ердан олинади. Шунинг учун даромаднинг ягона манбаи сифатида ер рентасига ягона солиқни жорий этиш керак. Демак, бу солиқ турини фақат ер эгалари тўлашлари керак бўлади. Бу назария ягона солиқни жорий этишни асоси сифатида «ерни ҳамма учун умумийлиги»ғояси сифатида таклиф қилинган эди. Ер – бу Оллоҳнинг неъмати ва у ҳаммага тегишли бўлиши керак. Бундан ташқари ҳамма бойлик ердан олинади. Ҳақиқатда эса ер муайян шахсларга тегишли бўлгани учун улар бойликнинг ягона манбаи эгалари сифатида ягона солиқни тўлашлари шарт. XIX асрда америкалик 31
Солиқ назарияси иқтисодчи Генри Джордж (1839-1897 йиллар) «ягона ер солиғи» ғоясини илгари суриб унга умумий тўқчилик ва “ижтимоий тинчликни” таъминлаш воситаси сифатида қараган. Даврлар бўйича солиқ назариялари мукаммаллашиб ва такомиллашиб бормоқда. Шуниндек, ягона солиқ назарияси ҳам 3-4 аср давомида ўз моҳиятини ўзгартирмай келмоқда. Ягона солиқ назариясининг мамлакат иқтисодий ривожланишига қай тарзда таъсир этиши, мавжуд соҳаларга ижобий ёки салбий таъсири мамлакат миқёсида қўллашдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш лозим. Ягона солиқ назариясини ўрганишда шуни таъкидлаш жоизки, солиққа тортиш объекти қандай бўлишидан қатъий назар, бу назария прогрессив аҳамият касб этмайди. Ягона солиқнинг ижобий томонлари сифатида уни ҳисоблаш ва йиғишнинг осонлиги билан боғлиқ томонларини тан олиб, бироқ шуни қайд этиш лозимки, соф ҳолатда бу назария утопикдир ва уни амалиётга бутун мамлакат солиқ тизими сифатида қўллаб бўлмайди. Лекин бошқа солиққа тортиш тизимлари билан бирга қўлланилганда у ижобий рол ўйнаши мумкин. Солиққа тортишнинг назарий жиҳатларига солиқларнинг ижтимоий-сиёсий табиати ҳам катта таъсир ўтказади. Бу, айниқса, пропорционал ва прогрессив солиққа тортиш назариялари нисбатида намоён бўлади. Пропорционал солиққа тортиш ғоясига мувофиқ солиқ ставкалари солиқ тўловчининг даромади ҳажмидан қатъий назар унга нисбатан ягона фоизда белгиланган бўлиши керак. Прогрессив солиққа тортиш ғоясига мувофиқ солиқ ставкалари ва солиққа тортиш юки солиқ тўловчи даромадининг ўсиши билан кўтарилади. Прогрессив назария тарафдорлари бўлиб ҳар доим жамиятни социалистик қайта қурилишининг етакчи тарафдорлари чиқишган, Карл Маркс ва Фридрих Энгельс эса ўзларининг Комунистик Партия Манифестида уни ҳаттоки хусусий мулкчиликнинг йўқотилиши ва социализмни қурилиши билан боғлашган. Мазкур назария батамом XIX асрнинг ўрталарига келиб шаклланиб бўлди, аммо унинг баъзи бир элементларини Адам Смит ҳамда француз маърифатпарварлари Жан Жак Руссо (17121778 йиллар) ва Жан Батист Сэй (1767-1832 йиллар) асарларида (ёки тадқиқотларида) учратиш мумкин. Аммо солиққа тортишнинг прогрессив усулини кўплаб тарафдорлари уни анча адолатлилигини таъкидлашган, чунки у тенгсизликни юмшатади ҳамда мулк ва даромаднинг қайта тақсимланишига таъсир қилади. Солиққа тортишнинг асосий муаммоларидан бири XX асрда тадқиқот бош объекти ҳисобланган солиқларни юклаш назариясида ўз аксини топди. Шу билан бирга, солиқларни юклаш муаммоси унинг амалий аҳамияти жуда катта бўлса ҳам ҳозиргача кам ўрганилган муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Солиқларни юклаш назариясининг моҳияти шундан иборатки, солиқ юкини тақсимланиши фақат алмашиш жараёнида мавжуд бўлиб, унинг натижаси эса нархнинг шаклланишида намоён бўлади. Айнан алмашиш ва тақсимлаш жараёнлари орқали солиқни юридик тўловчиси солиқ юкини бошқа шахсга, яъни солиқлар гарданига тушувчига ўтказиши мумкин, у эса солиққа тортишнинг бутун оғирлигини кўтаради. Америкалик иқтисодчилар Б.Энтони, Анкинсон ва Джозеф Стиглицанинг қайд этишларича: “Давлат молиясининг иқтисодий таҳлили натижасида қилинган ниҳоятда муҳим хулосалардан бири шундан иборатки, солиқка тортиш тўғрисидаги низом расмий амал қиладиган одам билан бу солиқни тўловчи одам бир шахс бўлишлари шарт эмас. Солиқ ёки давлат дастурининг хақиқий амал қилиш соҳасини аниқлаш - давлат сектори назариясининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Солиқларни юклаш назариясининг асосчиси инглиз файласуфи Джон Локк (1632-1704 йиллар) ҳисобланади. У ҳамма солиқлар охир оқибатда ер эгасига тушади, деган хулосага келиб, бу муаммони ҳал этиш учун бир неча усулларни таклиф қилган. XIX аср охирларида Колумбия университетининг профессори Эдвин Селигмен (1861-1939 йиллар) ўзининг “Солиқларнинг юкланиши ва тушиши” (1892 йил) номли китобида солиқлар юкланишининг асосий тартибини баён қилади ва уларнинг икки турини кўрсатади: сотувчидан харидорга ўтиши (эгри солиқлар қўлланганда рўй беради) ва харидордан сотувчига ўтиши (эгри 32
Солиқ назарияси солиқлар, баъзи товарлар нархлари ставкалар юқорилиги учун жуда баланд (масалан, акциз солиғи), бу эса товарга бўлган талабни сезиларли даражада чеклаб қўяди). Солиқларнинг юкланиши муаммоси ҳозирга қадар ҳам ўз ечимини топгани йўқ. Америкалик иқтисодчилар К.Макконел ва С.Брюларнинг фикрларига кўра: Солиқлар ҳар доим ҳам солиққа тортилиши лозим бўлган манбалардан келиб чиқмайди. Баъзи бир солиқлар юкланиши мумкин. Шу сабабли, солиқларнинг асосий турлари юкланиши мумкин бўлган соҳани ва солиқлар кўчиб ўтадиган сўнгги нуқтасини аниқлаш керак. Бошқа Ғарб иқтисодчилари Р.Масгрейв ва Д.Минзанинг фикрларига кўра, капиталистлар тўлайдиган солиқларнинг 30 фоиздан 50 фоизгачаси истеъмолчиларга юкланади. Солиқларни юкланиши муаммоси ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳам долзарб ҳисобланади, чунки республикамиз давлат бюджети даромадларининг юқори қисми эгри солиқлар ҳисобига шакллантирилмоқда. Бу эса солиқларнинг асосий оғирлиги товар, иш, хизматларнинг истеъмолчилари зиммасига тушаётганлигидан далолат беради.
33
Солиқ назарияси
2.4. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИДА СОЛИҚ НАЗАРИЯЛАРИ ТАЛҚИНИ Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқлар мамлакатимиз ижтимоийиқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири сифатида юзага чиқмоқда. Солиқ тизими ҳақида гап борганда кўпинча унинг барқарор ёки нобарқарор эканлиги таъкидланади. Солиқ тизимининг барқарор ёки нобарқарорлиги бир томондан давлат бюджетини даромад манбасини шакллантириш, иккинчи томондан солиқ юки хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятини чеклаб қўймаслиги зарурияти билан белгиланади. Мамлакатимизда мустақил солиқ тизимини шакллантириш борасидаги тадбирлар бошлангандан шу кунга қадар босқичма-босқич кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилдики, бугунги кунга келиб ушбу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, нисбатан барқарор солиқ тизими муайян даражада шакллантирилди. Аммо, мазкур жараён муайян қийинчилик ва қулайликлар асосида юз бераётганлигини эътироф этиш лозим. Чунки, республикамиз иқтисодиёти тарихида бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи солиқ тизими мавжуд бўлмаган. Шундан келиб чиқиб, малакали кадрлар билан таъминланмаганлик, меъёрий ҳужжатлардаги ноаниқликлар каби муаммолар билан бир қаторда солиқ маданиятининг етарли даражада эмаслигини ҳам таъкидлаш ўринлидир. Қулайликлар шундан иборатки, бозор иқтисодиёти амал қилаётган ривожланган мамлакатлар солиқ тизимига оид тажрибаларидан республикамиз солиқ тизимини шакллантиришда фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд бўлиб, бундан муайян даражада фойдаланилмоқда. Лекин, бир қатор омилларни, жумладан, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бир мамлакатда барқарор ҳисобланган солиқ тизими иккинчи бир мамлакат иқтисодиёти учун акс таъсир этиши мумкин. Шунинг учун мамлакат солиқ тизими барқарорлигини таъминлашда хорижий мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланиш билан бирга солиқлар ва солиққа тортиш борасидаги классик ва замонавий солиқ назарияларини ўрганиш аҳамиятга моликдир. Амалдаги мамлакатимиз солиқ тизими юқоридаги назарияларнинг у ёки бу хусусиятларини қисман мужассам этган. Уларнинг ифодаси сифатида мамлакатимиз солиқ тизимида кенг жорий қилинган ягона солиқ назарияси ғояларини ифодаловчи ягона солиқ турларини келтиришимиз мумкин. Мамлакатимиз солиқ тизимида ягона солиқ назарияси ғояларидан фойдаланишнинг зарурати айрим соҳаларни ривожлантиришни солиқлар воситасида рағбатлантириш аҳамиятидан келиб чиқади. Жумладан, бугунги кунда кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантиришнинг зарурлиги кўп бора таъкидланмоқда. Уларнинг ишчи кучини, инвестицияни кам талаб этиши, бозор конъюктурасига мослашувчанлиги ва арзон иш ўринларини яратишлиги каби бир қатор хусусиятлари мавжудки, кичик бизнесни ривожлантириш заруриятидан келиб чиқади. Ҳозирги пайтда мамлакатимиз солиқ тизимида ягона солиқ назарияси ғояларини ифодаловчи бир нечта ягона солиқ турлари амал қилмоқда. Ягона солиқ турларида объект сифатида ҳар бир соҳа хусусиятларидан келиб чиқиб солиққа тортиш объекти қилиб турли хил категориялар қабул қилинган, масалан, ялпи тушум, ялпи даромад, ер майдони кабилардир. Республикамиз солиқ тизимида амал қилаётган ягона солиқ турларига кичик корхоналар учун ягона солиқ, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушумдан ягона солиқ, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ва шу кабиларни қайд этишимиз мумкин.
34
Солиқ назарияси Текшириш учун савол ва топшириқлар 1. Илмий қарашлар, гипотезалар ва назарияларни бир-биридан фарқлаб беринг? 2. Иқтисодий таълимотлар ривожланишида солиқлар қандай ўрин эгаллаган? 3. Иқтисодий таълимотларда солиқларга доир масалалар хусусиятлари нималарда намоён бўлади? 4. Солиқларнинг назарий жиҳатлари қачондан эътиборан тизимли тартибда ўрганила бошланди? 5. Умумий ва хусусий солиқ назарияларини фарқларини тушунтиринг? 6. Умумий солиқ назарияларига қандай солиқ назариялари киради? 7. Хусусий солиқ назарияларига қандай солиқ назариялари киради? 8. Алмашинув назариясининг моҳияти нималардан иборат ва уларнинг турлари ҳамда бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатларини тушунтиринг? 9. Классик солиқ назарияси ғоялари нималардан иборат? 10. Солиққа тортишнинг кейнс ва монетаризм назарияларининг моҳияти ва фарқларини ёритиб беринг? 11. Таклиф иқтисодиёти назариясининг ютуғи нималардан иборат? 12. Ягона солиқ назарияси моҳиятини очиб беринг? 13. Тўғри ва эгри солиқлар нисбати назарияси моҳиятини очиб беринг? 14. Пропорционал ва прогрессив солиқ назариялари моҳияти нималарда ифодаланади? 15. Солиқларни юклаш назариясининг бугунги кундаги аҳамияти қандай? 16. Республикамиз солиқ тизимида солиқ назарияларининг қандай хусусиятларини ифодалаш мумкин?
35
Солиқ назарияси
III боб. СОЛИҚЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ 3.1. СОЛИҚЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ Солиқ тушунчаси иқтисодий категория сифатида синфий ҳукмрон куч сифатида юзага чиқувчи давлатнинг пайдо бўлиши ва уни фаолиятининг давомийлиги билан бевосита боғлиқдир. Шу ўринда солиқ категорияси давлатни иқтисодий сиёсати орқали иқтисодий воқейлик сифатида юзага чиқишини таъкидлаш лозим. Солиқ тушунчаси бу тор маънода давлат ихтиёрига бошқалардан мажбурий тартибда ундириладиган пул тушумларини ифодалайди. Маълумки солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир, яъни давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда (ишлаб чиқариш соҳасида) фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки шуғулланиш иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда жамиятни норентабел (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади. Солиқларнинг амал қилишини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари. Давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп бўлиб, бозор иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар пайдо бўла бошлайди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлатнинг янги вазифалари пайдо бўлади. Буларга бизнинг республикамизда кам таъминланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфратузилмасини (саноатда, қишлоқ хўжалигида, молия тизимида) ташкил қилиш киради. Шу ерда давлат кучли ижтимоий-сиёсий тадбирларни амалга ошириш учун пенсионерлар, талабалар, кўп болали оналар ва бошқаларни кўпроқ маблағ билан таъминлаш зарурлигини англаб, чекланган товарлар баҳосидаги фарқни бюджет ҳисобидан қоплайди ва уларга бошқа харажатларни давлат ўз ҳисобидан амалга оширади, маҳаллаларда кам таъминланганларга моддий ёрдамлар ташкил этади. Шу билан бирга, давлат жамият аъзолари осойишталигини сақлаш мақсадида ўзининг мудофаа қобилиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга, техника ва ўқ-дориларга ҳам маблағлар сарфлайди, қолаверса, давлат фуқаролар хавфсизлигини сақлаш, мамлакатда тартиб-интизом ўрнатиш, уни бошқариш функцияларини бажариш учун ҳам кўплаб маблағ йўналтиришга мажбур. Бундай харажатларни амалга оширишнинг мажбурийлиги улар учун манба бўлган солиқларни ҳам объектив зарур қилиб қўяди. Қайд этиш лозимки, ҳозирга қадар давлатнинг функцияларини бажариш учун лозим бўлган молиявий маблағлар шакллантиришнинг солиқлардан бошқа усули жаҳон амалиётида қўлланилган эмас. Демак, ҳукмрон куч сифатида давлат мавжуд экан, молиялаштириш усули сифатида солиқлар ҳам амал қилади. Маълумки, жамият иқтисодий ҳаёти жуда мураккаб иқтисодий ҳодисалардан иборат бўлиб, ана шу мураккаблик бевосита солиқларга ҳам тегишлики, бу ҳолат солиқларни иқтисодий моҳиятини теран англашни тақозо этади. Солиқлар мажбурий тўловларни ифода этувчи пул муносабатларини билдиради. Бу муносабатлар солиқ тўловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан уларни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида бўлади. Корхона ва ташкилотлар аҳолига хизмат кўрсатганда, 36
Солиқ назарияси ишлар бажарган ёки бозорларда олди-сотди қилиш жараёнида пул муносабатларини ҳосил қилади. Лекин улар солиқ бўла олмайди, солиқ муносабати бўлиши учун давлат мамлакатда яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш йўли билан давлат бюджетига мажбурий тартибда тўланиши ёки ундирилиши лозим. Давлат учун бюджетнинг асосий манбаи ҳисобланган солиқлар катта аҳамиятга эга. Солиқлар тўғрисидаги қарашлар тарихан объектив ва субъектив омилларнинг таъсирида шаклланган. Солиқларга доир турли таърифларни таҳлил қилиш уларнинг конкрет иқтисодий-ижтимоий тараққиётлар жараёнидаги моҳиятини асослаш, солиқларнинг иқтисодий ролини ва солиқ қонунчилигига асос бўлган солиқ тамойилларини белгилаш ҳамда солиқ тизимида, жамият тараққиётида мавжуд бўлган солиқларнинг тутган ўрнини аниқлаш зарурдир. Чунки, давлат пайдо бўлиши билан солиқлар жамиятдаги иқтисодий муносабатларнинг зарурий талабларидан бири бўлиб ҳисобланиб келинган. Давлат тузилиш шаклларини ривожланиши билан бир вақтда солиқ тизими ўзгарган ва такомиллаштирилган. Солиқ тизимининг ўзгариши ва такомиллаштирилиши солиқларнинг турлари, миқдорлари ва йиғиб олиш усуллари хилма-хил бўлганлиги билан асосланиб келинган. Масалан, Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти тарихида солиқлар аҳолидан шахсий мол-мулк, ердан олинган ҳосил, уй ҳайвонлари ва бошқалар учун «закот» сифатида олинган. Солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлар ҳисобига давлат молиявий ресурслари ташкил топади. Давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини амалга оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир. Солиқ тизимини тартибга солиш ва мукаммаллаштириш самарали давлат иқтисодий сиёсатини олиб боришга, хусусан, молиявий тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Иқтисодиётни давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш, давлат бюджетини шакллантириш, солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига таъсир этувчи усули ҳисобланади. Шундай қилиб, давлатнинг мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқдан тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг бош манбаидир. Инсоният тарихида йирик давлат арбобларидан бири, ўрта асрларда буюк салтанат барпо қилган Амир Темур солиқларга катта эътибор қаратган. У давлатни идора қилиш тизимини юзага келтиришда асосан солиқларга таянган. Ўша даврнинг давлат молияси бу тизимнинг энг муҳим унсурларидан бири эканлиги, у давлатни бошқаришдаги барча жиҳатларига узвий боғланганлиги билан тубдан фарқ қилиб тургани ва айни шу хусусиятга кўра бошқарувнинг барча таркибий қисмлари орасида марказий ўринни эгаллаганлиги бугунги кунга келиб ҳаммага аён бўлмоқда. Аммо солиқ муносабатлари ҳақида қанча ривоятлар айтиб ўтилмаган бўлсин, унинг моҳияти аҳоли солиқ тўловига нисбатан фақат ўз моҳиятини хазинада топган. Хазина ҳар қандай тизимда ҳам давлатни бошқариш воситаси бўлиб хизмат қилган. Бундай восита нафақат давлатни бошқаришда, балки шунинг билан биргаликда аҳоли манфаатларини қондиришда намоён бўлган. Натижада хазина тақсимоти тараққиёт таянчи бўлиб хизмат қилган. Солиқлар қадимги даврлардан эътиборга олинган, аммо у вақтларда солиқлар озод ва эркин бўлмаган кишининг белгиси бўлиб хизмат қилган. Адам Смит (шотланд файласуфи ва иқтисодчиси, 1723-1790) ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор солиқ тамойилларини асослаб берди, солиқларни аҳамиятини ёритиб, уларни давлатга тўлаш қуллик эмас, балки эркинлик аломати эканлигини асослаб берди. Н.И.Тургенев ўзининг «Солиқ назарияси тажрибаси» номли китобида (1818 йил) шуни таъкидлайдики, «Билимли бўлишнинг муваффақиятлари уларнинг халқлар урф-одатларига фойдали таъсири даражасига қараб солиқлар тизимининг такомиллашувига ҳам таъсир этган», «…солиқлар билимга эга бўлиш билан бирга пайдо бўлиб, унинг белгиси бўлиб қолди. ….Солиқларнинг тайинланиши, тақсимланиши ва йиғилиш усулига қараб халқ орасида тарқалган маълумотлар тўғрисида; йиғиладиган солиқлар миқдорига қараб унинг бойлиги ҳақида фикр юритиш мумкин, бу билимлилик ва маърифатни англатадиган иккита 37
Солиқ назарияси энг асосий хусусиятдир» бу сўзлардан яна бир бор амин бўлиш мумкинки, солиқлар қадимий молиявий институтлар ҳисобланиб, давлатнинг пайдо бўлиши билан юзага келган. Солиқлар давлат органларини таъминлаш ва улар олдида тутган вазифаларни бажарилишини моддий таъминлашнинг манбаси сифатида хизмат қилган. Давлатнинг ривожланиши билан унинг вазифа ва функциялари янгича хусусиятларга эга бўлди. Лекин солиқларнинг давлатни ва унинг органларини молиялаштиришда манба сифатидаги роли ўзгармай қолди. Шу ўринда солиқларга турли иқтисодчилар томонидан берилган таърифларни келтириб ўтиш ўринлидир. «Солиқлар, - деб ёзади Д.Рикардо, - ҳокимият ихтиёрига келиб тушадиган ер маҳсулоти ва мамлакат меҳнатининг бир қисмини ташкил этади ва охир-оқибатда улар капитал ҳисобидан ёки мамлакат даромади ҳисобидан тўланади». 1 Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Д. Рикардо солиқлар моҳиятини ёритиб, ўз навбатида А. Смит томонидан яратилган солиқлар назариясини маълум даражада ривожлантирган. Яна бир мақбул таъриф С.Г.Пепеляев томонидан берилган: «Солиқ - оммавий ҳокимият субъектларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мулкларини бегоналаштиришнинг мажбурийлик, якка тарзда холисона, қайтармаслик, давлатнинг мажбурлаши билан таъминланганлик асосларида ва жазо ёки контрибуция характерига эга бўлмаган қонунда белгиланган ягона шаклидир». 2 Ҳозирги пайтда иқтисодий адабиётларда солиқларни иқтисодий моҳиятини ўрганишга бағишланган қатор илмий ишлар чоп этилган. Масалан, «Сиёсий иқтисод» изоҳли луғатида солиқлар «… корхона, ташкилот ва аҳолини, мамлакат молиявий ресурсларини ташкил этишдаги иштирокининг характерловчи мажбурий тўловлар тизими» 3 деб изоҳланади. Профессор Д.Г.Черникнинг фикрича «Солиқлар - давлат томонидан хўжалик субъектлари ва фуқаролардан қонуний тартибда ўрнатилган ставкаларда ундириб олинадиган мажбурий йиғимларни ўзида акс эттиради». 4 Профессор Б.Г.Болдырев бошчилигида ёзилган «Капитализм молияси» ўқув қўлланмасида солиқларга қўйидагича таъриф берилган: «Солиқлар — давлат томонидан ундириб олинадиган, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг мажбурий тўловлари» 5 ҳақиқатдан ҳам бундай олиб қарайдиган бўлсак, юқорида келтирилган таърифлар энг содда ва кенг омма учун қулай ва тушунарли бўлиши мумкин. Лекин бу таърифлар ўзида солиқларнинг ташкилий-ҳуқуқий томонларини тўлалигича акс эттира олмайди. Бундан ташқари, ушбу тўловлар нима мақсадда ундириб олиниши ҳамда қачон ундириб олиниши тўғрисида етарли маълумотлар бера олмайди. Ш.Гатаулин «. . .солиқлар ўзи нима ва улар нимага керак», деган саволга қўйидагича жавоб беради: «Солиқлар - бу давлат сарф-харажатларининг асосий манбаи бўлиб, иқтисодиётни тартибга солувчи ва даромадларни барқарорлаштирувчи воситадир 6 . Солиқлар давлат бюджети даромадларини ташкил этувчи асосий манба ва иқтисодиётни бошқарувчи муҳим қурол ҳисобланади. Бироқ бу таъриф солиқларнинг моҳиятини тўлалигича ёрита олмайди ҳамда солиқларнинг ташкилий-ҳуқуқий томонларини ўзида акс эттира олмайди. Бундан ташқари иқтисодий муносабат сифатида, бу муносабатлар объекти бўлиб нима ҳисобланади? деган саволларга жавоб бера олмайди. Айрим иқтисодчилар солиқларни миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш воситаси сифатида изоҳлашга ҳаракат қилганлар, - “Солиқлар – миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмини давлат ихтиёрига олиш шаклидир” 7 . Рикардо Д. Сочинения т. I. Начало политической экономики и налогового обложения. Пер. с англ. - М.: «Госполитиздат», с.360. 2 Пепеляев С.Г. Основы налогового права. М.: 1995, 24-бет 3 Политическая экономия. Толковый словарь. М.: «Политиздат», 1990. С. 330. 4 Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике. «Финансы», 1992, ¹3 с. 19. 5 Болдырев Финансы капитализма. «Финансы», М.: 1987 с. 21. 6 Гатаулин Ш. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.: 1996. 18 -бет. 7 Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Т.: “Меҳнат”, 1995 й. 377-бет 38 1
Солиқ назарияси Шуни таъкидлаш керакки, проф. О.Олимжоновнинг фикрига кўра солиқлар қуйидагича таърифланса, солиқларнинг моҳияти кенгроқ ёритилади ва мақсадга мувофиқ бўлади «Солиқлар - давлат ва жамиятнинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қонун томонидан белгилаб қўйилган ҳажмда ва ўрнатилган муддатда жисмоний ва ҳуқуқий шахслардан давлат ихтиёрига мажбурий равишда ундириб олинадиган тўловлардир» 1 . Бизнингча, солиқларга берилган мана шу таъриф энг мақбул таъриф бўлиб, солиқларнинг моҳияти, уларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва ролини, солиқларнинг ҳаракат жараёнини назарий жиҳатдан чуқурроқ ёритиб, солиқлар ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Солиқларга олимлар томонидан берилган бир қанча таърифларни ўрганиб чиқдик. Шу ўринда бу таърифлар маълум маънода бир-бирини такрорлаб, тўлдириб ва бойитиб келмоқда. Юқоридаги таърифлар солиқларни тўлиқ ва аниқ ёритиш, уларнинг барча жиҳатларини батафсил қамраб олмайди. Шунинг учун солиқ категориясини ҳар томонлама, кенгроқ ва батафсилроқ, шунингдек унинг моҳияти ва аҳамиятини, иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ва ўрнини, солиқларни назарий жиҳатларини аниқроқ ва тўлиқроқ ёрита оладиган таърифни келтириш муаммоси мавжуддир. Тарихан солиқлар, давлатни сақлаб туриш учун зарур бўлган мажбурий тўловлар сифатида, давлат пайдо бўлиши билан вужудга келган. Солиқлар, давлат фаолият кўрсатишининг моддий асосини ташкил этади, уларнинг иқтисодий табиати худди шу ердан келиб чиқади. Биз солиқларни иқтисодий моҳиятини тўлиқ тушунишимиз учун, даставвал солиқ сўзининг тарихан мавжуд бўлган иқтисодий маъносини тўғри тушуниб таҳлил қилиб олишимиз лозим. Солиқ тушунчаси - иқтисодий муносабатларда асосий ўринни эгаллайди. Унинг характерли томони шундаки - у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслардан уларга мулкчилик, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқида тегишли бўлган пул маблағларини давлат ва муниципал тузилмаларни молиявий таъминлаш мақсадида бегоналаштириш шаклида ундириладиган мажбурий, якка тартибдаги қайтариб берилмайдиган тўловларни акс эттиради, яъни солиқ - давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролардан мажбурий қонуний тартибда белгиланган ставкалар бўйича, солиқ тўловчининг бундан бирон бир муайян манфаат кўриши билан бевосита боғланмаган тарзда ундириладиган пул йиғимидир. Ҳозирги вақтда солиқлар воситасида давлат даромадларининг асосий қисми шакллантирилади. Бозор муносабатларининг шаклланиши даврида солиқлар корхоналарнинг иқтисодий фаолиятини тартибга солишнинг билвосита қуроли ҳисобланади. Юқоридаги таърифларни таҳлил қилган ҳолда қуйидагиларни ифодалаш мумкин: − солиқларни белгилаш ҳуқуқи фақат давлатнинг қонун чиқарувчи олий органи парламентга берилади; − солиқни фуқаро эмас, мулкдор тўлайди; − солиқ давлат бюджетига даромад олиш учун белгиланади; − солиқ тўлаш мажбурий хусусиятга эга. Демак, солиқлар - бу бюджетга тушадиган пул ва қонунда белгиланган мажбурий муносабатлардир. Солиқларнинг мажбурийлиги Олий Мажлис томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ва меъёрий қонунлар билан таъминланади. Шундай экан, солиқларни тўламасликка, солиқ объектини яширишга, солиқ суммасини камайтириб кўрсатишга на ҳуқуқий ва на жисмоний шахсларнинг ҳаққи йўқ. Солиқ тўлаш хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар билан давлат ўртасида янгидан яратилган қийматни тақсимлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Бирор бир жамиятни солиқ тизимисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки солиқлар бюджет даромадлари (пул фонди)ни ташкил этишнинг асосий воситаси бўлибгина қолмай: 1
Олимжонов. О. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида солиқ сиёсати. «Ҳаёт ва иқтисод», 1992. 39
Солиқ назарияси − маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга; − ишлаб чиқаришни рағбатлантиришда инвестицияларни кўпайтиришга; − рақобатбардош маҳсулот ҳиссасини кўпайтиришга; − кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга; − хусусий корхоналар очиш билан боғлиқ бўлган бозор инфраструктурасини барпо қилишга; − умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга ва бошқаларга хизмат қилади. Бозор иқтисодиётида шароитида давлат ўзининг ички ва ташқи вазифаларини, ҳар хил ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларнинг асосий қисмини солиқлар орқали тўплайди. Жумладан, солиқлар республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиради, давлат ижтимоий дастурлари учун молиявий негиз яратади, солиқ тўловчи шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошқаради, уларнинг табиий ресурслардан унумли фойдаланишга бўлган интилишини рағбатлантиради, нарх белгилашга таъсир кўрсатади, аҳолининг турмуш даражасини тартибга солиб туради. Имтиёзлар ёрдамида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этишга ёрдам беради ва ҳоказо. Шунинг учун солиқлар орқали шаклланган маблағларнинг энг кам миқдори давлат вазифаси бажарилишига тегишли энг кам харажат ҳажми билан боғлиқ бўлади ва шу ҳажм билан чегараланади. Солиқлар ривожланган товар ишлаб чиқаришнинг муҳим категорияси бўлиб, у янада кенгроқ категория - давлат бюджети билан чамбарчас боғланган. Чунки солиқлар бюджетнинг шаклланишида иштирок этади 1 . Солиқлар молиявий ресурсларни давлат ихтиёрида тўпланиб боришини таъминлайди, бу ресурслардан иқтисодий ривожланишнинг умумдавлат, минтақавий вазифаларни ҳал қилиш, ишнинг самарадорлиги ва сифатини рағбатлантириш, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб даромадларни тартибга солиш учун фойдаланилади. Давлат солиқларни давлат бюджетини шакллантириш учун амалга киритади, солиқлар бирорта аниқ харажатларни қоплаш мақсадига эга эмас, бу айрим турдаги даромадлардан тушадиган тушумлардан амалга ошириладиган харажатлар уларга боғлиқ бўлиб қолишини олдини олиш зарурати билан асосланган. Бироқ бир қанча ҳолларда умумий солиқлар билан бирга мақсадли солиқлар ҳам белгиланади, уларни амалга киритилиши иқтисодий фаолиятда ижобий рол ўйнаши мумкин 2 .
1
Ваҳобов А., Срожиддинова З. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети. ТМИ, 2002 й. 36-
2
Хван Л.Б. Солиқ хуқуқи. Т.: «Консаудитинфорн», 2001 й. 26-бет.
бет. 40
Солиқ назарияси
3.2. СОЛИҚЛАРНИНГ ОБЪЕКТИВ ЗАРУРЛИГИ ВА БЕЛГИЛАРИ У ёки бу иқтисодий категориянинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун унга хос умумий белгиларни аниқлаш лозим бўлади. Масалан, кредит иқтисодий категория сифатида муддатлилик, қайтаришлик, муайян миқдорда устама ҳақ (фоиз) тўлаш каби умумий белгиларга эгаки, ушбу белгилар кредит категорияси моҳиятини кенгроқ ёритиш учун хизмат қилади. Худди шу каби солиқ категорияси ҳам бир қатор ўзига хос белгиларга эгаки, ушбу белгилар солиқларнинг бошқа тўловлардан фарқлаш учун хизмат қилади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, солиқларнинг белгилари борасида ҳам иқтисодчи олимлар томонидан турли хил фикрлар мавжуд. Масалан, проф. Қ.Яҳёев солиқларни умумий белгилари сифатида қуйидагиларни асослайди. 1. Солиқлар ва йиғимлар мажбурий бўлиб, бунда давлат солиқ тўловчининг бир қисм даромадларини мажбурий бадал сифатида бюджетга олиб қўяди. Бу мажбурийлик Олий Мажлис тасдиқлаб берган Солиқ Кодексининг қоидалари асосида амалга оширилади. Демак, мажбурийлик белгиси ҳуқуқий жиҳатдан давлат томонидан кафолатланади. 2. Солиқлар хазинага давлат бюджетига тушади. Аммо бошқа турдаги тўловлар «Умид», «Экосан» каби жамғармаларга тушиши солиқ муносабатларини акс эттирмайди. 3. Солиқлар қатъий белгиланган ва доимий ҳаракатда бўлади. Тарихан асрлаб ўзгармай ҳаракатда бўлган солиқлар мавжуд. Унинг илмий асоси қанча чуқур бўлса, шунча қатъий ва узоқ йиллар ўзгармасдан ҳаракат қилади. 4. Давлатга тўланган солиқ суммаси тўловчининг ўзига тўлиқ қайтмайди, яъни у эквивалентсиз пул тўловидир 1 . Рус иқтисодчиси А. Медведев ўзининг «Солиқларни қандай режалаштирмоқ керак» номли китобида солиқларга хос бўлган икки белгини, яъни мажбурийлик ва эквивалентсизлик каби белгиларни қайд этади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бизнингча солиқларнинг умумий белгиларини қуйидагича ифодалаш мумкин: 1. Солиқ тўловчи пулнинг у ёки бу суммасини давлатга тўлap экан, бунинг эвазига бевосита бирон-бир товар ёхуд хизмат олмайди. Алоҳида олинган солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ миқдори билан у истеъмол қиладиган ижтимоий неъматлар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд бўлмайди. Худди ана шу хусусиятига кўра солиқ нархдан, (товар ёки хизматларни ихтиёрий истеъмол қилганлиги учун тўланадиган ҳақ сифатида) рухсатнома (лицензия) лар ва воситачилик йиғимларидан фарқ қилади, чунки булар мажбурий ёки ихтиёрий тўловлар ҳисоблансада, бироқ ҳамма вақт ҳукумат томонидан кўрсатилган хизматдан муайян фойда (наф) кўрилиши билан боғлиқдир. Давлатга тўланадиган солиқлар билан унинг эвазига олинадиган иқтисодий ва ижтимоий неъматлар ўртасида бевосита, ҳар бир кишининг кўзи илғайдиган боғлиқликнинг йўқлиги солиқ тўловчилар солиққа тортишни юк сифатида баҳолашлари учун сабаб бўлади, ваҳоланки, улар солиқлар ҳисобидан қилинадиган давлат харажатларининг йўналишини маъқуллашлари ҳам мумкин. Алоҳида олинган солиқ тўловчи одатда жамият ва ўзининг кўрган фойдаси ёки манфаатини тўлаган солиқлари билан солиштириб ўтирмайди. Бу шунга олиб келадики, оқибатда фуқароларнинг бир қисми солиқлар тўлашдан бўйин товлашга, ўз даромадларини яширишга уринади. Давлат ўз фуқароларидан йиғиб олган солиқларни самарали ва ошкора тарзда ишлатса ҳамда фуқароларнинг аксарият қисми давлатнинг иқтисодий ижтимоий ва бошқа дастурларини ўз маблағлари ҳисобидан пул билан таъминлашга рози бўлгандагина юксак солиқ ахлоқи тамойиллари юзага келади.
1
Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: «Ғафур Ғулом» 2000 й. 10-бет. 41
Солиқ назарияси 2. Солиқлар мажбурий тўловлар ҳисобланади. Солиқларнинг тўлиқ миқдорда ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчилар зиммасига юкланган бўлсада, улар ихтиёрий эмас, мажбурий равишда тўлайдилар, давлат солиқ тўлашдан бўйин товлаганларни жазолайди. 3. Давлат фойдасига солиқ тўлаш орқали даромаднинг аввалдан белгилаб қўйилган, энг муҳими, қонуний тартибда кўзда тутилган қисми ундириб олинади. Кўпгина давлатларнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам қонунларида солиқларни белгилаш ва уларнинг ҳажмларини аниқлашга фақат Олий қонун чиқарувчи ҳокимият ёки унинг томонидан ваколат берилган органлар ҳақлидирлар, деб мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзининг хоҳиш-истагига қараб янги солиқлар белгилаш ёки уларнинг ҳажмларини аниқлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Тўловларнинг қонуний, очиқ-ойдин хусусиятга эга бўлиши солиқларнинг бош тавсифи ҳисобланади. 4. Солиқларнинг яна бир белгиси уларнинг давлат ёки маҳаллий бюджетга келиб тушишидир, яъни солиқлар бюджетдан ташқари фондлар ёки турли хил бошқа фондларга келиб тушмайди. 5. Солиқларга хос бўлган умумий белгилардан бири сифатида давлат ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида мулкчиликни қайта тақсимлаш жараёнини юзага келишидир. Соддароқ қилиб айтганда корхоналар ва аҳолидан олинадиган солиқлар, аслида улар мулкининг маълум бир қисмини давлат ҳисобига ўтказилишини билдиради. Бу билан хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган мулк даромад шаклида мажбурий тўлов бўлиб, давлат мулкига айланади. Демак юқорида қайд этилган солиқларга хос бўлган умумий белгилар уларни иқтисодий моҳиятини очишга хизмат қилади. Биз юқорида профессор Қ.Яҳёев ва бошқа олимлар томонидан келтирилган солиқларнинг умумий белгиларини кўриб чиқдик. Айрим манбаларда солиқларнинг умумий белгиларини 4 та қисмга, айрим манбаларда эса 5 тага бўлиб ўрганилган. Демак, солиқларнинг умумий белгиларини чуқурроқ ўрганиш талаб этилмоқда. Шу ўринда солиқларнинг умумий белгиларини тўлиқроқ ва аниқроқ, батафсил ёритиши мумкин бўлган, ҳар қандай иқтисодий вазиятларда ўзгармайдиган ва доимий мавжуд, аҳамиятли оптимал умумий белгиларини яратиш муаммоси ҳал этилиши лозимдир. Солиқ категорияси бошқа иқтисодий категориялар: молия, кредит, суғурта, инвестиция кабилар билан умумий ўхшашликка эга, яъни уларнинг барчаси пулли муносабатларни ифодалайди. Лекин солиқларнинг ўзига хос юқорида қайд этилган белгилари мавжудки, ушбу белгилар солиқларни бошқа иқтисодий категориялардан фарқлаш учун хизмат қилади.
42
Солиқ назарияси
3.3. СОЛИҚЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ Солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар орқали характерланади. Бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий характерга эга бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул маблағларини давлат ихтиёрига сафарбар қилишга хизмат қилади. Солиқларнинг моҳияти уларнинг бажарадиган функцияларидан келиб чиқади. Ҳар бир иқтисодий категориянинг ўз функцияси мавжуд. Солиқ ҳам мустақил категория сифатида ўзи бажарадиган функцияларга эга бўлиб, бу функциялар солиқ категориясининг амалдаги ҳаракатини ифодалайди. Функция деганда, одатда, категориянинг ҳаётда кўп қайтариладиган, такрорланадиган доимий ҳаракатларини тушуниш лозим. Солиқларнинг функциялари тўёрисида турли хил қарашлар мавжуд. Собиқ социалистик мамлакатлар иқтисодчилари ўртасида солиқлар икки функцияни бажаради, деган қараш кенг тарқалган эди. Бу икки функция сифатида фискал ва назорат функциялари тан олинарди. Уларнинг фикрига кўра энг асосий функция бу солиқларнинг фискал функциясидир, чунки бу функциясиз назорат функциясининг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Ғарб иқтисодчилари кўпчилигининг назариялари англиялик иқтисодчи Ж.М.Кейнснинг концепциясига асосланади. Бy концепцияга кўра солиқлар фискал функциясидан ташқари иқтисодиётни тартибга солиш, рағбатлантириш ва даромадларни бошқариш воситаси функцияларига эга, солиқнинг бу функциялари уни иқтисодиётни тартибга солиш ва иқтисодий барқарор ўсишни таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш зарурлигидан келиб чиқади. Неокейнсчилик йўналиши вакиллари бўлган Л.Харрот, Н.Кальдор, А.Хансен ва П.Самуэльсонларнинг фикрига кўра солиқлар иқтисодиётни тартибга солиш функциясига эга. Улар солиқ ставкаларини ўзгартириш ва турли имтиёзлар бериш йўли билан бу функцияни бажариш мумкин деб ҳисоблайдилар. Солиқларнинг даромадларни бошқариш функциясини юзага келишига француз иқтисодчиси Э.Де.Жирарденнинг назарияси асос бўлган. Бу назарияга кўра солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг прогрессив шкаласини қўллаш йўли билан жамият аъзолари ўртасидаги мулкий тенгсизликка барҳам бериш мумкин. Ҳозирги кунда бу назариянинг давомчилари бўлиб, америкалик иқтисодчилар А.Илерсик, Г.Коул, француз иқтисодчилари М.Клюдо, Ж.Фурастье ҳисобланишади. Уларнинг фикрига кўра давлат солиқлардан ва трансферт тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий даромадини камбағаллар фойдасига қайта тақсимлайди. Бу назариялар солиқларнинг даромадларни тартибга солиш функцияси мавжуд деган хулоса келиб чиқишига сабаб бўлди. Мальмигиннинг фикрига кўра солиқлар уч функцияни бажаради, яъни фискал, тақсимлаш ва рағбатлантириш функцияларидир. Унинг фикрига кўра биринчи функция давлат даромадлари манбаларининг ташкил топиши билан боғлиқ, иккинчиси ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг даромадларини тақсимлашни назарда тутади. Рағбатлантириш функцияси турли имтиёзлар ва енгилликлар бериш йули билан амалга оширилади 1 . Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ғарб иқтисодий адабиётларидаги даромадларни бошқариш функцияси И. Мальмигинда тақсимлаш функцияси сифатида намоён бўлмоқда. Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини амалиётда ҳаракат қилаётганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур. Бугун пайдо бўлиб эртага йўқ бўлиб кетадиган ҳолатлар солиқ функцияси бўла олмайди. Демак, функция категорияси доимий, қатъий такрорланиб турадиган воқеликни ифодалайди. Шундай услубий ёндашишдан келиб чиқиб солиқлар функциясини аниқлаш керак. 1
Мальмигиан И. Налоги как элементы финанса. М.: перевод с англ. 1997 г. стр. 69 43
Солиқ назарияси Солиқларнинг функциялари масаласида катта баҳслашувлар мавжуд, лекин ягона бир фикрга келинган эмас. Кўпчилик иқтисодчилар солиқларга фискал, бошқарувчи, рағбатлантирувчи, назорат функциялари хос деб таъриф беришади. Бизнинг фикримизча, солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: солиқнинг фискал функцияси, тартибга солиш функцияси, рағбатлантириш функцияси, назорат функцияси, солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси. 1. Солиқларнинг асосий функцияси — фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал opган, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантириш солиқлар фискал функциясининг энг муҳим элементи ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан фискал функциянинг аҳамияти ошиб боради. Ишлаб чиқариш ижтимоий тусдалигининг чуқурлашиши фан-техника тараққиётининг ривожланиш муносабати билан асосан солиқлар ҳисобига шакллантириладиган молиявий ресурслар оқимини кўпайтиришнинг реал зарурати юзага келади. Давлат иқтисодий ва ижтимоий тадбирларга кўпроқ эътибор берган сари кўп молиявий ресурсларни сарфламоқда, лекин солиқ тизими ўзининг фискал функцияси вазифаларини бажариши жараёнида ишлаб чиқариш ўсишига, жамғариш жараёнига халал бермаслиги, ижтимоий адолатни бузмаслиги ҳамда халқ хўжалигининг умумий тузилмасида бузилишлар ва четга чиқишлар содир бўлишига йўл қўймаслиги, бозор жараёнига путур етказмаслиги керак. Солиқларнинг ушбу функцияси орқали ҳосил бўладиган пул ресурслари давлат фонди (давлат бюджети) орқали қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади. Жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад олувчи шахслар учун прогрессив ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад оладиган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларни бир қисми қайта тақсимланади. Бундай ёндашувлар солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қўшилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа юқори прогрессив ставкалар бўйича тортилади. Солиқларнинг кўпчилиги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда жойларда корхоналар фаолиятининг иқтисодий шартшароитларини ўзгартиришга мажбур этиб, молиявий ресурсларни макродаражада қайта тақсимлашга олиб келади. 2. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функцияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчилик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайин «солиқ муҳити»ни яратади. Ушбу функция орқали солиқ тизимига таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармоянинг бир тармоқдан солиқ муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек, аҳолининг тўловга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради. Солиқларнинг тартибга солувчи сифатидаги функциясининг аҳамияти бозор шароитида ўсиб боради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йўқ бўлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар 44
Солиқ назарияси ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилот» тушунчасининг ўзи астасекин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади. 3. Рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради. Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали давлат иқтисодиёт тараққиётини таъминлайди, бу билан фискал функцияни бажариш учун базани кенгайтиради, ишлаб чиқаришни солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали қўллаб-қувватлаб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш билан солиқ юкини кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши таъминланади. 4. Солиқларнинг назорат функцияси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган солиқ ҳисоби шакллари орқали солиқ тўловчилар ўзларининг солиқ мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали назорат қилиш имконини беради. 5. Солиқларни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси ҳам муҳим аҳамият касб этиб, бу функция орқали харажатлар ҳажми ва конкрет солиқли тушумлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий функцияларини бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда зарурдир. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши тўлиқ, ўз вақтида ва осон кечади. Бизнинг солиқ функцияларини қисқача кўриб чиқишимиз солиқлар молия ресурсларини тиклаш, хўжалик фаолиятини тартибга солиш ва даромадларни ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлар учун қайта тақсимлаш бўйича муҳим вазифаларни бажаради деб хулоса чиқаришимиз учун имкон беради. Солиқларнинг иқтисодиётдаги юқорида таъкидланган муҳим ўрнини белгиловчи бир қанча функциялари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида солиқларнинг ўрнини белгиловчи қуйидаги асосий омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 1. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг зарурлиги. Бизга маълумки, республикамизда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва давлат қурилишини амалга ошириш Республика президенти И. А. Каримов томонидан илгари сурилган беш асосий тамойилига асосланади. Бу қоидалардан бири кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишдир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида аҳоли, айниқса, унинг кам таъминланган қатламлари етарли даражада ижтимоий ҳимояланган бўлиши керак. 2. Аграр сектордаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш зарурлиги омили. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг асосий тармоқ аграр сектор ҳисобланади. Масалан, иккинчи жаҳон урушидан кейин тикланаётган Япония иқтисодиёти учун машинасозлик етакчи тармоқ сифатида ривожлантирилган эди. Бу тармоқ Япония иқтисодиётини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Бу, энг аввало, унинг мамлакатга чет эл валюта тушумларини олиб келишда намоён бўлди. Ўзбекистан Республикасида қишлоқ хўжалиги ана шундай асосий тармоқ вазифасини ўтамоқда. Юқоридагилардан кўринадики, қишлоқ хўжалигида солиқ, кредит воситалари ёрдамида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Шу сабабли,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539сонли қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун умумий белгиланган тартибдаги солиқ ва йиғимлар ўрнига бюджетга 1999 йилнинг 1 январидан 45
Солиқ назарияси бошлаб ягона ер солиғини тўлаш тартиби жорий қилинди. 3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида солиқларнинг ўрнини белгиловчи асосий омиллардан яна бири - ҳозирги кунда кўпайиб бораётган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг даромадларини жалб қилувчи мукаммал солиқ тўловини юзага келтириш. Бозор муносабатларининг ривожланиб бориши хусусий тадбиркорлик фаолиятини кенг қулоч ёйиши ва хусусийлаштириш жараёнларининг чуқурлашуви, тадбиркорлар даромадини ҳисобга олишни қийинлаштиради. Хусусийлаштирилган битта корхона ўрнида ўнлаб кичик, хусусий ва жамоа мулкига асосланган корхоналар пайдо бўлади. Мукаммал солиқ механизми яратилмаганлиги учун даромадлар суммасини аниқлашда жиддий хатоликларга йўл қўйилиши мумкин. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сонли қарорига мувофиқ кичик корхоналар учун умумий белгиланган тартибдаги солиқлар ўрнига бюджетга ихчамлаштирилган солиқ тўлаш имконияти вужудга келди. Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда ихчамлаштирилган солиқ тизимининг жорий қилиниши бу тадбиркорлар учун давлат томонидан кўрсатилган катта ёрдам бўлди. Юқорида тилга олинган омиллар солиқларнинг республика иқтисодиётида ўзига хос ўрни борлигидан далолат беради. Солиқлар иқтисодиётнинг тарихий ривожланиши босқичларида ушбу ривожланиш жараёнларини таъминлаш мақсадига бўйсунувчи вазифаларни бажаради. Солиқларнинг функциялари эса ана шу вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Шундай экан солиқларнинг функциялари ва вазифалари ўртасидаги аниқ фарқли жиҳатларни ўрганиш ва солиқ муносабатларини ташкил этиш мобайнида бу чегараларни асослашни қайд этиб ўтиш лозим. Солиқлар бажарадиган вазифалар кўпчилик мамлакатларнинг солиқ қонунчилигида умумий ўхшашликларга эга. Ана шундай анъанавий солиқ вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: - Умумдавлат вазифаларини ҳал қилиш учун давлатга зарурий молиявий ресурслар таъминлаб бериш. Солиқларнинг фискаллик функцияси ушбу вазифани ҳал қилиш мақсадларига хизмат қилади. Бу вазифани ҳал қилиш давлатнинг иқтисодиётга қай даражада аралашувига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, солиқларнинг фискаллик функцияси шунчалик фаол булади. Аммо солиқларнинг ушбу вазифаси фақат иқтисодий жараёнларни қамраб олмайди, балки давлатнинг ноишлаб чиқариш харажатларининг кўпайиши ҳам давлатнинг ортиқча молиявий ресурсларга муҳтожлигини келтириб чиқаради. - Мамлакат иқтисодиётида қулай инвестиция муҳитини яратишга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикасида солиқларнинг ушбу вазифасини бажариши ўзига хос хусусиятларга эга. Асосий хусусиятларидан бири шундаки, ҳозирги кунда сармояларнинг асосий қисми савдо ва хизматлар соҳасига йўналтирилаётганлиги ташвишли ҳолдир. Бунинг асосий сабаби фойда нормасининг бу соҳаларда катталигидир. Солиқлар сармояларни бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига йўналтиришнинг қудратли воситаси бўлиши керак. - Аҳолининг меҳнат фаоллигини рағбатлантириш. Солиқлар деярли барча мамлакатларда ушбу вазифани бажаради. Чунки улар аҳоли даромадларини тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Даромадлардан олинадиган солиқ ставкаларининг энг юқори чегарасини сезиларли даражада пасайтириш ишчи кучининг таклифи билан боглиқ салбий оқибатларнинг олдини олиши мумкин. 70-80 йилларда Швецияда солиқ ставкаларининг аҳоли даромадларига прогрессив равишда қўллаш малакали ишчиларнинг бошқа мамлакатлар томон миграциясига олиб келган. - Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида даромадларни тақсимлашнинг самарадорлик ва адолат принциплари ўртасидаги мувофиқликка эришиш. Амалдаги солиқларга барқарорлик ва мосланувчан солиқ ставкаларининг хослиги солиқларнинг узоқ муддатли вазифаларини амалга оширишга замин яратади. Миллий ва хорижий инвесторлар 46
Солиқ назарияси капитал қўйилмаларини амалга оширар экан, улар ўзларининг солиқ мажбуриятларини аниқ билиши керак. Солиқ турлари ва ставкалари барқарор ва тез-тез ўзгармайдиган бўлиши керак. Солиқ тизимига мустаҳкам ишонч бўлмаган тақдирда узоқ муддатли инвестицияларнинг ҳаракати сусаяди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, солиқларнинг бюджетга ижобий таъсиридан ташқари, муҳим иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида ҳам улардан фаол фойдаланиш мумкин. Нарх-навонинг ислоҳ қилиниши, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, меҳнат бозорининг ислоҳ қилиниши ва ҳоказолар янги пайдо бўлган тижорат структураларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш заруриятини юзага келтиради. Бу вазифани солиқ ставкаларининг табақалаштириш йўли орқали ҳал этиш мумкин. Шундай қилиб, солиқларнинг вазифалари уларни амалга ошириш муддатига қараб, қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли вазифаларга бўлинади. Бу вазифалар мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилади. Солиқлар нафақат давлат бюджетининг тушумларига бўлган эҳтиёжларни қондиришга балки давлат даромадларини бюджетнинг ўрта муддатли режада ҳаётийлигини яхшилаш мақсадида мослашувчанлигини амалга оширишга ҳам хизмат қилиши мумкин. Текшириш учун савол ва топшириқлар 1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти деганда нимани тушунасиз? 2. Иқтисодчи олимлар томонидан солиқларга берилган тарифларни ўзига хос жиҳатларини тушунтириб беринг. 3. Солиқларнинг объектив зарурлиги нималарда кўринади? 4. Солиқларнинг бошқа иқтисодий категориялардан фарқи нималардан иборат? 5. Солиқларнинг хусусиятларини тушунтириб беринг. 6. Солиқларга оид билимларни олимлар томонидан турлича талқин этилиши сабаблари нимада? 7. Солиқлар белгиларининг моҳиятини тушунтириб беринг? 8. Солиқларнинг қандай функциялари мавжуд? 9. Солиқларнинг функциялари ва вазифаларини фарқлаб беринг?
47
Солиқ назарияси
IV боб. СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ НАЗАРИЯСИНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ 4.1. СОЛИҚ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТАРКИБИ Солиқ элементлари ҳақида гап борганда кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими ҳақида сўз юритилади. Шу ўринда солиққа тортиш тизими ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, солиққа тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор тушунча бўлиб, аслида солиқ тизими таркибини ташкил этади. Солиқ тизими солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса ушбу муносабатларни солиқларни ундириш бўйича иқтисодийҳуқуқий муносабатларини ўз ичига олади. Шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қонун йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуасидан иборат. Солиққа тортиш тизимининг моҳияти гарчанд ўзгармас бўлиб кўринсада, унинг шакл-шамойили ва йўналиши давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатига, қолаверса солиқ сиёсатининг мазмунига боғлиқ бўлади. Чунки, солиққа тортиш тизими ўз ичига таркибан солиқ элементлари, солиқларни ташкил этиш тамойиллари ва усулларини олади, бу элементларнинг қай даражада талқин этилиши эса бевосита давлат сиёсати йўналишига боғлиқ. Масалан, солиқ элементларига кирувчи солиқ ставкасининг қайси турларининг кўпроқ амал қилиши, солиқ имтиёзларининг белгиланиши, солиқларни ундиришни қайси усулларидан устуворлик билан фойдаланиш асосан ижро ҳокимияти фаолиятининг мазмунига боғлиқ. Бинобарин, шу маънода худди солиқларни вазифалари каби солиққа тортиш тизими ҳам ҳар бир давлатда ўзига хос тарзда амал қилиши ва ташкил этилиши мумкин. Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, давлат қонунчилиги билан белгиланган ва унинг махсус идоралари томонидан ундириладиган солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуига солиққа тортиш тизими деб аталади. Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари эса солиққа тортишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва давлат бюджети ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади. Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ ифода этиш учун иқтисодий воқеликларни ҳар бир кичик гуруҳлари муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. Солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни изоҳлашга хизмат қилувчи яхлит тушунчадир. Солиқ элементлари тушунчаси солиққа тортиш тизимини муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади, яъни солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларни яхлит ҳолдаги ҳаракатини билдиради. Солиқ элементлари бир нечта тушунчалардан иборат бўлиб, улар таркибан: солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқ предмети, солиқ манбаи, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ нормаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ юки, солиқ базасини ҳисоблаш усуллари, солиққа тортиш усуллари ва шу каби тушунчаларни қамраб олади. Қуйида солиқ элементларининг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтамиз. Солиқ субъекти - солиқ тўлаш мажбурияти юкланган юридик ва жисмоний шахслар ёки бошқача қилиб айтганда солиқ субъекти - бу солиққа оид муносабатларнинг ташкил этувчи томонларнинг ўзаро мажмуаси бўлиб, унда бир томондан солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) бошқа томондан солиқни ундириш ваколати юкланган солиқ хизмати органлари - Давлат солиқ қўмитаси, солиқ бошқармалари, туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари қатнашади. Ўз фаолиятида барча юридик ва жисмоний шахслар солиқ субъекти сифатида намоён бўлмайди. Чунки, бу ерда солиқлардан батамом озод этилувчи юридик ва жисмоний шахслар мавжудки, улар солиқ субъекти сифатида солиқ 48
Солиқ назарияси муносабатларида иштирок этмайдилар. Аммо, барча солиқ хизмати органлари солиқ субъекти сифатида қатнашади. Солиқ агенти - юридик ва жисмоний шахслардан солиқни ушлаб қолиш ва давлат бюджетига ўтказиб берувчи юридик шахслар. Бундай юридик шахслар ўз фаолиятида бевосита ёки билвосита иштирок этган хўжалик юритувчи субъектлар, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг мазкур корхонада ўз меҳнати, инвестицияси билан иштирок этиши натижасида олган даромади (фойдаси)дан солиқларни ушлаб қолади ва давлат бюджетига ўтказиб беради. Солиқ агентлари давлат бюджетига солиқларни бевосита ёки билвосита ишга ёллаганлиги натижасида тўланадиган иш ҳақидан, дивидендлардан, доимий муассаса орқали фаолият кўрсатмайдиган норезидент юридик ва жисмоний шахслардан ушланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ушлаб қолади ва бюджетга ўтказиб беради, ушлаб қолинмаган, кам ушлаб қолинган ва ўз вақтида ўтказиб берилмаган солиқ суммаси учун қонунчиликда белгиланган молиявий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар. Ҳар бир юридик шахс солиқ муносабатларида солиқ субъекти бўлиши билан биргаликда солиқ агенти сифатида ҳам иштирок этади. Солиқ агенти адабиётларда асосан фискал агент сифатида қайд этилади. Солиқ объекти - солиқ тўловчининг солиқ ҳисобланадиган ва солиққа тортиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган даромади, обороти ва мол-мулки тушунилади. Солиқ объекти сифатида фойда ёки даромад, муайян товарларни қиймати, ер майдони, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулклари, табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори ва бошқалар киради. Солиқ объекти аслида жамиятдаги мавжуд моддий ва маънавий бойликларнинг айримларига қонун йўли билан улардан фойдаланувчи, эгалик қилувчи ва тасарруф қилувчи солиқ субъектларининг ҳуқуқларини солиққа тортишни ифодалайди. Бинобарин, моддий ёки маънавий бойликлар солиқ объекти қилиб албатта унга мулкий ҳуқуқга эга бўлгандагина юзага чиқади. Масалан, эгасиз иморатга солиқ солинмайди, чунки эгасиз иморатга нисбатан солиқ субъекти мавжуд эмас, ваҳоланки, бўлган тақдирда ҳам солиқ объекти сифатида иморат эмас, балки ушбу иморатга бўлган мулкий ҳуқуққа солиқ солинади. Шу жиҳатдан айтиш мумкинки, солиқ объекти аслида юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий ҳуқуқи ва даромадига қаратилади. Солиққа тортиш предмети - солиқ солинадиган даромад, оборот, мол-мулк ва бошқаларга бўлган ҳуқуқ эмас балки уларнинг ўзидир, яъни солиқ солиш объекти бўлиб бирор-бир солиқ предметига бўлган ҳуқуқ тушунилса, предмет бўлиб ана шу эгалик қилинадиган даромад, ер участкаси, иморат ва бошқаларнинг ўзи тушунилади. Солиқ объекти ёки солиққа тортиш предмети, унга ким эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, унда солиқни тўлаш мажбурияти, яъни солиқ субъектини намоён қилади. Демак, айтишимиз мумкинки, солиққа тортиш предметига эгалик қилиш ҳуқуқи солиқ объектини вужудга келтирса, ўз навбатида ушбу предметга кимнинг эгалик қилиши солиқ субъектини ёки солиқ тўловчисини намоён этади. Солиқ манбаи - бу солиқ тўловчининг тўлайдиган солиқлари манбаи, яъни даромади. Солиқ объекти ва солиқ манбаини бир-биридан фарқлаш лозим. Айрим солиқ турлари бўйича, масалан, даромад (фойда)га, ялпи даромадга, жисмоний шахсларнинг даромадига солиқлар бўйича солиқ объекти ҳам солиқ манбаи ҳам бир хил бўлади, яъни нима объект бўлса, унинг ўзи манба ҳисобланади. Шу ўринда солиққа тортиш предмети, солиқ объекти ва солиқ манбаини фарқлаш ва уларнинг моҳиятини очиб бериш учун аниқ солиқ тури бўйича кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Ер солиғи бўйича кўрадиган бўлсак, унинг солиққа тортиш предмети бўлиб ер участкаси майдони, унга кимнинг эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлса солиқ объекти пайдо бўлади ва ушбу ер солиғи қайси манба ҳисобидан давлат бюджетига тўланса, масалан, ердан турли хил кўринишда фойдаланиш натижасида олинадиган даромад унинг манбаи ҳисобланади. Демак, ушбу фикрлардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, солиққа тортиш предмети ўз-ўзидан кимдадир солиқ тўлаш мажбуриятини вужудга келтирмайди. Мисолимизга қайтадиган бўлсак, ерга бўлган ҳуқуқни жойлардаги маҳаллий ҳокимият 49
Солиқ назарияси органлари беради ва шу билан биргаликда ердан фойдаланувчида солиқ тўлаш мажбурияти вужудга келади, чунки унда ушбу ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд. Демак, солиқ предметига кимнинг эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд бўладиган бўлса, у солиқ муносабатларида солиқ субъекти сифатида иштирок этади. Солиқ базаси - солиқ объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори. Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ. Солиқ базасининг миқдори қонунчиликда солиққа тортилиши лозим бўлган солиқ объектидан рухсат этиладиган чегирмаларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. Солиқ базасини солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифасига тақдим этиладиган солиқ имтиёзларига мувофиқ равишда камайтиришга рухсат этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, солиқ базаси солиқ объектидан катта ёки кичик бўлиши мумкин. Масалан, юқорида қайд этганимиздек, солиқ тўловчига солиқдан имтиёзлар кўзда тутилган бўлса, бундай шароитда солиқ базаси солиқ объектидан кичик, солиқ объекти қонунчилик билан кенгайтириладиган бўлса ундан катта бўлиши мумкин. Солиққа тортиш бирлиги - бу объектнинг ўлчов бирлиги. Масалан, даромад ёки молмулк солиғида объектнинг ўлчов бирлиги бўлиб унинг сўмдаги баҳоси ифодаланса, ер солиғида ўлчов бирлиги бўлиб кв.м. ёки гектар ҳисобланади. Солиқ ставкаси - объектнинг ҳар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёрдир. Солиқ ставкаси солиқ элементлари ичида энг кўп амалий аҳамиятга эга бўлган унсурдир. Чунки, солиқ ставкаларини ўзгартириш орқали давлат хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига сезиларли таъсир этади, айрим фаолият, соҳага устуворлик берилиши, капитал зарур соҳаларга йўналтирилиши, рағбатлантирилиши мумкин. Солиқ имтиёзлари - солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича турли хил енгилликлар бўлиб, улар вақтинчалик ва доимий, тўлиқ ёки қисман ва бошқа кўринишларда берилиши мумкин. Солиқ имтиёзларининг турлари, амал қилиш механизмлари, белгилаш мезонлари мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Солиқ базасини ҳисоблаш усуллари. Солиқ базасини ҳисоблашнинг икки хил усули мавжуд бўлиб, улар касса усули ва ҳисобга олиш усулларидир. Касса усулида солиқ тўловчида солиқларни тўлаш мажбуриятлари даромад олганидан кейин вужудга келса, ҳисобга олиш усулида эса даромад олинган ёки сотишдан тушум қачон келиб тушишидан қатъий назар товарларни жўнатилиши ўз навбатида солиқларни тўлаш мажбуриятларини вужудга келтиради. Солиққа тортиш усуллари уч хил кўринишда амалга оширилиб. Улар қуйидагиларга: солиққа тортишнинг кадастрли, декларация ва манба олдидан солиққа тортиш усулларига ажратилади. Солиқларни тўлаш муддатлари ва тартиблари. Солиқ қонунчилигида ҳар бир солиқ турининг бюджетга тўлаш муддатлари белгиланган. Солиқни тўлаш муддатлари деганда солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети олдида солиқ мажбуриятларининг бажариш муддати ифодаланади. Солиқни тўлаш муддатлари ўз моҳиятига кўра икки хил кўринишга эга: аванс (бўнак) тўловлари ва ҳақиқий даромад олинганидан кейинги тўловлар. Солиқни тўлаш тартибида эса: солиқни йўналтирилганлиги (бюджетга ёки бюджетдан ташқари фондларга), солиқни тўлаш воситаси (миллий валюта, сўмда ёки бошқа мамлакатлар миллий валютасида. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқлар фақат миллий валюта, сўмда тўланиши мумкин) ҳамда солиқни тўлаш шакллари (нақд пул ёки нақд пулсиз) ифодаланади. Солиқ юки - солиқ тўловчининг муайян вақт оралиғидаги фаолияти натижасида тўлаган солиқларини йиғиндисини ифодалайди. Бунда солиқ тўловчиларнинг тўлайдиган барча солиқлар ва солиқсиз мажбурий тўловларининг йиғиндисини ифодаланади. Солиқ юкининг аниқ солиқ тўловчилар зиммасига қанча тўғри келганлигини аниқлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри солиқларда солиқ оғирлиги айнан солиқни бюджетга ҳисоблаб ўтказувчи солиқ тўловчилар зиммасига тушса, эгри солиқларда эса 50
Солиқ назарияси солиқ юки солиқни тўловчилар эмас, балки товар (иш, хизмат) ларни истеъмол қилувчилар зиммасига тушади. Муайян турдаги юридик ва жисмоний шахслар бўйича солиқ юкининг бир йилда бюджетга тўланган барча мажбурий тўловлар йиғиндиси билан аниқлаш мумкин. Солиқ юкининг даражаси ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий қудратига, инфляция даражасига, давлатнинг ваколатли функцияларни қўллашига, қолаверса бозор муносабатларининг ривожланишини ва ижтимоий ҳаракат доирасига бевосита боғлиқ бўлади. Солиқларни юридик ва жисмоний шахслар ундириш жараёнида бериладиган имтиёзлар натижасида солиқ юкини солиқ тўловчиларнинг биридан иккинчисига юклаш жараёни кузатилади. Шу ўринда солиқ бўйича солиқ тўловчиларга солиқ юкини тартиблаш ёки мантиқан айтганда меъёрлаштириш муаммоси юзага келади. Солиқ юкини ифодалашнинг бир қанча кўринишлари мавжуд: макродаражадаги солиқ юки, мезодаражадаги солиқ юки ва микродаражадаги солиқ юки. Солиқ юки макродаражада ифодаланганда бутун мамлакат миқёсида ифодаланиб, асосий кўрсаткич сифатида муайян вақт оралиғида давлат бюджетига келиб тушган солиқлар йиғиндисини ана шу вақт оралиғида яратилган ЯИМ ёки МД га нисбати олинади. Мезодаражада ифодаланганда алоҳида олинган соҳа, тармоқ ёки секторга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланса. Микродаражада эса аниқ бир олинган субъектга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланади.
51
Солиқ назарияси
4.2. СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ Солиқларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири, асосан, уларнинг ставкалари даражасининг миқдори билан белгиланади. Республика солиқ тизимининг шаклланишини ҳозирги босқичида солиқ ставкаларининг даражаси энг мунозарали масалалардан бири бўлиб турибди. Солиқ ставкалари республика ва маҳаллий бюджетлар харажатларини маблағ билан таъминлашда мувозанат даражасини ҳамда хўжалик субъектларининг молиявий имкониятларини белгилайди. Демак, улар молия-бюджет муносабатларини соғломлаштириш билан чамбарчас боғлиқдир. Солиқ ставкалари корхоналарнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаганлари ҳолда, молия-бюджет муносабатларининг пул муомаласига кўрсатадиган салбий таъсирига барҳам бера олиши ҳам керак. Бу эса, республикамизда амалга оширилаётган солиқ ислоҳатининг муҳим жиҳатини ташкил этади. Солиқ элементлари таркибида солиқ ставкалари алоҳида ўрин тутади. Иқтисодий адабиётларда солиқ ставкаси деганда солиқ объектининг ҳар бир солиқ бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёр тушунилади. Солиқ ставкасининг аҳамияти солиқ объектини қанча қисми қандай миқдорда мажбурий тўлов сифатида бюджетга ундиришининг характерлайдиган масалага жавоб беради. Солиқ ставкаларини моҳияти шундаки, улар солиқ объекти, солиқ бирлиги ва солиқ нормаларига асосланган ҳолда солиқ механизмини самарали ишлашини таъминлайди. Солиқ ставкаларидан давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида фойдаланилса, бошқа томондан солиқ имтиёзларини бир тури сифатида улар орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга рағбатлантириш ролидан фойдаланилади.
Солиқ ставкаси турлари
Прогрессив
Пропорционаë
Қатъий
Табақалаштирилмайдиган
Ўзгарувчан
Регрессив
Табақалаштириладиган
Улушли
Ўзгармас 4.2.1-чизма. Солиқ ставкалари турлари
Солиқ ставкалари икки хил кўринишда: қатъий ставкаларда ва нисбий (фоиз) ставкаларда ифодаланади. Солиқ ставкаси қатъий ставкада белгиланган ҳолда солиқ объектига нисбатан қатъий сўмда белгиланади. Масалан, ер солиғининг ҳар бир гектари учун қатъий сўмда солиқ миқдори ўрнатилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларига, мол-мулкларига эса нисбий ставкада ёки фоизда солиқ миқдори белгиланган. 52
Солиқ назарияси Солиқ ставкаси билан солиққа тортиш объекти ўртасидаги боғлиқлик даражасига қараб солиқ ставкаларини пропорционал, прогрессив ва регрессив каби турларга ажратиш мумкин. Солиқ ставкалари, ундирилишга, моҳиятига ва амал қилиши нуқтаи назаридан бир неча турларига ажратилади (4.2.1.-чизма). Солиқ ставкаларининг бири бу пропорционал солиқ ставкалари бўлиб, бу солиқ ставкаларини асосий моҳияти шундан иборатки, юридик ёки жисмоний шахслардан обороти, фойдаси ёки бошқа бир солиқ объектининг бир хил турида янги қўллашдан муҳим хусусияти шундаки, солиқ тўловчи эга бўлган фойда (даромад), диведенд, оборот ёки молмулк қийматини ҳажми (суммаси) қанча бўлишидан қатъий назар бир хил тартибда, яъни бир хил фоизда солиқ ставкаси қўлланилади. Масалан, диведенд учун барча солиқ тўловчилари учун солиқ ставкаси 15 фоиз қилиб белгиланган. Бундан ташқари, қўшилган қиймат солиғи ставкаси ҳам бугунги кунда пропорционал солиқ ставкаси ҳисобланади. Ҳар қайси солиқ тўловчи қанча оборотга (реализация) эга бўлишидан қатъий назар 20 фоиз ставка бўйича солиқ тўлайди. Шунингдек, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича ҳам пропорционал солиқ ставкаси қўлланилади. Республикамиз солиқ тизимида амал қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ унинг объекти 1000 сўм бўлганида ҳам 100 000 сўм бўлганида ҳам солиқ ставкаси ўзгармай қолаверади, яъни солиқ объектининг ўзгариши солиқ ставкасининг ўзгаришига таъсир қилмайди. Пропорционал солиқ ставкаси ўзгармас солиқ ставкаси бўлиб, унинг миқдори (фоизи) солиқ объектининг ҳажмига боғлиқ бўлмайди. Бу бир томондан юқори даромадга (оборотга) эга бўлган солиқ тўловчилар учун қулай солиқ ставкалари ҳисоблансада, айрим солиқ тўловчилар учун ноқулайлик туғдириши мумкин, яъни ушбу солиқ ставкаси солиқларнинг рағбатлантирувчилик ролини бажармайди. Солиқ ставкаларининг кейинги тури прогрессив солиқ ставкаси ҳисобланади. Прогрессив солиқ ставкаси, моҳияти жиҳатидан пропорционал солиқ ставкасига нисбатан тескари ҳолатда амал қилиб, унга мувофиқ солиқ тўловчиларнинг даромадлари, фойдаси ёки обороти ортиб боришига мувофиқ тарзда солиқ ставкасининг ҳам ортиб бориши тушунилади. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида буни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи мисолида кўришимиз мумкин. Бунга мувофиқ, жисмоний шахсларнинг олган даромади ошиб бориши билан бирга белгиланган шкала асосида солиқ ставкаси ошиб боради. Масалан, жисмоний шахснинг умумий олган даромади энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдоридан 13 фоиз ставкада, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача бўлган қисмидан 21 фоиз ставкада, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ортган қисмидан эса 30 фоиз ставкада солиқ ундирилиши белгиланган (2004 йил учун). 2004 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслардан жисмоний шахсларнинг иш іаєлари, мукофот пуллари ва бошєа даромадлари суммаларидан солиє єуйидаги миєдорда ундирилади: − энг кам иш іаєининг беш баравари миєдоригача - даромад суммасининг 13 фоизи; − энг кам иш іаєининг беш баравари миєдоридан (+1сўм) ўн баравари миєдоригача энг кам иш іаєининг беш баравари миєдоридан олинадиган солиє + беш бараваридан ошадиган сумманинг 21 фоизи; − энг кам иш іаєининг ўн баравари миєдоридан (+1сўм) ва ундан юєори миєдоридан - энг кам иш іаєининг ўн баравари миєдоридан олинадиган солиє + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 30 фоизи. Демак, бундан кўринадики, прогрессив солиқ ставкасида солиқ объектининг ошиб боришига мутаносиб равишда солиқ ставкаси ҳам ошиб боради. Қайд этиш лозимки, кўпгина иқтисодий адабиётларда прогресив солиқ ставкаси деганда фақат жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ставкалар келтирилади. Бундан ташқари прогрессив солиқ ставкаларидан давлат тартибга солувчи восита сифатида ҳам кенг фойдаланади, масалан, республикамиз солиқ қонунчилигига мувофиқ 53
Солиқ назарияси меъёрий муддатларда ўрнатилмаган юридик шахсларнинг мол-мулкига белгиланган ставканинг икки баравари миқдорида солиқ ундириш белгиланган бўлиб, 2004 йилдан юридик шахслар мол-мулк солиғи ставкаси 3,5фоиз бўлгани ҳолда, уларнинг меъёрий муддатларда ўрнатилмаган мол-мулкидан 7фоиз миқдорида солиқ ундирилади. Прогрессив солиқ ставкасининг икки тури мавжуд: оддий прогрессия ва мураккаб прогрессия. Оддий прогрессияда солиқнинг орттирилган ставкаси солиққа тортиладиган барча объектга нисбатан қўлланилади, мураккаб прогрессияда эса солиққа тортиш объекти қисмларга бўлинади, уларнинг ҳар бири ўз ставкаси бўйича солиққа тортилади, яъни орттирилган ставкалар бутун объектга нисбатан эмас, балки бундан олдинги босқичдан ортган қисмига нисбатан қўлланилади. Юқорида келтирган мисолимиз, жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ ставкалари мураккаб прогрессиядир. Прогрессив солиқ ставкасининг камчилиги шундаки, бизнингча, бу солиқ ставкалари солиқ тўловчиларнинг даромад олиш манфаатдорлигини рағбатлантирмайди, шунинг учун прогрессив солиқ ставкаларини қўллаганда муайян чегарага қадар солиқ ставкасини ошиб боришини таъминлаган ҳолда сўнгра регрессив солиқ ставкаларини жорий этиш солиқ тўловчилар манфаатларига мос келади. Шунинг билан биргаликда таъкидлаш лозимки, прогрессив солиқ ставкалари давлат томонидан иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солишда алоҳида аҳамиятга эга. Солиқ ставкалари ҳақида гапирганда, пропорционал солиқ ставкаси учун нейтрал ҳолат характерли бўлса, прогрессив солиқ ставкаси солиқларнинг фискаллик хусусиятини характерлайди, яъни прогрессив солиқ ставкаларида бюджет манфаати кўпроқ юзага чиқади. Шу жиҳатдан солиқлардан адолатлик тамойилининг амал қилишини таъминлаш мақсадида регрессив солиқ ставкаларидан фойдаланилади. Регрессив солиқ ставкасида солиқ тўловчининг солиққа тортиладиган даромади, обороти, мол-мулк қиймати каби солиқ объектининг ортиб бориши билан солиқ ставкасининг камайиб бориши ифодаланади. Бундан кўринадики, регрессив солиқ ставкаси прогрессив солиқ ставкаси нисбатан тескари иқтисодий ҳодисани ифодалайди. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида регрессив солиқ ставкаси асосан солиқларнинг рағбатлантирувчилик ролини ошириш мақсадида қўлланилиб, бу асосан корхоналарнинг маҳсулот (хизмат, иш)ни четга экспорт қилишини рағбатлантириш мақсадида жорий этилган. Жумладан: Даромад (фойда) солиғи бўйича: Экспортчи корхоналар учун реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар экспортининг эркин конвертацияланадиган валютага экспорт қилиш улушига боғлиқ ҳолда даромадга солиқ солишнинг регрессив шкаласи амал қилади. Экспорт улуши: − реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизга қадар бўлганида – белгиланган ставка 30 фоизга камаяди; − реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганида - белгиланган ставка 2 бараварга камаяди. Мол-мулк солиғи бўйича: − реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизга қадар бўлганида – белгиланган ставка 30 фоизга камаяди; − реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганида - белгиланган ставка 2 бараварга камаяди. Республикамиз солиқ тизимида экспорт фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган қатор имтиёзларнинг мавжудлиги миллий товар ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотларини экспорт қилишга йўналтирувчи асосий омил бўлиб хисобланади. Иқтисодий адабиётларда узоқ йиллардан буён ягона солиқ ставкаларини жорий этиш тўғрисида баҳсли мунозаралар давом этиб келаяпти. Бу қарашларни рус олимлари А.Абалкин, П.Бунич ва бошқаларнинг илмий ишларида учратиш мумкин. Уларнинг қайд этишларига кўра корхоналар фойдасидан олинадиган солиқ учун ягона ставка жорий қилиш бозор муносабатларига ўтаётган давлатлар учун мақбул ва 54
Солиқ назарияси ягона йўл эканлигини таъкидлайди. Фикрининг исботи тариқасида ягона ставканинг жорий қилишни тўрт сабабини ажратиб кўрсатади: 1) Хўжалик механизмнинг ягоналиги; 2) Капиталларни сарфлаш соҳаларининг солиқ муносабатларига нисбатан тенглиги, бу капиталларни эркин харакат қилиши учун асос яратади; 3) Барча корхоналарни солиқ тўловчилар сифатида давлат олдида тенг ҳуқуқлилиги; 4) Бозордаги рақобат курашида шароитларнинг тенглиги. Бозор иқтисодиёти шароитида бунга қарама-қарши фикрлар ҳам мавжуд. Ана шундай фикрларга кўра, барча корхоналар учун ягона ставкада фойдадан солиқ олиш мақсадга мувофиқ эмасдир. Корхоналарнинг турлича молиявий шароитда бўлган ҳозирги давр ҳолатида ягона ставкани қўллаш корхонанинг молиявий эҳтиёжлари билан давлат манфаатлари юзасидан кескин қарама-қаршиликларни юзага келтиради. Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар солиқ тизимига эътибор қаратадиган бўлсак, улар амалиётида солиқ ставкаларини табақалаштирилган ҳолда қўлланилишини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Чунки, солиқларнинг рағбатлантирувчилик ролини юзага чиқиши асосан уч хил кўринишда юзага чиқади. Булар солиқ имтиёзларини амалга ошириш (солиқ объектини камайтириш), солиқ тўловчилари солиқдан озод этиш ҳамда солиқ ставкаларини табақалаштириш ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, солиқ ставкаларини табақалаштириш солиқ тизими ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори учун ҳам фойдали бўлсада, аммо, бу жараёнда энг асосий муаммо солиқ ставкаларини табақалаштириш мезонидир. Юридик шахслардан (даромад) фойда солиғи бўйича солиқ ставкалари асосан хориж сармоясини миллий иқтисодиётга жалб қилиниши даражаси, солиқ тўловчиларнинг болалар ва бадиий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган даражасига қараб табақалаштирилгандир. Бунда солиқ ставкаларининг энг кўп табақалаштириш мезони сифатида хориж сармоясининг миқдори асос қилиб олингандир. Дарҳақиқат ушбу мезон жаҳон амалиётида ҳам асосланган ва юқори самара берувчи мезон ҳисобланади. Чунки, хориж сармоясининг республикамиз иқтисодиётига қанчалик кўп жалб этилса, ялпи ички маҳсулотнинг инвестицияга сарфланаётган қисми истеъмолга имкон туғилади ҳамда аҳолини турмуш тарзини ошишига олиб келиши мумкин. Шу мақсадда ҳам республикамиз солиқ тизимининг олдига қўйилган асосий вазифаларидан бири сифатида солиқларнинг четэл сармояларини миллий иқтисодиётимизга жалб этилишини рағбатлантириш ҳамда қулай инвестцион муҳитини яратишдан иборат қилиб белгилангандир. Агар, солиқ ставкаларини табақалаштиришда тўғри ва эгри солиқлар ҳолатига эътибор берадиган бўлсак, эгри солиқларга нисбатан тўғри солиқларда солиқ ставкалари кўпроқ табақалашган. Бунинг асосий сабаби, бизнингча, солиқларнинг рағбатлантирувчилик роли асосан тўғри ва эгри солиқлар орқали юзага чиқади, шунга асосланган ҳолда солиқ ставкаларини табақалаштиришда тўғри ва эгри солиқлар орқали корхоналарни турли хил фаолият бўйича рағбатлантирилади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ хўжалик юритувчи субъектлардан асосан сув манбаларининг тежаб тергаб фойдаланиш ҳамда давлат бюджетини даромад билан таъминлаш сифатида киритилган бўлиб, уни табақалаштиришда икки хил ёндашув амалга оширилган, яъни сув ресурсларидан фойдаланилганлик учун солиқ ставкалари соҳалар ва сувларни пайдо бўлиш манбаларига кўра табақалаштирилгандир. Буни юқоридаги жадвалдан кўриш мумкин. Унга эътибор берадиган бўлсак, хўжалик жараёнида энг кўп сув истеъмол этиладиган соҳалар ҳамда бошқа соҳалар бўйича сув манбаига кўра ҳар бир бирлик сув ҳажми учун тийинларда солиқ ставкалари белгиланган ва бу солиқ ставкаларини йиллар бўйича ошиб бораётганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Тўғри солиқлар жумласига кирувчи мол-мулк солиғи ҳам корхоналарнинг ўз тасарруфидаги ва фойдаланиладиган мол-мулкларининг самарали фойдаланишга ундаш ва бюджет манфаати нуқтаи назаридан киритилган бўлиб, мол-мулк солиғи бўйича солиқ 55
Солиқ назарияси асосан пропорционал ҳолда ўрнатилган бўлиб у ҳозирги (2004 йилдан) кунда 3,5 фоизлик ставкадан белгилангандир. Тўғри солиқларнинг яна бири, бу ялпи даромад солиғи бўлиб, ушбу солиқ савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ундирилади. Ялпи даромад солиғини ўзига хос хусусиятининг бири шундаки, унда бошқа солиқ турларидан фарқли равишда солиқ ставкалари корхонларининг жойлашишига мувофиқ (шаҳар, қишлоқ, тоғли районлар) белгилангандир. Бу солиқ тури бўйича солиқ тўловчиларнинг жойлашишига қараб, шаҳар жойларида жойлашган солиқ тўловчилари учун қишлоқ, тоғли ҳудудларда жойлашган солиқ тўловчиларига нисбатан юқори табақалаштирилган ставкалар қўлланилгандир. Шунингдек, тўғри солиқлардан бири ҳисобланган ягона солиқ кичик бизнес субъекти учун алоҳида солиқ тури бўлиб бу кичик субъектлари учун ихтиёрий шаклда берилган бўлиб, у бўйича белгиланган солиқ ставкалари ҳам табақалашган солиқ ставкалари ҳам ҳисобланади. Бунда солиқ ставкасининг табақалаштириш мезони асосан соҳалари бўйича берилгандир. Яъни, савдо, воситачилик, тайёрлов ва таъминот корхоналари учун ялпи даромадга нисбатан 30 фоиз, саноат ва бошқа соҳалар учун 13 фоиз, қишлоқ хўжалик корхоналари учун эса 6 фоиз қилиб белгиланган бўлиб, бу солиқ ставкалари ҳозирга қадар ўзгартирилмай амал қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида тўғри солиқлардан ташқари эгри солиқлар ҳам амал қилиб, ушбу солиқ турлари бўйича ҳам табақалаштирилган солиқ ставкалари қўлланилади. Қўшилган қиймат солиғи энг асосий солиқ турларидан бири бўлиб, бу асосан оборотдан олинадиган ва сотувдан олинадиган солиқларнинг ўрнига киритилгандир. Қўшилган қиймат солиғи бўйича дастлабки йилда 32 фоизли ставка қўлланилган бўлса, бугунги кунда умумий тартибда 20 фоизлик ва ноллик ставка бўйича солиқ ундирилмоқда. Айрим турдаги истеъмолда муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун 10 (15) фоизлик табақалаштирилган ставка ҳам жорий этилган бўлиб, бу 2000 йилда бекор қилинди. Эгри солиқлардан яна бир тури бўлган акциз солиғи бўйича ҳам табақалаштирилган солиқ ставкалари қўлланилган бўлиб, бу солиқ турида солиқ ставкаларини табақалаштиришда бошқа солиқлардан фарқли равишда солиқ ставкалари солиқ тўловчилар соҳалар ёки солиқ тўловчиларнинг жойланишига қараб эмас, балки акциз солиғига тортиладиган товарлар рўйхати бўйича табақалаштирилгандир. Акциз солиғи бўйича энг юқори ставка миқдори 79 фоиз (ўсимлик ёғи) бўлса, энг паст ставка 5 фоиздир.
56
Солиқ назарияси Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида солиқ ставкаларини табақалаштириш мезонлари
Солиқ тўловчиларнинг миллий иқтисоди¸тга хо-риж сармоясини жалб этишига қараб (фойда солиғи)
Солиқ тўловчиларнинг болаларбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувига қараб (фойда солиғи)
Қазиб олинади-ган фойдали қазилмалар тур-ларига кўра (ер ости бой-н фой-к у-н солиқ)
Даромад олиниш манбаига кўра (жисмоний шахслар дарома-дига солиқ)
Ер участкаларининг бонитетига кўра (ер солиғи)
Солиқ тўловчиларнинг жойлашишига (шаҳар, қишлоқ) кўра (ялпи даромад солиғи)
Солиқ тўловчиларнинг пайдо бўлишига кўра (сув рес-н фой-к у-н солиқ)
Солиқ объекти-нинг қайта баҳо-ланишига кўра (жисмоний шахслар мол-мулк солиғи)
Фаолият турига кўра (ягона солиқ ва қатъий солиқ)
Солиқ тўловчининг экспорт салоғиятига кўра (фойда солиғи ва мол-мулк солиғи)
4.2.2-чизма. Солиқ ставкаларини белгилаш мезонлари Умумий хулоса қилиб айтганда солиқ ставкаларини табақалаштириш солиқ тизимининг энг муҳим асосий муаммоларидан бири бўлиб, ўта нозик ва катта аҳамиятга эга бўлган масала ҳисобланади, чунки, унда давлат бюджети ва солиқ тўловчиларнинг манфаатлари акс этгандир.
57
Солиқ назарияси 4.3. СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ Жаҳон солиқ тизимининг асосий ва ажралмас қисмларидан бири бу солиқ имтиёзларидир. Ҳар қандай давлат унинг хўжалик юритиш тизими қандай бўлишдан қатъий назар давлат бюджетини даромадлар билан таъминлашда асосий воситалардан бири бу солиқлар ва солиқсиз тўловлардир. Аммо жорий этилган солиқлар соф фискал шаклда ўрнатилиши мумкин эмас. Чунки фақат бюджет манфаати нуқтаи назаридан ўрнатилган солиқларни амал қилиши узоқ вақтни ўз ичига олмайди. Шунинг учун муайян даражада солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тақозо этилади. Солиқ тизимида солиқ имтиёзларидан фойдаланишнинг бир қатор объектив ижтимоийиқтисодий сабаблари мавжуд бўлиб, бизнингча, улар қуйидагилардир: Биринчидан, солиқ имтиёзларини мавжудлигини асосий сабабларидан бири бу солиқ тўловчи (юридик ва жисмоний шахс) ларнинг жамиятда тутган мавқеи, ижтимоий ҳолати турлича эканлигидан. Шу жиҳатдан барчага бир хил тартибда (миқдорда) солиқ солиш маънога эга бўлмайди; Иккинчидан, давлат иқтисодиётга таъсир этиб уни тартиблаш вазифасини амалга оширадики, бунда турли хил дастаклардан фойдаланади. Бу дастакларнинг асосийларидан бири бу жамиятдаги баъзи муҳим соҳаларни ёки солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари белгиланади. Яъни, давлат солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиётни самарали ва қулай бошқариш ёки тартиблаш имкониятига эга бўлади, бундан кўринадики, солиқ имтиёзлари давлатни ўз функция ва вазифаларини юзага чиқарувчи муҳим дастак сифатида юзага чиқади; Учинчидан, солиқ имтиёзлари қўлланилишининг асосий сабабларидан яна бири бу миллий даромадни қулай, самарали ва оқилона тақсимлашга эришишдан иборатдир. Яъни, бундан солиқлар сифатида бюджетга жалб этилиши лозим бўлган молиявий ресурслар имтиёз бериш туфайли бюджетга жалб этилмасдан солиқ тўловчиларнинг ўзларига мақсадли равишда қолдирилади. Бунинг афзаллик томони шундаки, солиқ тўловларини бюджетга олиш ва уни яна қайта тақсимлаш ишларини осонлаштиради ва иш фаолият турларини рағбатлантиришга эришилади. Бозор иқтисодиёти шароитида солиқ ислоҳотларини самарали юритиш мақсадида солиқлар воситасида таъсир этиш, улар бўйича имтиёзларни қўллаш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини бир текис ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат солиқ имтиёзларини қўллаш орқали иқтисодиётнинг турли соҳаларига турлича таъсир кўрсатади, яъни айрим рентабелли ва норентабелли соҳалар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш муаммоси юзага келади. Қайд этиш жоизки, солиқ имтиёзлари хусусида турли хил фикрлар мавжуд. Солиқ имтиёзларининг моҳиятини тўлароқ англаб етиш учун аввало ана шу турли хил фикрларни келтириш мақсадга мувофиқ. Проф. Қ.Яҳёев фикрига кўра «Солиқ тўловчиларни солиқдан озод этиш, улар тўлайдиган солиқ миқдорини (солиқ базасини) камайтириш ёки солиқ тўлаш шартини енгиллаштириш солиқ имтиёзидир» 1 . Шунингдек, ушбу иқтисодчининг таъкидлашича солиқ имтиёзи деган термин ўрнига солиқ енгиллиги термини бу жараённинг моҳиятини очиб беради 2 . Амалиётчи, иқтисодчи олим Ш.Гатаулин солиқ имтиёзларига қуйидагича таъриф беради: «Солиқ имтиёзлари амалдаги қонунларга мувофиқ равишда солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилишдир (скидкалар, чегириб ташлашлар ва ҳоказо)» 3 . Проф. Т.С.Маликовнинг таъкидлашича солиқ имтиёзлари деганда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари ҳажмининг тўлиқ ёки қисман қисқариши, тўлов муддатининг Яҳёев Қ. Солиқ. Т.: «Меҳнат», 1997 й. 20-бет. Яҳёев Қ. Солиқ. Т.: «Меҳнат», 1997 й. 20-бет. 3 Гатаулин Ш. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.: 1996 й. 74-бет. 1 2
58
Солиқ назарияси кечиктирилиши ёки орқага сурилиши тушунилади. Солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси солиқ имтиёзлари тизими орқали амалга оширилади. Солиқ имтиёзи солиққа тортиш объектининг ўзгаришида, солиққа тортиш базасининг камайишида (қисқаришида), солиқ ставкаларининг пасайтирилишида ва бошқаларда ўз ифодасини топади. Солиққа тортилмайдиган объект минимуми, алоҳида шахслар ва солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларини солиқ тўлашдан озод қилиш, солиққа тортиш объектидан айрим элементларни чиқариш, солиқ ставкаларини пасайтириш, мақсадли солиқ имтиёзлари, солиқ кредитлари (солиқларнинг ундирилишини кечиктириш) ва бошқалар солиқ имтиёзларининг кўринишларидир (турларидир). Масалан, корхоналар фойдасидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уй-жой қурилишини ривожлантириш харажатларини молиялаштиришни, тадбиркорликнинг кичик шаклларини, ногиронлар ва пенсионерларнинг бандлигини таъминлашни, ижтимоий, маданий ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларини рағбатлантиришга қаратилгандир. Индивидуал характерга эга бўлган имтиёзларни бериш, одатда, таъқиқланади 1 . Солиқларнинг ва улар бўйича бериладиган имтиёзларнинг мавжудлиги доимо давлат вужудга келиши билан боғланиб келинган. Буюк Соҳибқирон Амир Темур тузукларида таъкидланишича «Солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи ва намоён бўлишидир» 2 . Агар, Темур тузукларида берилган солиққа тортиш тамойилларига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг асосини ҳам солиққа тортишда бериладиган имтиёзлар эгаллайди. Унга мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқларни аралашли ундириш солиқ сиёсатини диққат марказида туради. «Темур тузукларида» келтирилишича «Кимки бирон саҳрони обод қилса ёки полиз қилса, ёки бирон боғ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили (эса олиқ-солиқ) қонун - қоидасига мувофиқ хирож йиғилсин» 3 . Бундан кўринадики, солиқлардан бериладиган имтиёзлар бевосита давлатни (хазинани) иқтисодий қудратига боғлиқ бўлиб, унда солиқ имтиёзлари билан бюджет (хазина) даромадларини шакллантиришнинг ўзаро боғлиқлиги акс эттирилган. Солиққа тортиш назарияси ва амалиётида солиқ имтиёзларининг тутган ўрни инглиз иқтисодчиси Кейнс назариясида алоҳида ўринни эгаллайди. Кейнсчилар томонидан солиқ тизими, аниқроғи солиқ имтиёзлари макроиқтисодиёт шароитида иқтисодиётни тартибга солишнинг таркибий элементи сифатида ҳамда давлатнинг тадбиркорлар манфаатига таъсир этиш ва бюджетнинг даромад қисмини тўлдириш борасидаги муҳим иқтисодий қурол сифатида қаралади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ғарб давлатларида неоклассик йўналиш, институционал - ижтимоий йўналиш талабларига мос тарзда солиққа тортиш тизимида имтиёзлар назариясига анча эътибор берилди. Мазкур иқтисодий мактаблар назарий ёндашувларидаги туб фарқлар бўлишига қарамай уларнинг вақиллари умумий тарзда солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиётни барқарорлаштириш ва уни тартибга солиш воситаси сифатида қараганлар. Иқтисодиётни бошқаришда солиқ имтиёзлари ролини улар қуйидагича ифодалар эди: агар у ёки бу давлатнинг иқтисодиёти ортиқча ишлаб чиқариш билан хусусиятланувчи ўсиш даврини ўтаётган бўлса, у ҳолда давлат солиқ имтиёзларини камайтириш, яъни солиқларни кўпайтириш, солиққа тортишни кучайтириш орқали корпорациялар бўш маблағларини кўпроқ бюджетга жалб қилиш лозим деб ҳисоблаганлар. Агар мамлакат иқтисодиёти турғунлик ҳолатини кечираётган бўлса, иқтисодиётни жонлантириш учун қўшимча сармоя жалб қилиш лозим. Бунда солиқ имтиёзларидан ҳам кенг фойдаланиш зарурати туғилади деган хулосага келишган. Бу ҳолатда иқтисодчилар давлатга, солиқ миқдорини камайтириш, солиқ имтиёзларини кўпайтиришни маслаҳат берадиларки, бу нарса бюджетга қўшимча маблағлар ва капитал қўйилмалар учун маблағлар туғилишига имконият туғдиради. Маликов Т. Солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Т.: 2000 й. 76-бет. 2 Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 98-бет. 3 Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 й. 98-бет.
1
59
Солиқ назарияси Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа дастаклари қатори солиқ сиёсати талаб ва таклиф ўртасидаги мутаносибликка эришиш орқали иқтисодиётда барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган. Ғарб иқтисодчилари солиқ тизимининг аҳамиятини давлат фаолиятини амалга ошириш учун уни зарур молиявий маблағлар билан таъминлаш сифатида ифодаланувчи соф фискал вазифа билан чеклаб қўймайдилар. Уларнинг солиқ имтиёзлари назариясида солиқларни тартибга солиш вазифасига катта эътибор берадилар. Солиқлар давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим қуроли сифатида хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ҳулқ-атворига давлат таъсирини ифодалайдилар. Аммо, бунда солиқ имтиёзлари асосий восита сифатида қаралиши кенг назарда тутилган. Мамлакатимизда солиқ имтиёзларини белгилаш асосида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, чет эл инвестициялари кириб келишини таъминлаш, ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш, турли соҳаларни ривожланишига актив таъсир этиш муаммоси ётади. Шу ўринда мамлакатимизда солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари халқаро солиқ муносабатларига мос келиши ҳамда халқаро иқтисодий муносабатларда давлатнинг фаол иштирок этишида мослашувчан бўлиши лозим. Бозор муносабатлари шароитида мустақил республикамиз иқтисодий эркинлаштиришни амалга оширар экан, иқтисодиётни тартиблаш ва бошқариш жараёнида бир қатор воситалардан фойдаланиладики, бунда солиқ тизимининг солиқ ставкалари ва имтиёзларидан фойдаланиш энг самарали ва осон усуллардан бири бўлиб юзага чиқади. Солиқ имтиёзларидан ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришда, инвестицияларни рағбатлантиришда ва бошқаларда кенг фойдаланилади. Солиқ имтиёзлари рағбатлантириш ва самарали қўлланилишига қараб қуйидаги кўринишларда ифодаланиши мумкин: − солиқлардан бутунлай озод қилиш; − янги ташкил этилган корхоналарга имтиёзлар бериш; − солиқ тўлашдан вақтинча озод этиш; − солиққа тортиладиган базани камайтириш; − солиқдан қисман озод қилиш; − хорижий инвестицияларга имтиёзлар бериш; − экспортга имтиёзлар бериш ва бошқалар. Солиқ имтиёзлари воситасида иқтисодиётни бошқариш, давлатни шундай фаолияти билан боғлиқки, у такрор ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келган номутаносибликни йўқотиш учун шароит яратади. Бошқача қилиб айтганда, агар солиқларнинг баъзи тизими ишлаб чиқаришни тартибга солишнинг давлат стратегиясини аниқласа, тактикаси солиқ имтиёзлари орқали амалга оширилади. Солиқ имтиёзларини солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқларни ундириш воситалари, муддатлари нуқтаи назаридан бир неча гуруҳларга (турларга) бўлиш мумкин. Солиқ имтиёзларини турли хил асослар бўйича гуруҳлаш мумкин. Биз буни қуйидаги тартибда асослашга ҳаракат қиламиз. Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ҳуқуқий базаси такомиллашиб бормоқда. Ҳозирга қадар қабул қилинган барча солиққа оид қонун ҳужжатларига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг барчасига солиқ имтиёзларини белгилаш бўйича умумий ўхшашликлар мавжудлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Яъни, барча қонун ҳужжатларида солиқ турлари бўйича имтиёзлар асосан қуйидаги шаклларда: − солиқдан батамом озод этиш; − солиқдан вақтинча ёки қисман озод этиш; − солиқ базасини камайтириш тарзида берилган. 1997 йил 24 - апрелда қабул қилиниб, 1998 йил 1 - январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси ва унга асосланиб ишлаб чиқилган махсус йўриқнома ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларини гуруҳлайдиган ёки турларга ажратадиган бўлсак бизнингча у тўрт турда амал қилаётганлигининг гувоҳи бўламиз (4.3.1-чизмага қаранг). 60
Солиқ назарияси 4.3.1-чизмадан кўриш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигида солиқ имтиёзларининг энг сўнгги тури бу солиқ солиш усулини танлаш ҳуқуқидир. Бу имтиёз фақат Солиқ Кодексига мувофиқ берилган бўлиб, аввалги солиқ қонунчилигида бу имтиёз кўзда тутилмаган эди. Бу имтиёз турини моҳияти асосан кичик бизнес субъектларига солиқ солишнинг у ёки бу турини танлаш ҳуқуқи берилганлиги билан ифодаланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида солиқ тизимини такомиллаштириб боришда, хорижий мамлакатларда солиқ ставкаларининг қўлланиш механизмидан фойдаланиш, солиқларни тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушушини назорат қилиш тажрибаларини ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади.
61
Солиқ назарияси
Солиқ имтиёзларининг турлари
Солиқ тўлашдан батамом озод этиш
Солиқдан вақтинча озод этиш
Солиқ солинаган базани камайтириш
Солиқ солиш усулини танлаш ҳуқуқи
Юридик шахсларни батамом озод этиш
Дастлаб 2 йил муддатга
Инвестицияга қилинган харажатлар миқ дорида
Кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ
Жисмоний шахсларни батамом озод этиш
Дастлаб 3 йил муддатга
Хайрия мақсад ларидаги бадаллар доирасида
қишлоқ хўжалик корхоналари учун ягона ер солиғи
Норезидентларни батамом озод этиш
Дастлаб 5 йил муддатга
Экологияга қилинган харажатлар доирасида
Солиқни якка тартибда ёки марказлаштирилган ҳолда тўлаш
Солиқ объекти (даромад, ер участкаси, мол-мулк қиймати) ни батамом озод этиш
Дастлаб 7 йил муддатга
Биринчи йил фойдасини олгунча
òèçèìè
Мол-мулк қиймати доирасида
Ер учаткалари ҳажмида
Солиқ кредити
4.3.1-чизма. Солиқ имтиёзларининг турлари Ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришда, инвестициялар, илмий текширув ва тажриба конструкторлик ишларини рағбатлантириш ва тартибга солишда давлат томонидан солиқ имтиёзларидан кенг фойдаланилади. Солиқ имтиёзлари рағбатлантириш ва мақсадга мувофиқ йўлланилишига қараб қуйидагиларга бўлинади: 62
Солиқ назарияси − айрим корхона ва ташкилотларни бутунлай солиқ тўлашдан озод этиш; − янги тузилган корхоналар учун солиқ тўлаш бўйича имтиёзлар бериш. Бу имтиёзлар ишбилармонлик ва тадбиркорлик (агар маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланган бўлса) ривожланишга ижобий таъсир этади. Солиқ имтиёзларини қўллаш механизмидаги энг мураккаб жараён бу солиқ имтиёзларини белгилаш мезонларини адолатли тарзда белгилаш ҳисобланади. Аммо, қайд этиш жоизки, солиқ имтиёзларини белгилаш жаҳон амалиётида ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий сиёсатининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб белгиланади ва шу жиҳатидан у турли давлатларда турлича бўлади.
Солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари
Солиқ тўловчиларнинг инвестицион мавқеига қараб
Солиқ тўловчиларни нг социалижтимоий ҳолатига қараб
Соҳани ривожлантиришни устуворлигига қараб
Импортбоп маҳсулотлар-ни ишлаб чиқариш даражасига қараб
Халқаро иқтисодий алоқаларни даражасидан келиб чиқиб
Агар корхона устав фондида қанчалик хориж сармояси к¢п бўлса, имтиёз кўп берилади
Корхонада ишловчилар таркибидаги ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийла-ри, к¢пчи-ликни (50%ни) ташкил этса имтиёз шунчалик кўпроқ берилади
Республикамизда кичик бизнесни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланганлиги учун уларга ихтиёрий шаклда солиқ тизими қўлланилади
Агар корхоналар импортни ўрнини босувчи маҳсулотлар ёки маҳсулотни экспорт қилса, муайян даражада солиқ имтиёзлари берилади
Äавлатлараро битимларга кўра икки томонлама солиқ солинмайди
4.3.2-чизма. Солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари 4.3.2-чизмадан кўришимиз мумкинки, Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигида солиқ имтиёзларини белгилаш муайян мезонлар асосида амалга оширилган. Солиқ имтиёзларини солиқ тўловчиларнинг инвестицион мавқеига, уларнинг социал-ижтимоий ҳолатига, республикамизда қайси соҳани ривожлантириш устуворлигига, солиқ тўловчиларнинг импортни ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш даражасига ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳалқаро иқтисодий муносабатларга асосланиб белгилангандир. Солиқ имтиёзларини мезонларини тўғри объектив аниқлаш солиқларнинг адолатлилик тамойилини ифодаси сифатида юзага чиқади.
63
Солиқ назарияси
4.4. СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШ УСУЛЛАРИ Солиқ амалиётида солиқларни ундиришнинг учта усули мавжуд: 1) Кадастрли; 2) Даромад манбаидан; 3) Даромад эгаси даромадни олганидан сўнг (декларация буйича). Биринчи усул бевосита реал солиқларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган объектлар (ер, иморатлар ва шу кабилар) нинг баҳоси ва ўртача даромадлилиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган кадастр ёки реестрдан фойдаланилишини тақозо этади. Олий белгиларига кўра таснифланадиган объектнинг тавсифномаси кадастрнинг тузилишига асос бўлади. Масалан, ер кадастрини тузишда турли туманлардаги айни бир хилдаги ер участкалари сифати, жойлашган жойи, фойдаланилиши ва бошқа белгиларига кўра гуруҳланади. Хар бир гуруҳ учун майдон бирлигининг қатор йиллар учун ўртача даромадлилиги белгиланади. Бошқа ҳамма ер участкалари майдон бирлигидан солиқ ставкаси белгиланган у ёки бошқа тоифага тенглаштирилади. Солиқни тўлашнинг кадастрли усулининг узига хос хусусияти сифатида шуни ажратиб кўрсатиш керакки, солиқнинг тўланиш пайти даромаднинг олиниши пайти билан асло боғлик бўлмайди, чунки бундай усулда мол-мулк унинг тахмин қилинадиган даромадлилигининг ташқи белгилари асосида баҳоланади. Кадастрли усулда шаҳарлар ва шаҳар кургонларида ер солиғи ставкаларини ишлаб чиқишга улар ҳудудини шаҳар айрим туманлари ерлари ҳамда инфратузилмасини иқтисодий баҳолаш қиймати бўйича комплекс тарзда баҳолаш асос қилиб олинган. Объектнинг ана шундай белгиларга асосланадиган ўртача даромадлилиги унинг ҳақиқий даромадлилигидан жиддий фарқланиши мумкин, шунинг учун бундай усул кўп жиҳатдан тарихийлик тусига эга бўлиши мумкинки, ундан солиқ аппарати унча ривожланмаган ҳолатда қўлланилади. Ўзбекистон Республикасида ер солиғи кадастли усулда ундирилади. Бунда ерларнинг унумдорлиги (бонитети) ҳисобга олинган ҳолдаги жадвал шаклидаги ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан хар йили янгидан тасдиқланади. Иккинчи усулда солиқни солиқ субъектига даромадни тўлайдиган юридик шахс ҳисоблайди ва ушлаб қолади. Ишчининг иш хақидан, хизматчининг маошидан даромад солиғи шу тариқа ундирилади. Солиқ корхонада ходимнинг даромадни олгунига қадар ушлаб қолинади, бу солиқни тўлашдан бўйин товлашни истисно қилади, чунки бухгалтерия солиқ солинадиган даромадни ва солиқ суммасини аниқ ҳисоб-китоб килиб чиқади. Бундай муносабатларда иштирок этувчи юридик шахслар кўпинча фискал агент ёки солиқ агенти сифатида қаралади. Солиқнинг даромад манбаида тўланиши шуни англатадики, солиқ уни декларациялар буйича тўлашдаги сингари солиқ идораси томонидан ҳисобланиб ушлаб қолинмайди, балки уни юридик ва жисмоний шахс фойдасига тўловни амалга оширадиган фискал агентлар тўлов манбалари (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, бошқа иш берувчилар) да ҳисоблайдилар ва ушлаб қоладилар. Учинчи усул солиқ тўловчиларнинг солиқ идораларига декларацияларни, яъни уларнинг олган даромадлари ва ўзларига тегишли бўлган солиқ имтиёзлари ҳақидаги расмий баёнотни беришни назарда тутади. Солиқ идоралари солиқ декларацияси ва амалдаги солиққа тортиш ставкалари асосида тўланиши лозим бўлган солиқ миқдорини назорат қиладилар. Солиқ декларацияси асосида, одатда, тадбиркорлик фаолиятидан, деҳқон (фермер) хўжалигини юритишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, интеллектуал фаолият билан шуғулланадиган шахслар (фан, адабиёт, санъат асарларининг муаллифлари, кашфиётлар, ихтиролар муаллифлари, саноат намуналарини яратувчилари ва ҳоказо) даромадлари солиққа тортилади. 64
Солиқ назарияси
4.5. СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ Солиқларнинг функциясини ўрганиш уларнинг иқтисодиётдаги ролини кўрсатиб берса, солиққа тортиш тамойиллари солиқ муносабатларини амалиётда ташкил этиш, солиққа тортиш, уни ундириш амалиётининг мазмунини очиб беради. Кўплаб иқтисодчилар солиққа тортиш иқтисодиётнинг равнақига олиб келиши мумкин бўлган тамойилларни қайд этишган. Солиққа тортиш тамойилларини А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор асослаб берган: 1. Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим. 2. Ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур. 3. Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак. 4. Ҳар бир солиқ шундай тарзда тузилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл қўйилмасин. Ҳозирги шароитга татбиқан олганда, солиққа тортиш самарали тизимининг қуйидаги тамойилларини таърифлаб ўтиш мумкин: 1. Етарлилик тамойили. Мазкур тамойилга мувофиқ солиққа тортиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминласин. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, солиқ ставкалари ўзича олганда солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланмайди, чунки солиқ тўловчи солиқ тўлар экан, давлат томонидан бепул хизматлардан баҳраманд бўлгани ҳолда айни чоқда ўзининг баъзи харажатларини қисқартиради. Масалан, давлат умумий фойдаланиш йўлларининг ҳолати яхши сақланишини таъминлаш билан солиқ тўловчининг транспорт харажатларини камайтиради, бепул маориф, соғлиқни сақлашни таъминлаш билан ёлланма ходимларнинг харажатларини қисқартиради, демак, иш ҳақи харажатларини ҳам камайтирган бўлади. Шундай қилиб, тўланган солиқларнинг фақат хизматлар кўринишидаги талаб этилмаган бир қисмигина солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, етарлилик тамойили солиқ сиёсатини белгилаётганда уни давлатнинг қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий сиёсати билан қатъий равишда уйғунлаштиришни тақозо этади. 2. Тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш. Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларни, жумладан, чет эл субъектларини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтиришни, яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим. Солиқ тизими ресурсларнинг самарали тақсимланишига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда хўжаликни мустақил юритиш омилларини чеклаб қўймаслиги лозим. Агар солиқлар катта бўлгани учун тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришни кенгайтиришдан, бошқа турдаги иқтисодий фаолият кўрсатишдан манфаатдорлигига путур етказса, мамлакат иқтисодиёти пастга қараб кетиши хавфи туғилади. Солиқлар миқдори ҳаддан ташқари катта қилиб белгиланса, ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиб кетади, бу жараён заҳиралар, банклардаги пул маблағларининг баракаси учишига, илгари тўпланган маблағларнинг ейилиб кетишига олиб келади. 65
Солиқ назарияси Солиққа тортиш, агар у, биринчидан, ишчи кучини ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган даражада сақлаб туришга зарур бўлган истеъмолнинг минимал ҳажмларига салбий таъсир этса, иккинчидан, меҳнатга нисбатан иқтисодий ва моддий рағбатларнинг ҳаракат доирасини торайтириб қўйса, учинчидан, жамғарма миқдорини камайтирса ва маблағнинг тўпланиш жараёнини секинлаштирса, ишлаб чиқариш имкониятларини ёмонлаштириб юбориши мумкин. Солиққа тортишнинг кейинги икки салбий омилини батафсил кўриб чиқайлик. Моддий рағбатлантиришларга нисбатан солиққа тортишнинг нохуш таъсир этиши иш ҳақи тизимида салбий аломатлар пайдо бўлишида кўзга ташланади. Юқори даражада табақалаштирилган солиқ ставкаларининг қўлланилиши натижасида ходим томонидан ана шу моддий рағбатни қабул қилишдаги оддийлик ва мақбуллик кўлами торайиб қолади. Солиққа тортиш базаси ва унинг ҳажмларини нотўғри белгилаш ходимларнинг малака оширишга, рационализаторлик ва ихтирочилик фаолияти билан шуғулланишга ва бошқа соҳаларга бўлган интилишига салбий таъсир этади, боиси - меҳнатга тўланадиган ҳақ миқдори, ҳақиқий меҳнат харажатларининг мураккаблиги ва хусусияти ўзгариши бефарқ бўлиб қолади. Солиққа тортишнинг иқтисодий омилларга таъсири икки хил кўринишда бўлади ҳамда қиёсий оқибат ва даромад оқибати шаклида ифодаланади. Қиёсий оқибат меҳнат натижалари, жамғариш, инвестициялаш, янги ғояларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа хил кўринишлари билан шуғулланиш учун нисбатан камроқ даражада рағбатлантиришда намоён бўлади. Айниқса прогрессив (ошиб борувчи) солиққа тортишда бундай оқибатнинг рағбатлантиришга зид таъсири яққол ифодаланади. Дунёдаги бир қатор мамлакатларда капиталдан келган даромад ва истеъмолга қараб солиққа тортишни кўзда тутган солиқ ислоҳоти ўтказилмоқда. Солиққа тортишнинг салбий таъсирини силлиқлаш мақсадида ишчи кучини таклиф этиш соҳасида иш ҳақи кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқларнинг энг юқори қилиб белгиланган ставкалари пасайтирилмоқда. Жамғариш ва инвестициялашга солиқларнинг таъсир этиши борасида ҳам муайян ютуқларга эришилди. Солиқларнинг таъсири инвестициялар таркибида ҳам яққол сезилади. Турли кўринишдаги активлар учун жорий этилган ҳар хил солиқ тартиблари инвестиция имкониятлари ва сармоядорларнинг портфели таркибида сезилиб қолади. Солиқ тизимидаги камчилик ва нуқсонлар иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетишига олиб келиши мумкин, бу ҳол пировард натижада давлат бюджети даромадларининг ўзгаришига ҳам таъсир этмай қолмайди. Солиққа тортишдаги оғирликни капиталдан шахсий жамғаришга ўтказишнинг умумий таъсирини бир хил маънода баҳолаш қийин, жамғарманинг умумий ҳажми учун келиб чиқадиган оқибатлар солиқ тушумларининг ҳукумат томонидан ишлатилиш хусусиятига боғлиқ бўлади. Агар ёпиқ иқтисодиёт шароитида солиқ тизими уй хўжаликларидаги жамғармалар даражасининг пасайиб кетишига олиб келган бўлса, у ҳолда бир текис фоиз ставкаси ошган, бу эса инвестиция капиталига талабнинг камайиши таъсир кўрсатган бўлади. Очиқ иқтисодиётда эса жамғармалардан олинадиган даромад солиқлари инвестицияларга чекланган даражада таъсир қилади, чунки бунда чет элдан капиталнинг кўпроқ оқиб келиш имконияти бор, бинобарин, хорижлик сармоядор жаҳон бозорида устун ҳисобланган ставкани мўлжаллайди. Бироқ бундай ҳолатда капиталга бўлган мулкчилик ҳаракатга келади. Бунга мисол тариқасида Япониядан капиталнинг АҚШга оқиб ўтганлигини кўрсатиш мумкин, АҚШда капиталдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси паст бўлган. Айни пайтда АҚШда резидентлар жамғармаларини солиққа тортиш ставкаси Япониядагига қараганда юқори эди.
66
Солиқ назарияси Бинобарин, солиқ сиёсати ўз-ўзидан, агар у давлатнинг молия-пул сиёсати бошқа унсурларидан айри ҳолда амалга оширилса, такрор ишлаб чиқариш жараёнларига рағбатлантирувчи таъсир ўтказмаслиги ҳам мумкин. 3. Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойили. Адолат тамойилларига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойилининг бир қанча асосий гуруҳдаги солиқка тортиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади. Вертикал адолат деганда, хўжалик юритишнинг бир мунча оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади. Солиқларнинг рағбатлантириш функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши мумкин. Масалан, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида уларни ишлаб чиқариш бўйича солиққа тортишда бир қадар имтиёзли шартлар ёки бунинг аксича вино-ароқ ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш учун улардан олинадиган эгри солиқларнинг юқори ставкалари белгиланган ҳоллар ҳам бўлади. Ижтимоий адолат тамойилини амалга оширишга турлича ёндашувлар бўлиши мумкин. Агар солиқларни тўпланган солиқлар ҳисобидан рўёбга чиқариладиган давлат дастурларидан кейинчалик фойда кўрадиган шахслар тўласа, у ҳолда адолатли деб ҳисобланади. Айтайлик, транспорт воситаларига солиқлардан тушадиган маблағни давлат катта йўлларни таъмирлашга ёки қуришга сарфласа, бундан солиқ тўловчиларнинг ўзлари - автомобил эгалари наф кўради. Бироқ бундай ёндашувни кенг миқёсда амалга оширишнинг иложи бўлмайди. Ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, маорифни ривожлантириш, атроф-муҳитни қўриқлашдан аниқ равишда ким кўпроқ фойда кўришини қандай қилиб ҳисоблаб чиқиш мумкин? Ҳатто бепул соғлиқни сақлаш дастурларидан асосан кўп болали оилалар, кекса ва ночор фуқаролар фойдаланишлари аниқлаб чиқилган тақдирда ҳам ана шу мақсадлар учун махсус солиқларни айнан уларнинг ўзидан ундиришни талаб қилиш адолатдан бўладими? Амалиётда бошқача ёндашув бирмунча кенгроқ қўлланилади, унга кўра тўлов қобилияти тамойили асос қилиб олинади: солиқ тўловчининг даромади қанчалик юқори бўлса, ундан шунча кўп миқдорда солиқ ундирилади. Бу гапнинг маъноси шуки, бадавлат одамлар бепул мактаб маорифи, миллий мудофаа, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар учун бир қадар юксак иқтисодий масъулиятни ҳис этишлари лозим, чунки улар камбағалларга нисбатан кўпроқ тўлашга қодирдирлар. Бой одамлар бепул давлат дастурларидан фойдаланадиларми, агар фойдалансалар, қай даражада - бунинг аҳамияти йўқ. Аслини олганда, ўзига тўқ кишилар таълим бериш ва хизмат кўрсатиш яхшироқ йўлга қўйилган мактаб ва шифохоналарни танлайдилар. Бундай тўлов қобилияти концепцияси АҚШ солиқ сиёсатида кенг тарқалган. Бироқ амалиётда солиққа тортишнинг мазкур концепцияси тез-тез жиддий қийинчиликларга дуч келиб туради. Йилига 100 минг доллар даромад оладиган киши йилига 10 минг доллар даромад оладиган кишига нисбатан кўпроқ солиқ тўлашга қодир, деган фикрга қўшилиш мумкин. Бироқ бунда биринчи киши иккинчисига қараганда айнан неча баравар кўп солиқ тўлаш имкониятига эга, деган масала ноаниқдир. Бадавлат одам ўзининг даромадидан ўша ҳиссани ва мутлақ катта суммани тўлайдими ёки солиқ сифатида умуман кўпроқ ҳиссани тўлайдими? Афсуски, аниқ бир одамнинг солиқ тўлаш имкониятларини ўлчаш учун илмий асосланган қандайдир усуллар йўқ. Амалиётда бунга жавоб, таклифлар ва тахминлар эмпирик йўл билан ёки ҳукуматнинг даромадларга бўлган жорий эҳтиёжлари, сиёсий қараши асосида пайдо бўлади. 67
Солиқ назарияси Солиққа тортишдаги адолат тамойили баъзи ҳолларда тақсимотдаги ижтимоий адолат тамойили кўринишида намоён бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, бу тамойилни даромадларни тенг равишда тақсимлаш, бараварлаштириш деб тушунмаслик керак. Қонун олдида тенгликка риоя этилиши, ижтимоий мумтозликка, ирқ ва динга муносибликка асосланган имтиёзларнинг бекор қилиниши, инсон асосий ҳуқуқларга бирдай эга бўлиши каби тенглик тамойиллари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ва бу тамойиллар қадриятларнинг ижтимоий тизимида қатъий амал қилмоғи лозим. Моддий тенглик, яъни даромадлар, мулк, истеъмол соҳасидаги тенглик ҳақида гап кетадиган бўлса, айтиш керакки, бундай тенгликка эришиб бўлмайди. Давлат ва жамият барча фуқаролар яхши ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароит яратиб беришлари керак, албатта, солиққа тортиш тизими эса истиқболга мўлжалланган режада аҳолининг фаровонлигини умумий тарзда амалга ошириш орқали жамият қуйи қатламларининг аҳволи изчил равишда яхшиланиб боришига кўмаклашмоғи зарур. 4. Оддийлик ва холислик. Бу тамойил солиққа тортиш базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик бўлишини, тақдим этиладиган ҳисоботларнинг мазмунини соддалаштиришни, шунингдек солиқларнинг энг муҳим турлари бўйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган имтиёзларни иложи борича камайтиришни кўзда тутади. Бу ўринда назарда тутилаётган нарса шуки, солиқларнинг рағбатлантириш функцияси доирасида бериладиган имтиёзлар якка тартибдаги хусусиятга эга бўлмаслиги, балки муайян фаолият турларини рағбатлантиришга, солиқ тўловчиларнинг мулкчилик шакли ва қайси идорага мансублигидан қатъи назар, маълум турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилмоғи лозим. Баъзи соҳаларда пайдо бўладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжни қондиришни бюджет-кредит сиёсати орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шуки, солиқ имтиёзларининг ҳаддан ташқари кўплиги қонунларни мураккаблаштириб юборади, тушунишни қийинлаштиради ҳамда турлича талқин қилинишига олиб келади, бу ҳол пировард натижада солиқ тўловчиларнинг солиқларга нисбатан муносабатларига салбий таъсир қилади. Шу билан бирга аниқ қилиб белгиланган имтиёзлар солиқ юкини бошқа солиқ тўловчилар зиммасига ўтказиб, ижтимоий адолатсизлик рўй беришига олиб келади. 5. Бошқаришга қулайлик. Самарали солиқ тизимига қўйиладиган муҳим талаблардан бири бошқарувга қулай бўлишидир. Солиқларни ундириб олишда самарадорликка эришиш кўп ҳолларда солиқларнинг солиқ тўловчиларга яхши тушунарли бўлишига боғлиқ. Айрим мамлакатларда солиққа тортишнинг ниҳоятда мураккаб тартиби амал қилади, айтайлик, шкала ва ставкалар тури, солиқлар таркиби, уларни тўлаш қоидалари ва тартиблари ҳаддан ташқари кўп. Бунинг устига улар солиқ тушумларининг кўпайишига ҳеч қандай ёрдам бермайди ҳамда солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси бажарилишида роль ўйнамайди. Маъмурий бошқарувчилик билан солиққа тортиш тамойилларини рўёбга чиқаришга қаратилган мақсадга эришиш ўртасида мувозанат сақланиб қолиши ниҳоятда муҳимдир. Мураккаб тузилган чораларнинг самараси кам бўлади, уларни амалга оширишдаги муваффақият кўпдан-кўп ахборот тўплаш ва ундан фойдаланишга боғлиқ. Солиқ хизмати ва солиқ маданиятининг ривожланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш керак. 6. Солиқларни йиғиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш. Мазкур тамойил давлат ва солиқ тўловчилар томонидан солиқларни йиғиш учун кетадиган харажатларни мумкин қадар камайтиришни кўзда тутади. Бунинг учун республикамизда солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш билан бир қаторда солиқларни мақбуллаштириш, компьютер технологиялари, солиқ ахборотларининг тўғрилигини бевосита назорат қилиш усулларини қўлланиш орқали солиқ тўловчиларнинг харажатларини камайтириш мақсадида давлат ҳисобидан сақланадиган сервис-марказлар, солиққа тортиш масалалари хусусида солиқ органлари томонидан бепул маслаҳатхоналар ташкил этилган. 7. Солиқ ставкаларини қиёслаш. Солиқ ставкалари бошқа давлатлардаги худди шундай солиқларнинг ставкалари билан қиёсланиши, яъни минтақанинг ўзига хос хусусиятлари 68
Солиқ назарияси ҳисобга олинган ҳолда бошқа мамлакатлар билан тенг бўлган хўжалик фаолияти шартшароитлари вужудга келтирилиши лозим. Агар қаттиқ шартлар белгилаб қўйилгудек бўлса, бу ҳол республика иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишни мушкуллаштириб юборади, аксинча, енгил шароит яратилса, мамлакат бюджетига салбий таъсир қилади. Солиққа тортиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги тамойиллари муайян ўхшашликка эга ва уларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида эса солиққа тортиш тамойиллари ўрнига солиқ қонунчилиги тамойиллари деб аталиб, унинг беш тамойили (4-модда) белгилаб берилган. − ҳар бир шахс Кодексда белгиланган солиқ ва тўловларни тўлашга мажбурдир, яъни солиқ тўлаш қонун билан мажбур қилиб қўйилади. Аслида мажбурийлик солиқларнинг иқтисодий моҳиятидан келиб чиқади. − ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний шахслар эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъий назардан қонун олдида тенгдирлар. − белгиланган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) ёки пул маблағларини эркин ҳаракатини бевосита ёки билвосита чекламайди ёки солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолиятини чеклашга ёки тўсқинлик қилишга йўл қўймайди. − манбаларидан қатъий назар, ҳамма даромадлар мажбурий равишда солиққа тортилади. − белгиланган солиқ имтиёзлари ижтимоий адолат тамойилига мос келиши шарт. Солиққа тортиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги тамойиллари муайян ўхшашликка эга ва уларни тўлиқ ҳаётга тадбиқ этиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир 1 . Солиққа тортиш тамойиллари тўғрисида турлича ёндашишлар мавжудлигини юқорида кўриб ўтдик. А. Смит томонидан ишлаб чиқилган солиққа тортишнинг 4 тамойили, мамлакатимиз солиқ кодексида эса солиқ қонунчилигининг 5 тамойили ва бошқа иқтисодий адабиётларда ҳам турлича солиққа тортиш тамойиллари мавжудлиги эътироф этилган.
1
Яҳёев Қ. “Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти”. Т.: «Ғафур Ғулом». 2000 й. 23-бет. 69
Солиқ назарияси
4.6. СОЛИҚ МЕХАНИЗМИ Хўжалик фаолиятини ташкил қилиш ҳамда бошқаришнинг маъмурий режалаштириш шакли ва услублари тизимидан бозор иқтисодиётига ўтиш, солиқлар ва солиқ механизмига бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришни тақозо этади. Улар бозор иқтисодиёти шароитида иккинчи даражали иқтисодий категориядан давлатнинг жамият иқтисодий ҳаёти, корхона, ташкилот ва фуқароларнинг хўжалик фаолиятига таъсир қиладиган қувватли воситасига айланади. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда янги солиқ тизими ва унинг амал қилиш механизмининг умумий асослари ишлаб чиқилганига қарамасдан, бу соҳада ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар кўп. Шу жиҳатдан олиб қараганда, иқтисодчи олимларнинг илмий изланишлари, солиқлар ва солиқ тизимини назарий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш билан биргаликда, солиқларни амалиётда қўлланилиши, солиқ механизмининг ижтимоийиқтисодий моҳиятидан келиб чиққан ҳолда унинг вазифалари ҳамда амалиётдаги солиқ механизмини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқишга ҳам қаратилган бўлиши лозим. Солиқ механизми, молия механизмининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Солиқ механизмини жамият томонидан солиқ муносабатларини ташкил этиш учун қўлланадиган усуллар йиғиндиси деб аташ мумкин. Лекин бу таъриф солиқ механизмининг ташкилий-ҳуқуқий мазмуни ҳамда моҳиятини ўзида тўлиқ акс эттира олмайди. Солиқ механизмининг туб мазмуни давлат, жамият ва алоҳида субъектларнинг ижтимоий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари фондларини ташкил этиш билан боғлиқ объектив пул муносабатлари жараёнини акс эттиради. Солиқ механизми, иқтисодий категория бўлган солиқлардан фарқли ўлароқ, кишилар онгли фаолиятининг натижаси сифатида устқурмага тегишли булиб, уни амалга ошириш шакли субъектив характерга эгадир. Солиқ механизми ҳақида кенгроқ тушунча ҳосил қилиш учун, солиқ ва солиққа тортиш жараёнининг таркибий элементларини эслаб этиш ўринлидир. Солиқ объекти, солиқ субъекти, солиқ базаси, солиқ ставкаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ буйича имтиёзлар ва жарималар, солиқларни ҳисоб-китоб қилиш ва бюджетга ўтказиш тартиби, солиқ тўловчиларнинг масъулиятлари, солиқ идоралари томонидан назорат олиб бориш тартиби ва бошқалар солиқ механизмининг муҳим таркибий элементлари ҳисобланади. Шунга кўра, солиқ механизми давлат томонидан солиқ муносабатларини ташкил этиш учун қўлланиладиган қонунлар, йўриқномалар ҳамда солиққа тортиш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий элементлари ва уни бошқаришнинг йиғиндисини акс эттиради. Бу ерда алоҳида олинган солиқ ёки мажбурий тўловлар механизмини эмас, балки умумий ҳолда барча солиқлар ва мажбурий тўловлар механизмини ёритишда келтириш учун ишлатиладиган қонунлар, йўриқномалар ва юқорида таъкидлаб ўтилган солиққа тортиш жараёнининг таркибий қисмлари йиғиндисини умумий назарда тутган ҳолда акс эттирилган. Солиқ механизмининг таркибий қисмлари биргаликда солиқ муносабатларини ташкил этишнинг шакллари, турлари, усуллари «солиқ механизми конструкциясини» ташкил этади. Ушбу «конструкция» таркибий қисмларининг ҳар бирига миқдор жиҳатдан ўлчов бирликлари ўрнатиш йўли билан ҳаракатга келтирилади. Бошқача қилиб айтганда, солиқ механизми конструкцияси, солиқ объекти ва субъекти, солиқ ставкаси ва ундириб олиш муддати, солиқ бўйича имтиёзлар бериш ҳамда жарималар солиш ва бошқаларни аниқлаш йўли билан ҳаракатга келтирилади. Солиқларнинг ички моҳияти ҳаракат қилиш қонуниятлари ва қарама-қаршиликларни эътиборга олиш, мустақил давлатимиз учун солиқ механизмидан самарали фойдаланишда 70
Солиқ назарияси катта аҳамиятга эга. Солиқлар ва уларнинг функцияларини бир томондан, солиқ сиёсати ва солиқ механизмини, иккинчи томондан ажратиб ўрганиш солиқларни объективлигини ҳамда солиқлар буйича давлат фаолиятининг субъективлигини тушуниш имкониятини беради. Солиқ механизми ўз моҳиятига кўра давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган марказлашган ва марказлашмаган пул маблағлари фондларини ташкил этиш билан боғлиқ объектив пул муносабатлари жараёнини акс эттиради. Солиқ механизмининг ички моҳияти, унинг таркиби ва тузилиши бевосита солиқларнинг мазмуни, таркиби ва тузилиши (элементлари) дан келиб чиқади. Солиқ механизми - давлат томонидан солиқ муносабатларини ташкил этиш учун қўлланиладиган (ҳуқуқий база асосида) солиққа тортиш жараёнининг элементлари ва уларни бошқаришнинг йиғиндисини ифодалайди. Бошқача қилиб айтганда солиқ механизми - бу солиқ муносабатларини ташкил қилиш усуллари йиғиндиси бўлиб, у иқтисодий, ижтимоий ривожланишда қулай шарт-шароитлар таъминлаш учун давлат томонидан қўлланилади. Давлат солиқ муносабатларини ташкил этишнинг усулларини ўрнатар экан, уларга мос қонунлар яратади ва кучга киритади. Давлат солиқ қўмитаси амалдаги солиқ қонунчилиги асосида ҳамда ўзининг ваколат доирасида ҳар бир солиқ турлари бўйича йўриқномалар ишлаб чиқади. Шундай экан давлат солиқ механизмига солиқ қонунчилиги ёрдамида ҳуқуқий шакл беради ва уни бошқариб туради. Солиқ механизмининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва бошқа солиққа оид меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлиб, у умуммиллий ва давлат манфаатларини акс эттиради. Солиқ механизмининг таркибий қисмлари биргаликда солиқ муносабатларини ташкил этишнинг шакллари, турлари, усулларини ташкил этади. Солиқ механизми солиқ тизимининг амалиётга татбиқ этилишини ифодалайди. Ундан фойдаланиш солиқ элементлари йиғиндисидан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Солиқ механизмининг таркибий қисмлари узоқ йиллар ҳаракат қилса (масалан, солиқларнинг турлари), унинг элементлари (масалан, ставка, имтиёз) тез-тез ўзгартирилади. Солиқ механизми давлат бюджети даромадларини шакллантиришда фойдаланиладиган асосий қурол сифатида бюджет тақчиллигини мумкин қадар бартараф қилишга қаратилган бўлиши лозим. Бундан ташқари давлат солиқ механизмидан бозор муносабатларини шакллантириш ва ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатишда, тадбиркорликни ривожланишига имкон яратиб беришда ва айни вақтда аҳолини кам даромадли қатламини ижтимоий қашшоқлашишига қарши муҳим восита сифатида фойдаланиши лозим. Солиқ механизмининг вазифалари бевосита солиқларнинг функцияларидан келиб чиқади. Шундан келиб чиқиб, солиқ механизми ўз моҳиятига кўра фискал, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга. Солиқ механизмининг фискал аҳамиятини эътиборга олган ҳолда асосий вазифаси давлат ихтиёрига зарур бўлган молиявий маблағларни шакллантириш ҳисобланади. Бу борада қуйидагилар асос қилиб олиниши лозим: − давлат ва жамиятнинг иқтисодий тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш; − давлатнинг ижтимоий йўналишдаги харажатлари учун молиявий асос яратиш; − давлат бюджети тақчиллигини имкон қадар камайтириш. Маълумки, бюджет тақчиллигини камайтиришга нафақат бюджет харажатларини қисқартириш, балки оқилона ташкил этилган солиқ механизмидан фойдаланган ҳолда бюджет даромадларини ошириш ҳисобига ҳам эришиш мумкин. Ушбу мақсадларга асосан солиқ механизмининг фискал вазифасидан фойдаланган ҳолда эришилади. Солиқ механизми бозор иқтисодиёти шароитида ўзининг яна бир аҳамиятини, яъни иқтисодий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос вазифаларни бажаради. Бу вазифалар 71
Солиқ назарияси давлат томонидан иқтисодиётни бошқариб туришда фойдаланадиган дастаклардан бири сифатида қуйидагиларга бўлиниши мумкин: − бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш. Бу вазифа республикамизда кўп укладли иқтисодиётни ривожлантириш, хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун асосланади. − мулкчилик ва хўжалик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча солиқ тўловчилар учун бир хил имконият яратиб бериш. Бу борада солиқ механизми универсаллаштирилиши лозим. Бундан ташқари мавжуд солиқ механизми солиқ тўловчи субъектларга хўжалик фаолиятининг соҳаси ва иқтисодиёт тармоғидан қатъий назар нормал ривожланишни таъминловчи даражага эгалик қилишга имконият яратиб бериши лозим. − юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш. Солиқ механизмининг ушбу вазифаси солиқлар бўйича имтиёзлар бериш ва жарималар солиш ҳисобига улар хўжалик фаолиятига маълум даражада иқтисодий жиҳатдан таъсир этишдан иборат. − ташқи иқтисодий фаолиятни ҳамда экспортни рағбатлантириш. Солиқ механизмининг бу вазифаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш, республика иқтисодиётига хорижий сармояларни кенгроқ жалб қилиш ва жаҳон бозорига чиқиш мақсадида маҳсулот экспортини етарли даражада рағбатлантиришга доир имтиёзлар бериш. − солиқ тўловчиларга маълум даврда баъзи имтиёзлар бериш ва зарур пайтда жарималар солиш орқали улар фаолиятига таъсир кўрсатиш. Солиқ механизмининг ушбу вазифаси орқали ишлаб чиқаришга солиқ механизми воситасида ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиш орқали умумиқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин. Юқоридаги вазифалардан ташқари солиқ механизмининг иқтисодий аҳамияти билан боғлиқ бўлган: табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза этишни рағбатлантириш; аҳоли пул даромадларини ошириш ёки қисқартириш орқали уларнинг тўлов қобилиятига таъсир этиш каби муҳим вазифаларни бажариши лозим. Солиқ механизмининг иқтисодий аҳамиятини эътиборга олган ҳолдаги вазифалари: − аҳолининг ҳар хил ижтимоий гуруҳлари даромадларини тартибга солиш. Ўрнатилган солиқ ставкаси миқдори шундай оптимал даражада бўлиши керакки, барча аҳоли ижтимоий гуруҳлари учун солиқ ставкаси миқдори уларни яна ҳам кўпроқ даромад олишдаги ташаббуслари ва манфаатларига зид бўлмаслиги керак; − аҳолининг кам даромадли қисмини кескин қашшоқлашишига тўсиқ бўлиб хизмат қилиш; − демографик сиёсат талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил имтиёзлар бериш. Солиқлар давлат бюджетини даромадлар билан тўлиқ таъминлашнинг асосий манбаси ҳамда иқтисодиётни бошқариб турувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам солиқ механизми кенг қамровли айни пайтда ҳар бир соҳа, тармоқ, корхонага алоҳида мослашувчан бўлиши лозим. Иқтисодиётни бошқариш икки хил шаклда амалга оширилади: А) Маъмурий бошқариш; Б) Иқтисодий бошқариш. Бошқаришнинг бозор муносабатлари шароитига мос келувчи асосий усули, корхоналар фаолиятини унинг охирги молиявий натижаларига боғлиқ қилиб қўйишдан иборат. Солиқ механизмини қўллаш, ссуда капитали ва фоиз ставкаларидан фойдаланиш (инвестиция сиёсати), бюджетдан капитал қўйилмаларни ҳамда дотациялар ажратиш, давлат харид баҳоларини ўрнатиш, давлат буюртмаси ва бошқа давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсир этувчи омиллари ҳисобланади. Солиқ ставкаларига ўзгартиришлар киритиш, солиқлар бўйича имтиёзлар ҳамда жарималардан фойдаланиш, баъзи бир солиқларни жорий қилиш билан бирга айримларини бекор қилиш ва бошқалар ёрдамида давлат алоҳида олинган тармоқ ёки ишлаб чиқариш соҳасини тезроқ ривожланиши учун шароит яратиб беради. 72
Солиқ назарияси Иқтисодиётни солиқлар орқали бошқаришни ёқловчи кўплаб назариялар мавжуд. Жумладан, А.Смит томонидан илгари сурилган солиққа тортиш тамойиллари солиқларнинг фискал аҳамияти билан биргаликда иқтисодиётни бошқаришда фойдаланиладиган восита сифатида ўрганиш лозимлигини тасдиқлайди. «Солиқлар - иқтисодиётни тартибга солувчи восита» концепцияси иқтисодий ўсишни барқарорлаштиришни таъминлаш ва иқтисодиётни бошқаришда солиқлардан фойдаланишни англатади. Кейнс ўзининг илмий изланишларида иқтисодиётни солиқлар воситасида бошқариб туриш заруратини назарий жиҳатдан асослаб берган ва солиқларга автоматик тарзда барқарорлаштирувчи восита сифатида қараган. Шу билан биргаликда солиқ механизмини ўзгартириб, солиқ сиёсатини иқтисодиётнинг циклли ривожланишига мувофиқлаштиришни тавсия этган. «Солиқлар - даромадларни барқарорлаштирувчи восита» назариясининг асосчиси Э.Жерарден (Француз иқтисодчиси) солиқлар ёрдамида иқтисодиётни бошқариш механизмига таъсир этиб, жумладан солиққа тортишнинг прогрессив шкаласини қўллаш орқали жамият аъзоларининг мулкий тенгсизлигини тугатиш мумкинлигини таъкидлайди. Иқтисодиётни солиқлар орқали бошқаришнинг асосий мақсади хўжалик юритишда қулай шароитларни яратиб бериш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат бўлиб, шу мақсадларга эришиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади: − солиқ тушумлари ҳажмини ўзгартириш; − солиққа тортишнинг шакл ва усулларини ўзгартириш; − солиқ ставкаларини ўзгартириш, уларни табақалаштириш; − солиқ имтиёзларидан фойдаланиш; − солиққа тортилиши лозим бўлган объектларни ўзгартириш; − жарималар қўллаш ва бошқалар. Давлат иқтисодиётни солиқлар орқали тартибга солишда макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражада таъсир этади. Макроиқтисодий даражада, солиқ ставкаси миқдорига ўзгартириш киритиш орқали инфляцияни чегаралаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудлараро мукаммал жойлашишини тартибга солиш, меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодий ўсишга эришиш каби кенг кўламли мақсадларга эришиш мумкин. Микроиқтисодий даражада эса хўжалик юритувчи суюбъектларнинг молиявий ҳолатига таъсир этиши, уларнинг инвестиция фаолиятини рағбатлантириши кабиларга эришиши мумкин. Иқтисодиётни солиқлар орқали бошқаришда солиқ механизми элементларидан кенг кўламда фойдаланилади. Улардан кенг қўлланиладиган ва самарали чоралари сифатида солиқ ставкаларини, солиқ имтиёзларини ўзгартириш кабиларни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Текшириш учун савол ва топшириқлар 1. Солиқ элементларининг моҳиятини очиб беринг? 2. Солиқ элементларини ўрганиш зарурати нима билан ифодаланади? 3. Солиқ элементлари таркибига қандай элементлар киради? 4. Солиқ объекти билан солиқ предмети фарқларини тушунтириб беринг? 5. Солиқ агентининг ўз солиқ мажбуриятлари билан бошқа солиқ тўловчилар мажбуриятларини изоҳлаб беринг? 6. Солиқ ставкаларининг қандай турлари мавжуд? 7. Солиқ ставкалари қандай мезонлар асосида белгиланади? 8. Пропорционал, прогрессив ва регрессив ставка деганда қандай ставкалар тушунилади? 9. Солиқ имтиёзларининг моҳиятини тушунтириб беринг? 10. Солиқ имтиёзларини гуруҳлаб беринг? 73
Солиқ назарияси 11. Солиқ имтиёзларини белгилаш мезонларини аниқлаб беринг? 12. Солиқни ундириш усуллари қандай гуруҳланади? 13. Солиқ механизмининг моҳиятини тушунтириб беринг? 14. Солиқ механизми таркибига нималар киради?
74
Солиқ назарияси
V боб. СОЛИҚ СИЁСАТИ 5.1. СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ МОҲИЯТИ Жамият иқтисодий тараққиёти бир томондан унинг ички механизмига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бошқарувнинг характерига, ижтимоий-сиёсий ҳолатга, мувозанатга боғлиқ бўлади. Оддий қилиб айтганда устқурмага ҳам бевосита боғлиқдир. Мазкур жараёнда ижтимоий сиёсат алоҳида роль ўйнайди. Ижтимоий сиёсат ўз навбатида ички ва ташқи маданий-маърифий, сиёсий, иқтисодий сиёсат кабиларга бўлинади. Иқтисодий сиёсат ҳам ўз навбатида молия, пул-кредит, бюджет, солиқ сиёсати каби турларда амал қилиб, уларни яхлитлиги макроиқтисодий даражада қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари фаолиятларининг асосий ажралмас қисмига айланади. Шу ўринда солиқ сиёсатининг мазмунига тўхталиб ўтадиган бўлсак, юқорида қайд этилганидек, солиқ сиёсати - бу иқтисодий сиёсатнинг ажралмас бир қисми бўлиб, давлатнинг муайян даврда аниқ мақсадларга қаратилган солиқ соҳасидаги фаолиятидир. У таркибан солиқларни жорий этиш, солиққа оид ҳуқуқий база яратиш, жорий этилган солиқлар ва солиқсиз тўловларни амалиётда ишлаш механизмини шакллантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган давлатнинг тегишли ваколатли органлари томонидан комплекс тарзда олиб бориладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир. Мамлакат солиқ тизими хусусиятлари, йўналишлари, қандай солиқларнинг жорий этилиши, улар ўртасидаги нисбатни таъминлаш каби масалаларни солиқ сиёсати белгилаб беради. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги роли кучайиб, ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Солиқ сиёсати амалда давлат бошқарувининг бошқа унсурлари: пул-кредит сиёсати, баҳо сиёсати кабилар билан биргаликда мамлакатнинг барча ижтимоийиқтисодий соҳаларига фаол таъсир этади. Давлат солиқ сиёсати орқали иқтисодий ривожланишни рағбатлантиради ёки чеклайди. Зеро Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек - “Солиқ сиёсатининг вазифаси - бир томондан, бюджет даромадининг барқарор сафарбарлигини таъминлашдан, иккинчи томондан – корхоналарни республика учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиришдан иборат” 1 . Солиқ сиёсатининг асосий вазифаси охир-оқибат иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилиши лозим. Айнан иқтисодий ўсишга эришилгандагина ишлаб чиқариш ривожланишига ва унинг самарадорлигини таъминлашга, аҳолининг яшаш даражасини ошишига хизмат қилади. Шу боисдан солиқ тизими мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда доимо такомиллаштирилиб борилиши лозим. Солиқ сиёсати давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг билвосита усули ҳисобланиб, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини тартибга солишнинг маъмурий усулларидан фарқли равишда уларнинг иқтисодий қизиқишидан келиб чиққан ҳолда улар фаолиятига таъсир кўрсатилади. Шунинг учун ҳам бозор иқтисодиёти шароитида солиқ сиёсати иқтисодиётни тартибга солишнинг бевосита усулларига қараганда самарали қўлланилади. Солиқ сиёсатининг шакли ва йўналишларининг асоси бўлиб, давлатнинг сиёсий бошқаруви, миллий хусусият ва мақсадлар, маъмурий-ҳудудий тузилиш, турли мулк шакллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар каби қатор омиллар ҳисобланади. Солиқ сиёсати иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий муносабатларни ўзида мужассам этган ҳолда солиқ тизими орқали давлат ва алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг эҳтиёжларини таъминлаш учун молиявий ресурсларни қайта тақсимлайди.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.: “Ўзбекистон”, 1998. 52-бет. 75
Солиқ назарияси Солиқ сиёсати давлатнинг бошқа соҳалардаги сиёсати каби солиқ механизмининг самарали амал қилиши ҳамда солиқ тизимининг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган илмий асосланган концепциясига эга бўлиши лозим. Давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишларидан келиб чиққан ҳолда солиқ сиёсатининг турли усулларидан фойдаланади. Солиқ сиёсати иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг таркибий қисми бўлганлиги боис давлатнинг иқтисодий ва молиявий сиёсатининг усул ва шаклларидан келиб чиққан ҳолда намоён бўлади. Солиқ сиёсатининг қуйидаги шакллари мавжуд (5.1.1-чизма).
Солиқ сиёсатининг шакллари
Юқори солиқлар
Иқтисодий ривожланишга қаратилган солиқлар
Оқилона солиқлар
5.1.1-чизма. Солиқ сиёсатининг шакллари Солиқ сиёсатининг шаклларидан бири юқори солиқлар бўлиб, ушбу шаклда давлат кўплаб солиқ турларини ва юқори солиқ ставкаларини жорий этади, солиқ имтиёзларини эса имкон даражасида қисқартиради. Бундай солиқ сиёсати натижасида солиқ тўловчиларда амалда жамият иқтисодий риволанишига ҳеч қандай ишонч қолдирмайди. Шунинг учун солиқ сиёсатининг ушбу шакли ҳам кўпинча давлатнинг ривожланиши шуни тақозо этган пайтларда, яъни уруш, иқтисодий танглик шароитларида қўлланилади. Солиқ сиёсатининг яна бир шакли иқтисодий ривожланишга қаратилган солиқлар ҳисобланиб, давлат бундай солиқ сиёсати орқали солиқларнинг нафақат фискаллигини, шунинг билан биргаликда солиқ тўловчилар манфаатларини ҳам ҳисобга олади. Бундай шароитда давлат биринчи навбатда ўз харажатларини, айниқса ижтимоий харажатларни қисқартиради. Бундай сиёсатдан кўзланган асосий мақсад, ушбу солиқ сиёсати шаклида ифодаланганидек, қулай солиқ муҳитини яратиш орқали инвестицион фаоллик рағбатлантирилади ва капитал жамғариш имкониятлари кенгайтирилади. Бундай солиқ сиёсати XX асрнинг 80-йилларида АҚШда самарали жорий этилди ва “рейганомика” номини олди. Солиқ сиёсатининг учинчи шакли оқилона солиқлар ҳисобланиб, биринчи ва иккинчи шакллар ўртасидаги шакл ҳисобланади. Ушбу солиқ сиёсатининг моҳияти шундан иборатки, юридик ва жисмоний шахсларга юқори солиқлар ўрнатилиши билан бир вақтда фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси ҳам кенгайтирилади, давлатнинг ижтимоий дастурлари оширилади. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асоси Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва муваффақиятли тарзда амалиётда ўз аксини топаётган иқтисодий ривожланишнинг беш тамойили ҳисобланади. Солиқ сиёсати ана шу тамойиллар асосида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда солиқ соҳасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Солиқ сиёсати солиқ концепциясидан келиб чиққан ҳолда амалиётга тадбиқ этилади. Солиқ концепцияси - бу солиқларни йўналишларини аниқ илмий асосланган ҳолда амалга ошириш ғояларининг яхлитлигидир. Мамлакатимизда солиқ концепцияси Президентимиз И.А. Каримов томонидан чуқур илмий асосда ишлаб чиқилган бозор иқтисодиётига ўтиш концепциясига асосланади. Агар солиқ концепцияси қанчалик чуқур илмий асосга эга бўлса, солиқ сиёсатининг барқарорлиги шунчалик мустаҳкам 76
Солиқ назарияси таъминланади. Ўз навбатида солиқ концепцияси эса солиқлар соҳасидаги чуқур илмий тадқиқот ишлари ҳамда солиқ амалиётида орттирилган бой тажрибаларни ўзаро уйғунлигига асосланган ғояларнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади. Шунингдек, солиқ сиёсати барқарорлигини таъминлашда унинг стратегияси ва тактикаси ишлаб чиқилиши лозим. Амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусияти ва муддатини эътиборга олиб солиқ сиёсати: солиқ сиёсати стратегияси ва солиқ сиёсати тактикасига бўлинади. Солиқ сиёсатининг амалга ошириш муддатига кўра таснифини 5.1.2чизма орқали қуйидагича ифодалаш мумкин. Солиқ сиёсати стратегиясида муайян узоқроқ муддатга мўлжалланган солиққа оид иқтисодий муносабатларни асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари ифодаланади. Бу эса ўз навбатида илмий асосланган солиқ концепцияси билан бевосита боғлиқдир. Масалан, республикамизда жамият тараққиётининг асосий стратегияси қилиб, очиқ бозор иқтисодиётига, эркин фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий, демократик жамият қуриш белгиланган. Солиқ борасидаги устувор стратегик вазифа эса давлат бюджети ва хўжалик юритувчи субъектларни солиққа оид иқтисодий муносабатларида муайян уйғунликни таъминловчи солиқ тизимини шакллантириш ва шунга мос равишда такомиллаштириб боришдан иборатдир. Ёки бошқача қилиб айтганда, солиқ сиёсати стратегияси - солиқ сиёсатининг узоқ муддатли йўналиши бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий стратегия белгилаб берган улкан масштабли вазифаларни келажакда бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган солиққа доир молиявий тадбирлар йиғиндисидир.
Солиқ сиёсати
Солиқ стратегияси: солиқ тизимининг ривожланиш тенденцияси ва концепцияси ишлашини таъминлайди
Солиқ тактикаси: иқтисодиёт ривожланишининг аниқ босқичлари мақсадларини таъминлайди 5.1.2-чизма. Солиқ сиёсати таснифи
Солиқ сиёсати тактикаси эса белгиланган солиқ сиёсати стратегияси ижросини таъминловчи, тез-тез ўзгариб турувчи сайи-ҳаракатларни билдиради, яъни қисқа муддатли ва кичик масштабли молиявий чора-тадбирларни ҳал қилишга қаратилган йўналишлар мажмуаси - солиқ сиёсати тактикаси сифатида қаралади. Солиқ сиёсати стратегияси солиқ сиёсати тактикасига нисбатан барқарор, яъни кам ўзгарувчан бўлиб, уларнинг барчаси бир-бирига боғлиқ ҳолда, бир-бирини тўлдириб туради ҳамда яхлит ҳолда солиқ сиёсатинининг моҳиятини ташкил қилади. Мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий жараёндан келиб чиққан ҳолда солиқ сиёсатининг мақсадлари белгиланади. Шунингдек, солиқ сиёсатининг мақсадлари жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, мамлакат иқтисодиётини стратегик ривожланиш вазифалари, давлатнинг халқаро молиявий мажбуриятларига асосланади. Шунинг учун ҳам давлатнинг солиқ сиёсати қуйидаги мақсадларни бажаради (5.1.3-чизма). Солиқ сиёсатининг иқтисодий мақсади иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш, иш фаоллигини жонлантириш, хўжалик фаолиятини рағбатлантиришга қаратилади. Фискал мақсади давлат ҳокимияти органларининг ҳар бирини иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишлари учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминлайди. 77
Солиқ назарияси Ижтимоий мақсади эса даромадларни тартибга солишга қаратилган давлат сиёсатидан келиб чиққан ҳолда алоҳида гуруҳлар манфаатлари учун миллий даромадни қайта тақсимлайди ва тенгсизликни бартараф қилишни таъминлашга қаратилган. Халқаро мақсади бошқа мамлакатлар билан иқтисодий алоқларни мустаҳкамлаш учун давлатнинг халқаро мажбуриятларини бажаришга хизмат қилади.
Солиқ сиёсатининг мақсадлари
Иқтисодий
Фискал
Ижтимоий
Халқаро
5.1.3-чизма. Солиқ сиёсатининг мақсадлари Солиқ сиёсатининг амалдаги ифодаси солиқ механизми орқали намоён бўлади. Ҳозирги пайтда айнан солиқ механизми кўплаб мамлакатлар иқтисодиётини тартибга солишдаги асосий восита бўлиб хизмат қилмоқда. Солиқ механизми мамлакат солиқ тизимининг ташкилий жиҳатлари, ҳуқуқий меъёрлари ва бошқарув усулларини ўзида мужассам этади. Солиқ механизмининг амал қилиши, иқтисодиётни тартибга солишда солиқ элементларини ўзида мужассам этган солиқ қонунчилиги асосида намоён бўлади. Давлатнинг солиқ сиёсати орқали иқтисодиётни тартибга солиши солиқ элементлари орқали амалга оширилиб, бундай солиқ элементларига солиқ ставкаси, солиқ имтиёзи, солиқ базаси, жарималар ва шу кабилар киради. Давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишда ушбу воситалардан бевосита ва билвосита фойдаланилади. Солиқ сиёсатининг асосий тартибга солиш воситаларини қуйидагича ифодалаш мумкин (5.1.4-чизма).
Солиқ сиёсатини тартибга солиш воситалари
Солиқ ставкаси
Солиқ имтиёзлари
Солиқлар бўйича жарималар
Солиқ базасини шакллантириш тартиби
5.1.4-чизма. Солиқ сиёсатини тартибга солиш воситалари
78
Солиқ назарияси 5.2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ, ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ Солиқ сиёсатининг самараси кўп жиҳатдан уни ҳуқуқий базасининг мустаҳкамлиги билан ифодаланади. Шунинг учун ҳам солиқ сиёсатига солиқ қонунчилиги орқали шакл берилади. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари сифатида мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида» ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида» ги (1991 йил 15 феврал), «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг даромад солиғи тўғрисида» ги (1991 йил 15 феврал), «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида» ги (1993 йил 7 май) Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари каби меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлган бўлса, 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ги Қонуни юқоридаги ҳужжатларнинг айримларини ўз кучини йўқотишига олиб келган бўлса, айримларининг ҳуқуқий базасини кенгайишига, кучайишига хизмат қилди. «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида» ги Қонунига мувофиқ, шу кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил солиқ сиёсатини олиб борди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқароларнинг бурчларига солиқларни тўлаш мажбурияти ҳам киритилган: «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашга мажбурдирлар» 1 . Шунингдек республикамиз ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилиши ва уни белгилаш ваколати ҳақидаги жумлалар келтирилган: «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Олий Мажлис ҳақлидир» 2 . Бугунги кунда республикамиз солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ги Қонуни, ҳукуматнинг бошқа солиққа оид қонун, қарорлари, Президент Фармонлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан изоҳланади. Солиқ сиёсати таркибий жиҳатдан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: − мамлакат миқёсида амал қилувчи солиқлар ва солиқсиз тўловларни қонуний жорий этиш; − амал қилаётган солиқларни самарали ишлашини таъминловчи механизмини шакллантириш ва такомиллаштириш, солиққа оид қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириб бориш; − солиқ сиёсатини амалга оширувчи тегишли ваколатли органларни ташкил этиш ва уларни ушбу соҳадаги вазифаларини белгилаш; − солиққа тортиш тизимини шакллантиришга қаратилган чуқур илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва уларни жорий этишни ташкил этиш. Республикамизнинг мустақилликка эришиши, ўзининг мустақил солиқ тизимини шакллантиришни ҳам тақозо этарди. Шундан келиб чиқиб мустақилликнинг илк давридан эътиборан мустақил солиқ тизимини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширила бошланди ва ушбу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ҳозирги пайтга келиб республикамизда бир қадар ўзига хос бўлган солиқ тизими шакллантирилди. Ўзига хос бўлган солиқ тизимининг шаклантирилишини солиқ сиёсатининг самараси сифатида 1 2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: «Ўзбекистон», 1992 й. 51-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: «Ўзбекистон», 1992 й. 132-модда. 79
Солиқ назарияси эътироф этиш мумкин. Республикамиз давлатчилик шаклидан келиб чиқиб мамлакатимизда республика бюджети даромадларини шакллантиришга қаратилган умумдавлат солиқлари ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришга қаратилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар амал қилади. Солиқларнинг бюджетлар ўртасида тақсимланиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси билан мустаҳкамланган бўлиб, унга мувофиқ республикамиз солиқ тизимида амал қиладиган ҳар бир солиқ тури у ёки бу бюджетга тушиши қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ айрим умумдавлат солиқлари маҳаллий бюджетларга тўлиқлигича бириктирилиши ёки улардан тушумлар республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланиши мумкин. Ушбу тизим бир неча йиллардан буён маҳаллий бюджетлар камомадини бартараф этиш мақсадида амалиётда самарали қўлланилиб келинмоқда. Шу ўринда юридик шахсларни солиққа тортишнинг муҳим тартибларига алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Республикамиз солиқ қонунчилигида ҳозирги вақтда солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизими билан бир қаторда, солиққа тортишнинг алоҳида тартиблари ҳам мавжуд. Бу тартиблар қуйидагилар учун кўзда тутилган: − савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (ялпи даромад солиғи ва мол-мулк солиғини тўлайдилар); − соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидан фойдаланаётган кичик тадбиркорлик субъектлари (ялпи тушумидан ёки ялпи даромадидан ягона солиқ тўлайдилар); − қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (ягона ер солиғини тўлайдилар); − лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказишга ихтисослашган юридик шахслар (ялпи даромад солиғини тўлайдилар); − тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари билангина шуғулланувчи юридик шахслар (бильярдхоналар, қисқа муддатли автомобиль сақлаш жойлари, болалар ўйин автоматлари қатъий солиқ тўлайдилар). Юридик шахсларни солиққа тортиш тартибидаги ўзига хосликни мамлакатимиз солиқ тизимининг муҳим хусусияти сифатида эътироф этиш лозим. Чунки республикамиз солиқ қонунчилигига мувофиқ бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим бўлган соҳалар алоҳида тартиб бўйича солиққа тортилиб келинмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз солиқ тизимининг муҳим хусусиятлари сифатида солиқ тўловчиларга нисбатан кўзда тутилган имтиёзларни ҳам қайд этиш мумкин. Жумладан, экспорт фаолиятини рағбатлантиришга, хорижий инвестициялар кириб келишини рағбатлантиришга қаратилган, аҳолининг ижтимоий шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолдаги имтиёзларни уларнинг ифодаси сифатида келтириб ўтиш мумкин. Иқтисодий адабиётларда солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида икки йўналиш: корхона ва ташкилотларга нисбатан солиқ сиёсати ва аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари учун солиқ сиёсати каби йўналишларга бўлиб ўрганилади 1 . Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида давлат солиқ сиёсатининг асосий йўналиши бозор муносабатларини қарор топтиришга қаратилган қатор илмий асосланган солиқларни жорий этиш ва шу орқали мавжуд солиқ тизимини тубдан қайта ташкил этишдан иборат бўлди. Солиқ сиёсатининг кейинги йўналиши эса жорий этилган солиқларни самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида солиқ муносабатларини амалга оширувчи тегишли муассасаларни ташкил этишга қаратилди. Хусусан, дастлаб Вазирлар Маҳкамаси қошида Солиқ бош бошқармаси ташкил этилган бўлса, 1994 йилга келиб бу бошқарма Давлат Солиқ Қўмитасига айлантирилди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Бундан кўринадики, бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида солиқ сиёсатида асосан ташкилий жиҳатларга эътибор қаратилди, яъни солиқларни жорий этиш ва солиқ сиёсатини бевосита амалга оширувчи тегишли муассасалар шакллантирилди.
1
Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: «Ғафур Ғулом», 2000. й. 26- бет. 80
Солиқ назарияси Бу даврдаги солиқ сиёсатининг асосий хусусиятларидан бири солиқларнинг кўпроқ фискал аҳамият касб этишида, яъни кўпроқ эътибор давлат бюджети даромадларини шакллантиришга қаратилди. Жаҳон солиқ сиёсати тажрибасида солиққа тортишнинг қуйидаги йўналишларига катта эътибор берилади: 1) Ҳар хил мулк шаклларига мосланган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик юритишига мумкин қадар иқтисодий шароит яратиш, уларни бозор муносабатларига кириб боришига ҳар томонлама ёрдамлашиш; 2) Ижтимоий-зарурий умумдавлат вазифаларини бажариш учун давлатни керак бўлган молиявий манбалар билан таъминлаш; 3) Бозор иқтисодиёти шароитида янги ижтимоий-иқтисодий омилларни ташкил қилишда қатнашиш, ишсизларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ночорларга ёрдам бериш; 4) Аҳоли турмуш даражасини зарурий меъёрда сақлаб туриш имконини излаш ва таъминлаш, солиққа тортилмайдиган даромад минимумини вақти-вақти билан ошириб бориш. Бунда «истеъмол саватчаси» маълумотларини эътиборга олиш. 1 Бугунги кунда республикамиз солиқ сиёсатининг муҳим йўналишлари сифатида юридик ва жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш, билвосита солиққа тортиш самарадорлигини таъминлаш, ресурс солиқларига кўпроқ эътибор қаратиш, солиқ тизимининг соддалигига эришиш, давлат харажатларини оптималлаштириш кабиларни қайд этиш мумкин. Республикамизда солиқ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўп бора таъкидланмоқда. Бунда биринчи навбатда уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиқларнинг салмоғини камайтириш лозимлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг натижасида корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар улушининг кўпайиши эвазига унинг айланма маблағлари миқдорини кўпайтириб бориш ва оптимал даражасини сақлаш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш мақсадида кўпроқ инвестиция киритиш, ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш имконини беради. Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича устувор йўналиш сифатида белгиланган солиқ ставкаларини камайтириш ва аҳоли даромадларини солиққа тортишнинг уч босқичли тизимидан икки босқичли тизимига аста секин ўтиш концепциясини давом эттириш вазифаси турибди. Бевосита солиқлар бўйича солиқ юкини изчил камайтириш солиқ сиёсатининг самарадорлигини ЯИМ га нисбатан улар тушумининг барқарор камайиши тенденцияси ҳам исботлайди. Солиқ тизимини такомиллаштиришда устувор аҳамият билвосита солиққа тортишга қаратилган. Билвосита солиқлар товарларга нисбатан қўшимча бўлгани ҳолда, пировард натижада ишлаб чиқарувчининг молиявий ҳолатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга тўсқинлик қилмайди. Ресурс солиқлари ер, сув ва бошқа табиий бойликлардан самарали фойдаланишни таъминловчи амалий восита бўлгани ҳолда бозор иқтисодиётида табиий ресурслардан фойдаланиш ва келажак авлодлар учун сақлаш борасида муҳим роль ўйнайди. Солиққа тортиш тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири солиқ тизимини тартибга солиш, солиқ турларини камайтириш, ҳисоб-китоб механизмини соддалаштириш ва улар бўйича тўлов даврийлигини камайтириш ҳисобланади. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда давлатнинг роли ижтимоий соҳаларни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиш тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари билан солиқ сиёсатини асосий йўналишларини ўзаро боғлиқлигини таъминлаш лозим. Солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда бир қатор таъсир этувчи мезонларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва бу йўналишларни аниқловчи 1
Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: «Ғафур Ғулом», 2000. й. 25-бет. 81
Солиқ назарияси муҳим омилли кўрсаткичларни ўрганиш ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини тартиблаш муаммоси бугунги кундаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Солиқ сиёсати чораларини ишлаб чиқишда энг муҳим вазифалардан бири давлат харажатларини ўз вақтида ва мўлжалланган ҳажмда молиялаништириш учун солиқ тушумларининг етарлилиги ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, солиқ юкини камайтириш борасидаги сиёсатни бюджетнинг харажатлар қисмини оптималлаштириш чоралари билан қўшиб олиб борилишини тақозо этади 1 . Мамлакатимизда иқтисодий эркинлаштириш шароитида солиқ сиёсатини тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлайдиган воситалардан бири солиқ сиёсатини такомиллаштириш жараёнида давлат харажатларини тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга таъсир этишни босқичма-босқич мақбуллаштиришнинг ўзига хос йўналишларини ишлаб чиқиш ва аниқлаш муаммосини ҳал этиш билан боғлиқлигидадир.
Жўраев Т. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш йўлида. «Тошкент ҳақиқати»,. 2003 й. 24 сентябрь. 1
82
Солиқ назарияси 5.3. СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ Юқорида қайд қилинганидек, солиқ сиёсати давлат, яъни унинг ваколатли органлари томонидан олиб борилади. Агар ушбу ваколатли органлар ҳокимият тури нуқтаи-назаридан олиб қараладиган бўлса, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлинади. Айрим ҳолларда давлатнинг солиқ сиёсати Давлат солиқ қўмитаси томонидан олиб борилади, деган фикрлар учрайди. Амалда эса солиқ сиёсати давлат ҳокимиятининг барча бўғинлари: Қонун чиқарувчи, Ижро этувчи ва Суд ҳокимиятлари фаолиятларининг ажралмас қисми сифатида комплекс тарзда амалга оширилади. Бу ҳокимиятлар томонидан солиқ сиёсати қуйидаги тартибда ишлаб чиқилади ва унинг ижроси таъминланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият ҳисобланган Олий Мажлис томонидан солиққа оид ва унга бевосита тегишли бўлган қонунлар қабул қилинади, ўзгартириш ва ва қўшимчалар киритилади ёки айримлари бекор қилинади. Демак, солиқ сиёсатининг ҳуқуқий негизлари мазкур ҳокимият фаолияти билан боғлиқдир. Ижро ҳокимияти бўлган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг бўлинмалари, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, маҳаллий ҳокимиятлар ва бошқа тегишли органлар томонидан Олий Мажлис томонидан қонун йўли билан жорий этилган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг ишлаш механизмини таъминлашга хизмат қилувчи ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар орқали уларнинг ижроси таъминланади. Бунда албатта ижро ҳокимиятининг бир бўғини ҳисобланган Давлат солиқ қўмитасининг солиқ сиёсати ижросини таъминлашдаги алоҳида ўринга эга эканлигини қайд этиш лозим. Бундан ташқари, ҳар йилнинг охирида келгуси йил учун амал қиладиган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловлар бўйича солиқ ставкаларини тасдиқлаш, ўзгартиришлар киритиш ваколати Вазирлар Маҳкамасига берилган. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар бўғинлари билан бирга суд ҳокимиятининг бўғинлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Суд ҳокимияти томонидан қонуний амал қилаётган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг ўз вақтида бюджетга келиб тушиши устидан назорат ўрнатилиб, солиқ қонунчилиги бузилишларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар қўлланади. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда нафақат алоҳида олинган муассасалар бевосита қатнашади, шунингдек, уни ишлаб чиқишда солиқ хизмати билан шуғулланмайдиган субъектлар, аниқроғи солиқ тўловчилар қатнашиши мумкин, яъни бунда солиқ тўловчиларни ўзларида солиқларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, солиқларни ҳисоблашни осон ва самарали ишлаш кабилар таклиф сифатида берилиши мумкин. Солиқ солиш соҳасидаги давлат бошқарувининг самарадорлиги кўп жиҳатдан давлат аппаратининг турли бўғинлари фаолиятидаги мослашувчанликка боғлиқ. Ваколат ҳар бир органнинг специфик ролини белгилайди ва бир вақтнинг ўзида унинг бошқа органлар фаолияти билан мослашувини таъминлайди. Давлатнинг асосий вазифаларидан бирини ҳал этилиши - бюджетни тўлдириш, солиқ тўловчиларнинг иқтисодий ва юридик ҳаттиҳаракатларига таъсир этишнинг у ёки бу дастагига эга бўлган барча давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг мувофиқлаштирувисиз мумкин эмас. Кўпгина адабиётларда таъкидланганидек, концептуал солиқ тамойилларидан бири давлат органларининг солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда биргаликдаги иштироки ҳисобланади. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалда қўллаш жараёнида бир қанча ўз ваколати доирасида фаолият юритадиган органлар биргаликда баҳамжиҳат ишни ташкил этишлари шарт. Бу органлар фаолият турининг турличалиги, уларни ташкил этиш асосларининг фарқланиши, мақсад ва вазифаларининг айричалиги солиқ муносабатларини ташкил этишда айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Бу жараёнда фаол иштирок этишни таъминлаш мақсадида улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бир-бирига мослашувчанлигини таъминлаш каби қатор муаммоларни ҳал этиш зарур. 83
Солиқ назарияси Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, асосий иқтисодий ҳуқуқлар ва солиқ тўловчиларнинг эркинлигини таъминлаш қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятнинг доимий назорати остида туради. Президент томонидан уларнинг фаолиятига нисбатан билдириладиган асосий талаблар бевосита солиқ соҳасидаги ишларнинг умумий аҳволи, уни бошқариш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бошқалар билан белгиланади. Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа солиқлар бўйича бевосита ва билвосита ваколатга эга бўлган органлар ишини мувофиқлаштирган ҳолда ҳокимиятнинг ушбу соҳалари солиқ солиш билан боғлиқ шахс ҳуқуқларини таъминлаш учун юқори даражали жавобгарликни ўз зиммасига олади ҳамда уларнинг манфаатлари йўлида муаммоли вазиятларни олдини олиш мақсадида ўзаро ҳамкорликнинг барча жиҳатларини мукаммал тартибга солади. Қонун чиқарувчи орган (Олий Мажлис) Конституциянинг 78-моддаси 8-банди ва «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ҳукуматнинг тақдимига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилайди. Давлат солиқ қўмитасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиётини умумлаштириш асосида солиқ қонунчилигини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳукуматга киритиш ҳуқуқи унинг Олий Мажлис билан ўзаро муносабатлари ҳукуматнинг иштироки билан қурилишига яққол мисол бўла олади. Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси Давлат солиқ қўмитасига нисбатан ваколатлари бўйича раҳбар орган ҳисобланади. Солиқ қонунчилигини қўллаш амалиётини доимий равишда умумлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органларини мазкур соҳанинг хусусиятли жараёнлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориши лозим. Давлат солиқ қўмитасини бошқа ҳокимият органлари, ташкилотлар билан турли йўналишларда амалга ошириладиган ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ўзаро ҳамкорлик ўзининг юридик табиатига кўра ҳуқуқий бўлгани ҳолда, муносабатлар предметининг ўзига хослиги билан тавсифланади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва давлат солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солувчи меъёрлар турли юридик кучга эга бўлган қатор меъёрий ҳужжатларга таянади. Умумий хусусиятларга кўра ўзаро ҳамкорлик Конституция меъёрларида, бошқа қонунчилик ҳужжатларида акс эттирилган, ўзаро ҳамкорликнинг янада аниқ юзага келиши кўпинча солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топган. Мазкур давлат тузилмаларининг ўзаро муносабатлари хусусиятига таъсир этувчи объектив омил маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органларининг ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиши, маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ижро этиш, маҳаллий солиқларни белгилаш, бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш масалаларини ҳал этиш учун конституциявий белгиланиши ҳисобланади. Бу билан давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг тегишли даражаларида ҳал этиладиган бошқарувнинг барча масалаларида, шу жумладан, молиявий соҳада ҳам юридик ваколатлилик мустаҳкамланади. Солиқ органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан ўзаро ҳамкорлик республикада олиб бориладиган ягона солиқ сиёсатини юритилишида, солиқлар ва бошқа солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг ҳудуд бюджетига келиб тушишини таъминлаш бўйича вазифаларнинг бажарилиши натижаларини таҳлил қилишда иштирок этиш орқали намоён бўлади. Шу ўринда маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар бўйича ваколатларига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, маҳаллий ҳокимият органлари республикамизда ижро ҳокимиятининг қуйи бўғинларидан бири ҳисобланиб, улар ўз фаолиятларини амалга оширишларида ўзларига юклатилган мажбурият ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муайян ваколатларга эгадирлар. Маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларини ҳар бир фаолият турларига кўра гуруҳлаш мумкин. Биз ўрганаётган соҳа бўйича маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатларига тўхталадиган бўлсак, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий ҳокимият органлари ўз фаолиятларини тўлиқ даражада амалга оширишида улар 84
Солиқ назарияси молиявий ресурслари муҳим ўрин эгаллайди. Ҳақиқатдан ҳам, бозор иқтисодиёти шароитида мауйян фаолиятни амалга ошириш молиявий маблағларга зарурат туғдиради. Шундан келиб чиққан ҳолда республикамизда давлат ҳокимияти органларининг ҳар бирини молиявий ресурслар билан таъминлашнинг механизми яратилган. Ижро ҳокимиятининг муҳим қуйи бўғини ҳисобланган маҳаллий ҳокимият органларининг ҳам ўз фаолиятларини амалга оширишларида муайян молиявий ресурслар зарур ҳисобланиб, республикамиз бюджет-солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган, яъни улар даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади: − қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар, шунингдек, мажбурий тўловлар ва солиқлар бўлмаган бошқа тушумлар; − қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ маҳаллий бюджетларга йўналтириладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари, шунингдек, мажбурий тўловлар ҳамда умумдавлат тушумлари; − қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича давлат мулкини жойлаштириш, фойдаланишга беришдан олинган даромадлар; − қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; − бюджет субвенциялари, дотациялари ва юқори бюджетдан бериладиган ссудалар; − юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари; − қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир соҳада бўлгани каби давлат ҳокимияти органларининг ҳам мустақиллиги таъминланади. Шундан келиб чиққан ҳолда республикамизда маҳаллий ҳокимият органларининг мустақиллигини таъминлашдаги аҳамиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар давом этар экан, шунга мос равишда улар ваколатларини босқичма-босқич кенайтириб бориш ҳозирги куннинг асосий талабларидан биридир. Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатларини кенгайтириш зарурати уларнинг маҳаллий талаб ва эҳтиёжларни тўлиқроқ равишда ҳисобга олиш имкониятининг мавжудлиги билан белгиланади. Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатларини оширишда улар даромад манбаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг бу борадаги ваколатларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этиб, республикамиз бюджет-солиқ сиёсатида уларнинг бу борадаги бир қатор ваколатлари мавжуд бўлсада, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ёндашганда улар етарли эмас, яъни маҳаллий ҳокимият органлари мамлакатимиз солиқ қонунчилигига мувофиқ бир қанча ваколатларга эга бўлиб, улар ўзларининг ҳудудида жойлашган солиқ тўловчиларга маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ имтиёзларини белгилаш, солиқ ставкаларининг миқдорини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилган энг юқори ставкалар доирасида белгилаш каби ваколатларини санаб ўтишимиз мумкин. Маҳаллий ҳокимиятлар маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича мутлақ ваколатларга эга эмас, улар республика қонунчилиги билан жорий этиладиган маҳаллий солиқлардир. Қолган барча маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича қонун ҳужжатларида гуёки барча ваколатлар берилганлиги мустаҳкамланган бўлсада, уларнинг бу борадаги ваколатлари ҳам чекланган. Жумладан, солиқ кодексида белгиланишига кўра жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ истеъмоли учун солиқ бўйича маҳаллий ҳокимият органларига тўлиқ ваколат берилганлиги қайд этилган бўлсада, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ ушбу солиқ бутун республика
85
Солиқ назарияси ҳудудида ундирилиши белгиланган. 1 Қолганларининг энг юқори чегарасини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши ва янги турдаги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этишни Вазирлар Маҳкамаси билан мувофиқлаштирилиши маҳаллий ҳокимият органларининг ўз даромадларини мустаҳкамлаш борасидаги ваколатларини чеклайди. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг республика қонунчилиги билан жорий этиладиган мол-мулк солиғи бўйича ҳам биргина ваколати мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса, ўз ҳудудида жойлашган солиқ тўловчиларга қўшимча имтиёзлар беришлари мумкин. Бу эса худди юқорида қайд этганимиздек маҳаллий ҳокимият органларининг солиқ потенциалини мустаҳкамлаш бўйича мутлақ ваколатини англатмайди. Маҳаллий бюджетлар даромадларини умумдавлат солиқлари ҳисобига шакллантирилиши улар харажатларини маҳаллий бюджетларнинг бирламчи даромад манбаи ҳисобланган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ҳисобига молиялаштириш имкони йўқлиги билан ифодаланади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, маҳаллий ҳокимият органларининг ўзларига бевосита бириктирилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича ваколатларининг чекланганлиги шароитида, умумдавлат солиқларидан ажратмалар амалга оширилиши уларда ўз даромадлари базасини мустаҳкамлашдаги ваколатларини янада чеклаб қўймоқда. Лекин шунга қарамасдан маҳаллий ҳокимият органларига ажратмалар белгиланган умумдавлат солиқлари бўйича ҳам айрим ваколатлар берилган бўлиб, улар асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромад солиғи ва алоҳида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий солиқ бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан энг юқори ва қуйи чегаралари белгиланган базавий ставкалари даражасидан келиб чиққан ҳолда, ўз ҳудудлари учун ушбу чегарадан чиқиб кетмаган ҳолда уларнинг аниқ ставкаларини белгилаш ваколатларига эгадирлар. Шундай бўлсада, маҳаллий ҳокимият органлари даромадларининг асосини ташкил этадиган солиқлар ва йиғимлар бўйича улар ваколатларининг чекланганлиги, қайсидир маънода маҳаллий ҳокимият органларининг ўз даромадларини мустаҳкамлашга доир қизиқишларини чеклаб қўймоқда. Шунинг билан биргаликда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг субвенция бериш тизимининг мавжудлиги уларни юқори бюджетга тобелигини билдиради. Бу эса иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида маҳаллий ҳокимият органларининг эркинлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатига қайсидир маънода зиддир. Шу жиҳатдан келиб чиққан ҳолда айтиш лозимки, маҳаллий бюджетлар даромадларини шаклантиришнинг умумдавлат солиқларидан ажратмалар белгилаш ва субвенция тизимининг мавжудлиги, республикамиз бюджет қонунчилигига мувофиқ белгиланган маҳаллий бюджетларда тақчилликка йўл қўйиш мумкин эмаслиги билан асосланиб, ушбу ҳолат ҳам маҳаллий ҳокимият органларининг боқимандалигини кучайтирмоқда. Қайд этилган муаммолардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар бўйича ваколатларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар олиб бориш республикамиз солиқ тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши қилиб белгиланиши лозим. Бу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳозирги пайтда республикамиз солиқ тизимининг энг заиф нуқталаридан ҳисобланган давлат ҳокимияти органларининг солиқлар бўйича ваколатларини аниқлаштириш ва бунда албатта маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатларини кенгайтириш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг асосий шарти ҳисбланади. Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, республикамизда солиқ сиёсати давлатнинг махсус ваколатли органлари томонидан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Солиқлар бўйича ҳар бир ҳокимият органи махсус ваколатларга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз фаолиятларини самарали олиб боришда ушбу ваколатлардан фойдаланади. Бунда ваколатли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги «2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида»ги 567-сон қарори. 1
86
Солиқ назарияси органлар сифатида барча ҳокимият органлари, жумладан, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари биргаликда фаолият кўрсатади ва унда Давлат солиқ қўмитаси солиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифаларни бажаради.
87
Солиқ назарияси
5.4. СОЛИҚ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА УЛАРНИНГ БОШҚА МОЛИЯ – КРЕДИТ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва бозор иқтисодиётига ўтиши иқтисодий ривожланишнинг янгича шарт-шароитлари солиққа тортишнинг мутлақо янги тизимини жорий қилишни талаб қилди ва бундай тизимнинг бирмунча оптимал даражада амал қилишини таъминлайдиган механизмнинг янги тузилмасини яратишни тақозо этди. Республикамизда ҳозирда амал қилаётган солиқ идоралари тизими ўзининг муайян тарихига эга. Солиқ идоралари собиқ Иттифоқда 60-йилларда ҳам мавжуд эди ва уларнинг тузилмаси, табиийки, Ўзбекистон ҳудудида ҳам амал қиларди. Кейинчалик улар фаолияти тўхтатиб қўйилди ва фақат 1990 йил 12 майда қабул қилинган «Давлат солиқ инспекцияларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва масъулияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, 1990 йилнинг 1 июлидан бошлаб қайта тикланди. Бироқ бу тузилмалар молия органлари тизимида амал қилар эди. Республикамизда солиқ идоралари фаолияти 1990 йилнинг охирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошида Давлат молия-солиқ бош бошқармасини ташкил қилиш тўғрисида»ги Қарори (1990 йил 17 декабрдаги 383-сонли) қабул қилинганидан сўнг фаоллаша бошлади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ идоралари тўғрисида»ги 1991 йил 14 июндаги Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ идоралари тўғрисида»ги 1991 йил 12 августдаги 217-сонли Қарори қабул қилинганидан кейин давлат назорати ва бошқарувининг мустақил тузилмаси сифатидаги солиқ идораларининг шаклланиши ва фаолият кўрсатишига асос солинди. Республика давлат бошқарувининг мазкур тузилмаси 1994 йилгача, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат бош солиқ бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига айлантирилгунга қадар фаолият кўрсатди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари ваколат доираси ва фаолиятининг ташкилий асослари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат бош солиқ бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига айлантириш тўғрисида»ги 1994 йил 18 январдаги Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши масалалари тўғрисида»ги 1994 йил 18 мартда қабул қилган Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида»ги Низомга биноан белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига биноан Давлат солиқ қўмитаси солиқ ва божхона сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий хуқуқлари ҳимоясини таъминлаш соҳасида давлат назорати органи эканлиги белгилаб қўйилди. 1997 йил божхона ишини ташкил этишни такомиллаштириш, ягона божхона сиёсатини олиб бориш, республика божхона органлари фаолиятининг тезкорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш, шунингдек, божхона иши соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекисон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 1997 йил 30 июлдаги 374-сон Қарорига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ташкил этилди, яъни солиқ ва божхона фаолиятининг функциялари бир биридан ажратилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 1997 йил 29 августдаги 88
Солиқ назарияси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 1998 йил 12 январдаги Қарорига мувофиқ солиқ органларининг асосий функция ва вазифалари белгиланди. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг давлат солиқ бошқармалари, вилоят давлат солиқ бошқармалари, шунингдек, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари давлат солиқ хизматининг қуйи органлари ҳисобланади. Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун хужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президент фармонлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади. Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларидан мустақил равишда, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади. Давлат бошқаруви органининг ташкилий тузилиши (ички тузилмаси) деганда унинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан нисбатан мустақил ва алоҳида тусдаги бир-бирига ўзаро боғланган бўлинмаларининг уюшмаси тушунилади, уларнинг ҳар бири алоҳида тарзда ва барчаси биргаликда давлат ваколатларининг амалга оширилишини таъминлайди. Органнинг тузилиши унга юкланган ваколатларнинг самарали тарзда бажарилишини, ҳар бир таркибий бўлинманинг ваколатлари ва масъулиятининг аниқ чегаралаб қўйилишини, ягона бир бутун механизмнинг унсурлари сифатида келишилган ҳолда иш олиб боришини таъминлаши лозим. Давлат солиқ қўмитаси тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 1998 йил 12 январдаги 14-сон Қарори билан тасдиқланган «Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида»ги Низомга ва унга киритилган ўзгаришларга асосан белгиланган. Республика солиқ идораларининг тузилиши уч даражали иерархия бўлиб, у марказий идора, яъни Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар солиқ бошқармаларини ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги солиқ инспекпияларини ўз ичига олади. Вилоят давлат солиқ бошқармаси солиқ қонунларига риоя қилинишини таъминлаш, давлатнинг иқтисодий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат назоратининг ҳудудий органи ҳисобланади. Вилоят давлат солиқ бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг бажарилишини таъминлашда маҳаллий божхона идоралари билан баҳамжиҳат ҳаракат қилинишини амалга оширади. Туманлардаги, шаҳарлардаги ва шаҳарлар туманларидаги давлат солиқ инспекпиялари давлат солиқ бошқармаси тасарруфида бўлган ва у билан биргадикда солиқ идораларининг бир ягона тизимини ташкил этадиган идоралар ҳисобланади. Давлат солиқ бошқармаси ўзининг фаолияти тўғрисида фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси олдида жавоб беради. Солиқ инспекпияси эса ўзининг бевосита раҳбари бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари олдида жавоб беради. Солиқ инспекцияси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомга амал қилган ҳолда ушбу Низомнинг унинг ваколатларига тегишли талабларини тўлиқ амалга оширади. Туман (шаҳар) солиқ инспекцияси идорасининг тузилиши ва ходимлар сони Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат солиқ бош бошкармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ 89
Солиқ назарияси бошқармалари томонидан Давлат солиқ қўмитаси белгилаган иш ҳақи фонди ва ходимлар сони доирасида тасдиқланади. Давлат солиқ қўмитасининг тузилмавий бўлинмалари, одатда, функционал асосда ташкил этиладики, унинг моҳияти раҳбарликнинг мустақил функцияларга тақсимланиши ва ҳар бир ана шундай функцияни махсус тузилмавий бўлинманинг (бошқарма, бўлим, сектор) амалга оширишидан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тузилишининг негизини қуйидаги учта тамойил ташкил этади. Назорат-мувофиқлаштирувчи - тармоқли тамойил (савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини назорат қилиш, умумий овқатланиш корхоналарини назорат қилиш бўлимларини ўз ичига оладиган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини назорат қилиш бошқармаси; деҳқончилик - саноат мажмуи корхоналарини тафтиш қилиш бўлими) назорат-мувофиқлаштирувчи - функционал тамойили (жисмоний шахсларни, юридик шахсларни солиққа тортиш бошқармалари) билан бирга қўшиб олиб борилади. Ниҳоят, тузилмавий бўлинмалар функционал бўлинмалар (улар орасида маблағ билан таъминлаш, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи бўлими ва шу кабилар бор) ва марказий идорага хизмат кўрсатадиган бўлинмалар котибияти, раис ҳузуридаги инспекция ва шу кабилар билан тўлдирилади. Давлат солиқ қўмитасининг тузилмавий бўлинмалари ушбу бошқарув органининг ишчи идораси ҳисобланади. Уларнинг фаолияти ранг-баранг бўлиб, мазкур орган функцияларининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлади. Бу бўлинмалар турли материалларни тайёрлайди, Давлат солиқ қўмитасининг бошқарувига тегишли ўзга фаолиятни бажаради, шу жумладан, мувофиқлаштириш тусидаги функцияларни бажаради, маслаҳатлар беради, фикр-мулоҳаза ва хулосалар тақдим этади, лойиҳаларнинг экспертизасини ўтказади, хужжатларнинг лойиҳаларини, юқори ҳокимият ва бошқарув органларига таклифларни тайёрлайди. Бошқарув органларининг бутун фаолияти, барча ташкилий муносабатлари ва ҳуқуқий муносабатлари органнинг ўз ваколат-ларини амалга оширишининг натижаси ҳисобланади. Идоранинг ваколатида бошқарувнинг идоравий мазмуни кўпроқ намоён булади. Давлат хуқуқий нормаларни чиқариш йўли билан бошқарув идорасининг ваколатини белгилар экан ушбу органнинг ҳар қандай соҳадаги хатти-ҳаракатларининг чегараларини белгилаб беради. Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятини амалга ошириши учун қатор вазифалар ва функцияларни бажаради. Давлат солиқ хизмати органининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: − солиқ қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисобланиши, солиқлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш; − солиқ қонун ҳужжатларига риоя этишда зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам кўрсатиш; − солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита иштирок этиш; − солиқ солиш субъектлари ва объектларини тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олишни таъминлаш; − солиққа доир хуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш; − назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишларни мувофиқлаштириш. Ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги функцияларни бажаради: 1. Қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, солиқлар тўғри ҳисоблангани, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга оширади, ана шу мақсадда: − солиқ солиш объектлари ва субъектларини ҳисобланган ва тўланган солиқларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олишни, жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлашга доир; 90
Солиқ назарияси − солиқ қонун ҳужжатларини бузиш фактларини тўплаш, таҳлил қилиш ва баҳолашга ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш буйича таклифлар киритишга доир; − юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни рўйхатга олиш (идентификация) рақамларини берган ҳолда солиқ тўловчилар сифатида уларни ҳисобга қўйиш ҳақида ҳужжатларни беришга доир; − солиқлар тушумини таъминлаш ишида топшириқларни бажариш натижаларини таҳлил қилишга доир; − жисмоний шахслар даромадларини ялпи декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этишга доир; − хорижий инвесторларнинг инвестиция фаолиятини солиқлар ёрдамида тартибга солиш чораларини ишлаб чиқишга, ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларни тайёрлаш ва тузишга, солиқ сиёсатини, шунингдек икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш бўйича битимларни мувофиқлаштиришга доир; − муддатида тўланмаган солиқларни ундиришга, мусодара қилинган, эгасиз мол-мулк, хазиналарни, шунингдек, мерос қолдириш ҳуқуқи буйича давлатга ёки фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш устидан назорат қилишга доир ишларни ташкил этади. 2. Ягона умумдавлат солиқ сиёсатини амалга оширишда иштирок этади, ана шу мақсадда: − солиқ қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича услубий ишларни олиб боради; − Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Ўзбекистан Республикасининг бошқа вазирлик ҳамда идоралари билан ҳамкорликда Ўзбекистан Республикаси ҳудудида ижро этиш учун мажбурий бўлган солиқ қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари буйича йўриқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларни белгиланган тартибда эълон қилади; − бюджетга солиқлар тушиши прогнозини ишлаб чиқишда иштирок этади; − солиқларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади; − солиқ қонун ҳужжатлари буйича меъёрий ҳужжатлар тўпламларини тайёрлайди ва нашр этади. Ўз қўл остидаги органларни қонун ва йўриқномавий материаллар, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш шакллари билан таъминлаш бўйича чоралар кўради. 3. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонунларда муҳофазаланадиган манфаатларини ҳимоя қилади, солиқ солиш масалалари ва солиқ қонун ҳужжатларини бузишлар бўйича шикоят ва аризаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, ана шу мақсадда: − солиқ қонун хужжатлари масалалари буйича меъёрий ҳужжатларни солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди; − солиқ қонун ҳужжатлари тўғрисидаги ахборотни нашр этиш, кўпайтириш ва қўл остидаги ташкилотларга етказиш учун сервис марказлар фаолиятини, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ҳисоблаш, ҳисобот ва декларацияларни тақдим этишга ўргатишни, шунингдек, маслаҳат хизматлари кўрсатишни ташкил этади. 4. Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қонун ҳужжатлари қўлланиши амалиётини ҳисобга олиб, давлат солиқ хизмати органлари ишининг устун йуналишларини белгилайди, улар фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда киритади.
91
Солиқ назарияси 5. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда солиққа доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади. 6. Солиқ қонун ҳужжатларини бузишлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текширади. 7. Хизмат вазифаларини бажараётганида давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари фаолиятининг хавфсизлигини таъминлайди. 8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланишига доир ишларни ташкил этади. 9. Қўл остидаги бўлинмалар фаолияти устидан назоратни амалга оширади. 10. Давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича ишини ташкил этади, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишни йўлга қўяди, ана шу мақсадда давлат солиқ хизмати органлари идораларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича марказлар ташкил этади. 11. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари лавозимларининг тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациялашни, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар берилишини амалга оширади. 12. Давлат солиқ хизмати органлари ишининг самарали бўлишини кўзлаб: − солиқ ахборотини қабул қилиш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлашнинг энг сермеҳнат жараёнларини автоматлаштириш мақсадида солиқ, тушумлари, барча солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларга ишлов беришнинг ягона компьютер тизимини яратади ва ундан фойдаланади, солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона реестрини шакллантиради ва юритади; − давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника таъминотини, материаллар ва ускуналарга ажратилган фондлардан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади; − давлат солиқ хизмати органларининг ижтимоий ривожланиш ва моддий-техника таъминоти махсус фондини тўғри шакллантириш, тақсимлаш ва ишлатиш устидан назорат қилади; − солиқлар ва солиқ тўловчиларни ҳисобга олишнинг ягона компьютер тизимини яратиш, давлат солиқ хизмати органларини моддий-техникавий таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади ва хорижий солиқ органлари билан ҳамкорликни ривожлантиради. 13. Юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилишни белгиланган тартибда мувофиқлаштиради, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик субъектлари молия-хўжалик фаолияти текширилиши ва тафтиш қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади. Қонун хужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради. Давлат солиқ идоралари ўз олдиларига қўйилган вазифаларни бажариш ва ўз функцияларини амалга ошириш давомида давлатнинг бошқа идоралари билан доимий ҳамкорлик қиладилар. Давлатнинг бошқа идоралари билан ўзаро муносабатларда аниқ солиқ идораларининг мазкур вазифа ва функцияларни қандай даражада бажаришини ҳам белгилаб беради. Давлат идоралари тизими умумий ваколатли, функционал ва тармоқ идораларининг бир бутун ҳолда ўзаро ҳамкорлик қилувчи тизимини ифодалайди. Шу сабабли давлат солиқ идоралари давлатнинг бошқа ташкилотлари билан ўзаро алоқалари характерини ўрганиш мустақил таҳлил ва доимий такомиллашиш объекти сифатида қаралиши керак. Солиқ идораларининг республика иқтисодиётига ҳуқуқий таъсирининг кўлами кенглигини, мазкур идоралар иш шакллари ва фаолият мазмунининг ўзига хослигини ҳисобга олсак, ушбу муаммога катта эътибор бериш жуда муҳимлиги тўғрисида хулоса келиб чиқади. Солиқ қонунлари сўзсиз равишда ўзгартиришларга муҳтож бўлган бир шароитда давлатнинг солиқ тизими солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва уларнинг бюджетга тўлиқ 92
Солиқ назарияси миқдорда киритилиши, солиқ идораларини ташкил этиш пайтида улар олдига қўйилган мақсадларга эришиши, солиқ тўловчиларнинг муносабатлари, солиқ қонунларига риоя қилиниши кўп жиҳатдан республикадаги coлиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларининг мувофиқлаштирилган тарздаги амалий, тезкор равишдаги баҳамжиҳат ҳаракатига боғлиқдир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси давлат органлари билан биргаликда солиқ қонунларининг қўлланилиш амалиётини мунтазам тарзда таҳлил этади ва умумлаштиради, улар асосида амалдаги меъёрий ҳужжатларга республикадаги иқтисодий вазиятнинг ривожланишини талаб қиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш юзасидан тегишли таклифларни беради. Давлат солиқ қўмитасининг иштирокида амалга ошириладиган маъмурий-хуқуқий муносабатларни кўриб чиқарканмиз, уларнинг ичида Давлат солиқ қўмитаси давлат бошқарувининг мустақил субъекти сифатида намоён бўладиган муносабатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Давлат солиқ қўмитаси хорижий инвесторларнинг инвестиция фаолиятини солиқлар орқали тартибга солиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқишда, солиқ сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича хорижий давлатлар билан ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларни тайёрлаш ва имзолашда, иккиёқлама солиқ солинишини бартараф қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан ҳукуматлараро битимларни тасдиқдаш ва имзолашда иштирок этади. Вакиллик ҳокимиятининг маҳаллий органлари давлат бошқаруви органлари билан турли йўналишлар бўйича баҳамжиҳат ҳамкорлик қиладилар. Давлат солиқ органларининг маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликдаги ҳаракати уларнинг Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ягона солиқ сиёсатини амалга оширишда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бюджетларига солиқлар ва бошқа тўловларнинг келиб тушишини таъминлаш борасидаги топшириқларнинг бажарилиши натижаларини таҳлил этишда қатнашишида намоён бўлади. Давлат солиқ инспекцияларининг тегишли маъмурий-ҳудудий бирликда марказлаштирилган идора усули ва қонунчилик режимида иш олиб бориши ҳам кўриб чиқилаётган органларнинг муносабатларини тавсифлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳамкорликдаги ҳаракатнинг айни шундай даражасида умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг қўшиб олиб боришнинг маҳаллий ҳокимият органлари ҳудудларини комплекс тарзда ривожлантиришнинг турли хилдаги муаммолари вужудга келади. Уларнинг муваффақиятли тарзда ҳал этилиши, ҳамкорлик масалаларининг биргаликда муҳокама қилиниши, вакиллик ҳокимияти маҳаллий органлари вакилларининг иштирокини тақозо этади. Давлат солиқ қўмитаси кундалик фаолият жараёнида давлат бошқарувининг бошқа органлари билан тез-тез муносабатларга киришадики, бундай муносабатлар давлат назоратининг ушбу марказий органи фаолияти тусини аниқ-равшан ажратиб кўрсатади. Бозор иқтисодиёти шароитида солиқлар унинг асосий тартибга солувчи омили бўлади. Ҳокимият ва бошқарувнинг деярли барча органлари бу жиҳатни у ёки бу даражада ҳисобга олиши керак бўлади ва айнан шу ҳолат Давлат солиқ қўмитасининг ушбу органлар билан кўп турдаги муносабатларининг объектив зарурлигини белгилайди. Шу жиҳатдан олганда давлат бошқарувининг Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги сингари органлар тизимининг ҳамкорликдаги ҳаракати бирмунча муҳим аҳамият касб этади. Аввало мазкур органлар олдида турган вазифа ва мақсадларнинг умумийлигини таъкидлаб ўтиш керак бўлади. Молия вазирлиги молия тизими таркибига кирадиган органларни бошқариш жараёнида Ўзбекистон Республикаси молия тизими механизмининг яхлитлигини, бозор муносабатларининг шаклланиши ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш шароитида нархларни тартибга солишнинг иқтисодий усулларининг аҳамиятини кучайтиришни таъминлай бориб давлатнинг молиявий, валюта, нарх-наво, монополияга қарши сиёсатига мувофиқ келадиган солиқ сиёсатини белгилайди. 93
Солиқ назарияси Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва молия органлари корхоналарнинг хорижий валютадаги маблағларини мажбурий тартибда сотилиши лозим бўлган суммаларини, шунингдек корхоналарнинг тўлайдиган солиқларининг тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан назоратни амалга оширадилар. Давлат солиқ қўмитаси билан республиканинг банк тизими ўртасида ғоят мустаҳкам ҳамкорлик қарор топган. Улар ўтказиладиган валюта операцияларининг амалдаги қонунларга мувофиқлигини ва бунинг учун зарур рухсатномаларнинг мавжуддигини, резидентларнинг бюджетга солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашга оид мажбуриятларини, шунингдек, хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига сотишига доир мажбуриятларини бажаришларини, валюта маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишни, хорижий валютадаги тўловларнинг асослилигини, ниҳоят, валюта операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботнинг тўлиқлигини ва объективлигини биргаликда текширади. Ўзбекистон Республикасининг барча банк муассасаларига солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг тақдимномаларига биноан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисобварақларидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга оид қарзлар суммасини муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,07 фоиз миқдоридаги пеняни ҳисоблаган ҳолда ундириб олиш ҳуқуқи берилган. Банк ёки кредит муассасасининг айбига кўра солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси ижро қилинмаган ҳолларда эса ушбу банк ёки кредит муассасасидан солиқ тўловчининг ёки солиқ идорасининг топшириқномаси келиб тушган кундан кейинги учинчи кундан бошлаб тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун солиқнинг тўланмаган суммасидан белгиланган тартибда пеня ундириб олинади. Пенянинг ундирилиши банк ёки кредит муассасасини солиққа оид топшириқларни бажаришдан озод қилмайди. Солиқ идораларининг раҳбарлари ўз хизматлари ва бўлинмаларининг Ўзбекистон Республикасининг солиққа оид қонунлари бузишларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришга, шунингдек, ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалаларни ҳал этишга оид ҳаракатларини доимий равишда мувофиқлаштириб туришлари шарт. Шу мақсадларда ишчи гуруҳлари ташкил этилиши, келишилган ҳаракатлар учун манфаатдор бўлинмалар вакилларининг мунтазам тарздаги учрашувлар ўтказилиши, энг муҳим муаммолар эса ҳайъатларнинг биргаликдаги йиғилишларида кўриб чиқилиши мумкин. Биргаликдаги ишлар буйича ягона далолатнома тузилади ва уни бир томондан, ушбу текширишни ўтказган ходимлар, иккинчи томондан эса, текширилган корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари ва бош ҳисобчиси ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаро имзолайди. Хулоса қилиб айтганда республикамизда солиқ хизмати органлари ўз олдига қўйилган вазифа ва функцияларга мувофиқ бир қанча органлар ва ташкилотлар, молия-кредит муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатади. Текшириш учун савол ва топшириқлар 1. Солиқ сиёсатининг моҳиятини тушунтириб беринг? 2. Солиқ сиёсатининг қандай шаклллари мавжуд, уларни изоҳлаб беринг. 3. Солиқ концепцияси нима? 4. Солиқ сиёсати таснифи деганда нимани тушунасиз? 5. Солиқ сиёсати стратегияси деганда нимани тушунасиз? 6. Солиқ сиёсати тактикасини изоҳлаб беринг. 7. Солиқ сиёсати стратегияси ва тактикасининг ўзаро алоқасини тушунтириб беринг. 8. Солиқ сиёсатининг қандай мақсадлари мавжуд? 9. Солиқ сиёсатининг қандай тартибга солиш воситалари мавжуд? 10. Солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асосларини ифодалаб беринг. 11. Солиқ сиёсати хусусиятлари ва йўналишларини тушунтириб беринг. 94
Солиқ назарияси 12. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари деганда нимани тушунсиз? 13. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қонун чиқарувчи ҳокимият қандай ваколатларга эга? 14. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ижро этувчи ҳокимият қандай ваколатларга эга? 15. Солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органлари қандай ваколатларга эга ва бу борада қандай муаммолар мавжуд? 16. Солиқлар бўйича суд ҳокимияти қандай ваколатларга эга? 17. Солиқ сиёсатининг ижросини таъминлашда давлат солиқ идоралари қандай роль ўйнайди? 18. Солиқ сиёсатини амалга оширишда давлат солиқ идоралари бошқа қандай ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади ва уларнинг бу борада аҳамияти қандай?
95
Солиқ назарияси
VI боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАНИШИ 6.1. СОЛИҚ ТИЗИМИНИ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда уларнинг тузилиш тамойиллари, усуллари, солиқ назоратининг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади. Бу таъриф солиқ тизимини кенг маънода тушунишдир. Солиқ қонунчилигида солиқ тизими тор маънода талқин қилиниб, бир хил моҳиятга эга бўлган ва марказлашган пул фондини ташкил этадиган солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқ тизими деб тушунилади. Солиқ тизимига нисбатан бундай ёндашувни айрим адабиётларда ҳам келтирилганлигини таъкидлаш ўринли. Қайд этилган таърифда солиқ ва йиғимлар ягона моҳият, яъни «мажбурий характерга эга бўлган муносабат» ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва ниҳоят бюджетга тушишлигини кўрсатади. Бу Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодекси мазмунига мос келади. Шу ерда баҳсли масала ҳам мавжуд, яъни давлатнинг бюджетдан ташқари фондларига (пенсия, ижтимоий суғурта, бандлик, йўл фондлари ва бошқалар) тўловларни ҳам мажбурийлик нуқтаи назардан солиқ тизимига киритиш муаммоси мавжуд 1 . Солиқлар бўйича изланишлар олиб борган айрим муаллифларнинг солиқ тизимига ёндашуви бошқача. Солиқ тизимига хусусан солиқлар ёки уларга тенглаштирилган тўловлар тизими (мажмуи) сифатида қараш мумкин эмас. Солиқ солишнинг муҳим шартшароитларига қуйидагилар киради: солиқларни белгилаш ва амалга киритиш тартиби, солиқларнинг турлари, уларни бюджет даражалари ўртасида тақсимлаш тартиби, солиқ назоратини амалга ошириш шакллари ва услублари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари, солиқ муносабатлари иштирокчиларининг жавобгарлиги 2 ва шу билан бирга ушбу элементлар солиқ тизимининг таркибий унсурлари эканлигини таъкидлайди ва солиқ тизими деганда ана шу элементларнинг мажмуасидан иборат бўлган ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуасидан келиб чиқиб ифодалаш мумкин. Умуман олганда солиқ тизимини таркибан солиққа тортиш тамойиллари, солиқ сиёсати, солиққа тортиш тизими, солиқ механизми кабиларга ажратиш мумкин. Ушбу элементлар бевосита мамлакатда амал қилаётган солиқларнинг таркибини белгилаб беради. Солиқларга доир молиявий муносабатларни ёритишда уларни таснифлаш барча турдаги солиқларни гуруҳларга ажратиш орқали ўрганишни осонлаштиради. Ҳозирги пайтда солиқларнинг у ёки бу белгилари, хусусиятларига қараб таснифлаш тартиби амал қилиб, солиқларни таснифлаш солиқ тўловчи ва давлат ўртасида солиқларга доир бўлган молиявий муносабатларга турли нуқтаи-назардан ёндашишни талаб этади. Солиқлар хилма-хиллиги шароитида уларнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатларини ёритган ҳолда тўғри таснифлаш нафақат назария учун, балки амалиёт учун ҳам зарурдир. Шунга асосан айтишимиз мумкинки, республикамиз солиқ тизимини ўрганишдаги йўналишлардан бири уларни тўғри таснифлаш ҳисобланади. Солиқ тизимининг асоси бўлган солиқлар ўзига хос хусусиятларига, бир қатор белгиларига кўра гуруҳланади. Солиқларнинг гуруҳланиши уларнинг объектига, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига таъсир этишига, ундирилиш усуллари, пайдо бўлишига (субъектига), бюджетга йўналтирилишига ва бошқа белгиларига кўра уларнинг таснифланишидир.
1 2
Яҳёев Қ. «Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти». Т. «Ғафур Ғулом», 2000. й. 31- бет. Хван Л.Б. “Солиқ ҳуқуқи”. Т.: “Консаудит информ”, 2001 й. 47-бет. 96
Солиқ назарияси Солиқларни бундай тартибда гуруҳларга ажратишдан мақсад уларни тақсимлаш тамойилларини белгилашда, уларнинг солиқ функция ва вазифаларини қай даражада бажараётганлигини баҳолашда, умуман олганда давлат бюджетини доимий равишда ва мунтазам даромадлар билан таъминлашда, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятини чеклаб қўймасдан фаолият кўрсатиши учун солиқларни ҳар томонлама илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилишдан иборат. Тарихан солиқлар ижтимоий-иқтисодий тузилишига қараб ёки бошқача қилиб айтганда ундириб олиш манбасига қараб икки гуруҳга тўғри ва эгри солиқлар гуруҳларига бўлинади. Солиқларни белгилайдиган ва улардан тушган маблағни тасарруф этишига, яъни бюджетга ўтказиш нуқтаи-назаридан солиқлар умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бўлинади. Шунингдек, солиқлар пайдо бўлиш манбаига кўра юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқларга бўлинади. Солиқларнинг қайд этилган гуруҳларга ажратиб ўрганишни алоҳида савол сифатида кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. Шу ўринда солиқларни гуруҳлашнинг айрим турларини кўриб чиқамиз. Солиқларни объекти ва иқтисодий моҳияти бўйича гуруҳлаш иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсир кўрсатишни ўрганишнинг илмий ва амалий услубидир. Солиқлар солиққа тортиш объектига қараб уч гуруҳга бўлинади: 1. Оборотдан олинадиган солиқлар. Бунда солиқлар хўжалик юритувчи субъектларнинг бевосита оборотидан ундирилади, уларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, божхона божлари, йиғимлари ва бошқалар киради. 2. Мол-мулк қийматларидан олинадиган солиқлар. Бундай солиқлар солиқ тўловчи субъектлар тасарруфида мавжуд бўлган мол-мулкка, ерга ва бошқаларга нисбатан белгиланадиган солиқлардан иборат. 3. Даромаддан олинадиган солиқлар. Бунга юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва бошқалар киради. Мамлакатимизда амал қилаётган солиқларнинг айримлари корхоналар ҳўжалик фаолиятининг охирги молиявий натижасидан бюджетга тўланадиган аксарият солиқлар ва мажбурий тўловлар келгуси давр харажатлари орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига қўшилади (ер солиғи, мол-мулк солиғи, экология солиғи ва бошқалар). Шу ўринда солиқларни гуруҳлашнинг асоси ҳисобланган, уларни хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига таъсир этишига қараб қуйидагиларга ажратишимиз мукин: 1. Товар (иш, хизмат) лар оборотидан тўланадиган солиқлар. Бундай солиқларга асосан эгри солиқлар киради, яъни қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, божхона божлари. 2. Ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган солиқлар: пенсия фондига ажратмалар, касаба уюшмалари федерациясига ажратмалар, бандлик фондига ажратмалар ва бошқалар. 3. Давр харажатларига киритиладиган солиқлар: мол-мулк солиғи, ер солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва бошқалар. 4. Корхоналар фойдасидан тўланадиган солиқлар: даромад (фойда) солиғи, инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ ва бошқалар.
97
Солиқ назарияси
6.2. ТЎҒРИ ВА ЭГРИ СОЛИҚЛАР Солиқларни таснифлашга доир қарашларнинг илк шаклларидан бири уларни тўғри ва эгри солиқлар гуруҳларига ажратишдир. Солиқларни бундай таснифлаш республикамиз солиқ тизимида ҳам амал қилиб, улар ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар республикамиз солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларидан биридир. Тўғри ва эгри солиқлар ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлашда уларнинг ҳар бирини ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари ва камчиликларини эътиборга олиш лозим. Шу ўринда солиқларни таснифлашга бўлган ушбу ёндашувнинг шаклланиши ва ривожланишини кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Солиқларни тўғри ва эгрига ажратиш мезони ва улар нисбатини таъминлашга доир мунозаралар ўрта асрлардан эътиборан мавжуд бўлиб, молия фанида тўғри ва эгри солиқлар нисбати назарияси номини олди. Бу назариянинг асосий ғояси тўғри ва эгри солиқларни белгилаш мезони сифатида нима бўлиши кераклиги ва уларнинг қайси бирига устуворлик бериш иқтисодиёт ривожланиши учун самарали ҳисобланишини назарий жиҳатдан асослашга қаратилган. Ушбу ғоядан келиб чиққан ҳолда тўғри ёки эгри солиққа тортиш назарияси тарафдорлари ўз ғояларини асослашга ҳаракат қилдилар. Тўғри ва эгри солиқлар нисбати назарияси солиққа оид назариялар ичида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги пайтда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган ва кўплаб давлатлар унинг ижобий ғояларидан фойдаланган ҳолда ўз солиқ тизимларига ўзгартиришлар киритиб, барқарор солиқ тизимини шакллантиришга эришиб келмоқда. Солиқларни таснифлашга бўлган бундай ёндашув молия фанига XVI аср амалиётидан олинган бўлиб, XVII аср охирида инглиз философи Д.Локк томонидан уларнинг назарий жиҳатлари ўрганилган. Д.Локк тўғри ва эгри солиқлар таркибини аниқлашда асос қилиб, уларни охир-оқибат кимга юкланиши нуқатаи-назаридан ёндашди. Унинг фикрича, ер солиғи - бу тўғри солиқ, қолган барча солиқлар эгри солиқлардир. Сабаби сифатида эгри солиқлар охир-оқибат ер эгалари томонидан тўланишини қайд этиб, бунда сотувчилар солиқ юкини истеъмолчи ҳисобланган ишчиларга, улар ер ижарачиларига, ер ижарачилари эса ер эгаларига юклаши натижасида солиқларнинг манбаи бўлиб охир-оқибат ер эгаларининг даромадлари эканлигини назарий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилган ва барча солиқлар ўрнига ягона ер солиғи жорий этишни таклиф этган. Фақат ер эгасининг соф даромадидан барча солиқлар тўланишидан келиб чиққан ҳолда, физиократлар ушбу ғояни қўллабқувватладилар ва янада чуқурлаштирдилар. Д.Локк ва физиократларнинг солиқларни тўғри ва эгрига ажратишнинг мезони сифатидаги ёндашувида улар назарияларининг асосий ғояси ҳисобланган даромадлар фақатгина ердан келади деб ҳисоблашидир. Бизга маълумки, А.Смит даромадлар нафақат ердан, шунинг билан биргаликда капитал ва меҳнат фаолияти давомида олиниши мумкинлигини назарий жиҳатдан асослаб берди. Олиниши мумкин бўлган даромадлар таркибининг ўзгариши тадбиркорлик даромади ва иш ҳақидан олинадиган солиқларни ҳам тўғри солиқларга, қолган солиқларни эса эгри солиқларга киритиш лозим деган хулосага олиб келди. Натижада, даромад - мулк (ер, уй, касб, пул маблағлари ва шахсий меҳнатдан) солиқлари тўғри солиқлар қаторига, харажат солиқлари, яъни кенг маънодаги истеъмол предметларига солиқлар эса эгри солиқлар қаторига киритилишини, солиқларни ушбу кўринишида тўғри ва эгрига ажратиш шахснинг тўлов қобилиятидан, яъни унинг даромади ва истеъмоли ўртасидаги алоқадан келиб чиқишини асослаб берди. Солиқлар ривожланиш босқичларида солиқ тизимлари асосан тўғри солиқларга асосланиб тузилган. Эгри солиқлар товар қийматини оширишини ҳисобга олиб, улар анча оғир ва халқ аҳволига салбий таъсир қилади деб ҳисобланган. Шунга қарамасдан ўрта асрларда эгри солиқларга устуворлик берилиб, асосан истеъмол учун бирламчи бўлган товарларга нисбатан қўлланилган (масалан, тузга солиқ). Эгри солиқларга нисбатан илк 98
Солиқ назарияси ёндашувга мувофиқ эгри солиқлар солиқ тўловчилар молиявий аҳволини ёмонлаштирганлиги учун уларни кенг жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланган. Ўрта асрлар охирларида пайдо бўлган ушбу назарияга иккинчи ёндашув эса, аксинча, эгри солиқларни жорий қилиниши зарурлигини асослаб берди. Эгри солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг тенг шароитларини таъминлаш таклиф этилиб, бой табақа вакиллари солиқлар бўйича турли хил имтиёзларга эга бўлганлиги сабабли улар оладиган даромадлар солиққа тортилмай қолишини эътироф этилган ҳолда, эгри солиққа тортиш тарафдорлари солиқларни товар нархига устама шаклида белгиланишини ёқлаб чиқадилар. Ҳаттоки, А.Смит ва Д.Рикардолар ҳам эгри солиққа тортиш тарафдорлари ҳисобланишган, улар уни ихтиёрийлик ғояси орқали асослаб беришди. Бу ғоя эгри солиқлар тўғри солиқларга қараганда енгилроқ деган тасдиқдан келиб чиқади, чунки улардан эгри солиқларга товарларни харид қилмасдан осон қочиш мумкин деган хулосани беради. Лекин XIX аср охирида тўғри солиқлар тенглаштириш мақсади учун, эгри солиқлар эса самарали тушумларга эришиш учун мўлжалланиши, ушбу масала бўйича ҳамма баҳслашувлар тўғри ва эгри солиққа тортиш ўртасида ўзаро мувозанатни таъминлаш зарур деган хулосага келинди. Бунинг сабаби сифатида айтиш мумкинки, тўғри ва эгри солиқларнинг ҳар бирини ижобий ва салбий жиҳатлари ўрганилди. Шунга қарамасдан бу борадаги баҳсли мунозаралар бугунги кунга келиб ҳам давом этмоқда. Солиқ тизими барқарорлигини таъминлашда тўғри ва эгри солиқларга оид бўлган назарияларни ўрганиш, жумладан, уларга бўлган тарихий ва замонавий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда таҳлил қилиш ҳамда республикамиз ижтимоий-иқтисодий шартшароитларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, тўғри ва эгри солиқлар ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлашга қаратилган солиқ тизимини такомиллаштириш йўналишидаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Солиқлар иқтисодий моҳиятига, тўловчи билан давлатнинг ўзаро муносабатларига бевосита ёки билвосита боғлиқлигига кўра тўғри ва эгри солиқларга бўлинишига доир замонавий ёндашувга мувофиқ, тўғри солиқлар тўғридан-тўғри даромадга ва мол-мулкка қаратилади (солиққа тортишнинг бевосита шакли). Товарнинг баҳосида тўланадиган ёки тарифга киритиладиган товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар эгри солиқларга киради. Товар ва хизматларнинг эгаси уларни сотишда солиқ суммаларини олиб, уларни давлатга ўтказади. Даромадлар оладиган (мол-мулкка ва шу кабиларга эгалик қиладиган) хўжалик юритувчи субъектлар тўғри солиқларнинг пировард тўловчиси ҳисобланади, нархларга устамалар орқали солиқ юки юклаб қўйиладиган товарнинг истеъмолчиси эса эгри солиқларнинг пировард тўловчиси ҳисобланади. Амалиётда нафақат эгри солиқлар, шу билан бирга тўғри солиқларни ҳам истеъмолчилар зиммасига ўтказиш имконияти мавжуддир. Масалан, корхоналар тўлайдиган солиқлар юки инфляция даврида кўпинча нарх-навони ошириб юбориш орқали истеъмолчилар зиммасига юклаб борилади. Тўғри солиқларга тортишда маблағларнинг сафарбар қилиниши янги қийматни тақсимлаш пайтида бошланади. Давлат даромад олинган пайтдаёқ унинг бир қисмига ўз ҳуқуқлари билан даъво қилади. Солиқ тўловчининг даромади (иш ҳақи, фойда, фоизлар ва ҳоказо) ва унинг молмулкининг (ер, уйлар, қимматли қоғозлар ва ҳоказо) қиймати тўғри солиқлар объекти бўлади. Солиққа тортишнинг бу шакли эгри солиқларга нисбатан бирмунча прогрессивдир, чунки у солиқ тўловчининг даромадлилигини, оилавий аҳволини ҳисобга олади, солиқ даромадни олиш босқичида ундирилади. Бундан ташқари, тўғри солиқларга тортишда солиқ тўловчи ўз солиғининг суммасини аниқ билади. Тарихий жиҳатдан олганда тўғри солиқлар XVIII асрда ва XIX асрнинг биринчи ярмида шаклланди, улар фақат ХХ асрда кенг оммалашди. Тўғри солиқлар реал ва шахсий солиқларга бўлинади. Реал солиқлар солиқ тўловчи мол-мулкининг айрим турларидан (ер, уйлардан) кадастр асосида ундирилади, тўловчининг 99
Солиқ назарияси ҳақиқий даромадлилигини эмас, балки ўртача даромадлилигини ҳисобга олади. Солиққа тортиш объектига қараб қуйидагилар реал солиқларга киради: ерга оид, уй-жойларга доир, касб-ҳунарга тегишли, қимматли қоғозлардан олинадиган солиқлар. Реал солиқлар ташқи белгиларига асосланади, солиққа тортиш мол-мулкнинг кадастр бўйича аниқланадиган ўртача даромадлилиги бўйича амалга оширилади. Ўз моҳиятига кўра бундай солиқлар регрессив тусга эгадир. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши, давлат фаолиятининг кенгайиши шахсий солиқларга ўтилишини тақозо этди, чунки реал солиқлар фискал жиҳатдан ҳам, ижтимоийиқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали бўлмай қолди. Реал солиққа тортишнинг айрим унсурлари, одатда, маҳаллий солиқлар тизимида асосан саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда сақланиб қолган. Шахсий солиқлар равнақ топмоқда, булар даромадлар манбаида ёки декларация бўйича ундириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг даромадлари ва молмулкидан олинадиган солиқлардир. Реал солиқдан фарқли равишда шахсий солиққа тортишда объект (даромад, мол-мулк) ҳар бир солиқ тўловчи учун якка тартибда ҳисоблаб чиқилади, унинг молиявий аҳволи (оила сони, қарздорлик ва ҳоказо) эътиборга олинади. Ривожланган мамлакатларда солиққа тортиш объектига қараб шахсий солиқларнинг қуйидаги турлари фарқланади: даромад солиғи, пуллик сармоялардан тушадиган даромадлардан олинадиган солиқ, сармоянинг ўсишидан олинадиган солиқ, корпорациянинг фойдасидан олинадиган солиқ, меросдан ва совға қилишдан олинадиган солиқ, мол-мулкдан олинадиган солиқ, жон бошидан олинадиган солиқ ва ҳоказо. Эгри солиқлар баҳога ёки тарифга устама сифатида белгиланадиган товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлардир. Эгри солиқларга тортишда давлат товар ёки хизматларнинг сотилиши пайтида ушбу қийматнинг бир қисмига ўз ҳуқуқларини даъво қилиш билан аслида янги қийматнинг тақсимланишининг иштирокчиси бўлиб қолади. Эгри солиқлар тўғри солиқлардан фарқли равишда тўловчининг даромади ёки мол-мулки билан бевосита боғлиқ бўлмайди. Товарлар, одатда, шахсий истеъмол товарлари, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасининг (сартарошхоналар, ҳаммомлар, кимёвий тозалаш хизматлари) пуллик айланмаси, томоша кўрсатадиган ва транспорт корхоналарининг патталари ва шу кабилар солиққа тортиш объекти бўлади. Эгри солиқларга тортиладиган товарлар ва хизматлар сони мунтазам кенгайиб бормоқда. Харидор-истеъмолчи эгри солиқларнинг тўловчиси бўлади. Товарнинг соҳиби ёки хизматлар кўрсатадиган шахс аслида солиқни йиғувчи ҳисобланади. Эгри солиқларнинг анчагина қисми мулкдор томонидан товарнинг ёки хизматларнинг нархига қўшилади. Давлат корхоналари ва монополиялар солиқнинг бутун суммасига нархларни ошириш бўйича жуда катта имкониятларга эгадир. Тармоқ ичидаги рақобат юксак бўлганида ва талаб барқарор бўлмаган ҳолда солиқнинг муайян ҳиссаси товарнинг ишлаб чиқарувчиси ва сотувчи томонидан тўланади. Эгри солиқларнинг асосий тўловчиси пировард оқибатда истеъмолчилар бўладилар. Эгри солиқлар даромадлиликни, оилавий аҳволни ҳисобга олмайди. Ҳамма фуқаролар ўз даромадларининг миқдоридан қатъий назар, бундай солиқларни тўлайдилар, чунки эгри солиқларга тортиладиган турмуш учун зарур бўлган товарларни истеъмол қилишади ва хизматлардан фойдаланишади. Эгри солиқларнинг ставкалари қатъий (товар ўлчамининг бирлигига) ва фоизли (товарнинг нархига муайян ҳиссада) бўлади. Фоизли ставкалар давлат учун кўпроқ фойдалидир, чунки нархлар ошганида солиқ тушумлари ҳам кўпаяди. Солиқ ставкаларининг оширилиши уларнинг товарлар нархидаги ҳиссасини ортишига олиб келади. Солиқларнинг айрим турларининг нисбати жамиятнинг ривожланишига қараб ўзгарди. XIX асрда ва ХХ аср бошида ундирилишининг соддалиги билан ажралиб турадиган эгри солиқлар асосий аҳамият касб этган бўлса, 20-йиллардан бошлаб кўпгина мамлакатларда тўғри солиқлар кўпроқ аҳамият касб эта бошлади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ривожланган мамлакатларнинг солиқ тизимида тўғри солиқлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб 100
Солиқ назарияси қолди, даромад солиғи ва корпорацияларнинг фойдасидан олинадиган солиқ улар ичида асосий ўрин тутарди. Юқоридагиларга асосланган ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки, тўғри солиқларни тўғридан тўғри солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқнинг ҳуқуқий ва ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс ҳисобланади. Эгри солиқларнинг ҳуқуқий тўловчиси эса маҳсулотни ортувчилар, иш, хизматни бажарувчилар ҳамда хизмат кўрсатувчилар, ҳақиқий тўловчиси эса истеъмолчилар ҳисобланади. Республикамизда амал қилаётган солиқлар ҳозирги кунда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб учдан бир қисмини тақсимлаб, бюджетга жалб этади ва у орқали давлатнинг ижтимоий зарурий харажатларини молиялаштиришга йуналтирилади. Сўнги йилларда тўғри солиқларнинг салмоғи ялпи ички маҳсулот қийматида бир оз камайиб, эгри солиқлар салмоғи ошган. Бу ҳолда тўғри тенденция мавжуддир, чунки эгри солиқлар тўғридан- тўғри корхонанинг инвестицион фаолиятининг сусайишига олиб келмайди. Тўғри солиқлар салмоғи ЯИМ қийматида пасайиши корхоналарнинг моддий-техникавий базасини кенгайишига, қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришига имкон яратади. Кейинги йилларда ресурс солиқларининг салмоғи ҳам анча ошмоқда. Улар ер, сув, ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди. 6.2.1-жадвал Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида амалда бўлган тўғри ва эгри солиқлар таркиби Тўғри солиқлар 1. Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи; 2. Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ; 3. Мол-мулк солиғи; 4. Ер солиғи; 5. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 6. Экология солиғи; 7. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 8. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва бошқалар.
Эгри солиқлар 1. Қўшилган қиймат солиғи; 2. Акциз солиғи; 3. Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатган-лик учун олинадиган солиқ; 4. Божхона тўловлари ва бошқалар.
Ягона давлат бюджети даромадлари таркибида уларнинг салмоғи юқоридаги маълумотлар билан ифодаланади. Умуман олганда иқтисодиёт тармоқларидан ва аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисмидан ундириладиган солиқларнинг аксарият қисми умумийлик хусусиятига эгадир. Лекин айрим солиқлар ва тўловлар ҳам мавжудки, улар мақсадли характерга эгадир. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда солиқлар, улардан фойдаланиш хусусиятига кўра ҳам икки гуруҳга бўлинади: 1. Умумий солиқлар-республика ҳамда маҳаллий бюджетларга тушади ва қайта тақсимланади; 2. Мақсадли солиқлар-бевосита бирор бир соҳа, тармоқ ёки объектни ривожлантириш учун сарфланади ва тақсимланади.
101
Солиқ назарияси
6.3. ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР Солиқ муносабатлари мавжуд бўлишининг асосий шартларидан бири - бу давлатнинг мавжудлиги бўлса, иккинчи шарти бўлиб солиқларни тўлашга қобил бўлган солиқ тўловчиларнинг мавжудлигидир. Олиниш манбаига кўра солиқлар юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқларга ажратилади. Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритиши ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган алоҳида бўлинмалар ҳам тушунилади. Юридик шахслардан олинадиган солиқларга даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, экология солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи, савдо ташкилотларини ялпи даромад солиғи, кичик бизнес учун ягона солиқ ва бошқалар киради. Баъзи солиқларни (ҚҚС, акциз) юридик шахслар ҳам жисмоний шахслар ҳам тўлайдилар. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларга даромадга солиқ, ер солиғи, мол-мулк солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ кабилар киради. Юридик шахслардан олинадиган солиқлар давлат бюджети даромадларининг ҳал қилувчи қисмини ташкил этади. Бу солиқларнинг муҳим хусусияти нақд пулсиз шаклда корхоналар ҳисоб (жорий) счётларидан бюджет счётларига кўчириб қўйилади. Уни ундириш осон ва арзонга тушади. Жисмоний шахслардан олинадиган баъзи солиқлар нақд пулда ундирилганлиги учун уни тўлаш қийин кечади. Бундай солиқларга ер, мол-мулк солиқлари, ва қатор йиғимлар киради. Солиқ йиғиш харажатлари кўпайиб кетади. Жисмоний шахслар солиқлари ичида улар даромадларидан олинадиган солиқ давлат бюджети даромадларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу солиқ орқали фуқароларнинг турли гуруҳлари даромадларини бошқариб бориш имконияти яратилади. Илгари айтганимиздек юридик шахсларнинг бюджетларга тўлайдиган солиқлари тўғри ва эгри солиқларга бўлинади. Тўғри солиқлар даромад (фойда) солиқлари ва ресурслар солиқларидан ташкил топади. Эгри солиқлар эса қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божидан иборатдир. Юридик шахсларнинг бу солиқлари бюджет даромадларини асосий қисмини ташкил этиши қуйидаги жадвал маълумотларида кўринади.
102
Солиқ назарияси 6.3.1-жадвал Бюджет даромадлари таркибида юридик шахслар солиқлари салмоғи, % 1 Солиқлар номи 1. Юридик шахслар даромадига (фойдасига) солиқ 2. Кичик бизнеснинг ягона солиғи 3. Мол-мулк солиғи 4. Ер солиғи 5. Ер ости бойликлари учун солиқ 6. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 7. Қўшилган қиймат солиғи 8. Акциз солиғи 9. Божхона божи 10. Бошқа солиқлар ва йиғимлар (инфраструктура солиғи). Жами
1996 й.
1997 й.
1998 й.
2000 й.
2001 й.
2002 й.
2003 й.
25,8
23,9
21,8
13,5
10,5
9,3
8,6
-
-
-
-
2,2
2,2
3
1,5 3,5
2,3 3,6
3,0 4,0
2,8 4,0
3,0 3,9
3,1 2,8
2,3 2,6
0,6
1,3
2,1
1,2
1,0
0,9
1
-
-
-
-
0,4
0,4
0,3
17,7
25,1
25,3
29,7
24,6
28,6
27,9
20,0 1,6
14,4 1,5
13,4 2,1
18,6 1,3
24,5 1,6
26,9 1,7
26,4 1,9
-
-
-
-
-
-
2
80
81
83
75
75
75,5
76
Юқоридаги маълумотлардан кўриш мумкинки, юридик шахслар солиқлари ичида эгри солиқлар салмоғи ортиб бориш тенденциясига эга, тўғри солиқлар салмоғи эса пасайиб бориш йўналишидадир. Бундай ҳолат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ҳиссасига тушадиган солиқ юкини камайтириб, уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини кучайтиради. Шу билан бирга тўғри ва эгри солиқлар бюджетнинг мустаҳкам манбасига айланиб унинг ўта ижтимоий зарур бўлган харажатларини ўз вақтида ва узлуксиз молиялаштириш имконини яратади. Буларнинг аҳамияти беқиёс каттадир. Бу солиқларсиз бюджетларни режали молиялаштириш иложи йўқ. Юридик шахслар солиқлари пул муомаласини мустаҳкамлашда ҳам катта аҳамиятга эга. Тўғри солиқлар юридик шахсларнинг харажатларга мўлжалланган маблағларини қисқартириб муомалага оз пулларни чиқаришга олиб келади. Эгри солиқлар эса товарлар (ишлар, хизматлар) таркибида бўлиб, баҳо ҳисобига муомаладаги ортиқча пулларни муомаладан олади. Шундай қилиб солиқлар пул муомаласини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлади. Яҳёев Қ.. “Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти” Т.: «Фан ва технологиялар маркази», 2003 й. 35-бет. 1
103
Солиқ назарияси Солиқларнинг ошиши товар (хизмат, иш) таклифини оширади, талабни камайтиради. Бу эса пул эмиссиясини камайтиради. Аммо таклифда реал қиймати паст бўлганлигидан инфляцияни пайдо қилиши мумкин. Юридик шахслар ўзларига юклатилган солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга ўз вақтида, тўлиқ тўлаш жавобгарлигини олганлар. Уларнинг тўлайдиган солиқлари асосан нақд пулсиз, яъни корхона, ташкилот, бирлашманинг банкдаги ҳисоб-рақамидан маблағни кўчириб, республика ёки маҳаллий бюджет ҳисоб-рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширади. Қоида бўйича ҳар қандай юридик шахс ўз солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни белгиланган вақтда бюджетга тўлиқ ўтказишга мажбурдирлар. Бунинг учун улар солиқ ва бошқа тўловларнинг муддати келган кунгача пулларни ўтказиш ҳужжатлари бўлмиш тўлов топшириғи, чекларни ёзиб банкларга топширган бўлишлари керак. Агар тўлов топшириқлари ўз муддатида ёзилиб банкларга топширилмаган бўлса солиқ идоралари ўзларининг инкассо-тўлов талабномалари орқали ундириб оладилар. Ҳар бир ўз вақтида бюджетга ўтказилмаган кун учун ўтказилиши керак бўлган солиқ суммаси ҳисобидан 0,07 фоиз пеня ҳисобланиб солиққа қўшимча равишда бюджетга мажбурий ундирилади. Шунинг учун ҳар қандай хўжалик субъектлари ҳисобчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни уларда белгиланган тўлов муддатигача ўз вақтида тўлаб боришлари шарт. Бунда айниқса бўнак (аванс) тўловларга кўпроқ эътибор қаратилиши лозим, чунки ҚҚС, даромадга (фойдага) солиқ ва бошқаларда бўнак тўловлар сони кўп бўлганлигидан боқиманданинг кўпайишига олиб келади. ҳозирги кунда бу боқиманда билан кураш иқтисодиётни барқарорлаштиришда муҳим давлат тадбирларига айланмоқда. Юридик шахсларнинг ҳамма солиқлари нақд пулсиз тўланади. Юридик шахслар солиқларини нақд пулсиз тўланиши жуда катта иқтисодий аҳамиятга эга. Пул ўтказишлар тезлашади, ижтимоий харажатлар тежалади. Жисмоний шахслар деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. Молия йилида солиқ солинадиган даромад, мол-мулк, ер майдони, транспорт воситалари ва шу каби бошқа предметларга эга бўлган жисмоний шахслар уларга белгиланган солиқларни тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади. Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек, ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинса, Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятдан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади. Умуман олганда мамлакатимиз солиқ қонунчилигидан келиб чиқиб солиққа тортиш нуқтаи-назаридан юридик шахсларни шартли равишда қуйидагича гуруҳлашимиз мумкин: 1. Умумий тартибда солиқ тўловчи юридик шахслар; 2. Микрофирмалар ва кичик корхоналар; 3. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари; 4. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари; 5. Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишга ихтисослашган юридик шахслар; 6. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар. Умумий тартибда солиқ тўловчи юридик шахслар қуйидаги солиқларни тўлайди: − даромад (фойда) солиғи; − қўшилган қиймат солиғи; − акциз солиғи; − мол-мулк солиғи; − ер солиғи; 104
Солиқ назарияси − ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; − сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; − экология солиғи; − ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи. Ягона солиқ тизимига ўтган кичик корхоналар ва микрофирмалар қуйидаги солиқларни тўлайди: − ягона солиқ; − акциз ости товарларини ишлаб чиқарган ҳолда акциз солиғи; − фойдали қазилмаларни қазиб олиш амалга оширилганда ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қуйидаги солиқни тўлайди: − ягона ер солиғи. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги солиқларни тўлайди: − ялпи даромад солиғи; − мол-мулк солиғи. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари (сартарошхона, биллиардлар, ўйин автоматлари) билан шуғулланувчи юридик шахслар қуйидаги солиқни тўлайди: − қатъий солиқ. Шунингдек юқоридаги барча юридик шахслар қуйидаги йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳам тўлайдилар: − божхона тўловлари (божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи); − давлат божлари; − савдо ҳуқуқини берувчи йиғимлар, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар; − давлат мақсадли фондларига ажратмалар (бюджетдан ташқари пенсия фонди, республика йўл фонди, бандлик фонди); − рўйхатга олганлик учун йиғим. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар таркиби қуйидагилардан иборат: − жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ; − мол-мулк солиғи; − ер солиғи; − жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ; − сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; − ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; − ягона божхона тўлови (импорт божи, қўшилган қиймат солиғи ва йиғим ўрнига жорий этилган); − импорт учун акциз солиғи; − давлат божи; − савдо ҳуқуқини берувчи йиғим, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар; − тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим. Юқорида қайд этилганлардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, мамлакатимиз солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчилар икки катта гуруҳга, яъни юридик ва жисмоний шахслар гуруҳларига бўлинади ва уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятидан келиб чиқиб яна таркибий қисмларга ажратиш мумкин. Республикамиз давлат бюджети даромадларини шакллантиришда юридик шахслар тўлайдиган солиқлар катта аҳамиятга эгалигини юқоридаги маълумотлардан бевосита кўришимиз мумкин. 105
Солиқ назарияси
6.4. УМУМДАВЛАТ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР Республикамиз бюджет тизимида амалга оширилган ва давом эттирилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад янги ҳудудий сиёсат ва ушбу сиёсатга мос келувчи бюджет қурилиши моделини шакллантириш ҳисобланади. Мамлакатимиз бюджет қурилиши шаклланишида икки асосий, лекин моҳиятан қарама-қарши жараёнларни намоён бўлиши билан бирга кечмоқда. Бир томондан, собиқ тоталитар тузум давридаги бюджет анъаналари сақланишига қарши ўлароқ маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари аҳамиятининг ўсиши ва иккинчи томондан, давлатнинг яхлитлиги ва ислоҳотларни амалга оширишда унинг белгиловчи аҳамияти маҳаллий манфаатлардан устун бўлишига йўл қўймаслик зарурати туғилади. Ўзининг иқтисодий, ижтимоий, миллий-маданий, табиий-иқлим, географик ва бошқа хусусиятлари билан ҳамда мурраккаб бўлган турли ҳудудларнинг тафовутларини ифодоловчи ушбу хусусиятлар мамлакатнинг ўтиш даврига хос зиддиятли жараёнида янада кескин аҳамият касб этади. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичла-рини ифодаловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири - бу шубҳасиз унинг бюджетидир. Малумки, унда бюджет таснифига кўра давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатлари, шунингдек, унинг тақчиллигини молиялаштириш манбалари ифодаланади.
Давлат бюджети
Республика бюджети
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети
Маҳаллий бюджетлар
Туман ва шаҳар бюджетлари
Туман ва шаҳар бюджетлари
6.4.1-чизма. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг таркибий тузилиши Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг тузилиши Олий Мажлис томонидан 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ республиканинг мустақил давлат ва маъмурий - ҳудудий тузилиши билан белгиланади. Таркибига республика бюджетини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни олиб, тузиладиган ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш давлат режасига мувофиқ равишда даромад ва харажатлар бўйича тузилади. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида республика бюджети катта аҳамиятга эга. Республика бюджети - давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Шу сабабли республика бюджетига асосий солиқлар даромад қилиб бириктирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 6 моддасига мувофиқ умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради: 106
Солиқ назарияси − юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи; − жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; − қўшилган қиймат солиғи; − акциз солиғи; − ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; − экология солиғи; − сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Умумдавлат солиқлари ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади. Бюджет тизимида унинг даромадларини шакллантириш жараёни бир қадар мураккаб бўлиб, доимий равишда унинг мақбул механизмини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий изланишлар олиб борилади. Бунда мавжуд ресурсларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлаш алоҳида ўрин эгаллаб, уни ҳар томонлама тадқиқ этиш ва ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган йўналишларни белгилаш республика солиқ тизимини ислоҳ қилишда долзарб аҳамият касб этади. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаи бўлиб солиқлар бўлишини ҳисобга олган ҳолда, уларни мамлакат бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг назарий ва ҳуқуқий масалаларини ҳар томонлама ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Республикамиз солиқ тизимидаги мавжуд солиқларни бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг амал қилиш механизмига кўра, улар ҳар бирининг у ёки бу бюджет бўғинига йўналтиришнинг ҳуқуқий базаси мавжуд. Республика бюджети даромадлари умумдавлат солиқлари ҳисобига, маҳаллий бюджетлар даромадлари эса маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ҳисобига шакллантиришнинг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланган 1 . Солиқларни бюджетга тушиши жиҳатидан умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларга гуруҳланиши солиқ тизимини таснифлашнинг замонавий кўринишларидан бўлиб, уларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг аниқ мезонлари назарий жиҳатдан тўлиқ тадқиқ этилмаган ва асосланмаган бўлсада, бизнингча бу жараён бир неча омилларни ҳисобга олган ҳолда амалиётда қўлланилиб келинмоқда. Уларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: − давлат харажатларини турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланишига кўра; − солиқларни аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда; − солиқларни ундириш самарадорлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан; − жорий этилган солиқлар вазифаларига кўра ва шу каби бошқа омиллар. Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Улар давлат ҳокимиятининг ҳар бир маҳаллий органи ўз фаолиятини амалга ошириши учун унинг ихтиёрида аниқ молиявий база яратади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб-эҳтиёжларни тўлиқроқ ҳисобга олиш ҳамда давлат томонидан марказлашган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар билан тўғри олиб бориш имконини беради. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар минтақани ривожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа моддий ресурсларни такрор ишлб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари билан белгиланган, улар томонидан ўз ваколатига мувофиқ равишда минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ишлатиладиган солиқлар маҳаллий солиқлар ҳисобланади. Маҳаллий йиғимлар - бу Ўзбекистон Республикаси қонунлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорига мувофиқ белгиланган, юридик ва жисмоний шахсларга 1
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Т.: «Адолат». 1999. (8-9 бетлар; 5,6,7-моддалар). 107
Солиқ назарияси уларга кўрсатилган маданий-маиший хизматлар ёки давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари назорати остида ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг чиқимлари билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш учун ундириладиган тўловлардир. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг даромад манбаи ҳисобланиб, улар ҳозирга қадар давлатчилик муносабатлари ривожланишига мутаносиб равишда шаклланиб, такомиллашиб келди. Агарда республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиши билан боғлиқ турли соҳаларда амалга оширилган ва давом эттирилаётган ислоҳотларга назар ташлайдиган бўлсак, маҳаллий ҳокимият идораларининг мавқеини ошириш борасидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай чоратадбирларнинг аниқ йўналиши маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг даромад манбаини мустаҳкамлашга қаратилгандир. Бу борадаги ислоҳотларнинг илк ҳуқуқий асосларидан бири, шубҳасиз 1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида»ги қонунидир. Ушбу қонунга мувофиқ республикамизда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар жорий қилинган бўлиб, уларни жорий этишдан мақсад минтақани ижтимоийиқтисодий ривожланиш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа ресурсларни қайта ишлаб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш қилиб белгиланди. Юқорида қайд этганимиздек, республикамиз солиқ тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналиши маҳаллий солиқлар ва йиғимларни такомиллаштиришга қаратилган. Бу борада биргина уларнинг таркибидаги ўзгаришларни таҳлил қиладиган бўлсак, шуни алоҳида қайд этиш лозимки, улар юқоридаги қонунга мувофиқ жорий этилган пайтда 17 турда амал қилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши билан 8 турда ундирила бошланди. Ҳозирги пайтга келиб эса уларнинг фақатгина 6 тури амал қилиб, 4 турдаги солиқ ва 2 турдаги йиғим сифатида ундирилмоқда. Бугунги кунда маҳаллий солиқлар ва йиғимларга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 7-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради: − мол-мулк солиғи; − ер солиғи; − ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; − жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ; − савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; − юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим 1 . Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар жорий этилган пайтдан шу кунга қадар улар таркибидаги ўзгаришлар нафақат сон жиҳатдан, шунинг билан биргаликда, моҳият жиҳатдан ҳам кенг кўламли ўзгаришларга эришилди. Бугунги кунга келиб уларнинг янги турлари жорий этилди ва амалиётда самарали қўлланилиб келинмоқда. Республикамиз солиқ тизимидаги мавжуд маҳаллий солиқлар ва йиғимларга хос бўлган умумий хусусиятларнинг айримлари сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин: − маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари тасарруфида бўлган ҳудудлар эҳтиёжлари учун ишлатилади; − уларнинг асосий қисми маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг бевосита ўзлари томонидан жорий этилади; − уларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларига бир қадар ваколатлар берилган бўлсада, республика қонунчилиги билан ҳам ҳисоблашишни талаб этади ва бошқалар. 1
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Т.: «Адолат». 1999. 9-10 бетлар. 108
Солиқ назарияси Шунингдек, маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг муҳим хусусиятларидан бири, уларни белгилаш усулига кўра икки гуруҳга, яъни республика қонунчилиги билан жорий этиладиган ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари қонунчилиги билан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларга бўлинишидир. Биринчи гуруҳ маҳаллий солиқларига мол-мулк солиғи ва ер солиғи кириб, улар республика қонунчилиги билан жорий этилади ва бутун республика ҳудудида ундирилади ҳамда улар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Шунингдек, белгиланиши ва амал қилиши нуқтаи-назаридан жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳам бутун республика ҳудудида ундирилиб, унинг ягона ставкаси амал қилади 1 . Мазкур гуруҳ маҳаллий солиқлари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг фақатгина бир ваколати мавжуд бўлиб, бу ҳам бўлса, улар ўз ҳудудларида жойлашган солиқ тўловчиларга мол-мулк солиғи бўйича қўшимча имтиёзлар бериши мумкин. Иккинчи гуруҳ маҳаллий солиқлар ва йиғимлари, жумладан, инфратузилмани ривожлантириш солиғи; жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ; савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан жорий этилади. Улар ставкаларининг энг юқори миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиб, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари фақатгина ана шу ставкалар доирасида ўз ҳудудлари учун солиқ ставкаларини, солиқ имтиёзларини белгилаш бўйича эса тўлиқ ҳуқуқига эга. Шу билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларига янги турдаги маҳаллий солиқлар ва йиғимлар жорий этиш ваколати ҳам берилган бўлиб, уларни жорий этиш Вазирлар Маҳкамаси билан мувофиқлаштиришни талаб этади. Республикамизда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг асосий даромад манбаи ҳисобланган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар билан боғлиқ муаммолар марказида уларнинг маҳаллий бюджетлар харажатларини тўлиқ миқдорда молиялаштира олмаслигидадир. Шунинг учун ҳам умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетларга ажратмалар, яъни тартибга солинадиган солиқлардан тўлиқ ёки қисман ажратмалар белгилаш тизими амал қилади ва улардан келиб чиқиб маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг бу борадаги ваколатлари яна бир қадар оширилган бўлсада, бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича ваколатлари қонунчилик нуқтаи-назаридан унчалик юқори ҳисобланмасада, амалда эса ўз ҳудудларида ундириладиган барча солиқлар ва йиғимларни назорат қилиш тизими амал қилади. Республикамиз солиқ қонунчилигига кўра солиқларни у ёки бу бюджетга йўналтириши белгиланган бўлсада, маҳаллий бюджетларда тақчилликка йўл қўйилмаслиги жиҳатидан ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар улар харажатларини тўлиқ молиялаштира олмаётганлигидан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда умумдавлат солиқларининг ҳам кўпгина қисми маҳаллий бюджетларга йўналтирилмоқда ва улар кўпинча маҳаллий бюджетларнинг тартибга солувчи даромадлари сифатида қаралади. Умумдавлат солиқларини маҳаллий бюджетларга бириктирилиши жиҳатидан икки гуруҳга бўлиш мумкин. Уларнинг биринчи кўриниши республиканинг барча ҳудудларида бир хил тартибда амал қиладиган ва тўлиқ маҳаллий бюджетларга йўналтириладиган умумдавлат солиқларидир. Масалан, 2004 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, экология солиғи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида» ги 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори. 1
109
Солиқ назарияси олинадиган қатъий солиқ, алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар қатъий солиғи, шунингдек, айрим турдаги товарлар (алкоголли маҳсулотлар, пиво, ўсимлик ёғи ва бошқ.) учун белгиланган акциз солиғи ҳудудлар бюджетига тўлиқ тушиши белгиланган 1 . Уларнинг айримлари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти идораларига муайян ҳуқуқлар берилган. Иккинчи кўриниши эса, умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетларга ҳудудларнинг даромадлар ва харажатларини тенглаштириш заруратидан келиб чиққан ҳолда, улардан тушумлар республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида улушли тартибда тақсимланади. Бундай умумдавлат солиқларига даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва бошқаларни киритиш мумкин. Улар меъёрлари ҳудудларнинг ижтимоийиқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари, бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги номутаносибликдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади 2 . Маҳаллий бюджетларнинг тартибга солувчи даромадлари миқдори ҳудудларнинг қуйидаги кўрсаткичлари асосида белгиланади: − ҳудудлар молиявий ҳолатига, жумладан, улар ўз даромад базаларининг етарлигига; − ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик ва бошқа умумдавлат вазифалари ва дастурларига; − ҳудудлар бўйича товар (иш, хизмат) лар қийматидаги фарқларга; − ҳар қайси ҳудудлар аҳолисининг сонига; − ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотларининг бюджет ажратмаларига бўлган эҳтиёжига; − ҳудудлар ўртасидаги молиявий номутаносиблик (тафовут) ни бартараф этиш учун ҳисобга олинадиган бошқа омилларга. Солиқ тизими маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тамойилларига тўлиқ мос келмай, солиқ қонунчилиги ва маҳаллий бюджетларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларида маълум зиддиятли ҳолатлар мавжуд. Ҳудудий сиёсатнинг асосий мақсади давлатнинг ягоналигини сақлаган ва мустаҳкамланган ҳолда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига кўпроқ мустақиллик бериш ва уларнинг масъулиятларини оширишдан иборат. Ҳудудлар мустақиллик даражасининг ўсиши ҳудудларнинг республика билан иқтисодий ва аввало бюджетлар ўртасидаги муносабатлар тизимини такомиллаштиришни талаб этади. Жаҳон амалиёти тасдиқлашича, бюджет тизимининг шаклланиши ҳар қандай давлатда узоқ давом этадиган жараёндир, идеал ҳолдаги бюджет қурилиши мадели бўлиши мумкин эмас. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва бюджет тизими тамойилларидан келиб чиққан ҳолда давлт бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаси ҳисобланган солиқларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлаш масалаларига кенг эътибор қаратилиб келинмоқда. Зеро Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, «Муайян бюджетларни шакллантириш манбалари бўлган республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ чегара ўтказиш солиқ тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишидир» 3 . Бу ўринда ҳозирги пайтда солиқ тизимини такомиллаштиришнинг йуналишларидан бирига эътибор қаратилаяпти ва унинг энг муҳим йўналиш эканлиги қайд этилаяпти. Бошқа томондан, республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида маълум бир чегара бўлсада, унинг етарли даражада аниқ эмаслиги таъкидланаяпти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида» ги 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори. 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида» ги 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори. 3 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари». – Т.: «Ўзбекистон», 1998. 361-бет. 110 1
Солиқ назарияси Юзаки қараганда ёки бир томонлама ёндашилганда, алоҳида олинган солиқ турининг республика ёки маҳаллий солиқлар таркибига киритилиши принципиал аҳамиятга эга эмасдек кўринади. Бу нарса, айниқса, солиқ тўловчи нуқтаи-назаридан қаралганда яққол сезилади. Ҳақиқатдан ҳам солиқни тўлаш натижасида солиқ тўловчига тегишли бўлган маблағларнинг бир қисми унинг ихтиёридан мажбурий равишда (қонунга биноан) олиб қўйилгани учун бу маблағнинг кейинги тақдири уни қизиқтирмаслиги, табиийдек. Солиқларнинг маҳаллий ва республика (давлат) солиқларига бўлиниши ҳамда уларнинг шунга мос равишда маҳаллий ва республика бюджетига бориб тушиши оддий солиқ тўловчилар ўйлаганидек унчалик аҳамиятга эга бўлмаган масала эмас. Аксинча, ўзининг таркибий тузилишига кўра бир неча маъмурий-ҳудудий бўлинмалардан ташкил топган бизнинг мамлакатимиз учун бу масала энг муҳим масалалардан биридир. Чунки ана шу алоҳида-алоҳида олинган маъмурий-ҳудудий бўлинмаларнинг бир-бирига мос равишда ривожланиш суръатлари, улар ўртасидаги мавжуд номутаносибликларнинг барҳам этилиши, ўзаро ривожланишлардаги узилишларга барҳам берилиши, маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ўртасидаги мавжуд тафовутларнинг маълум даражада қисқариши, мамлакат доирасида ягона молиявий сиёсатнинг юргизилиши, ҳудудлар доирасида иқтисодий ривожланишдан манфаатдорликнинг сўнмаслиги ва шу кабилар республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ ва оқилона чегаранинг ўтказилишига бевосита боғлиқдир 1 . Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган қатор чора-тадбирларнинг белгиланиши иқтисодиётнинг барча соҳаларида бўлгани каби бюджетлар ўртасидаги муносабатларни ҳам четлаб ўтмади. Республикамизда бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ичида бюджетлар ўртасидаги муносабатларнинг мақбул механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга самарали жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши билан ажралиб туради. Бозор муносабатлари шароитида бюджетлар ўртасидаги муносабатларнинг самарали амал қилиши кўп жиҳатдан унинг ҳуқуқий базаси қай даражада мустаҳкамлиги билан ифодаланади. Бюджет қонунчилигидаги ислоҳотлар бевосита республикамизда бозор муносабатларини шаклантириш зарурати билан ифодаланади. Маълумки, эркин бозор муносабатлари шароитида давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар бозор қонун-қоидалари асосида амалга оширилиб, улар ўртасидаги муносабталарни тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлар тизими ишлаб чиқилиши ва шу асосда турли соҳалардаги муносабатлар тартибга солиниши лозим. Давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларни маъмурий йўл орқали бошқаришни бозор талаблари қабул қилмайди. Шунинг билан биргаликда давлат бюджети даромадларин шакллантириш, даромадлар ва харажатларни турли бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлаш, улар самарадорлигини ошириш каби молия тизимининг қатор долзарб жиҳатлари мавжудки, уларнинг амалиётда самарали амал қилишининг асосий шарти биринчидан, улар ҳуқуқий базасининг шаклланганлик даражаси билан ифодаланса, иккинчидан, ушбу шаклланган қонунчиликнинг амлиётга қай даражада жорий этилиши билан ифодаланади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, республикамиз солиқ тизимини такомиллаштиришда турли ҳокимият органларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича ваколатларини янада аниқлаштириш ва бунда маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг бу борадаги воколатларини ошириш муҳим йўналиш қилиб белгиланиши лозим.
Маликов Т.С. «Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари». – Т.: «Академия», - 2004. 106-107 – бетлар. 111 1
Солиқ назарияси
6.5. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ Мустақиллик йилларида солиқ тизими ислоҳоти ривожланишини уч босқичга бўлиб ўрганиш мумкин. Биринчи босқич 1991-1994 йиллар - Ўзбекистоннинг ўз солиқ тизимини ташкил этиш ва солиқларнинг хазинавий аҳамиятини ошириш босқичидир. Республикамизнинг ўз солиқ тизимини яратишда 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги қонун биринчи қонун бўлди. У ўзида биринчи марта солиқ тизимининг тузилиши ва ишлашининг умумий асосларини аниқлаб берди, солиқларни ҳисоблаш ва ундириш тартибини ўрнатди. 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқоролари, чет эл фуқоролари ва фуқоролиги булмаганлардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги қонунга бир қанча ўзгаришлар билан қабул қилинди. Бу қонунга биноан солиқ объекти кенгайтирилди, яъни илгари даромад солиғини жамоа хўжалиги орқали тўлаб юрган жамоа аъзолари тўғридан тўғри ўзлари тўлайдиган бўлдилар. 1993 йил 7 майда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди. Бундай солиқларга жисмоний шахсларнинг мулк солиғи, ер солиғи, курорт зоналарида ишлаб чиқариш объектлари қурилиш солиғи, реклама солиғи, автомобиль воситаларини қайта сотиш солиғи, транспорт воситаларини эгаларидан солиқлар ва турли хил йиғимлар киритилди. Корхоналар солиқлари тўғрисидаги қонунга 1993 йил 7 майда ўзгаришлар киритилиб чет эл валютасида олинадиган тушумдан солиқ жорий этилди. Бу солиқдан Республика валюта фондига ажратма аввал 25 фоиз, кейинчалик 10 фоиз қилиб белгиланди. Демак, солиқ ислоҳотининг биринчи босқичида солиқларнинг хазинавий самарадорлигига эришиш чоратадбирлари кенг амалга оширилди, Ўзбекистоннинг ўз солиқ тизими жорий этилди. Корхоналардан ундириладиган ўрмондан олинадиган даромад солиғи ва бир қатор бошқа солиқлар бекор қилинди. Даромад (фойда) солиғи; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; мол-мулк солиғи; республикадан ташқарига олиб чиқиладиган маҳсулотлар ва хомашё ресурсларига солиқ жорий этилди. 1993 йилда ишлаб чиқилган тартибга кўра асосий воситалар ҳисобланган амортизациянинг 30 фоизи бюджетга ўтказилди. Хазинани тўлдириш, шунингдек, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида 6 фоизли ресурслар солиғи жорий этилди. Шунингддек, 1991 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги қонунга бир қатор ўзгартишлар киритилди. Солиқ ислоҳотларининг иккинчи босқичи солиқларни бозор иқтисоди талабларига мослаштириш ва корхоналарнинг ишлаб иқаришни рағбатлантиришга қаратиш давридир. Бу давр 1995-1997 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда солиқлар ишлаб чиқариш самародорлигини оширишга қаратилиб, турли хил имтиёзлар берилди. Айниқса, юридик шахсларнинг фойда (даромад) солиғидан имтиёзлар кўп эди, 1995 йилдан бошлаб корхоналар ҳар бир фоиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиргани учун 0,3 фоиз фойда солиғи ставкаси камайтирилди. Иқтисодиётни барқарорлаштириш ва тузилмавий жиҳатдан қайта қуриш солиқ тизимини ислоҳ қилишни талаб этди ва кўплаб корхоналар ва ташкилотларнинг фойда солиғини даромад солиғи тўлашга ўтиши амалга оширилди. Унинг ўртача ставкаси 37 фоиз қилиб белгиланди. Солиқ тўловчилар учун имтиёзлар кўзда тутилди. 1995 йилдан бошлаб солиқ тизими ихчамлаштирилиб, бир қатор кам самарали солиқлар: республика ташқарисига олиб чиқиладиган хом ашғ ресурслари учун солиқ, ҳисоблаб ёзилган амортизациядан бюджетга 30 фоиз ажратма ва бошқалар бекор қилинди. Жамоа хўжалиги аъзолари ва 112
Солиқ назарияси иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ишлаётганлар учун солиққа тортишнинг ягона тартиби ўрнатилди. Яъни, жамоа хўжалиги аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасини солиққа тортиш бекор қилинди ва уларга нисбатан фуқаролар даромад солиғи тўғрисидаги қонунчилик татбиқ этилди. Фуқаролар даромадига солинадиган солиқ шкаласи ўзгартирилди. Сармоядорлар учун рағбатлантиришлар солиқ тизимининг барқарорлашувига кўмак беради. 1996 йилнинг 1 январигача рўйхатдан ўтказилган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга солиққа тортиш тизимида даромад ёки фойдани солиққа тортишни танлаш ҳуқуқи тақдим этилди, бошқа барча хўжалик юритувчи субъектлар эса даромад солиғига ўтказилди. Солиқларни бозор муносабатларида қатнашишини кучайтириш учун уларнинг ҳаммаси учун ягона ҳуқуқий асос Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 1997 йил 24 апрелда қабул қилинди. Солиқ кодексининг қабул қилиниши солиқ қонунчилигини мустаҳкамлабгина колмай, солиқларни маҳсулотларни экспортини, импорт товарлар ўрнига маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, ногиронларни ишлаб чиқаришга қатнашишини, меҳр-мурувват ишларни рағбатлантириш вазифасини кучайтирди. Солиқ ислоҳотининг учинчи босқичи 1998 йилдан ҳозирги вақтгача давом этмоқда. Бу босқични солиқ тизимида солиқларни ихчамлаштириш концепциясининг бошланиш даври деб аташ мумкин. Бу босқичда солиқ тўловчи юридик шахсларга имкони борича соддалашган, ихчамлашган солиқ тизими жорий этилиб, уларнинг солиқ ҳисоблари, ҳисоботлари, солиқ тўлаш муддатлари ихчамлаштирилди. Ихчамлаштирилган солиқ тўлашга ўтишнинг ҳуқуқий асослари қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилар учун ягона ер солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида”ги 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармони билан 1999 йилдан бошлаб, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик корхоналар учун ихчамлаштирилган солиққа тортиш тизимига ўтишни қўллаш тўғрисида”ги қарорга асосан (1998 йил 15 апрель 159-сон) 1998 йилдан бошлаб ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва ижтимоий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (1998 йил 10 апрель 1153-сон) билан савдо ва умумий овқатланиш корхоналари 1998 йилдан бошлаб ялпи даромаддан солиқ ва мол-мулк солиғини тўлайдиган бўлди. Солиқ тизимини ихчамлаштириш солиқ ҳисобловчи ходимлар, давлат солиқ идоралари ва банк ходимларининг кўп минглаб соат вақтларини иқтисод қилишга, уларни корхоналар фоалияти таҳлилига бағишлашга имконият яратилди. Мустақиллик йилларида солиқ тизимини ривожлантириш ўзининг натижасини астасекин бериб бормоқда. Кичик корхоналарнинг мамлакат ички маҳсулоти ишлаб чиқаришдаги салмоғи ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ўзининг мустақил солиқ тизимига эга бўлди ва уни такомиллаштириш борасида янги изланишлар давом этмоқда. 1997 йил 24 апрелида Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг тасдиқланиши солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг ҳозирга қадар амалга оширилаётган учинчи босқичининг бошланиши ифодаси эканлиги тамоман қонуний ҳолдир. Солиқ кодекси амалга киритилиши билан солиққа тортишнинг барча асос бўлувчи меъёрларини ягона ҳужжатга жамлаш; солиқ имтиёзларини тизимлаштириш; фойда, молмулк, қўшилган қийматни ҳисобга олиш ва солиққа тортишнинг халқаро тизимини жорий этишга имкон яратилди. Учинчи босқичда юридик шахсларга, биринчи навбатда кичик ва ўрта корхоналар учун солиққа тортиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг соддалаштирилган тизими барпо этилди. Кичик тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий асосда умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда 113
Солиқ назарияси йиғимлар жамланмаси ўрнига ягона солиқ тўлай бошладилар. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан кичик корхоналар учун солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби тасдиқланди. Агар илгари акцизланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар соддалаштирилган солиққа тортиш тизими кирмаган бўлса, 1999 йилнинг 1 октябридан бошлаб улар акциз солиғини тўлаш шарти билан мазкур тизимни қўллашлари мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тартибига мувофиқ ялпи даромад савдо корхоналари учун ягона солиққа тортиш объекти бўлди. 1999 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлари), фермер хўжаликлари, агрофирмалар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа ишлаб чиқарувчилари Президентнинг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини амалга киритиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарори асосида ишлаб чиқилган бюджет билан ҳисоб-китоблар механизмига кўра ягона ер солиғи тўловчилари бўлдилар. У амалдаги барча умумдавлат (алкоголли маҳсулотларга акциз солиғидан ташқари) ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар жамини тўлаш ўрнига амалга киритилди. Шунингдек, ушбу солиқ турига доир имтиёзлар ҳам белгиланди. Бу қишлоқ меҳнаткашларига ҳисобот ҳужжатларини қисқартириш имконини берувчи солиққа тортишнинг соддалаштирилишига яна бир ёрқин мисолдир. 2002 йилдан бошлаб давлат солиқ сиёсатида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан солиқ оғирлигини янада камайтира бориш, четга қатъий алмаштириладиган валютада маҳсулотларни экспорт қилганларга ҳам даромадга (фойдага) солиқдан, ҳам мол-мулк солиғидан пасайтирилган регрессив солиқ ставкаси қўллаш сиёсатини юргизиш жорий этила бошланди. Солиқлар тизимида тўғри солиқлар салмоғини камайтира бориш ва эгри солиқлар салмоғини оширишга мўлжалланган сиғсат юритиш кўзда тутилган. Шу билан бирга солиқ қонунчилиги такомиллаштирила борилди ҳамма солиқлар бўйича йўриқнома ва низомлар қайтадан ишлаб чиқилди. 2003 йилдан бошлаб самарасиз, бюджетга тушишини қийинлаштирадиган қуйидаги солиқлар ва тўловлар бекор қилинди. Булар: реклама солиғи, автотранспорт воситаларини олиб сотиш солиғи, меъёридан ортиқ сотилмаган тайёр маҳсулот қолдиғи учун 2 фоизли ҳақ ҳамда табиатни ифлослантирувчи чиқиндиларни жойлаштириш учун ҳақлардир. 2003 йилдан бошлаб 2002 йилда жорий этилган чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромаддан ягона солиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушумдан ягона солиқ солиш давом эттирилди. Солиқ базалари ва ставкаларига ҳам ўзгартишлар киритилди. 2004 йилда ҳам қатор солиқ ислоҳотлари амалга оширилиб, бунда, юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахслар даромад солиғи ставкалари бир неча даражага камайтирилган бўлса, ресурс солиқлари ставкалари оширилди. Ягона солиқ тизимига ўтган микрофирма ва кичик корхоналар фойдали қазилмалар қазиб олганида ягона солиқ билан биргаликда ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳам тўлайдиган бўлдилар. Шунингдек, айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаоллигини оширишга, уларнинг импорт ўрнини босувчи ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришга, шунингдек, уларнинг ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишини рағбатлантиришга қаратилди. Текшириш учун савол ва топшириқлар 1. 2. 3. 4.
Солиқ тизимига таъриф беринг? Солиқ тизимини гуруҳлаш мезони бўлиб нима ҳисобланади? Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини гуруҳлаб беринг? Объектига қараб солиқлар неча гуруҳга бўлинади? 114
Солиқ назарияси 5. Тўғри ва эгри солиқларни фарқларини тушунтириб беринг. 6. Тўғри ва эгри солиқларга даврлар нуқтаи-назаридан баҳо беринг? 7. Тўғри ва эгри солиқларга қайси солиқлар киради ва уларни у ёки бу гуруҳга киритиш мезони бўлиб қандай омиллар ҳисобланади? 8. Юридик шахслардан олинадиган солиқлар қандай хусусиятларга эга? 9. Ўзбекистон Республикасида юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг хусусиятларини тушунтириб беринг? 10. Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахслардан олинадиган солиқларнинг хусусиятларини тушунтириб беринг. 11. Умумдавлат солиқларининг моҳиятини тушунтириб беринг. 12. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг моҳиятини тушунтириб беринг. 13. Умумдавлат солиқлари ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг хусусиятлари нималардан иборат? 14. Республикамизда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд? 15. Маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш тартибини тушунтириб беринг. 16. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги нимадан иборат? 17. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг шаклланиш босқичларини тушунтириб беринг. 18. Сўнгги йилларда республика солиқ тизимини ислоҳ қилишда қандай йўналишларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда?
115
Солиқ назарияси VII боб. СОЛИҚЛАР ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТНИНГ УЗВИЙ БОҒЛИҚЛИГИ 7.1. СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ САМАРАСИ Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси, бошқа кўпгина омиллар билан бир қаторда, унга нисбатан юргизилаётган солиқ сиёсатига ҳам бевосита боғлиқдир. Давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида иқтисодий ривожланишга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. Шу боисдан давлат солиқ сиёсати орқали макроиқтисодий самарадорликка эришиши мумкин. Солиқ сиёсатини амалга оширишда хизмат қиладиган солиқ дастаклари (имтиёзлар, ставкалар, солиққа тортиладиган базани шаклланиши ва бошқалар) кучли таъсир этувчи ва қийин бошқариладиган солиқ қуролларидир. Масалан, солиқ тўловчиларга кенг солиқ имтиёзларини бериш бюджетнинг даромадларини шакллантириш нуқтаи назаридан бутунлай тескари оқибатларга олиб келиши мумкин. Бошқа томондан эса солиқ имтиёзларининг ҳар томонлама бекор қилиниши тадбиркорлик фаоллигига салбий таъсир кўрсатиши ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш соҳаларига капитал қўйилмаларнинг сезиларли камайишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида баъзи тармоқлардаги мавжуд мувозанат бузилади. Солиқ ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий мақсади макроиқтисодий самарадорликка эришиш ҳисобланиб, давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда хизмат қиладиган бир қатор юқорида келтирилган дастаклардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилади. Лекин бу дастаклар иқтисодий юксалишга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши муаммоси мавжуддир. Улардан фойдаланишда эҳтиёткорлик чоратадбирларни кўриб, бу дастакларни иқтисодий ривожланишга ижобий таъсир этишида унинг таъсирчанлигини ошириш муаммоси ҳал этилмоғи лозим. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида юргизилаётган иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми бўлган солиқ сиёсати мустақил равишда юргизилаётган солиқ сиёсати ҳисобланиб, унинг марказий вазифаларидан бири сифатида республикамизда бозор муносабатларини қарор топтириш ва уни ривожлантиришга хизмат кўрсатиш қаралмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик муҳитини яратиш ва уни ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этганлиги учун солиқ сиёсати ҳам бизнинг республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилганли-ги, шак-шубҳасиздир. Бир вақтнинг ўзида пухта ишлаб чиқилган солиқ сиёсатининг ҳаётга қандай тадбиқ этилиши шу сиёсатни амалга оширишда қўлланилиши лозим бўлган солиқ механизмига узвий боғлиқдир. Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий ҳолатга таъсири жуда катта бўлиб, мамлакатда яратиладиган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг ўзгариши солиқ сиёсатининг самарасига бевосита боғлиқдир. Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий ҳолатга таъсирини солиқларнинг ялпи талаб ва ялпи таклифга, инвестицион муҳитга, истеъмолга, иқтисодий барқарорликка таъсири кабилар билан баҳолаш мумкин. Солиқ ставкаларининг ўзгартирилиши бевосита талаблар йиғиндисига таъсир қилади. Истеъмолнинг ҳам, инвестицияларнинг ҳам ҳажми солиқларнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлади. Масалан, бюджетга солиқ тушуми камайиб, давлат харажатлари аввалгича қолган пайтда истеъмол ва инвестиция харажатларининг ўсиши рағбатлантирилади. Ялпи талаб қанчалик кўпайгани билан у иқтисодиётни ишлаб чиқариш имкониятлари (мавжуд ресурслар ва технологияларнинг шартли миқдори ва сифати) доирасидан ташқарига "суриб қўйишга" қодир бўлмайди. Ишлаб чиқариш имкониятлари чегарасига яқинлашганда йиғма талабнинг ўсиши асосан реал ишлаб чиқаришнинг эмас, балки нархларнинг кўтарилиши ҳисобига рўй беради. Бинобарин, рағбатлантирувчи солиқ-бюджет сиёсати иқтисодиёт пасайиш вазиятида бўлгандагина чинакам ижобий самара беради. Солиқ сиёсати 116
Солиқ назарияси олиб борилаётганда қисиб чиқариш деб аталадиган вазият билан тўқнашув рўй беради. Масалан, давлат харажатлари ўзгармай турган шароитда солиқ тушумлари камайди (ёки аксинча, давлат харажатлари кўпайиб, солиқ тушумлари эса аввалги даражасида қолди). Бундай вазиятда давлат харажатлари ва даромадлари ўртасидаги фарқнинг ортишини (бюджет камомадининг ўсишини) давлат қарзлар ҳисобига қоплашга мажбур. Бунда давлат облигациялар чиқариши мумкин, бу облигацияларнинг сотилиши молия бозори маблағларидан фойдаланиш имконини беради. Бундай саъй-ҳаракат молия бозорида миллий жамғармалар таклифи камайишига олиб келади. Натижада фоиз ставкалари кўтарилади ва хусусий инвестициялар ҳажми тушиб кетади. Биз кўрган ҳолатда солиқларнинг камайиши туфайли келиб чиққан бюджет камомадининг ўсиши хусусий инвестицияларни "суриб чиқаради"ки, бунинг натижаси ўлароқ, ялпи талаб даражаси ўзгармай қолади. Бинобарин, қисқа муддат ичида суриб чиқариш самараси амал қилмайди ёки сезилмайдиган даражада рўй беради: молия бозори такомиллашмагани (корхоналар капитал маблағ сарфлаш учун пул оладиган кредит ҳақидаги битимлар илгари тузиб қўйилгани) сабабли инвестициялар ва жамғармалар узоқ истиқболдагина тенглашади. Солиқ сиёсатининг самарадорлиги соф экспорт самараси билан чекланади. Биз аниқлаганимиздек, солиқларнинг камайтирилиши миллий жамғармалар миқдорини кичрайтиради ҳамда ички фоиз ставкаларини катталаштиради. Бундай вазият оқибатда фақат ички (миллий) инвестицияларнинг қисқаришигагина эмас, балки мамлакатга чет эл капиталининг оқиб кириши тезлашишига ҳам олиб келади. Мазкур ҳолатда хориж инвестициялари ўсиб бораётган ички фоизли ставкалар билан рағбатлантирилади. Чет эл капиталининг оқиб келиши миллий валютага талабни оширади. Натижада валюта курси кўтарилади, соф экспорт миқдори қисқаради. Валюта курси кўтарилганида миллий товарлар жаҳон бозорида анча қимматлашади, хориж товарлари эса ички бозорда арзонлашади. Шундай қилиб, солиқларни камайтириш туфайли жамият харажатларининг кенгайиб кетиши экспортнинг қисқариши ва импортнинг ўсиши билан боғлиқ ялпи талабнинг пасайиши ҳисобидан қисман текисланади. Бундай самара қайд этилган валюта курслари шароитида амал қилмайди: солиқлар камайтирилганида валюта курси аввалги даражасида қолади ҳамда соф экспорт тегишли равишда ўзгармайди. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, рағбатлантирувчи солиқ сиёсати фақат қисқа муддатли туркумий тебранишлар оқибати бўлган иктисодий пасайиш шароитида, фақат қайд этилган валюта курслари пайтида сезиларли макроиқтисодий самара беради. Вақтнинг узоқ ораликларида эса у таъсирли бўлмайди. Энди солиқларни қисқартириш оқибатларини ялпи таклифга таъсирини кўриб чиқайлик. Мазкур тадбирнинг самараси шундан иборатки, бунда таклифнинг эгри чизиғи ўнгга қараб силжийди - солиқларнинг пасайтирилиши харажатларнинг қисқаришини (бу ҳолат тадбиркорларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга рағбатлантиради) ҳамда "соф" иш ҳақининг ўсишини (бу ҳолат эса ёлланма ходимларни меҳнат таклифини кўпайтиришга рағбатлантиради) англатади. Бунда (солиқларнинг камайтирилиши оқибатида) ялпи талаб одатда ялпи таклифга нисбатан кўпроқ ўсиб боради. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришнинг кенгайиши билан бир қаторда нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши кузатилади. Бироқ йиғма таклиф даражасининг ўзгариши узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Шунинг учун ҳам макроиқгисодий барқарорлик мақсадига зришиш учун давлат энг аввало ялпи таклифга эмас, балки ялпи талабга таъсир кўрсатишга интилади. Бунинг устига, ҳозирги замон иқтисодчиларининг аксарияти ҳисоблашича, макроиқтисодий беқарорлик (иқтисодий туркумлар) асосан йиғма талаб беқарорлигининг оқибатидир. Масалан, иқтисодиёт ялпи талабнинг салбий ўзгариши таъсири туфайли пасайиш жараёнини бошдан кечирмокда. Бундай ҳолатда давлат жамиятнинг йиғма харажатларини солиқларни камайтириш ва давлат харажатларини кенгайтириш воситасида рағбатлантиришга интилади. Агар ҳукумат иқтисодиётнинг "зўриқиши"дан хавотирланса ёки пулнинг қадрсизланиш суръатларини секинлаштиришни истаса, у ҳолда ўзининг молия сиёсатини қаттиқ олиб боришда солиқларни ошириши ва давлат харажатларини қисқартириши лозим бўлади. 117
Солиқ назарияси
7.2. СОЛИҚ ЮКИ ВА УНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ Солиқ тушумларининг даражаси нафақат ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсирида юзага келади, балки солиқ тизимидан самарали фойдаланишга ва унинг ўз вазифаларини қай даражада бажаришига ҳам боғлиқ бўлади. Бу функцияларнинг таъсири ҳақида хўжалик субъектларидаги солиқ юки орқали мулоҳаза қилиш мумкин. Хўжалик субъектларига солиқ юки давлат солиқ сиёсатининг натижаси бўлиб, ҳар қандай солиқ тизимининг сифат тавсифини кўрсатади. Шу билан бир қаторда, олинаётган солиқлар даражаси, бир томондан, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, бошқа томондан эса давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжи миқдори билан белгиланади. Шу сабабли солиқ юкининг оғирлигини камайтириш, биринчи навбатда, давлат харажатларини қисқартириш ва ижтимоий хизматларнинг тўловлилик даражасига боғлиқ бўлади. Айрим мутахассислар солиқ тизимининг самарадорлигини ЯИМда солиқларнинг ҳиссаси билан боғлайдилар. Бошқа бир гуруҳдаги мутахассислар эса солиқ юкини тўловларнинг барчасини бирлаштириш йўли билан ҳисоблашни тавсия этадилар. Бунда бюджетдан ташқари фондларга ва маҳсулотни сотиш ҳажмига ажратмалар ҳам солиқ юкининг таркибига киритилади. Жамият аъзоларига солиқ оғирлигининг тақсимланиш даражасини тавсифлаб айтиш мумкинки, ишлаб чиқаришдаги аксарият солиқлар, хусусан, эгри солиқлар товар таннархи таркибига киритилади ва пировард натижада истеъмолчи зиммасига тушади. Аҳолининг солиқ юкини, жон бошига солиқ салоҳиятини олинадиган ўртача бошига даромадга нисбатан аниқлаш мумкин. Шу асосда бутун мамлакатнинг солиқ салоҳиятини ҳисоблашда, барча солиқ суммаси ва суғурта бадалларининг мажмуи сифатида ҳисоблаш солиқ юкини ҳисоблашда ёлланган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда ҳар бир сўмига барча солиқлар суммасининг, шунингдек, солиқ юки салмоғини, ялпи қўшилган қиймат салмоғи улуши билан аниқланиб, уни аҳолининг солиқ юки коэффициентига тузатиш (кўпайтириш) киритиш таклиф этилади. Юқорида кўриб чиқилган солиқ юкини ЯИМдаги солиқ улуши сифатида ҳисоблаш методологияси жуда оддий ва тушунарлидир. Шунинг учун у чет мамлакатларда кенг қўлланилади. Айни пайтда, бу методология турли ишлаб чиқариш тармоқларига ва иқтисодиётнинг турли секторларига мансуб бўлган корхоналар учун, уни таққослаб микродаражадаги солиқ юки даражасини тадқиқ этиш имконини бермайди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси юридик шахсларга солиқ юкини ҳисоблашнинг методологиясини тавсия этган. Унда солиқ юки барча ҳисобланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар, бюджетдан ташқари фондларга тўловларнинг ҳисобга олинган суммаси, маҳсулот сотиш ҳажмига ва бошқа сотувдан тушумни ўз ичига олган нисбат орқали аниқланади. Иш ҳақини тўлаш бўйича харажатларнинг ортиши бюджетдан ташқари фондларга тўловнинг кўпайишига таъсир этади. Солиқ юкининг ортишига, шунингдек, солиқ тўловларининг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаслиги натижасида тўланган жарималар ҳам таъсир этиши мумкин. Солиқ юкини аниқлашда абсолют ва нисбий солиқ юкини фарқлаш лозим. Абсолют солиқ юки - бу жами тўланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўлиб, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга ўтказилади, яъни хўжалик юритувчи субъектлар солиқ мажбуриятларининг абсолют миқдоридир. Статистик ҳисоботларда бу кўрсаткичга ҳақиқатда солиқ тўловларининг бюджетга ўтказилганини ва бюджетдан ташқари фондларга ўтказилган мажбурий суғурта бадалларини, шунингдек, бу тўловлар бўйича боқимандалик киритилади.
118
Солиқ назарияси Тадбиркорлик субъектлари томонидан бюджетдан ташқари фондларга тўланадиган суғурта бадаллари мажбурий тўловлар бўлиб, солиқ характерига эгадир. Шу сабабли солиқ юкини ҳисоблашда уларни ҳисобга олиш зарур. Бироқ, абсолют солиқ юки солиқ мажбуриятларининг зиддиятини ифодаламайди. Бу кўрсаткич солиқ тўловчилар миқдори билан тўлаш манбаларининг мослигини акс эттирмайди. Шу сабабли, нисбий солиқ юки кўрсаткичидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Нисбий солиқ юки деб унинг абсолют миқдорининг янгидан яратилган қийматга муносабати тушунилади, яъни солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳиссаси ҳамда янги яратилган қийматдаги боқимандалик ҳам бунга қўшилади. Солиқ тўловларини тўлаш манбаи бўлиб қўшилган қиймат ҳисобланади. Қўшилган қиймат - товар ва хизматлар қиймати бўлиб, оралиқ истеъмолга камайтирилади, яъни кейинги ишлаб чиқариш нуқтаи-назаридан истеъмолга камайтирилади. Солиқларни ундиришнинг турли усуллари бир мақсадни, яъни қўшилган қийматнинг бир қисмини олишни назарда тутади. Шундай қилиб, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишида солиқ юкининг таъсирчанлиги шубҳасиздир. Унинг таъсири, умумий кўринишда, салбий ёки ижобий бўлиши мумкин. Солиқ юки оғирлашган пайтда тадбиркорлик фаолияти сусаяди ва ҳатто, умуман тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Аксинча, солиқ юкининг нисбатан енгиллашуви тадбиркорлик фаолиятининг фаоллашувига олиб келади. Лекин солиқ юкини енгиллаштиришни тадбиркорликни ривожлантиришнинг якка-ю ягона сабаби сифатида талқин этиш мақсадга мувофиқ эмас. Ундан ташқари солиқ юкини енгиллаштириш ҳам ўзининг мантиқий чегарасига эга бўлиб, бу чегара кўп жиҳатдан давлат бюджетидан қилиниши лозим бўлган харажатларнинг ҳажми билан боғлиқдир. Шу муносабат билан ҳозирча бизнинг назаримизда Ўзбекистон шароитида тадбиркорлик фаолиятини янада фаоллаштириш учун солиқ юкини янада енгиллаштириш эмас, балки мавжуд таркиб топган солиқ юкини иқтисодиётнинг тармоқлари ўртасида қайта тақсимлашни долзарб масала сифатида қарамоқ лозим. Республикамиз солиқ сиёсатини такомиллаштиришда хўжалик юритувчи субъектлар солиқ юкини камайтиришга аҳамият берилмоқда. Солиқ юкини аниқлашнинг турли мамлакатларда, шу жумладан, республикамизда ҳам ўзига хос усуллари мавжуд бўлиб, лекин солиқ юкини аниқлашнинг энг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллаш долзарб муаммолигича қолмоқда. Маълумки, солиқ юки ҳам ишлаб чиқарувчилар, ҳам истеъмолчилар зиммасига тушади. Бироқ йўқотиш ҳажми одатда бир хил бўлмайди (юқорида келтириб ўтилган ҳисоб-китоблар фақат бизнинг шартли мисолимизга хос). Солиқ юкининг хусусияти бозор талаби ва бозор таклифининг эгилувчанлигига боғлиқ бўлади. Ортиқча солиқ юки жамиятнинг солиққа тортиладиган товарни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни уларнинг мақбул даражасидан қисқартириш оқибатида кўрган зарари ҳажмидир. Бу қоидадан келиб чиқадиган хулоса шуки, давлат иқтисодиётни ҳаддан ташқари катга солиқлар билан қийнаб қўймаслик учун ўзининг қайта тақсимлаш сиёсатини ҳақиқий "зарур минимум" билан чеклаши лозим. Нега деганда, даромадларни қайта тақсимлаш, биз аниқлаганимиздек, жамият учун муайян йўқотишларга сабаб бўлади. Республикамиз солиқ сиёсатида маҳсулот ишлаб чиқарувчи соҳалар ва жисмоний шахслар учун солиқ оғирлигини тобора камайтириб бориш тадбирлари кўрилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов “2001 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ҳамда 2002 йилги вазифалар”га бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтганидек:“ …йилдан-йилга, аввало ишлаб чиқариш тармоқлари ва корхоналаримиз бўйнига тушаётган солиқ оғирлиги тобора камайиб бормоқда”. Масалан, 2001 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан давлат бюджетига ундирилган солиқ улуши 26 фоизгача қисқарди. Кўпгина хорижий давлатларда бу кўрсаткич ҳозир ўртача 30-33 фоизни 119
Солиқ назарияси ташкил этади. Энг муҳими, солиқ оғирлигини бундан буён ҳам камайтириш сиёсатини юргизиш, солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириб бориш, айниқса, табиий ва минерал хом ашёлардан фойдаланиш борасида корхоналар фаолиятига таъсир доирасини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Солиқлар оғирлигини фақат юридик шахсларгагина эмас, балки жисмоний шахсларга нисбатан ҳам камайтириш тадбирлари белгиланган. Солиқ оғирлиғини камайтириш иқтисодиётимизда юридик шахсларнинг ўз ихтиёрида қоладиган даромадларини кўпайтириш ва шу орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш, кредиторлик қарзларини камайтириш ва ниҳоят, боқимандалар бўлмаслигига олиб келади. Бу эса солиқларнинг иқтисодиётга таъсирини янада кучайтиради, тадбиркорликнинг эркин ривожланишига шароит яратади. Жаҳон иқтисодий тараққиётида ўзининг муайян ўрнига эга бўлган таклиф иқтисодиёти назарияси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Таклиф иқтисодиёти назарияси солиқларни камайтириш ва корпорацияларга солиқ имтиёзларини беришни назарда тутади. Ушбу назарияга кўра юқори солиқ ставкалари тадбиркорлик қизиқишини камайтиради ва инвестиция сиёсати, ишлаб чиқаришни янгилаш ва кенгайтиришни чеклаб қўяди. Бу назариянинг асосий ғояларидан бири давлат харажатларини камайтиришдир. Уларнинг шиорларидан бири тартибловчи куч - бу бозорнинг ўзидир, давлат бошқаруви ва юқори солиқлар фақатгина уни нормал амал қилишига халақит беради. Солиқ ставкалари шкалаларини шаклланиш даражаси бўйича умумий қонун бор. Кенг солиққа тортиладиган базага нисбатан камроқ солиққа тортиш ставкасини қўллаш, етарли даражада кам бўлган солиқ базасига нисбатан эса бунинг тескариси, алоҳида солиқ турларини юқори ставкада қўллаш керак. Кўриниб турибдики юқори ва паст солиқ ставкалари хўжалик фаолиятига ва тадбиркорларни иш фаоллигига ҳар хил таъсир кўрсатади. А.Смитнинг фикрича солиқ юкини камайтирилиши натижасида давлат кўпроқ ютади, яъни солиқдан озод бўлган суммадан ортиқча даромад олиш мумкин ва натижада олинган даромад солиққа тортиш учун қўшимча солиққа тортиш объекти бўлади. Шу билан бирга солиқ тўловчилар солиқ суммасини ўз хоҳишлари ва енгиллик билан бюджетга ўтказиб беришади. Бу эса давлатни ортиқча харажатлардан, яъни солиқларни ундириш, солиқ бўйича жиноятларни топиш ва унга нисбатан жазоларни қўллаш харажатларини камайтиради. А.Смитнинг бу ғоялари унинг давомчиларига эмас, балки кейинги иқтисодчи олимлар учун аксиома бўлиб қолди. 1980 йилларда АҚШда иқтисодий таклиф назариясини ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган олимлар М.Бернсон, Г.Стайн ва А.Лафферлардир. Бу олимлар солиқ ставкаларини пасайтириш орқали солиқни прогрессивлигини камайтиришга эришиш, бу эса корхоналарни келажакда инвестиция қилишлари учун жамғарма манбаларини кўпайишига олиб келади деб ҳисоблашган.
120
Солиқ назарияси
ÁÄ
ÁÄìàêñ
Òàúºèºëàíãàí ³óäóä
Ñî¼ëîì ³óäóä
ÑòÍ ìàêñ
ÑòÍ
БД – бюджет даромадлари; Дмакс– максимал бюджет даромадлари; СтН- солиқ ставкаси; СтН макс– максимал солиқ ставкаси. 7.2.1- “Лаффер эгри чизиғи” А.Лаффер прогрессив солиқ ставкаси ва бюджет даромадларини парабола кўринишидаги эгри чизиқ билан ифодалади ва у қуйидаги фикрга келди: солиқ ставкасини пастлиги хусусий секторнинг инвестиция фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Кўплаб иқтисодчилар солиқ тўловчиларнинг даромадини бюджетга олишнинг чегараси борлиги ва солиқ оғирлигини кўпайтириб юбормаслик ҳақида ёзиб ўтганлар. Давлат миллий ишлаб чиқаришни ўсиши ёки пасайишига солиқ ставкаларини ўзгартириш ва бюджет харажатлари орқали таъсир кўрсатади. А.Лаффернинг ҳисобига кўра солиқларни камайтириш натижасида иқтисодиётнинг ўсиши ва давлат даромадларининг ўсишини исботлаб берган. Бу тарихда Лаффер эгри чизиғи деб аталади. Солиқ ставкаси маълум даражага етиши солиқ тушумларини кўпайтиради, унинг янада оширилиши аксинча солиқ тушумларини камайтиради. Иқтисодий субъектларнинг солиқ ставкасининг динамикасига таъсири бир ондаёқ сезилмайди, балки қандайдир вақт ўтгандан сўнг сезилади. Лаффер эгри чизиғи давлат даромадларининг ўсиши солиқ ставкаларининг камайишига объектив боғлиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бу эгри чизиқда ётувчи фундаментал ғоя шундаки, солиқ ставкасининг чегараси қанча юқори бўлса, индивидларни солиқни тўлашдан четлашлари шунча кўп бўлади. Чунки одамлар солиқ тўлаш учун ишламайдилар. Соф фойда, яъни даромадлардан солиқларни айириб ташлаган сумма индивидларни ишлаяптими ёки йўқлигини кўрсатади. Агар тадбиркор ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятидан даромад олиш келажагига ишонмаса, яъни уни даромадлари юқори прогрессив ставкали солиқлар билан олиб қўйиладиган бўлса, тадбиркор бозорда нормал фаолият кўрсатмай қўяди. Даромаднинг кўп қисми солиқлар орқали тортиб олиб қўйиладиган бўлса, тадбиркорни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, янгилашга ва янги ишлаб чиқаришга инвестиция қилишга қизиқиши йўқолади. Солиқ ставкасининг ўсиши фақатгина маълум даражага етгунича бюджетга тушадиган даромадларни ўсишига олиб келади, кейин бу ўсиш секинлашади ва яна ошган сари бюджет даромадлари унинг ошишига нисбатан тезроқ камаяди. Шундай қилиб солиқ ставкаси маълум даражага етганидан тадбиркорлик ташаббуси ўлади, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга бўлган рағбат камаяди, солиққа тортиладиган даромадлар камаяди, натижада 121
Солиқ назарияси солиқ тўловчиларнинг бир қисми иқтисодиётни “қонуний” сектордан “яширин” секторига ўтади. Лаффер назариясига кўра иқтисодиётнинг ривожланиши солиқ юкини ошишига тўғри пропорционалдир, яъни солиқлар ошиши билан яширин иқтисодиёт кўпаяди, натижада олинган даромадларнинг кўп қисми декларацияда кўрсатилмайди. Бунга аксинча, солиқларни камайтирилиши иқтисодиётни ривожлантиришга рағбат беради. Бу эса давлат даромадларини солиқ ставкаси ва юкини кўпайиши ҳисобига эмас, балки солиққа тортиладиган базани кўпайиши ҳисобига ошади.
122
Солиқ назарияси
7.3. СОЛИҚЛАРНИНГ ЯЛПИ ТАЛАБ ВА ЯЛПИ ТАКЛИФГА ТАЪСИРИ Солиқларнинг жорий қилиниши ва мавжуд солиқ тизимига ўзгаришлар киритилиши бевосита ёки билвосита ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсир этади. Товар нархи қанча юқори бўлса, уни сотиб олишга тайёр харидорлар шунча кам ва уни ишлаб чиқарувчилар эса кўпроқ таклиф қиладилар. Бозор мувозанати талаб ва таклиф кесишган нуқтада тўхтайди. Талабнинг эгилувчанлиги харидорнинг таклиф қилинаётган товарни сотиш шартларига боғлиқ равишда (энг аввало, нархига қараб) сотиб олишга тайёрлиги даражасини кўрсатади. Харидорлар келишувга қанчалик кўп интилсалар, талаб шунчалик кам эгилувчан бўлади. Талаб эгилувчан бўлмаса, сотувчилар солиқ юкини харидорлар зиммасига осонгина ўтказиб юборадилар. Талабнинг нарх эгилувчанлиги асосий омилларига қуйидагилар киради: 1. Ўрнини босувчи товарларнинг мавжуд бўлиши. Агар бозорда бир-бирининг ўрнини босувчи товарлар қанча кўп бўлса, талаб ҳам шунча эгилувчан бўлади: харидорда қиммат товарларнинг ўрнига арзонроғини сотиб олиш имконияти туғилади. Лекин бозорда бирбирининг ўрнини босадиган неъматлар мавжуд бўлмаса, харидор белгилаб қўйилган нархга кўнишга мажбур бўлиб, бундай ҳолатда талаб эгилувчан бўлмайди. 2. Товарга кетган харажатларнинг харидор бюджетидаги улуши. Неъматлар қиймати харидор бюджетида қанчалик катта ўрин тутса, унга талабнинг эгилувчанлиги шунчалик юқори бўлади. Агар қаламнинг нархи 10 фоиз кўтарилса, унга талаб сезиларли даражада пасаймаслиги мумкин: қаламнинг нархи шу қадар кичикки, харидор бу товар нархи ошганини пайқамаслиги ҳам мумкин Лекин автомобилнинг нархи 10 фоиз ошса (бошқа тенг шартлар қаторида), талаб анча-мунча камайиб кетиши аниқ: нархнинг мутлақ ўсиши харидорнинг "ҳамёни" учун ҳаддан зиёд катта бўлади. 3. Товарнинг фойдалилик даражаси. Кундалик эҳтиёж товарларига талаб одатда эгилувчан бўлмайди; зийнат буюмларига талаб эса эгилувчандир. Масалан, нон, гугурт, тузга талаб анъанавий эгилувчан саналмайди. Аксинча, қимматбаҳо, кўнгилочар ва шу каби бошқа буюмларга талаб бир мунча эгилувчан бўлади. 4. Вақт омили. Харид қилиш хусусидаги қарорга келиш учун муддат қанча кўп бўлса, талаб ҳам шу қадар эгилувчан тус олади. Харидорлар янги нархга мослашишлари учун вақт керак: уларнинг диди ва истеъмол технологияси аста-секин ўзгариб боради. Масалан, қимматлашган мол гўшти ўрнига маълум муддат мобайнида емиш сифатида балиқ ва паррандалардан фойдаланилади. Мана, бошқа мисол: 1970 йилларда Ғарб давлатларида нефть нархи кўтарилиши сабабли эски технологияларни энергияни тежайдиган янги технологияларга алмаштириш жараёни бир неча йил давом этди, оқибат-натижада нефть маҳсулотларига бўлган талаб кескин камайиб кетди. Товарга талаб қанчалик кам эгилувчан бўлса солиқнинг катта қисми истеъмолчилар зиммасига тушади, чунки бозордаги нарх кескин кўтарилади. Бунинг аксича, харидорлар қимматлашган товарларни олишдан осонгина воз кечсалар нарх деярли кўтарилмайди ва зарарни сотувчиларнинг ўзлари қоплашга мажбурдирлар. Таклифнинг эгилувчанлиги сотиш шароити ўзгарганда таклиф этилаётган товарларнинг миқдорини сотувчиларнинг кўпайтириш ёки камайтириш имкониятларини белгилаб беради. Сотувчилар келишувга қанчалик кўп интилсалар, бозор таклифи шунчалик кам эгилувчан бўлади. Таклиф эгилувчан бўлмаганида солиқ юкини маълум даражада ишлаб чиқарувчилар ўз зиммаларига олишга "рози" бўладилар. Солиқ ставкаларини ўсиши давлат бюджети даромадларини оширишга қаратилганлиги билан у маълум муддатгача амал қилади. Давлат солиқ ставкаларини ўзгартириш орқали иқтисодиётга турлича таъсир кўрсатади. Лекин давлатнинг солиқ ставкаларини юқори ёки паст қилиб белгилаши натижасида ялпи талаб ва таклифнинг эгилувчанлигига қай даражада таъсир этиш муаммоси пайдо бўлади. 123
Солиқ назарияси Таклиф эгилувчанлигининг асосий омили товар сотиш шароити ўзгаришига муносабат билдириш учун ишлаб чиқарувчи ихтиёрида мавжуд бўлган вақт миқдоридир. Иқтисодиётнинг тармоқлари ўртасида ресурсларни (ишчи кучи, ускуналар, хом ашё) қайта тақсимлаш маълум муддатни талаб этади. Бинобарин, тадбиркорлар ихтиёридаги вақт қанча кўп бўлса, улар ишлаб чиқаришнинг тузилишини ўзгарган бозор шароитига мослаштириш учун шунчалик катта имкониятга эга бўладилар ҳамда таклифнинг эгилувчанлиги ҳам ортади. Эгилувчан таклифли вазиятда билвосита солиқ жорий этилганда ишлаб чиқарувчилар маҳсулот тайёрлаш ҳажмини осонгина қисқартириб, шу ҳисобдан бозорда нархни кўтаришлари кўрсатилган. Бундай ҳолатда солиқ юкининг катта қисми харидор зиммасига ўтказилади. Аксинча, таклиф эгилувчан бўлмаганида ишлаб чиқарувчилар маҳсулот тайёрлаш ҳажмини кескин даражада қисқартира олмайдилар ва бозорда нарх деярли ўзгармайди. Бундай ҳолатда солиқ тўловларининг асосий қисмини тадбиркорларнинг ўзлари қоплайдилар. Шундай қилиб, солиқ нархнинг ўсиши орқали истеъмолчи зиммасига ўтиши мумкин. Солиқнинг истеъмолчи зиммасига ўтказилиши бозорнинг ўзига хос хусусиятларига, бозор талаби ва таклифига боғлиқдир. Агар товарга талаб барқарор бўлса, яъни кам эгилувчан вазиятларда солиқларни истеъмолчилар зиммасига маҳсулот баҳосини кўтариш йўли билан ўтказиши мумкин. Агарда талаб эгилувчан бўлса баҳони кўтаришга бўлган интилиш товар ҳажмининг, шунга тегишли равишда ишлаб чиқариш, фойда ва солиқ ҳажмларининг камайиб кетишига олиб келади. Талабнинг эгилувчанлиги солиққа тортишни тартибга солиб турувчи ва чеклайдиган омилдир.
124
Солиқ назарияси
7.4. СОЛИҚЛАР ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ Солиқ механизмидаги ўзгаришлар ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзгаришига таъсир қилиши билан биргаликда, инвестициялар ўзгаришига ҳам таъсир этади. Бундай олиб қараганда солиқлар ва инвестициялар ўртасида узвий алоқадорлик мавжуд. Солиқлар воситасида янгидан яратилган қийматнинг давлат ва солиқ тўловчилар ўртасида тақсимланиши солиқлар ва инвестициялар ўртасидаги алоқадорликни таъминлайди. Солиқлар бўйича енгилликлар берилиши кўп жиҳатдан солиқ тўловчиларни ишлаб чиқаришга рағбатини кучайтиради, уларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш мойиллигини кучайтиради. Ўз навбатида солиқлар воситасида инвестицияларнинг рағбатлантирилиши келажакда давлат бюджетига ундириладиган солиқ базасини кенгайишига хизмат қилади. Масалан, бу ҳолатни биргина мисол билан изоҳлашимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида» ги 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон Қарорига мувофиқ юқори сифатли, рақобатбардошли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни ва уларнинг ассортиментини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан юқори даражада тўлдириш мақсадида 2003 йилдан 2008 йилга қадар юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун ягона солиқ, айрим турдаги товарларга нисбатан белгиланган акциз солиғи, ер солиғи бўйича бир қатор имтиёзлар белгиланганки, ушбу имтиёзлар воситасида корхоналарнинг инвестиция маблағлари кенгайтирилишига эришиши асосий мақсад қилиб қўйилган. Ушбу қайд этилган имтиёзларнинг энг хусусиятли томони шундан иборатки, имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар корхоналар томонидан фақат ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг ассортиментини кенгайтириш ва рақобатбардошлилигини ошириш билан боғлиқ тадбирларгагина сарфланиши мумкин ёки бошқача қилиб айтганда бўшайдиган маблағлар юқоридаги тадбирларгагина инвестиция қилиниши мумкин. Акс ҳолда, яъни бўшайдиган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган ҳолларда ушбу маблағлар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималарни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда бюджетга ундирилади. Солиқлар билан инвестициялар ўртасидаги боғлиқликни ёритар эканмиз, шуни алоҳида қайд этишимиз лозимки, инвестицияларнинг ўсиши ҳам ўз навбатида солиққа тортиладиган базанинг ошишига олиб келади. Юқоридаги мисолимизга қайтадиган бўлсак, малакатимиз солиқ тизимида амал қилаётган ушбу имтиёзлар инвестицияларни ўсишига олиб келиши билан биргаликда келажакда солиқ базасини ҳам кенгайишига хизмат қилади. Солиқлар воситасида янгидан яратилган қиймат кўпроқ миқдорда давлат томонидан ўзлаштирилса корхоналарнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятларини чеклайди. Лекин бунда шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бунинг ҳам айрим ижобий жиҳатлари мавжуд. Маълумки, давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири норентабел соҳаларга инвестиция киритишдан иборат. Ишлаб чиқарувчиларга қанчалик имтиёзлар берилган билан уларда норентабел соҳаларни инвестиция қилишга мойилликни кучайтирмайди. Чунки, уларнинг бундай фаолияти уларга келажакда фойда бермайди. Ана шунинг учун давлат солиқлар ҳисобига шакллантирилган маблағлар ҳисобидан ана шундай соҳаларга инвестиция киритишини ҳам қайсидир маънода солиқлар ва инвестициялар ўртасидаги алоқадорликнинг бир кўриниши сифатида изоҳлаш мумкин. Мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсати инвестицияларни жалб қилишга ва шу орқали солиққа тортиладиган базанинг кенгайишига, истеъмол товарларини кўпайишига хизмат қилади. Солиқлар воситасида инвестицияларни кенг жалб қилиш мумкин, лекин инвесторлар кўпроқ рентабелли соҳаларга маблағ йўналтирадилар, уларнинг норентабел 125
Солиқ назарияси соҳаларга инвестицияларни сарфлаш мойиллиги кам. Давлат эса солиқлар воситасида инвестицияларни норентабел соҳаларни ривожлантиришга йўналтириши ҳар бир даврда ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради. Текшириш учун савол ва топшириқлар 1. Солиқ сиёсатининг макроиқтисодий самараси деганда нимани тушунасиз? 2. Солиқларга доир қандай макроиқтисодий кўрсаткичларни биласиз? 3. Солиқ юки деганда нимани тушунасиз? 4. Солиқ юкини ифодаловчи кўрсаткичларга қандай кўрсаткичлар киради? 5. Солиқ юкини қандай кўринишларда ифодалаш мумкин? 6. Лаффер эгри чизиғи моҳиятини тушунтириб беринг? 7. Солиқларнинг ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсири деганда нималарни тушунасиз? 8. Солиқлар орқали ялпи талаб ва ялпи таклифга қандай таъсир этилади? 9. Солиқлар ва инвестицияларнинг боғлиқлигини изоҳлаб беринг? 10. Республикамизда солиқлар воситасида инвестицияларни рағбатлантириш жараёни қандай кечмоқда.
126
Солиқ назарияси
Адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: «Ўзбекистон», 1992 2. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни. «Халқ сўзи», 1997 йил 29 август. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги 2000 йил 14 декабрь қонуни. «Солиқлар ва божхона хабарлари» газетаси, 2001 йил 8 январь 2-сон. 4. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Т.: «Адолат», 1999 5. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси. Т.: «Адолат», 1999 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Ма¦камасининг 2003 йил 25 декабрдаги «2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида»ги 567сон қарори. 7. Каримов И.А. Буюк келажак сари. Т.: «Ўзбекистон», 1998 8. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Т.: «Ўзбекистон», 1999 9. Каримов И.А. Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Т.: «Ўзбекистон», 1995 10. Абдуллаев Ё.А., Яҳёев Қ.А. Солиқ ҳақида 100 савол ва жавоб. Т.: «Меҳнат», 1997 й. 11. Болдырев Финансы капитализма. М.: «Финансы», 1987 12. Вахобов А., Жамолов Х. Согласование межбюджетных отношений. Т.: ТФИ, 2002 13. Ваҳобов А., Жумаев Н., Бурханов У. Халқаро молия муносабатлари. Т.: «Шарқ», 2003 14. Гатаулин Ш. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.: 1996 15. Йўлдошев М., Турсунов Й. Солиқ ҳуқуқи. Т.: «Молия», 2000 16. Жўраев А. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг самарали йўллари. Т.: «Фан», 2004 17. Жўраев А., Мейлиев О., Сафаров Ғ. Солиқ назарияси. Маърузалар матни. ТМИ, 2003 18. «Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқ тизими ва суғурта фаолиятини такомиллаштириш йўллари» халқаро илмий-амалий конференция материаллари (2004 йил 11-12 февраль). Т.: ТМИ, 2004 19. Князев В.Г., Черник Д.Г. Налоговые системы зарубежных стран. М.: «ЮНИТИ», 2003 20. Маликов Т. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Т.: «Академия», 2002 21. Маманазаров А. Солиқ сиёсати. Т: «Молия», 2003 148 22. Мальмигин И. Налоги как элементы финанса. М.: перевод с англ. 1997 23. Миляков Н.В. Налоги и налогообложение М.: «Инфра М», 2000 24. Налоги в условиях экономической интеграции. Бард В.С., Павлова М.: «КНОРУС», 2004 – 288 25. Налоги и налоговое право. Учебное пособие /Под ред. А.В.Брызгалина. -М.: “Аналитика-Пресс”, 1999 26. Пепеляев С.Г. Основы налогового права. М.: 1995 27. Пансков В.Г., Князев В.Г. Налоги и налогообложение. М.: МЦФЭР, 2003.-336 28. Паркинсон С. Закон и доходы. - М.: ПКК "Интерконтакт", 1992 29. Политическая экономия. Толковый словарь. -М.: Политиздат 1990. С. 330 30. Пушкарева В.М. История финансовой мысли и политики налогов. М.: «Фынансы и статистика», 2003 31. Пушкарева В.М. История финансовой мысли и политики налогов. Учебное пособие. - М.: «Инфра-М», 1996 32. Рикардо Д. Сочинения т. I. Начало политической экономики и налогового обложения. Пер. с англ. - М.: «Госполитиздат», с.360 127
Солиқ назарияси 33. Русакова И. Налоги и налогообложение. М.: «Юнити», 2000 34. Собиров Ҳ.Р. Ўзбекистоннинг давлат молияси тарихи. Т.: «Фан», 2001 35. Темур тузуклари. Т.: «Чўлпон», 1991 36. Тошмуродов Т. Солиқлар. /Изоҳли луғат. Т.: «Меҳнат», 2003 184 б. 37. Тошмуродова Б. Солиқлар воситасида иқтисодиётни бошқариш механизми. Т.: «Янги аср авлоди», 2002 38. Хван Л.Б. Солиқ ҳуқуқи. -Т.: «Консаудит информ», 2001 39. Черник Д.Г., Налоги. 4 издание М.: «Финансы и статистика», 2000 40. Юткина Т.Ф. Налоги и налогообложение. М.: ИНФРА-М, 2002, 576 с. 41. Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: «Фан ва технологиялар маркази», 2003 42. Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: «Ғафур Ғулом», 2000 43. Яҳёев Қ.А. Солиқ. Т.: «Меҳнат», 1997 44. Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Т.: «Меҳнат», 1995 45. Ҳайдаров Н. Молия. Т.: «Академия», 2001 46. Жўраев Т. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш йўлида. «Тошкент ҳақиқати», 2003 йил 24 сентябрь. 47. Олимжонов О. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида солиқ сиёсати. «Ҳаёт ва иқтисод», 1992. 48. Раззоқов А. Низомилмулкнинг иқтисодий қарашлари. Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси, 1999 йил 11-сон. 49. Сабурова С. Хива хонлигида солиқ (Қўнғиротлар даври). «Солиқ тўловчининг журнали», 2001 йил 12-сон. 50. Солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва тамойиллари. «Солиқлар ва божхона хабарлари» газетаси, 2002, 48-сон.
128